Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
4.93K subscribers
115K photos
5.08K videos
78 files
10K links
Мазкур канал Тошкент шаҳар ССББнинг расмий телеграм канали бўлиб, бу ерда Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлашга оид воқеа ва ходисалар, шунингдек соғлиқни сақлашга оид янгиликлар бериб борилади.
Download Telegram
“Ўбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири кубоги - 2023” спорт мусобақаларининг Тошкент шахар босқичи булиб утди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг тиббиёт муассасалари ходимлари орасида “Соғлиқни сақлаш вазири кубоги-2023” спорт мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент шахар Кенгаши ва Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда 30 сентябр куни Чилонзор тумани спорт мактабида Тошкент шахар тиббиёт ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Эркаклар ва аёллар иштирокида мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка спорт турлари бу‌йича мусобақаларда Чилонзор тумани тиббиёт ходимлари хам фаол иштирок этиб,фахрли уринларни кулга киритди ва эсталик совғалар билан такдирланди!
Бугунги тадбирдан фотолавхалари
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда "Соғлиқни сақлаш вазирлиги “ихтиёрий-мажбурий” тарзда 155 миллион сўмга плакат сотиб олишни тавсия қилаётгани ҳақида" тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

“El madad guruhi” МЧЖнинг таклиф хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва тизим ташкилотларига “El madad guruhi” МЧЖ томонидан тайёрланган “Jonkuyar tibbiyot xodimlari” номли тарғибот воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш мумкинлиги тавсия қилинган. Аммо уни мажбурий харид қилиш ҳақида ҳеч қандай топшириқ берилмаган.

5 донадан иборат мазкур инновацион тарғибот воситаси Online QR Code технологияси асосида тайёрланган бўлиб, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан бугунги кунга қадар ушбу тарғибот воситалари харид қилинмаганлигини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси


@TShSSBB
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сергели туманидаги 301-сонли мактаб ўқитувчиси Н.Абдурахмонова тиббий кўрикдан ўтиш мақсадида тери-таносил касалликлари шифохонасига борганида пуллик хизматлардан фойдаланиши айтилганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Тери-таносил касалликлари шифохонасида аҳолига бепул ва пуллик хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, Н.Абдурахмонова томонидан шикоят қилинган вазиятда шифохонада айнан қайси хизматдан фойдаланишда пул тўлаганлиги ҳақида маълум қилмаган.

Айни кунларда ушбу вазият Янгиҳаёт туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ўрганилмоқда. Ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қиламиз.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

@TShSSBB
Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда “Шайхонтоҳур тумани Марказий кўп тармоқли поликлиникасининг фаолиятидан шикоят қилинган, беморларга хизмат кўрсатиш сифатининг пастлиги ҳақида” тарқалган хабарлар юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

Ҳозирга кунда Марказий кўп тармоқли поликлиникада травматолог шифокор лавозими учун ажратилган барча штатлар тўлиқ мутахассислар билан таъминланган.

Шунингдек, ўрнатилган тартибда травматолог шифокорлар томонидан кеча-ю кундуз, дам олиш ва байрам кунлари ҳам аҳолига тиббий хизмат кўрсатилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, поликлиникада травматолог ва бошқа тор соҳа шифокорлари қабулига онлайн ёзилиш имконияти яратилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, навбатда кутиб қолмаслик ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида, юртдошларимизнинг ўз вақтида шифохонада бўлишларини сўраб қоламиз.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

@TShSSBB
O`zbekiston Respublikasi Sog‘liqni Saqlash vazirligining 2022 yil 27 iyuldagi 210 sonli "Axoli orasida profilaktik ko`riklari, skrining dasturlari va patronajni amalga oshirishni yanada takomillashtirish choralari to`grisidagi" buyruq bo`yicha
Mirzo Ulug`bek tumani markaziy ko`p tarmoqli poliklinika filiali tibbiy brigada xodimlari tomonidan
faol uydagi ko`rik amalga oshirilmoqda.