Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.6K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазир: “Йил охиригача электрон рецепт тизимини йўлга қўямиз”

Электрон поликлиника, электрон стационар ва электрон рецепт тизимлари 2024 йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши кутилмоқда, дея маълум қилди соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров. Унинг сўзларига кўра, рақамлаштириш ва давлат тиббий суғурта тизими соҳада рақобат муҳитини яратади ва беморларга кўпдан кўп кераксиз дорилар ёзиб берилишининг олдини олади.

Батафсил

Telegram | Facebook
Янги модел: Тиббиёт бригадалари қандай ишлаши керак?

🩺 Бир пайтлар бедаво ҳисобланган касалликлардан бугун соғаяётганлар кўп. Албатта, бу — замонавий тиббиёт ютуғи! Аммо оддий хасталик асорати туфайли жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлаётган ёки умрбод тўшакка михланиб қолаётганлар ҳам йўқ эмас орамизда.

🔎 Нега шундай? Асосий сабаб — касалликнинг олди олинмагани, қолаверса, ўша дардга эрта ташхис қўйилиб, ўз вақтида даво чоралари кўрилмаганида!

👩🏻‍⚕️Президентимиз шу туфайли тиббиётнинг бирламчи бўғинига эътиборни кескин кучайтирди. Соҳани тубдан трансформация қилишга киришилди. Бунинг амалий натижалари уч йилдан буён янгича модел асосида ишлаб келаётган тиббиёт бригадалари фаолиятида ҳам намоён бўлмоқда.

🏥 Ушбу мавзу пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника мисолида таҳлил қилинади...

👉 БАТАФСИЛ 👈

Telegram | Facebook
Велосипедда сайр қилиш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?

🚴‍♂️ Велосипедда сайр қилишнинг инсон соғлигига фойдаси бисёр. Бу машғулот нафақат қадди-қоматнинг тўғри шаклланиши, балки тананинг умумий саломатлигига ҳам ижобий таъсир этади.

📌 Қуйида велосипедда ҳаракатланишнинг асосий фойдалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

🫀1. Юрак-қон томир тизими учун фойдаси.
Бу машғулот юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Хусусан, юрак уриши ва қон босимини меъёрлаштириб, оғир юрак хасталиклари хавфини сезиларли даражада камайтиради.

🩺 2. Мушакларни мустаҳкамлайди.
Велосипед учиш бўғим ва мушакларни мустаҳкамлайди. Боиси бу пайтда танадаги барча мушаклар фаол ҳаракатланиб, тонусда бўлади. Натижада, умумий жисмоний куч ва чидамлилик ортади.

🍜 3. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Педални айлантириш метаболизмни тезлаштириб, иштаҳани очади. Мазкур ҳолат организмда моддалар алмашинуви яхшиланганини билдиради. Шунингдек, метаболизмнинг тезлашиши таомнинг тез ҳазм бўлиши ва организмда ёғ тўпланмаслигига олиб келади. Бу, ўз навбатида, ортиқча вазнни йўқотишга замин яратади.

🟡 4. Варикознинг олдини олади.
Варикозга мойиллиги бор одамлар учун педаллар жуда фойдали. Ушбу машғулот пайтида қон турғунликсиз томирлар орқали фаол айлана бошлайди. Натижада, варикознинг олди олинади.

🟢 5. Таянч-ҳаракатланиш тизими учун фойдаси.
Велосипед учиш суяклар мустаҳкамлигини ошириб, артрит каби касалликларга чалиниш хавфи сезиларли даражада камаяди.

🥱 6. Уйқуни яхшилайди.

Ушбу жисмоний фаоллик уйқу сифатига ижобий таъсир кўрсатади. Унинг ёрдамида осон уйқуга кетиш ва уйқу давомида яхши дам олиш мумкин. Шунингдек, доимий педал айлантириш организмда эндорфин гормонларини ишлаб чиқаришга кўмаклашади. Бу эса кайфиятни кўтариб, стресс, депрессия ва хавотирни камайтиришга ёрдам беради.

🔬 7. Иммунитетни мустаҳкамлайди.
Бўш вақтини мунтазам равишда велосипедда ўтказадиган инсонлар тананинг инфекцияларга қарши курашиш қобилиятини сезиларли даражада оширади. Бу билан велосипедчилар мавсумий вирусли касалликлардан камроқ азоб чекишади.

🩸8. Қон айланишини яхшилайди.
Велосаёҳат қилишни канда қилмайдиганларда қон айланиши яхшиланиб, терининг ҳолати ижобий томонга ўзгаради. Сабаби, тоза ҳавода жисмоний ҳаракат сабаб қон циркуляцияси, ҳужайраларнинг кислород ва бошқа озиқ моддалар билан таъминланиши яхшиланади. Бунда токсинлар камайиб, коллоген миқдори кўпаяди ва терининг эрта қаришининг олди олинади. Натижада, тери тиниқ ва соғлом кўринади.

‼️Бир сўз билан айтганда, ҳар куни велосипедда сайр қилишни одатга айлантириш орқали соғлом ва фаол ҳаёт тарзига эришиш мумкин.

