Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
30.9K subscribers
13.2K photos
1.72K videos
10 files
5.15K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
2026 йил 230 га яқин тиббиёт муассасасилари таъмирланади — ССВ

2026 йилда тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун 49 трлн. сўм ажратилиши кутилмоқда.

ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу маблағлар соҳада ечимини кутаётган муҳим масалаларни ҳал этиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, тизим ходимлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга сарфланади.
Жумладан, янги йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 227 та тиббиёт муассасасида 1,750 трлн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Хусусан, 36 та янги объект барпо этилиб, яна 108 та муассасада реконструкция ҳамда 83 та бинода мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Лойиҳаларнинг асосий қисми, яъни 209 та объект бутунлай янгидан бошланади.

2026 йилдан Самарқанд вилоятида ушбу моделни тўлиқ жорий қилиш мақсадида 117 та объектда  479 млрд. 300 млн. сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Жумладан, вилоятда бирламчи тизимни аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида 1-2-типдаги 95 та оилавий поликлиниканинг қурилиш-таъмирлаш ишларига 360 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, Ургут туманида халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган намунавий типдаги янги шифохона барпо этиш ишлари бошланади.

Натижада вилоятдаги 90 фоиздан ортиқ тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси яхшиланади.

Қолаверса, ҳудуд аҳолиси учун тиббий хизматлар “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилиб, мурожаатларнинг 70 фоизини тўлиқ бирламчи бўғинда ҳал этишга эришилади.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Вазирлик 2025 йилни ISO 37001:2025 халқаро сертификатини қўлга киритиш билан якунламоқда

Аввал хабар берганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратига коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарти (ISO 37001:2016) мувофиқлик сертификати топширилди. Шунингдек, Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб бу стандартнинг янгиланган версияси — ISO 37001:2025ни ҳам қўлга киритди.


📝 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, “Ҳуқуқий эксперимент” доирасида вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаси томонидан жорий йилда қуйидагилар амалга оширилди:

📶 тизимда коррупцияга қарши курашишга оид ички идоравий механизмлар кучайтирилиб, вазирликнинг 5 та соҳавий буйруғи ва 14 та ички ҳужжати қабул қилинди;

🧑‍💻 илк маротаба 14 та ҳудудий бошқарма ва 63 та тизим ташкилотида коррупцияга қарши ички назорат бўйича бош мутахассис лавозими жорий этилиб, тўғридан тўғри вазирга бўйсунуви ҳамда ҳисобдорлиги белгиланди;

🖥 вазир ва ҳудудий бошқарма бошлиқларининг ходимлар ҳамда жамоатчилик учун коррупцияга қарши курашишга оид мурожаатномаси эълон қилинди;

📎Тошкент давлат тиббиёт университети ва бошқа таълим муассасаларида талаба ҳамда тиббиёт ходимлари учун “Тиббиётда коррупциянинг олдини олиш” номли махсус фан ташкил этилди. Унинг доирасида ўтган даврда 2 700 нафар бакалавр, 870 нафар магистр ҳамда 1856 нафар олий маълумотли шифокор, 13 804 нафар ўрта тиббиёт ходими ўқитилди;

тизим тиббиёт муассасаларида 52 минг нафардан ортиқ ходимни қамраб олган семинар-тренинглар ташкил этилди;

📉 вазирлик тизимида иқтисодий йўналишда аниқланган манфаатлар тўқнашуви (непотизм) ҳолатлари таҳлил қилиниб, жами 567 та ҳолатда 206 нафар ходим ишдан бўшатилди ва 364 нафари ротация қилинди;

✔️ бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ҳамда коррупция таҳдидларини барвақт аниқлаш ва унинг олдини олиш мақсадида янги превентив тизим – “Ситуацион марказ” фаолияти йўлга қўйилди.

💻 Натижада 9,7 млрд. сўмлик маблағлар ортиқча режалаштирилишининг олди олинди ва 247 млрд. сўмлик маблағ мақбуллаштирилди;

📌 давлат харидларида тиббий жиҳозларнинг кафолат мажбуриятини кузатиб бориш йўлга қўйилиб, иш ва хизмат нархлари тасдиқланди;

💬 коррупция ҳақида тезкор хабар берувчи “1203” қисқа рақамли “Call-марказ” 24/7 режимида ишга туширилди. Жорий йилнинг 11 ойи давомида 500 дан ортиқ мурожаат келиб тушди;

‼️ тиббий хизмат сифати ва аҳоли билан мулоқотни баҳолаш учун “сирли мижоз” институти жорий этилди;

🔗 ноябрь-декабрь вазирлик ва унинг тизим ташкилотларида “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилиниб, бунинг доирасида 700 дан ортиқ ҳуқуқий-тарғибот тадбирлари ўтказилди;

🛡 ҳудудларда 235 та “Очиқ эшиклар куни” тадбири уюштирилиб, 20 минг нафардан ортиқ жамоатчилик вакиллари иштирокида 335 та “Очиқ мулоқот” шаклидаги муҳокамалар, давра суҳбатлари ташкил этилди.

