Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.7K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#Ифтихор

🏆 Бугунги тантанали маросимда, Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи Т.Арзикулов "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" Республика босқичи танлови ғолибаси Н.Мирсаидовани табриклади.

✳️Мазкур танловда биринчи ўринни Паркент тумани тиббиёт бирлашмаси, болалар бўлими ҳамшираси шаффоф ва адолатли шарт ва мезонлар асосида саралаб олингани учун, жамоатчилик эътирофига сазовор бўлгани, ўз вазифасига юксак масъулият билан ёндашгани, фидойилиги ҳамда "Тошкент тиббиёт академияси"да давлат гранти асосида ўқиш имтиёзини қўлга киритганлиги эътироф этилди.

📌Шу билан бир қаторда, қуйидаги йўналишларда ҳам ғолибликлар қўлга киритилди:

“Йилнинг энг яхши шошилинч ёрдам ҳамшираси”

🏆1-ўрин: Исхакова Разия Ирисбаевна —
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилоят филиали Анестезиология ва реанимация бўлими ҳамшираси;

“Йилнинг энг яхши фармацевти”

🏆3-ўрин: Нурманова Разия Максетбаевна —
Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Ички дорихонаси фармацевти.

💬Telegram | 🌐Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tuhfa

Chirchiq shahridagi ”Yangi O’zbekiston” massivida bunyod etilgan 5-son oilaviy poliklinika binosi foydalanishga topshirildi.

📹 Bu haqda "Nurafshon telekanali" tomonidan tayyorlangan yuqoridagi videolavhadan batafsil bilib oloshingiz mumkin!

💬
Telegram | 🌐Facebook
Она ва бола саломатлиги-оила мустаҳкамлигининг муҳим омилидир!

➡️ Бугун Юқори Чирчиқ туман марказий поликлиникасида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида Аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Масъул ходимлар томонидан, оналар ва болалар саломатлигига оид масалалар, ҳомиладор аёлларнинг тиббий кўриклардан ўз вақтида ўтиши муҳокама қилинди.

💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏞 Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.

🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.

🟢 Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

💬Telegram | 🌐Facebook
Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasida 12 may — Xalqaro hamshiralar kuniga bag‘ishlangan  bayram tadbiri o‘tkazildi.

🩺Hamshira deganda qalblarimizda mehribon farishta, jiloli tabassum, bemorlarning diliga quvonch bag'ishlovchi maftunkor ko'zlar, qo'li yengil, so'zi shirin, yuzi kulib turadigan va har qanday vaziyatda bemorga beminnat ko'mak berishga tayyor quyosh jilolaridek oq kabutarlar gavdalanadi.

Tadbir avvalida shahar hokimi o'rinbosari N.Kulbekova hamda shahar Tibbiyot birlashmasi rahbari M.Peltaboyevalar so'zga chiqib barcha hamshiralarni kasb bayramlari bilan tabrikladi.

⭐️Shundan so'ng, shahar tibbiyot birlashmasida ishlab kelayotgan bir guruh hamshiralar e'tirof etildi.

🎤Shahar Madaniyat bo'limi o'zining go'zal kuy qo'shiqlari bilan tibbiyot xodimlariga ko'tarinki kayfiyat ulashishdi.

💬Telegram | 🌐Facebook