Telegram | Facebook
❗️Тадқиқот: Тунда ёрқин чироқ нури қандли диабет ривожланиш хавфини оширади

💡Тунда чироқнинг ёрқин нуридан сақланиш 2-тур қандли диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Австралиянинг Флиндерс университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида шундай хулосага келинди.

🗂 Изланиш давомида мутахассислар томонидан 85 минг нафар иштирокчининг маълумотлари таҳлил қилинди. Ёруғлик сенсорлари орқали қайд этиб борилган 13 миллион соатлик махсус ёзувлар ўрганилди.

🔎 Бунинг учун диабетнинг 2-тури билан оғримаган кўнгиллилар бир ҳафта давомида махсус қурилмани билакларига тақиб юришди. Шундан сўнг тўққиз йил давомида уларнинг саломатлик кўрсаткичлари мониторинг қилиб борилди.

🔬 Якунда ёруғлик таъсири ва 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфи ўртасида сезиларли боғлиқлик мавжудлиги аниқланди. Тунда ёрқин чироқ нури инсулин секрецияси ва глюкоза метаболизмига таъсир қилиши маълум бўлди.

‼️Тадқиқотчиларнинг "The Lancet Regional Health — Europe" тиббий журналида эълон қилинган хулосасига кўра, энг юқори хавф даражаси тунги 00:30 дан тонгги 06:00 гача кузатилади. Аммо кундузги ёруғлик саломатлик учун зиён етказмайди.

Telegram | Facebook
#kibermadaniyatni_yuksaltirish_madaniyati

Respublika boʻyicha joriy yilning 1-iyul kunidan 30-iyul kuniga qadar “Kibermadaniyatni yuksaltirish oyligi – “Cyber-month” kompleks targʻibot tadbirlari boshlandi.

Shu munosabat bilan Zangiota tumani Markaziy koʻp tarmoqli poliklinikasida ushbu oylik doirasida "Firibgarlik va ularning turli xil noqonuniy nayranglaridan fuqarolarni jabrlanib qolishdan ehtiyotlanish" masalasida targʻibot yigʻilishi oʻtkazildi.

Tadbirda mutaxassislar tomonidan internet tarmogʻidagi firibgarlardan ehtiyot boʻlish, ularning turli xil nayranglari qurboniga aylanib qolmaslik yuzasidan zarur tushunchalar berishdi. Ishtirokchilar oʻzlarini qiziqtirgan savollariga atroflicha javob olishdi.

Telegram | Facebook
❗️"Вазиятлар маркази": Соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинади

🖥 Яқинда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда “Электрон поликлиника”, “Электрон стационар” ва “Электрон рецепт” тизимлари шу йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилиши таъкидланган эди.


🏢 Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилиши ушбу тизимларни ўзаро интеграция қиладиган асосий платформа вазифасини бажаради.

Хўш, ишга туширилган ушбу янги тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?..

👉 БАТАФСИЛ 👈

Telegram | Facebook
🔰Тошкент вилояти Эндокринология диспансери мутахассислари иштирокида Маҳалла еттилиги учун "Соғлом турмуш тарзини режалаштирамиз" мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди!

❗️Маҳалла бу аҳолига энг яқин жамоа бўлиб, улар билан фуқароларни соғлом турмуш тарзига ўргатиш энг самарали усуллардан бири ҳисобланади.

🔰ПИСКЕНТ туманида фаолият олиб бораётган 51 нафар МФЙ ходимларига Соғлом турмуш тарзини шакиллантиришнинг асосий қоидалари, ҳар бир оилада озиқ-овқат маҳсулотлар харидларидан тортиб унинг рационидаги калориянинг тақсимланиши, жисмоний ҳаракатда бўлиш, қандли диабет, семизликни олдини олиш мақсадида йилига бир маротаба эндокринолог кўригидан ўтиш, қонда қанд миқдорини текширтириш бўйича атрофлича тушунтириш ва маьлумотлар берилди.

🩸Тадбирдан яна бир мақсад маҳалла фаолларини ўзларини қандли диабет скринингидан ўтказиш бўлиб, уларда глюкометрда қонда қанд миқдори текширилди, 2 нафарида Қандли диабет 2 тип ва 10 нафарида Семизлик аниқланиб, зарур тавсиялар буюрилди.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyati bolalar ko'p tarmoqli tibbiyot markazida Turkiya davlatining Medipol Mega klinikasidan professor Murat Eli tashrif buyurib, Bolalarda Onkologiya va gemotologik og‘ir bemorlarni bepul konsultatsiyasi bo‘lib o‘tdi.

Professor Murat Eli og'ir ahvoldagi bemor bolalarni koʻrikdan oʻtkazdi hamda kichkintoylarga qanday tashxis qoʻyilgan, ularni qanday davolash mumkinligi bo‘yicha o‘z tavsiyalari berdi.

Xususan bugungi kunda kichkintoylar orasida onkologik va gematologik kasalliklar bilan og'irganlar sonining ortib borayotgani dilni xira qiladi.

