Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.7K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#bayram

12 may – Xalqaro hamshiralar kuni

🔹 Chinoz tuman tibbiyot birlashmasi rahbarining tashabbusi bilan, tibbiyot maskanlarida xizmat qilib kelayotgan hamshiralar hamda ko‘p yillar davomida shu sohada mehnat qilgan faxriylarga ehtrom ko‘rsatildi.

Tibbiyot birlashmasi mutasaddilari soha xodimlarini bayram bilan tabriklab, ularni esdalik sovg‘alari va tashakkurnoma bilan taqdirlandilar.

💬Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment

Ҳар йили дунёда 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Бугун ушбу касб байрамига бағишланган асосий тадбир пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган мазкур тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари тақдирланади.

💬
Telegram | 🌐Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tuhfa

Chirchiqda oilaviy poliklinika binosi foydalanishga topshirildi

Chirchiq shahridagi ”Yangi O’zbekiston” massivida bunyod etilgan 5-son oilaviy poliklinika binosi foydalanishga topshirildi.

Ochilish marosimida davlat va jamoat tashkilotlari vakillari, nuroniylar, tibbiyot faxriylari, ommaviy axborot vositalari xodimlari ishtirok etdi. Uch qavatli zamonaviy shifo maskani “Shoxrux qurilish dizayn” MChJ bunyodkorlari tomonidan qurib bitkazildi. Qurilish-montaj ishlariga 14,168 milliard so‘m miqdorda mablagʻ sarflandi.

250 kishiga mo‘ljallangan mazkur tibbiyot muassasasi shahardagi 8 ta mahallada istiqomat qiluvchi 25 mingdan ziyod aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatadi. Ular uchun chinakam maʼnoda tuhfa boʻldi deyish mumkin. Bu yerda 14 nafar malakali shifokor va 52 nafar o‘rta tibbiyot xodimi faoliyat olib boradi.

Tadbirda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev ishtirok etdi.

💬Telegram | 🌐Facebook
Пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида 12 май — Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган асосий байрам тадбири бошланди.

Маросим аввалида Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров юртимиздаги барча ҳамшираларни ушбу сана билан табриклади.

"Кейинги йилларда ҳамширалик фаолияти тиббиётимиз билан бирга, жадал ривожланиб бормоқда. Соҳада янги ихтисосликлар пайдо бўлаяпти. Айниқса, бугунги кунда бирламчи даволаш-профилактика муассасаларида 8500 нафар доя ҳамширасининг фаолият юритаётгани оналар ва болалар саломатлигини асраш йўлидаги муҳим воқеа, соғлом авлодни вояга етказиш йўлида олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар натижаси", — деди у ўз табригида.

💬Telegram | 🌐Facebook
Тадбирнинг асосий қисми бўлган тақдирлаш маросимига навбат берилди.

Даставвал 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танловининг биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин совриндорларига эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#Tuhfa #Fotolavha

Chirchiq shahridagi ”Yangi O’zbekiston” massivida bunyod etilgan 5-son oilaviy poliklinika binosi foydalanishga topshirildi.

💬
Telegram | 🌐Facebook