Бугунги тадбирдан фотолавхалари
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги “ихтиёрий-мажбурий” тарзда 155 миллион сўмга плакат сотиб олишни тавсия қилаётгани ҳақида" тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
“El madad guruhi” МЧЖнинг таклиф хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва тизим ташкилотларига “El madad guruhi” МЧЖ томонидан тайёрланган “Jonkuyar tibbiyot xodimlari” номли тарғибот воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш мумкинлиги тавсия қилинган. Аммо уни мажбурий харид қилиш ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.
5 донадан иборат мазкур инновацион тарғибот воситаси Online QR Code технологияси асосида тайёрланган бўлиб, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар ушбу тарғибот воситалари харид қилинмаганлигини маълум қиламиз.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
@TShSSBB

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 301-сонли мактаб ўқитувчиси Н.Абдурахмонова тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида тери-таносил касалликлари шифохонасига борганида пуллик хизматлардан фойдаланиши айтилганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Тери-таносил касалликлари шифохонасида аҳолига бепул ва пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, Н.Абдурахмонова томонидан шикоят қилинган вазиятда шифохонада айнан қайси хизматдан фойдаланишда пул тўлаганлиги ҳақида маълум қилмаган.
Айни кунларда ушбу вазият Янгиҳаёт туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда “Шайхонтоҳур тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникасининг фаолиятидан шикоят қилинган, беморларга хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги ҳақида” тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.
Ҳозирга кунда Марказий кўп тармоқли поликлиникада травматолог шифокор лавозими учун ажратилган барча штатлар тўлиқ мутахассислар билан таъминланган.
Шунингдек, ўрнатилган тартибда травматолог шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз, дам олиш ва байрам кунлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда.
Бундан ташқари, поликлиникада травматолог ва бошқа тор соҳа шифокорлари қабулига онлайн ёзилиш имконияти яратилган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, навбатда кутиб қолмаслик ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, юртдошларимизнинг ўз вақтида шифохонада бўлишларини сўраб қоламиз.

✅O`zbekiston Respublikasi Sog‘liqni Saqlash vazirligining 2022 yil 27 iyuldagi 210 sonli "Axoli orasida profilaktik ko`riklari, skrining dasturlari va patronajni amalga oshirishni yanada takomillashtirish choralari to`grisidagi" buyruq bo`yicha
✅Mirzo Ulug`bek tumani markaziy ko`p tarmoqli poliklinika filiali tibbiy brigada xodimlari tomonidan
faol uydagi ko`rik amalga oshirilmoqda.
✅Mirzo Ulug`bek tumani markaziy ko`p tarmoqli poliklinika filiali tibbiy brigada xodimlari tomonidan
faol uydagi ko`rik amalga oshirilmoqda.
Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 3-сонли болалар шифохонасида шифокорларнинг лаёқатсизлиги сабабли бемор вафот этгани, муассасада тиббий жиҳозлар ва дори-дармонлар етарли эмаслигига доир пост эълон қилинди.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу воқеа жорий йилнинг январь ойида юз берган бўлиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганилиб, унинг натижаси бўйича жавобгарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Шаҳар 3-сон болалар клиник шифохонаси моддий-техник базаси босқичма-босқич янгиланмоқда. Хусусан, 2017 йил Япония гранти асосида болалар жонлантириш бўлими 11 турдаги тиббий жиҳозлар билан таъминланган.
Ўз навбатида, Хитой, Туркия давлатлари грантлари ҳамда “Саломатлик-3” лойиҳаси асосида кувезлар, ИВЛ аппаратлари, беморлар учун функционал ва болалар кроватлари, ингаляторлар, биохимик ва гематологик анализаторлар, центрефуга, микроскоп, автоклав, қурутувчи шкаф, дистилятор, бидистилятор, дозаторлар, ЭКГ ва ЭЭГ аппаратлари келтириб ўрнатилган.
2020 йилда физиотерапия бўлими 11 турдаги физиотерапевтик аппаратуралар билан жиҳозланган. Ўз навбатида рақамли рентген, доплер – УТТ аппаратлари, коагулограф, ярим автомат биохимик анализатор харид қилинган.
Шунингдек, шифохонада 2023 йил учун дори-дармон харидига 2 млрд 101 млн. сўмдан зиёд маблағ ажратилган. Бу 2017 йилга нисбатан 3 баробар юқори кўрсаткич.
2022 йил январь ойида муассасанинг “В” биноси жиҳозланган ҳолда фойдаланишга топширилиб, беморларга қулай шарт-шароитлар яратилган. Ёрдамчи бинода қурилиш-таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси.

Муносабат
"Facebook" тармоғида Яккасарой туманидаги 3-сонли клиник шифохонада шифокорлар етишмаслигидан ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг пастлигидан шикоят қилинган хабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича маълум қиламизки, Тошкент шаҳар 3-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонаси 18 ёшгача бўлган бемор болаларга 140 ўринда тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Муассасада жами 31 нафар шифокор фаолият кўрсатади. Шулардан:
инфекционист – 15 нафар;
анестезиолог-реаниматолог – 7 нафар;
физиотерапевт – 1 нафар;
болалар невропатологи – 1 нафар;
отолоринголог – 1 нафар;
ультратовуш текшируви шифокори – 1 нафар;
рентенолог – 1 нафар; эпидемиолог – 1 нафар;
лаборант-шифокор – 3 нафар.
Шифокорлар тоифаси бўйича:
олий тоифа – 15 нафар;
биринчи тоифа – 4 нафар;
иккинчи тоифа - 4 нафар.
Шифохона шифокорлари ўз мутахасислиги бўйича билим ва малакасини ошириб бормоқда.
Ҳозирда мавсумий касалликлар кенг тарқалиши сабабли муассасага мурожаатлар кўпайган. Беморлар оқимининг кескин ошгани инобатга олиб, шифокорларнинг мазкур касалликлар бўйича мурожаатлар билан кўпроқ ишлашлари бўйича чоралар кўрилмоқда.

🌍🏥🇸🇱🇬🇧🇳🇿 ТАШРИФ
Бугун Чилонзор тумани тиббиет бирлашмасига карашли 39 сон оилавий поликлиникасига Австралия ва Буюк Британия бир гурух Кироллик тиббиёт жамоасининг эксперт вакиллари ташриф буюриб, оилавий поликлиниканинг бирламчи тизим фаолияти буйича урганиш ишлари олиб боришди.
Ташриф давомида поликлиника шаритлари, ахолига курсатилвотган профилактик ёрдам буйича тушунча берилди.