T. K. Nurmetov || Shaxsiy blog
22.6K subscribers
5.97K photos
1.03K videos
1.06K files
3.1K links
Nurmetov Tursunbek Kenjayevichning telegram kanali

⚖️ kanalni kuzating va huquqiy savodxonligingizni oshirib boring

💺 Reklama uchun: @T_N_Reklamabot

📝 Savol yo‘llash: @Nurmetovbot
Download Telegram
⚡️⚡️⚡️ 2021 йилда ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияси режаси

Январь - Вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган БУЮРТМАЛАР асосида Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрлари аттестациясини ўтказиш ЖАДВАЛИ ишлаб чиқилиб, Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланди;

Февраль –Аттестацияга жалб қилинган педагог тўғрисидаги маълумотлар Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг http://pka.tdi.uz/ -маълумотлар электрон базасига киритилади;

Февраль -Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда ушбу малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади;

Февраль-педагогларга қулайлик яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан онлайн-репетициялар ташкил этилади. Ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни pka.tdi.uz-электрон базасига тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади (10 февралдан бошлаб);

Март-апрель – Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака (тест) синовлари ўтказилади;

Март-апрель-май- эксперт гуруҳлари томонидан педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати ва меҳнати самарадорлигини ўрганилади ҳамда тегишли тавсиялар тайёрланади;

Май - Аттестация комиссиялари томонидан эксперт гуруҳлари тайёрлаган тавсиялар ўраганиб чиқилади ҳамда Низом (https://lex.uz/docs/4333639) ва баҳолаш мезонлари (https://lex.uz/docs/4513771 асосида педагогларга малака тоифаларини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилинади;

Июнь- тегишли бошқарув органлари томонидан “Педагог кадрнинг аттестациядан ўтганлиги тўғрисида Сертификат"лар олиш учун Давлат инспекциясига Буюртмалар тақдим этилади;

Июль -Аттестация натижаларига кўра Олий, биринчи ва иккинчи малака тоифалари берилган педагогларга Сертификатлар расмийлаштирилиб, тарқатиш учун ҳудудий масъулларга тақдим этилади.

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot👈
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади

Республикада чет тиллари нодавлат ўқув марказларининг асосий қисми Тошкент шаҳрида жойлашган.

- Болаларимизни қишлоқ жойларида хорижий тилни ўрганишига шароит яратишимиз керак. Марказга келиб ўқиш улар учун осон эмас; ётоқхона керак, кундалик харажати бор, узоқ масофада қийналади. Шунинг учун ҳудудлар имкониятларидан фойдаланиш керак, мактабларда ўқув курсларини очиш керак, деди давлат раҳбари.

Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига 1 июлдан бошлаб, қишлоқ жойларида 5 тадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказларини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилиш, қишлоқ жойларида нодавлат ўқув марказлари ташкил этиш учун бўш бино ажратиш, керакли жиҳозлар ва адабиётлар сотиб олишга 50 миллион сўмгача бир марталик беғараз кўмак ажратиш йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
Forwarded from Ta'lim nazorati
⚡️Мактабларда чет тилларни ўқитишни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Энг юқори мукофот – 500 миллион сўм

Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳар бир ихтисослашган мактабга хорижий, айниқса, Осиё давлатларидан камида 2-3 нафардан, олий ўқув юртларига эса камида 5 нафардан тил эгаси бўлган малакали ўқитувчиларни жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Мактабларга чет эл мутахассисларини жалб қилиш харажатлари маҳаллий бюджетдан, олийгоҳларда эса ўз жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади. Шунингдек, вилоят ҳокимлари кейинги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туманда танлов ўтказиб, камида 2 нафардан инглиз тили ва 1 нафардан бошқа чет тили ўқитувчиларини хорижда малака оширишини йўлга қўйиш кераклиги қайд этилди.

Бундан ташқари, жорий йилдан бошлаб чет тиллари бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган мактабларни рағбатлантириш учун Президент соврини таъсис этилади. Бунда, туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида мактаблар ўртасида мусобақалар ўтказилади.

Туман ва шаҳар босқичида 1-ўринни олган мактаб 100 миллион сўм, 2-ўрин –75 миллион сўм, 3-ўрин – 50 миллион сўмдан мукофотланади.

Вилоят босқичида 1-ўрин – 250 миллион сўм, 2-ўрин – 200 миллион сўм, 3-ўрин – 150 миллион сўмдан тақдирланади.

