Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.6K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.

🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasida 12 may — Xalqaro hamshiralar kuniga bag‘ishlangan  bayram tadbiri o‘tkazildi.

🩺Hamshira deganda qalblarimizda mehribon farishta, jiloli tabassum, bemorlarning diliga quvonch bag'ishlovchi maftunkor ko'zlar, qo'li yengil, so'zi shirin, yuzi kulib turadigan va har qanday vaziyatda bemorga beminnat ko'mak berishga tayyor quyosh jilolaridek oq kabutarlar gavdalanadi.

Tadbir avvalida shahar hokimi o'rinbosari N.Kulbekova hamda shahar Tibbiyot birlashmasi rahbari M.Peltaboyevalar so'zga chiqib barcha hamshiralarni kasb bayramlari bilan tabrikladi.

⭐️Shundan so'ng, shahar tibbiyot birlashmasida ishlab kelayotgan bir guruh hamshiralar e'tirof etildi.

🎤Shahar Madaniyat bo'limi o'zining go'zal kuy qo'shiqlari bilan tibbiyot xodimlariga ko'tarinki kayfiyat ulashishdi.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Эътибор

📌Олдин хабар берганимиздек, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбарлари Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг Тиббиёт олийгоҳларида хизмат сафарига бориб ва шартномалар тузиб келишган эди.

✳️Ангрен шаҳрида тиббиёт соҳасини етарлича мутахассислар билан таъминлаш мақсадида вилоятлардан битирувчи курс талабаларини жалб этиш мақсадида, шаҳар ҳокими ҳамда тиббиёт бирлашмаси раҳбари томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Эндиликда ушбу шартномага асосан Ангрен шаҳарида ёш мутахассислар тиббиёт муассасаларида фаолият кўрсатиш истагини билдириб, шаҳар ҳокими А.Райимов Бухородан келган ёш шифокор билан мулоқотда бўлди.

Ўзаро мулоқотда шаҳарда тиббиёт соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида олис ва бошқа вилоятдан келган мутахассисларга яратиладиган шарт-шароитлар тўғрисида суҳбатлашдилар.


💬Telegram | 🌐Facebook
#Эътироф

📌Бугун, РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида "Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам  ҳамшираси" Республика босқичи ғолибаси ва  "Хамшира 2024" кўрик танлови вилоят босқичида фахрли 2-ўрин ғолибларини олган ходимларни табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда РШТЁИМ Тошкент вилояти филиали директори А.Т.Эрметов  сўзга чиқиб тадбир ғолибаларини самимий муборакбод этди.    
         
🏆1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси; 
                                                       
🥈2-Ўрин: "Хамшира 2024"  кўрик танловининг вилоят босқичининг фахрли  2-ўрин соҳибаси М.Хакимовани ҳам эзгу тилаклар билан муборакбод этди.


💬Telegram | 🌐Facebook