Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
10.6K subscribers
11.4K photos
1.45K videos
10 files
4.41K links
Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.
Download Telegram
#tadbir

Tibbiyot sohasida xizmat qilgan mehnat faxriylari va ustozlarga ehtirom ko'rsatildi


9-may - “Xotira va qadrlash” kuni munosabati bilan tuman Tibbiyot birlashmasi tomonidan bayram tadbiri o'tkazilib, unga tibbiyot birlashmasida ko'p yillar davomida turli sohalarda xizmat qilib, hozirda qarilik gashtini surib kelayotgan faxriylar hamda faoliyat olib borayotgan tajribali ustozlar taklif etildi.

Tadbirda ishtirok etgan Sog'liqni saqlash vaziri o'rinbosari F.Sharipov va SEO JS qo'mitasi raisi o'rinbosari N.Otabekov, Qibray tumani hokimi M.Rashidovlar soha faxriylari va ustoz shifokorlarning mehnatlarini e'tirof etib, tashkilotchilarga minnatdorchilik bildirdilar.

💬Telegram | 🌐Facebook
#жараён

📌9-Май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида бир қатор устоз ходимлар табрикланди ва ёдга олинди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалида 9-Май "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Республика Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси томонидан марҳума устоз И.М.Мирсодиқова хотираларига ёднома тақдим этилди.
👨‍⚕️Ўзбекистон Врачлар ассоциацияси Тошкент вилояти бўлинмаси томонидан устоз А.М.Ходжибаев ҳамда Афғон уруши қатнашчилари ва устоз ходимлар эсталик совғалари билан табрикланди.

💬Telegram | 🌐Facebook
​​​​#тадбир

Юртимизда 9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан барча жабҳаларда кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Касаба уюшма қўмитаси томонидан кўп йиллар давомида фидокорона меҳнат қилаётган соҳа эгалари, меҳнат фахрийлари учун тадбир ташкил қилинди.

Унда Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Иманов, Касаба уюшма қўмитаси раиси Д.Исакуловалар барчани байрам билан самимий муборакбод этдилар.

Узоқ йиллар тиббиёт соҳасида самарали меҳнат қилаётган соҳа эгалари ҳамда ҳаётдан бевақт кўз юмган ва умрининг сўнгги кунларигача тизим ривожига муносиб ҳисса қўшган тиббиёт заҳматкашлари хотирланди.

Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар ва шогирдларига зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Фахрийлар ташрифи эътироф этилган тадбирда эл-юрт равнақи ва саломатлиги йўлида ҳамда тиббиёт соҳасининг ривожи учун меҳнат қилганларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари берилди.

💬Telegram | 🌐Facebook
#E’tibor

🏥Nurafshon shahar tibbiyot birlashmasi xodimlari tomonidan 9-may “Xotira va qadrlash”kuni munosabati bilan 1941-1945 yillarda ikkinchi jahon urushida front ortida xizmat qilgan yoshi ulug’ faxriylar xolidan xabar olindi.

Ularga tor soha mutaxassislari tomonidan tekshiruvlar hamda laborator diagnostika xizmatlari ko’rsatilib, tibbiyot birlashmasi tomonidan o’z estalik sovg’alari topshirildi.

💬Telegram | 🌐Facebook