Республикадаги энг яхши мактаб 500 миллион сўм, 2-ўриндаги – 400 миллион сўм, 3- ўриндаги – 300 миллион сўмдан рағбатлантирилади.

Бундан ташқари, ушбу мактабларнинг директорлари ва чет тили фани ўқитувчилари давлат мукофотларига ҳам тавсия этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу тизимни жорий этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
Forwarded from Ta'lim nazorati
💰Мактаб ўқитувчиларига янги адабиётларни сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мактаб ва олий таълим муассасаларида чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш учун халқаро андозаларга мос дарслик ва методик қўлланмаларни жорий этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Инглиз тили бўйича Кэмбриж университети нашриёти дарсликларини 200 та мактабда синовдан ўтказиб, кейинги йилдан барча мактабларда татбиқ этиш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари йил якунига қадар бу ишларни немис, корейс, хитой ва француз тиллари бўйича ҳам ташкил этиш лозимлигини таъкидлади.

– Ўқитувчиларимиз ўз соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, янги адабиёт ва қўлланмалардан мунтазам хабардор бўлиб боришлари керак. Бунинг учун, янги ўқув йилидан бошлаб, мактаб ўқитувчиларига янги адабиёт ва қўлланмаларни сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади (53 минг ўқитувчига йилига жами 53 миллиард сўм – таҳ.).Шу каби Мактабгача таълим вазирлиги ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда, йил якунига қадар 7 ёшгача болаларга чет тилларини ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиб, боғчаларда жорий этилишини таъминласин, – деди Президент.

Йиғилишда чет тилларини ўқитиш учун олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш кераклиги қайд этилди.

Ҳозирги кунда олийгоҳлардаги 78 фоиз профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси қониқарсиз аҳволда. Масалан, Нукус тиббиёт, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш, Миллий рассомчилик ва дизайн институтлари каби 18 та олийгоҳда бирорта ўқитувчи хорижий тилни билиш сертификатига эга эмас. Ҳар бир олийгоҳ ректори бир йил ичида чет тили ўқитувчилари – 100 фоиз, келгуси 3 йилда эса касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизи халқаро сертификат олишига эришиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бунда олийгоҳлар ўқитиш ва сертификат олиш харажатлари ўз жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш👇
https://t.me/uztdi
Forwarded from Ta'lim nazorati
💬 "Болаларимизни қишлоқ жойларида хорижий тилни ўрганишига шароит яратишимиз керак. Марказга келиб ўқиш улар учун осон эмас; ётоқхона керак, кундалик харажати бор, узоқ масофада қийналади. Шунинг учун ҳудудлар имкониятларидан фойдаланиш керак, мактабларда ўқув курсларини очиш керак."

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.me/uztdi
⚡️Чет тилини билмаган ходим давлат идорасига ишга олинмайди

– Бу қаттиқ талаб, лекин шунга интилмасак натижа бўлмайди. Энди ҳоким бўлиш учун ҳам хорижий тилларни билиш зарур. Умуман, ташкилот раҳбарими, кластер раҳбарими ҳамма чет тилини билиши керак, – деди Президент.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3h5ugIV

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
⚡️ Чет тили ўқитувчилари миллий ва халқаро сертификатсиз ишга қабул қилинмайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб янгидан ишга қабул қилинаётган чет тили ўқитувчиларига миллий ва халқаро сертификатга эга бўлиш талаби киритилиши ҳақида айтди.

Йиғилишда мактаблар ва ОТМларга Осиё давлатларидан малакали чет тили ўқитувчиларини жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Вилоят ҳокимлари кейинги ўқув йилидан бошлаб ҳар бир туманда танлов ўтказиб, камида 2 нафардан инглиз тили ва 1 нафардан бошқа чет тили ўқитувчиларининг хорижда малака оширишини йўлга қўяди.

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев: Таълим муассасалари битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билиши шарт

Обуна бўлинг 👉 t.me/yuz_official
Forwarded from Ta'lim nazorati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 "Хорижий тиллар ўқитувчиларининг ойлик маоши уларнинг малакасига қараб белгиланади."

