Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
9.89K subscribers
11.1K photos
1.41K videos
10 files
4.32K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
❗️ЖССТ коронавирусни даволаш бўйича тавсияларини янгилади

♻️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга чалинган беморларни даволашга доир тавсияларини янгилади. Мазкур қўлланма COVID-19ни муолажа қилишга тааллуқли янги усулларнинг клиник синовлари бўйича жамланган сўнгги хулосаларга асосланган.

📊 Янги тавсияларга кўра, коронавирус туфайли шифохонага ётқизиш хавфининг уч асосий тоифаси мавжуд: юқори, ўрта ва паст.

📌 Кўрсатмалар госпитализация хавфи юқори ва ўрта бўлган беморларда вирусга қарши ремдесивир ҳамда молнупиравир препаратларини қўллаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.

🚫 Унга мувофиқ, шифохонага ётқизиш хавфи ўрта ёки паст бўлган ва хасталик енгил ўтаётган беморларга ремдесивир ҳамда молнупиравир дориларини қўллаш тавсия этилмайди.

Бу препаратлардан фақат юқори хавф гуруҳига мансуб кишиларда тиббий кўрсатмага кўра фойдаланиш таклиф этилади.

Ўз навбатида, вирусга қарши янги VV116 препаратини клиник синовлардан ташқари, касалликнинг оғирлигидан қатъи назар, ҳар қандай даражасида қўллаш тавсия этилмайди. Бундай чеклов коронавирусга чалинган беморларда ивермектин дорисини қўллашда ҳам амал қилиши мақсадга мувофиқ.

‼️ Мутахассислар фикрича, янги тавсиялар COVID-19нинг айни пайтдаги фаол мутация ва субвариантларига хос хусусиятлар ҳамда глобал эмлаш жараёнидан кейин инсонлар иммунитетида ҳосил бўлган ижобий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

💬Telegram | 🌐Facebook
14 ноябрь-Халқаро диабетга қарши курашиш куни

🔰Тошкент Вилоят Эндокринология Диспасери хамда Адолат Халк Демократик Партияси, Охангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан Охангарон Дехқон Бозори худудида "Очик эшиклар куни " тадбири ўтказилди.

Тадбирдан мақсад аҳоли ўртасида қандли диабет касаллигини эрта аниқлаш, соғлом турмуш тарзига риоя этиш, аҳолини туғри овқатланиш мавзусида суҳбат ва турли хил буклетлар тарқатилди.

Тадбирда 150та фуқародан скрининг текшируви ўтказилиб, қон босими ўлчаниб керакли тавсиялар берилди. Фуқаролар кўз ўнгида бир марталик тиббий жиҳозлар ёрдамида 1 дақиқа ичида Глюкометр аппаратида қоннинг қанд миқдори текширилди.

Шулардан 5 та қандли диабет 2-тури, 8 та қандли диабет олди холати, 14та ортиқча вазн (семизлик II даражаси) аниқланди. Уларга шифокор томонидан тегишли бўлган тиббий маслаҳат, текширув ва тавсиялар берилди!

💬Telegram | 🌐Facebook
⚡️ Тошкент тиббиёт академияси Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этилади

Президентнинг “Тошкент давлат тиббиёт университетини ташкил этиш ва соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкент тиббиёт академиясининг кузатув кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилиши мумкин:

Тошкент тиббиёт академиясини Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этиш;

Университет таркибида:

Тошкент тиббиёт академиясининг Марказий илмий-текшириш лаборатория негизида белгиланган тартибда жалб этиладиган бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар ҳисобидан молиялаштириладиган Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институтини ташкил этиш;

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасини Тошкент давлат тиббиёт университети клиникаси этиб қайта ташкил этиш.

Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланади:

👉 узлуксиз тиббий-касбий таълим тизимида юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

👉 ўқув жараёнини амалий кўникмаларни шакллантиришга йўналтириш, халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва инновацион ўқув-методик материалларни кенг жорий этиш, клиника ва ўқув базалари фаолиятида назарий билим ҳамда амалиётнинг уйғунлигини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;

👉 фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини тиббиёт амалиётидаги мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратиш, тиббий таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларининг узвий боғлиқлигини таъминлаш;

👉 хорижий тиббиёт олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик доирасида талабалар, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчилар академик мобиллиги дастурлари ҳамда қўшма таълим дастурларини жорий этиш ва ривожлантириш;

👉 университет илмий салоҳиятини мунтазам равишда ошириб бориш, профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларнинг нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этишларини таъминлаш;

👉 республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ва қадрлар буюртмачилари билан ҳамкорликда тиббиёт соҳасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш бўйича халқаро илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва симпозиумлар ташкил этиш;

👉 университетни 2025 йилгача халқаро эътироф этилган ташкилотлар Times Higher Education рейтингининг Good health and well-being йўналиши бўйича биринчи 200 таликдаги олий таълим муассасалари рўйхатига киритиш;

👉 университет моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш, симуляцион марказ, ўқув ва илмий-тадқиқот лабораторияларини ташкил этиш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


Белгиланишича:

университет тиббиёт соҳаси учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади;

университет Тошкент тиббиёт академиясининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган талабалар университетда мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқишини давом эттиради ҳамда битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда давлат намунасидаги университет дипломи берилади;

университет клиникаси, академик лицейи, Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институтининг муассиси университет ҳисобланади ва уларнинг фаолияти университет томонидан мувофиқлаштирилади;

университет таркибий тузилмалари давлат муассасалари ҳисобланади ва шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;

университетнинг таркибий тузилмалари раҳбарлари университет кенгашининг тақдимномасига кўра соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Sport

❇️Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasida tibbiyot xodimlar o‘rtasida shaxmat sport turi bo'yicha musobaqa o‘tkazildi.

