ТОПИШМОҚЛАР
2.93K subscribers
30.6K photos
23.8K videos
50 files
7.04K links
Топишмоклар
канали🤔

@TOPISHMOQLARs kanal
@Qalb786 gruppa
Download Telegram
Амалларингни ўзингдан билма. Сўзни сен талаффуз қиласан, таъсирини Аллоҳ яратади. Пулни сен қозонасан, баракотини Аллоҳ беради. Сен дорини оласан, шифони Аллоҳ эҳсон этади. Гўзалликка сен қарайсан, кашфини Аллоҳ тажаллий эттиради...
Фақир киши бозорчига "Аллоҳ учун менга сабзавотлардан бергин" деди.
Сотувчи чириган, айниганларни териб берди.
У киши халтага бир қараганди, сабзавотларнинг бари чириган, эзилган экан.
Чўнтагидан бир неча майда -чақа топди ва:
— Шу пулга яраша бергин!- деди.
Сотувчи сабзавотларнинг яхшисидан териб солди.
Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!"  деди...
Боязид Бастомий ёмғирли ҳавода жума намозига бориш учун уйидан чиқди. Чақмоқ аралаш шаррос қуяётган ёмғир туфайли йўллар лой-балчиқ бўлиб ётганди. Ёмғир шашти пасайгунга қадар бир уйнинг девори остида паналаб, кутиб турди. Лойга беланган пойабзалини девор тошларига суртиб тозалади. Ёмғир тингач, масжид сари йўл олди. Кетаётиб, ногаҳон хаёлидан шу фикрлар ўтди: "бировнинг деворига суяниб,ёмғирдан паналадим, аммо лойли пойабзалимни суртиб деворни кирлатдим."
Шу гаплар хаёлидан ўтар-ўтмас орқага қайтишга қарор қилди.
Йўл-йўлакай "Уй эгаси билан ҳисоблашмасдан, ундан рози-ризолик олмасдан, қандай қилиб жума намозини ўқийсан? Бировнинг деворини ифлос қилиб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай турасан?!” – деб ўз-ўзига танбеҳ бериб келди.
Ортига қайтиб эшикни қоқди. Уйдан бир мажусий чиқди:
– Келинг, нима хизмат?
– Сиздан узр сўрагани келдим...- деди Бастомий.
Мажусий ҳайрон бўлиб:
– Нима учун узр сўрайсиз? – деб сўради.
– Уйингиз ёнидан ўтаиб кетаётиб, бир пас деворингиз остида ёмғирдан паналаб турдим, кейин лойга беланган оёқ кийимимни деворингизга суртиб, тозаладим. Нотўғри иш қилдим. Ёмғирнинг шиддати бироз чалғитиб қўйди.
Янада ҳайрати ошган мажусий:
– Ҳечқиси йўқ. Шундоқ ҳам деворимизга  лой сачраяпти. Пойабзалингиздаги арзимаган кир бу аҳволдаги деворга қандай ҳам зарар берарди? – деди.
Боязид Бастомий:
— Балки шундайдир, аммо девор сизники, мен эса сиздан розилик олмай ундан фойдаландим. Бу ишим учун сиздан розилик олишим керак, – деди.
Мажусий:
- Бу қадар назокат ва адолатни динингиздан ўргандингизми?- дея сўради.
- Ҳа шундай, Динимиз ҳамда Муҳаммад пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалалм ўргатганлар, – дея жавоб берди Бастомий.
Мажусий:
Ҳақни шунчалик яқиндан танитар экан, у ҳолда биз нега бу динни қабул қилмаяпмиз? - деганча, шаҳодат калимасини келтириб, мусулмон бўлди.

Туркчадан Ситора Азизова таржимаси
Бировга нисбатан сабрингиз қолмаганида, Аллоҳни сизга нисбатан қандай сабрли эканини бир тушунинг.

© Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
🌹🌹🌹
Xitoylik bosib ketti O'zbekistonni. .😂👏👏👍
Xojiboy Tojiboydan
Chaqaloqlar (www.nbkstudio.uz)
@AvazOxun_Kanali Teligram kanalimiz
Allani chaqaloqlar telifonda eshitmoqda😳😂

Kontrakt narxi o'sdi📚,
Paxta narxi o'sdi🌳,
Moshina narxi o'sdi🚗,
Non narxi o'sdi🥖,
Dollar kursi o'sdi💵,
Tarvuz qovun narxi o'sdi🍉,
Pomidor bodring narxi ham o'sdi🍅, O'smagan bitta pakana liliput qoldi😉 bu pakanani ismi OYLIK📈
shu becharaga ham selitra pelitra bervorsam o'sib ketarmikan-a?😜😜😜

Xojiboy Tojiboyev - Atomniy bomba haqida
<unknown>
Xojiboy Tojiboyev - Atomniy Bombala haqida 😂👍


Bitta o'g'ridan eng katta orzuying nima deb So'rashsa...

" Shvetsariya" bankini o'marib qaynonamni barmoq izini qoldirish.. Deb  javob beribdi. 😂🙊

Qo'ysangchi, qizaloq. Go'zalligingning 80 foizini birgina nam sochiq bilan yo'qqa chiqarish mumkin.