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
👇
https://t.me/uztdi
#DIQQAT E'LON.
OLIMPIADAMIZ YAKUNIY BOSQICHGA YETIB KELDI. ENDILIKDA YANADA FAOL BO'LING AZIZ O'QUVCHILAR! HAR KUNI MASALALAR SAYTGA QO'YILADI VA 2021-YIL 11-MAY KUNI SOAT 00:00 DA MASALALARNI YECHISH RASMAN YAKUNLANADI.
JORIY YILNING 13-14-may kunlari URDU FIZIKA MATEMATIKA FAKULTETIDA ABDULLAYEV ISMOIL AKA XOTIRASIGA BAG'ISHLANGAN MATEMATIKA XOTIRA TURNIRI BO'LIB O'TADI. Hurmatli ustozlar va o'quvchilar. Urganch davlat universiteti Fizika-matematika fakulteti tomonidan http://olimp.urdu.uz/ platformasi masalalari yangilandi. Bunda Siz o'zingizni matematika bo'yicha bilimingizni bilib borasiz va bunda reytingingiz aniqlanadi. Hamma maktab o'quvchilari a'zo bo'lib misol yechishlari mumkin. Eng yuqori 15 ta o'rin alohida URDU da XOTIRA TURNERIGA QATNASHADI.
G'oliblar munosib taqdirlanadi. https://t.me/imomathonline
Forwarded from Xushnudbek.uz
Миллий тест тизими орқали имтиҳон топширган илк талабгорлар сертификатларини олишди

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича Миллий тест тизими жорий қилинганидан хабарингиз бўлса керак.

Ушбу тизим орқали билимларини синаб кўрган фуқаролар дастлабки сертификатларини электрон шаклда қўлга киритишди.

Сертификат 3 йил муддатга амал қилади ва абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда кириш тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади. Масалан, юқоридаги расмда 73,25% натижа кўрсатилган. Демак, ушбу сертификат эгаси математика фанидан 22 та тўғри жавоб берган, деб ҳисобланади (30х73,25%). Бу эса мутахассислик фанидан 68,2 балл дегани (22х3,1).

Мана бу овозли хабарда Миллий тест тизими ҳақида имкон қадар батафсил маълумот берган эдим:
https://t.me/xushnudbek/8738


👉 @xushnudbek 👈
Республиканинг яна 8 та ҳудудида ўтказилган баҳолаш жараёнидан бошқарув ходимларининг қарийб 51 фоизи ўта олмади

Бўшайдиган лавозимлар тўғрисидаги маълумотлар vacancy.argos.uz порталига жойлаштирилади.

Жорий йил 5 апрелдан бошлаб бир ой давомида Республиканинг яна 8 та ҳудудида туман ва шаҳар халқ таълими бўлимлари бошқарув ходимларининг билим ва кўникмалари баҳоланди.

Баҳолаш жараёнида иштирок этган 277 нафар ходимнинг 141 нафари (50,9%) синовдан ўта олмади. Шундан,

Қашқадарё вилоятида 24 нафар (53,3 %);
Сурхондарё вилоятида 20 нафар (55,6 %);
Бухоро вилоятида 10 нафар (43,5 %);
Хоразм вилоятида 16 нафар (50 %);
Қорақалпоғистон Республикасида 18 нафар (42,9 %);
Фарғона вилоятида 24 нафар (54,5 %);
Андижон вилоятида 16 нафар (50 %);
Наманган вилоятида 13 нафар (56,5 %)
ходим баҳолашдан ўта олмади.

Аввалроқ баҳолаш жараёни Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарканд ва Навоий вилоятларида ўтказилган эди.

Эслатиб ўтамиз, меҳнат шартномаси бекор қилинган бошқарув лавозимлари бўйича маълумотлар vacancy.argos.uz веб-сайтига жойланади. Мазкур лавозимларга мос келувчи фуқаролар талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин.

Навбатдаги баҳолаш жараёни Тошкент шаҳрида ўтказилади. Ушбу жараёнга Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимларининг, шунингдек, ҳудудларда баҳолаш жараёнида узрли сабабларга кўра иштирок этмаган ходимлар жалб этилади.
Хоразм вилояти умумтаълим мактабларининг 291 нафар битирувчиси IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритиб, ОТМга ўқишга киришда маълум имтиёзларга эга бўлди.

👉Батафсил

@Xorazm_XTB
⚠️⚠️ 08.05.2021-yil Soat 15:00 da facebook orqali to'g'ridan-to'g'ri jonli efir bo‘lib o‘tadi.