🏆Ushbu sport tadbirida 110 nafar ishtirokchilar ishtirok etishdi. Tibbiyot xodimlari ishtirokida o‘tkazilgan tadbir ko‘tarinki kayfiyatda o‘tkazildi. Tadbir yakunida g‘oliblar esdalik sovg‘alar bilan taqdirlandilar.


💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро диабетга қарши курашиш куни

📍Олмалиқ шаҳрида 14 ноябрь куни Ўзбекистонда "Халқаро диабетга қарши кураш" куни нишонланиб келади.

Ушбу тадбирдан мақсад – мазкур йўналиш бўйича тиббий профилактика ишларини янада кенгайтириш, аҳолининг тиббий билим ва маданиятини, қандли диабет касаллигини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдир.


📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Олмалиқ шаҳрида янги туманлараро Перинатал маркази очилди

❇️Ушбу туманлараро перинатал марказнинг вазифасига муддатидан аввал туғилган гўдаклар учун ихтисослаштирилган реанимацион ва интенсив хизматларни ташкил этиш, кам вазнли чакалокларни парвариш ва реабилитация қилиш, экстрагенитал касаллиги бўлган ҳамда асоратли туғруқ кутилаётган ҳомиладор ва туғадиган аёллар учун малакали тиббий хизматни ташкил этиш орқали оналар ва гўдаклар ўлимини камайтириш белгилаб берилган.

Эндиликда марказ нафақат Олмалиқ шаҳрига балки, Ангрен, Нурафшон, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Оҳангарон ва Пискент туманлари аҳолисига ҳам хизмат кўрсатади.

📹 "O'zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍A new inter-district perinatal center was opened in the city of Almalyk

❇️The task of this inter-district perinatal center is to organize specialized resuscitation and intensive services for premature babies, care and rehabilitation of underweight babies, and to reduce maternal and infant mortality by organizing qualified medical services for pregnant women with extragenital diseases and expectant delivery complications.

📹 The above video broadcasted by "Uzbekistan 24" TV channel talks about this in detail.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
TIBBIYOT XODIMLARI KUNI NISHONLANDI

Xalqimiz salomatligini asrashdek masʼuliyatli va sharafli yoʻlda oʻzini ayamasdan, fidokorona mehnat qilib kelayotgan tibbiyot xodimlarining kasb bayrami munosabati bilan Nurafshon shahridagi “O‘zbegim” tantanalar koshonasida bayram tadbiri oʻtkazildi.

📹 "Nurafshon" telekanali orqali efirga uzatilgan yuqoridagi videolavhada shu haqda batafsil soʼz boradi.


💬Telegram | 🌐Facebook
#Муносабат

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги тиббиёт ходимларининг Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига табригига билдирилган муносабати.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида...

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олмалиқ шаҳрида янги перинатал маркази аҳолига фойдаланиш учун топширилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Reportaj

❇️Noyabr oyining ikkinchi yakshanbasida "Tibbiyot xodimlari kuni"ni nishonlash xayrli an’anaga aylangan.

Tadbir avvalida viloyat hokimi Z.Mirzayev soʻzga chiqib, bugungi kunda shifokorlarning oʻrni, jamiyat taraqqiyoti yoʻlida olib borayotgan yangilanishlarini eʼtirof etdi. Yana bir bor soha egalarini tabriklab tadbirni ochib berdi.


Shu munosabat bilan bemorlar dardiga shifo topish, davolash va kasalliklar profilaktikasi yo‘lida mehnat qilayotgan tibbiyot sohasining fidoiylarini kasb bayramlari munosabati bilan Qibray tumanidagi "Qibray sanatoriyasida" bayram tadbiri oʻtkazildi


📹 "Nurafshon" telekanali orqali efirga uzatilgan yuqoridagi videolavhada shu haqda batafsil soʼz boradi.

💬Telegram | 🌐Facebook
🔰Тошкент вилоятида "Халқаро диабетга қарши кураш" куни нишонланмоқда. Ушбу тадбирдан мақсад – мазкур йўналиш бўйича тиббий профилактика ишларини янада кенгайтириш, аҳолининг тиббий билим ва маданиятини, қандли диабет касаллигини ташхислаш ва даволаш самарадорлигини оширишдир.

👆Юқоридаги видеолавҳа айнан шу ҳақида...

💬Telegram | 🌐Facebook