🙈😂😄😁
5 ёшли бола подшоҳ, султонлар ҳақида китоб ўқиб туриб онасига:
— Мен ҳам катта бўлсам, 5та хотиним бўлади. Биттаси киримни ювади, биттаси уй тозалайди, яна бири овқат қилади, - деса
Онаси:
— Сан қайси бири билан ухлайсан? - дебди 
— Ман ҳеч қайси бири билан ухламайман, ман ойижоним билан ухлайман, - дебди.
Онасини кўзлари ёшланиб: "Ўзимни меҳрибоним, ғамхўрим, - дебди,
— Унда 5та хотининг ким билан ухлайди? - деса
— Адам билан ухлайди ҳаммаси, - дебди
Отасини кўзлари ёшланиб:
— Ўзимни меҳрибоним, - дермиш
Хамма оталар хам шундай угли булишини исташса керак ааа🙈😂
Бугун Жаноб Путин битта сунъий йўлдошларини бизга совға қилиб "Интернет ва алоқа сифатини яхшилаб олинглар!" деворишларини умид қиламан!:)

Газпром ҳам шартномани узайтираверсин, печкачилар иттифоқи раиси сифатида қўллаб қувватлайман!))

😁
Xojiboy Tojiboyev - Atomniy bomba haqida
<unknown>
Xojiboy Tojiboyev - Atomniy Bombala haqida 😂👍
ЯШИЛ ЁПИНЧИҚ

Жунайд СУАВИ                        
Йўлда кетаётиб уни учратиб қолдим. Салом-алик қилдик. Бир –икки одим қўйгандик, яқин атрофдаги масжидлардан азон янгради.
–  Юр, масжидга кирамиз,- дедим.
–  Мен кейинроқ борарман, сен боравер деди.
–  Бугун жума-ку, -дедим.- Жума куни намозларни қазо қилиш яхши эмас.
–  Мен масжидга бормаслигимни биласан-а?- деди.
–  Биламан-ку, лекин сабабини тушунмайман. Нега масжидга кирмайсан?
–  Билмасам, киргим келмайди-да. Балки бу атрофдагиларнинг таъсиримикан... Ҳозир шимимнинг дазмоли бузилмасдан муҳим мажлисга киришим керак!- деди.
Аламдан тиржайишга уриндим:
– Ҳазиллашаяпсан-а?  Шунинг учун ҳам  масжидга кирмаслик мумкинми?
Аммо у ғоят жиддий эди:
—  Кийимларимнинг сифатини ва яшил рангларга алоҳида меҳрим борлигини биласан. Ғижимланса дарров кўзга ташланади. Кўриниши бузилади. 
Ҳақиқатдан ҳам кийимларини яшил рангнинг ҳар хил кўринишларидан танлар, ҳар доим дазмолланган, чизиғи қўлни кесгудай турарди.
–  Умрингда бирор марта масжидга кирмаганмисан? – дедим юрагим бўғилиб.
–  Болалигимда бобомлар билан бир неча марта боргандим. У кезларда шимимнинг тиззалари ғижимланади деб хавотирланмасдим. Лекин энди масжидга боролмасам керак.
Унинг гапларидан шошиб қолдим. Бу мавзуда гап бошлаганимдан ҳам пушаймон бўлдим. Қўл сиқишиб хайрлашдик.
Шу суҳбатдан икки ой ўтиб унинг масжидда эканини айтдилар. Масжидга қараб шошдим. Ҳовлида  намоз ўқишга сафланганларнинг олдида  эди. Устида яшиллар... Оҳиста унга яқинлашдим ва қулоғига синиқ оҳангда шивирладим:
–  Сен масжидга келмоқчи эмасдинг-ку? Бу ерда экансан!?...
Овози чиқмади. Чунки гапиролмасди. Яшил ёпинчиқли тобут ичида ётарди...
САДОҚАТ

Машҳур бир раббоний олимнинг ҳузурига шогирди кирар экан, устозининг олдида бир бегона аёл ўтирганига кўзи тушди. Шогирд дарҳол ўзини четга олди. Бир оздан сўнг аёл ташқарига чиқиб кетди. Шогирдининг ишини  сезган  олим шогирдидан сўради:
--- Олдимда бегона аёлни кўриб нима ҳаёлга бординг?
--- Бу аёл фурсатни ғанимат билиб, илм ва дуоингиздан фойдаланай деган. Шундай фикрга бордим.
--- Машааллоҳ! Аслида  хам  худди шундай эди.
Билиб қўй! Менинг олдимда шаробдан бўшаган шиша кўрган тақдирингда ҳам ёмон гумон қилмагин!
Садоқатнинг шаъни шу!
Одатда кечиримли ва жудаям сабрли бўлган инсонлар сизни айтмасдан тарк этишади... Кутилмаганда ва буткул...

Яхши кўрган кишиларингизнинг қўлидан маҳкамроқ тутинг..!
Уларга яхши кўришингизни билдириб қўйинг...
Қалбдан жой олиш ҳам ризқдек гап.
Менинг қалбимга ризқингиз қўшилган бўлса сиз жой оласиз, аксинча бўлса, мен...

Қалбингиздан ҳамиша қалбингизга яқинлар, юрагингизга мадор бўладиганлар жой олсин.