📽Jonli efirda 1 soat davomida Pedagog kadrlar attestatsiyasi jarayonlari to‘g‘risidagi savollaringizga javob beriladi.

Savollarni jonli efir paytida to'g'ridan-to'g'ri facebook orqali Xorazm monitoring deb qidirib izoh sifatida savollaringizni yozishingiz yoki telegram orqali @Tursunbekbot orqali yo‘llashingiz mumkin

♻️ Imkon qadar savollarni javobsiz qoldirmaslik maqsadida faqat jonli efir boshlanishidan 30 daqiqa oldindan berilib boshlangan savollarga javob beriladi.

🖥 Jonli efirni kuzatib borish

@T_Nurmetov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чекишни ташлаганингиздан сўнг, организмингизда қандай ўзгаришлар бўлади?

🔻20 дақиқадан кейин юрак фаолияти нормаллашади;

🔸12 соатдан кейин қондаги углерод оксиди миқдори меъёрга келади;

▪️2 ҳафтадан кейин юрак ҳуружи хавфи камаяди ва ўпка фаолияти яхшиланади;

🔺1 йилдан кейин тамакига эҳтиёж бутунлай йўқолади, тери ранги ўз ҳолатига келади;

🔹5 йилдан кейин инсулт хавфи пасаяди;

▪️10 йилдан кейин саратон касалликларига чалиниш хавфи камаяди.

Манба

@T_Nurmetov
#Diqqat_Ochiq_muloqot

АЗИЗ БИТИРУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ!

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда унинг тасарруфида олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ОТМга киришда топшириладиган ижодий имтиҳонлар мавзусидаги очиқ мулоқотга таклиф этади
!

Унда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича битирувчилар учун:

Касбий ва ижодий имтиҳонлар ўтказиш тартиби;
ҳарбий йўналишдаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қабули ҳамда саралаш имтиҳонларини ўтказиш тартиби;
касбий (ижодий) имтиҳонларни мувафақиятли топшириш бўйича тавсиялар.

Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

🔹Саволларга Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган олий таълим муассасаларининг масъул вакиллари жавоб беради.

‼️ Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан битирувчиларнинг мазкур Очиқ мулоқотда қатнашишлари учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти: 1️⃣1️⃣ май
🕒 соат 1️⃣4️⃣:0️⃣0️⃣ да

ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда ҳалол маҳсулотлар онлайн-дўкони – “Bozoraka” асосчилари билан интервью

“Bozoraka” ҳам 2016 йилдан бери ўзбекистонлик ватандошларимиз ва бошқа миллатга мансуб мусулмон дўстларимизга энг сара, ҳалол маҳсулотларни етказиб келаётган оммабоп онлайн-дўконлардан бири саналади. Биз ушбу муваффақиятли стартап лойиҳа билан янада яқинроқ танишиш мақсадида унинг асосчилари – Ботир Эргашев, Азиз Албеков ва Шуҳрат Деҳқонов билан суҳбатлашдик.

👉 Тўлиқ видео
Forwarded from Madamin Avezov
Ramazon hayitida 4 kun dam

▪️Prezident qarori bilan, 13-may (hayit bayrami), 14–15 may (qo‘shimcha dam olish kunlari) ishlanmaydigan kunlar deb belgilandi. 16-may esa yakshanba.

Qurbon hayiti munosabati bilan 20–22-iyul dam olish kunlari sifatida belgilandi (17-iyul va 24-iyul uchun dam olish kunlari ko‘chiriladi).

31-dekabr ham qo‘shimcha dam olish kuni etib belgilandi.

➡️ Xpress.uz – Siz kutgan format
#DIQQAT E'LON. 13-14 MAY OYIDA BO'LADIGAN OLIMPIADAMIZ TA'TIL MUNOSABATI BILAN 24-25-MAYGA KO'CHIRILDI. Xurmatli ustozlar va o'quvchilar. Urganch davlat universiteti Fizika-matematika fakulteti tomonidan http://olimp.urdu.uz/ platformasi masalalri yangilandi. Bunda siz o'zingizni matematika bo'yicha bilimingizni bilib borasiz va bunda reytingiz aniqlanadi. Xamma maktab o'quvchilari a'zo bo'lib misol yechishlari mumkin. Eng yuqori 15 ta o'rin uchun aloxida URDU da XOTIRA TURNERIGA QATNASHADI. G'oliblar munosib taqdirlanadi. https://t.me/imomathonline