Bolalarda onkogematologik kasalliklarni kelib chiqish sababi ya'ni iteologiyasi haligacha aniq emas lekin koʻpincha buni kelib chiqishida turtki bo'luvchi sabablar bor ya'ni imunitetning zaifligi, kamqonlik yoki qarindoshlar orasidagi nikohlar tug'ilajak bolaga genlar orqali oʻtishiga sabab bo‘ladi.

Atrof-muhitning tasiri va sog'lom turmush tarzini kechirmayotgan oilada shu kasalliklarni kelib chiqish sabablari koʻpincha uchraydi.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги электрон платформасининг “Вазиятлар маркази” очилди

Хўш, ишга туширилган ушбу тузилма тиббиёт ходимлари ва юртдошларимизга нима беради?

♻️ Энди соғлиқни сақлаш соҳасидаги барча ахборот тизимлари ягона мажмуа орқали назорат қилинадими?

🏥 Янги тизим тиббиёт муассасаларида узундан-узун навбатларнинг олдини олишда қанчалик самарали?

⚙️ Ахборот тизимларида носозлик юзага келса, қай тарзда бартараф этилади?

💻 Янги платформада маълумотлар хавфсизлиги қандай таъминланади?


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга жавоб топишингиз мумкин.

Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

💊 Ҳар биримиз ҳаётда бир марта бўлса ҳам қандайдир касаллик билан оғриганмиз. Афсуски, бундай пайтда айрим инсонлар ўз-ўзига дори “тайинлаш” ва мустақил даволанишни маъқул кўради.

Хўш, бу қанчалик тўғри?

Дори воситасини қўллашда шифокор тавсияси қанчалик муҳим?

👩‍⚕️ Ушбу саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги Клиник протоколлар ва стандартларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўлими бошлиғи Севара Убайдуллаева батафсил жавоб беради.

Telegram | Facebook
❗️ЖССТ тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот платформасини ишга туширди

📊 Бугун дунёда профилактика, диагностика, даволаш ва реабилитация мақсадларида қўлланиладиган 10 000 дан ортиқ турдаги тиббий буюмлар мавжуд. Ўз навбатида, уларни ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам кўп.

Ана шундай шароитда қайси тиббий технологиянинг самарадорлиги юқори, қай бири нисбатан арзон ва фойдаланиш учун қулай, деган саволлар харидору буюртмачиларни жиддий ўйга толдириши табиий.

🗂 Тўғри танлов қилиш учун эса ишончли ва бой таҳлилий маълумотлар базаси ҳамда вақт синовидан ўтган оқилона тавсиялар зарур.

⌨️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ана шу бўшлиқни тўлдириш мақсадида илк бор тиббий асбоб-ускуналар бўйича ягона ахборот тизими — MeDevIS онлайн платформасини ишга туширди. У ҳукуматлар, даволаш-профилактика муассасалари, донор ташкилотлар ҳамда индивидуал фойдаланувчилар учун мўлжалланган.

🩺 Мазкур тармоқда репродуктив саломатлик, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва юқумли бўлмаган ҳамда бошқа турдаги касалликлар диагностикаси ва муолажасида қўлланиладиган 2300 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ҳақидаги маълумотлар жамланган.

💉🔬 Улар орасида оддий шприц, тиббий ниқоб, электрон термометр ва пульсоксиметрдан тортиб протезлар, юрак стентлари, мураккаб лаборатория тизимлари, электрокардиографлар, эндоскоплар, гемодиализ аппаратлари, дефибрилляторлар ва инновацион радиотерапия ускуналаригача бор.

💻 Фойдаланувчилар MeDevIS платформаси орқали ўзларига керакли маҳсулот, буюм, техонология имкониятлари, самарадорлиги, зарур инфратузилма, соғлиқни сақлаш тизими даражаси (масалан, маҳаллий клиника ёки ихтисослаштирилган шифохона) каби кўп қиррали ахборотларга эга бўлади.

‼️ЖССТ ҳозирча фақат инглиз тилида фолият олиб бораётган янги платформани келгусида босқичма-босқич такомиллаштириб боришни мақсад қилган.

Telegram | Facebook
🔰Бўстонлиқ туманида, Тошкент вилояти Эндокринология диспансери мутахассислари иштирокида "Маҳалла еттилиги" ходимлари учун "Соғлом турмуш тарзини режалаштирамиз" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

🏢Семинарга йиғилган 59 нафар маҳалла фаоллари учун «СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ-УЗОҚ УМР КЎРИШ АСОСИ-Маҳалла нигоҳида» лойиҳаси асосида дарс ва суҳбатлар ўтказилиб, Маҳалла вакилларининг ҳар бир оила, ҳар бир фуқарога соғлом турмуш тарзига риоя қилишлари, соғлом ҳаёт кечиришлари ва бу орқали касалликларни олдини олиниши бўйича ишлашлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

❇️Семинар қатнашчиларига РИЭИАТМ томонидан ишлаб чиқилган тарғибот қўлланмалари тарқатилиб, қатнашчиларнинг берган саволларига эндокринолог мутахассис томонидан жавоблар ва тавсиялар берилди!

Telegram | Facebook