⚙️ Тадбирда ушбу халқаро сертификат халқ олдидаги масъулиятни янада оширишга хизмат қилиши, қолаверса, коррупцияга қарши муросасиз курашиш ҳар бир ходим зиммасидаги бурч эканлиги алоҳида таъкидланди.

💻Шунингдек, тадбир иштирокчилари вазирлик томонидан соҳани рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

📜 Якунда ўз вазифасини садоқат ва фидойилик билан бажариб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига ташаккурно малар топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🔵
@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
👍2🔥1
#хушхабар

⚡️Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимининг ипотека асосида оладиган уйи учун дастлабки бадалнинг 25 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Ушбу имтиёз 2026 йил 1 январдан амалга киритилади.


Telegram | Facebook
👍28
🔴 СЎРОВНОМА НАТИЖАЛАРИ

❗️2025 ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ҲУДУДИЙ ОРГАНИ


1️⃣-ўрин: Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (51 минг 727 та овоз);

2️⃣-ўрин: Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (48 минг 108 та овоз);

3️⃣-ўрин:  Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси  (44 минг 566 та овоз);

4️⃣-ўрин:  Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (31 минг 89 та овоз);

5️⃣-ўрин:  Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (10 минг 843 та овоз).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏40👍17🔥5🕊2👌1
Тайинлов

Бобоқулов Акбар Нурмахмат ўғли Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

А.Бобоқулов 1991 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти – олий. 2018 йилда Тошкент давлат Педиатрия тиббиёт институти бакалавр, 2020 йилда мазкур институтининг магистратура йўналишларини тамомлаган.

Тайинловга қадар, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг Тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Facebook
👍46👏12🔥5👌1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Дискордант оила - бу жуфтликнинг бири соғлом, иккинчисида ОИВ мавжуд бўлиб, улар орасида умид, меҳр, ҳурмат ва Ишонч ҳаёт рамзи ҳисобланади.

Тошкент  вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази

Telegram | Facebook
👍10🕊2👏1🤔1
🔴 🟦🟦🟦

❗️ССВ: Сўровнома ғолиблари тақдирланди

Президентимиз ўтган йил 10 ноябрь куни тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан ўтказилган йиғилишда соғлиқни сақлаш соҳасида халқнинг баҳосини эшитадиган тизим жорий қилиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берган эди.


📊 Шундан келиб чиқиб, яқинда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида “2025 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи” ва “2025 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси” номинациялари бўйича сўровномалар эълон қилинди.

📋 Жами 250 минг нафар овоз берувчи иштирок этган ушбу сўровномалар якунида кенг жамоатчиликнинг баҳоси асосида ғолиблар аниқланди.

🏆 Хусусан, “2025 йилнинг энг намунали соғлиқни сақлаш ҳудудий органи” номинациясида Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 1-ўринни, Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 2-ўринни ҳамда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси 3-ўринни қўлга киритди.


🥇 Шунингдек, “2025 йилнинг энг намунали тиббиёт олий таълим муассасаси” йўналишида Андижон давлат тиббиёт институти 1-ўринни, Бухоро давлат тиббиёт институти 2-ўринни ҳамда Тошкент давлат тиббиёт университети 3-ўринни эгаллади.


📌 Бугун Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров бошчилигида ушбу сўровномаларда энг кўп овоз тўплаган тегишли ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🔵@ssvuz|🔵@ssvmatbuotkotibi|👥Facebook | 📷Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14👏9🔥1🤔1
#salomatlik

Viloyat aholisi uchun xorijiy mutaxassislar ishtirokida bepul tibbiy ko‘riklar tashkil etilmoqda

🏥Ayni damda Bekobod shahar Metalurglar shifoxonasida Turkiyaning nufuzli “Medipol Mega Hospitals Group” mutaxassislari ishtirokida Toshkent viloyati miqiyosida xayriya tibbiy ko‘rik va bepul maslahatlar o‘tkazilmoqda.

👨‍⚕️Xayriya tadbiri doirasida bolalar urologiyasi bo‘yicha mutaxassis hamda neyroxirurgiya yo‘nalishida bolalar va kattalar uchun malakali shifokorlar hamkorligida aholiga tibbiy ko‘riklar o‘tkazilib, zarur tavsiyalar berilmoqda.

🤝 Mazkur tashabbus sog‘liqni saqlash sohasida xalqaro hamkorlikni mustahkamlash, aholi salomatligini muhofaza qilishga qaratilgani bilan ahamiyatli.

Telegram | Facebook