ТОПИШМОҚЛАР
2.93K subscribers
30.7K photos
23.8K videos
50 files
7.04K links
Топишмоклар
канали🤔

@TOPISHMOQLARs kanal
@Qalb786 gruppa
Download Telegram
#hayotiy

Kecha onamni oldilarida 1-2 soat o'tirdim, Onam "Nima bo'ldi, MB ing tugadimi?" Deb soʻrab qoldilar.
Onalar har qanday holatda ham bolasini tushunishadi..
🙈😊

P/s: Baxtimizga onajonlarimiz sogʻ omon boʻlishsin!
#hayotiy

Bobom oldin sevgilisi bilan urushib qolganlarida, kabutarni olib devorga qarab otgan ekan. U vaqtlar telefon bo'lmagan-da...🙈😂😁
Бир куни хотини эрига латифа айтиб берибди. Эри роса кулибди.
Хотини:
— Кулгили эканми, ўзим тўқидим, - деса
Эри бирдан жиддий тортиб:
— Ўзимам этудим, шунақаям бемаза латифа бўладими деб, - дермиш

😂😂😂😂😂😂😂😂
Ассалому алайкум!

Окшомингиз хайрли, барокатли бўлсин! Қалбингиздаги яхши орзу-умидларингизга Аллоҳ таоло етказсин!
Ёшликнинг қадрини қариялар, ҳузурнинг қадрини беҳузурлар, саломатлик қадрини хасталар, ҳаётнинг қадрини ўликлар билади.

Ҳотами Асом роҳимаҳуллоҳ
САЛОМАТЛИК САРИ 3 СУННАТ

Ҳар биримиз ҳаётимиз давомида касал бўламиз. Билсак касаллик ҳам гуноҳларимизга каффорот ҳам синовдир. Бемор дори-дармонларни истеъмол қилиш билан бирга Қуръони карим ва ҳадисларда ворид бўлган дуоларни ўқиши ҳам лозим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор инсон саломатлигини асраши учун қилган баъзи тавсияларини келтириб ўтамиз.

Аввало инсон саломатлиги учун меъёрида овқатланиши лозим. Чунки ортиқча овқатланиш инсоннинг ҳам жисмонан, ҳам руҳан заифлашига сабаб бўлади. Тўғри овқатланиш инсон саломатлигининг асосий омилларидандир. Шу сабабли, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларига овқатланиш одобини ўргатиб бундай деганлар: “Одам боласи тўлдирадиган идишларнинг энг ёмони қориндир. Одам боласига қаддини тутадиган емак кифоядир. Агар жуда лозим бўлса, таоми учун учдан бир, ичимлиги учун учдан бир ва нафаси учун учдир бир” (Имом Аҳмад, Термизий ривояти).
 
Иккинчидан, асал ва қора седана истеъмол қилишга одатланиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Седана ўлимдан бошқа барча хасталикларга шифодир”.

Бир қатор мутахассислар олиб борган тадқиқотларга кўра, қора седана инсон қувватини оширишда, кўплаб касалликларга қарши курашда самарали ҳисобланади.

Шунингдек, асал ҳам инсон танасига қувват бағишловчи, иштаҳани очувчи, асаб тизимини ҳамда юрак-қон томирларини яхшиловчи хусусиятга эга. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Асал истеъмол қилинглар, у кўп касалликларга шифодир”, деганлар.

Учинчидан, Яратгандан сиҳат-саломатлик сўраб дуо қилинг. Барча дард ҳам, шифо ҳам Аллоҳнинг иродаси билан бўлади. Аллоҳ истъемол қиладиган дори-дармонимизни сабаб қилиб Ўзи шифо беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки бирор ерлари оғриса муборак қўлларини оғриётган жойга қўйиб уч маротаба “Бисмиллаҳ” деб, етти маротаба бундай дер эдилар: “Аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳозиру” (Имом Аҳмад, Имом Муслим ривояти).

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, кимки касал бўладими, ё соғ бўладими ҳамиша Аллоҳнинг розилигига интилиш лозим. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага Қодир, неъматларини беминнат берувчи ва ҳар нарсадан хабардор Зотдир.

Даврон НУРМУҲАММАД
Ошқозон ақлдан кўра зийракроқ. Бўш ошқозон ўз эгасига бўш экани ҳақида хабар беради. Мия эса эгасига бўш экани хабарини етказмайди.

Изоҳ: Чингиз Айтматовнинг бир гапи бор: «Ошқозон мияга қараганда ақллироқ, чунки ошқозонда кўнгил айниш қобилияти бор, мия эса ҳар қандай ярамас нарсани ҳам ютиб юборади».
БОЛАЛИК

Бир киши ёш болалари бор хонадоннинг жуда ҳам саранжом эканини кўриб: “Бу уйда болаларнинг болалиги йўқ экан. Бу уйда болаларга эркинлик берилмас экан.”, деган экан. Ёш болаларга уларнинг болалигига муносиб эркинлик бериш керак.

"Ҳикматлар чашмаси"дан
Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам елкамдан ушлаб шундай дедилар: "Дунёда гўё мусофирдек ёки йўловчидек бўлгин", дедилар".

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо:

"Агар тунга етсанг тонгни кутмагин, агар тонг оттирсанг кеч бўлишини кутмагин. Соғлом пайтингда касаллигинг учун тириклигингда ўлиминг учун тайёргарлик кўриб қўйгин", дер эдилар.
Инсон ҳаётида содир бўладиган ҳар бир яхши-ёмон,  катта-кичик воқеа-ҳодиса, албатта, Аллоҳ таолонинг тақдири азалийсида битилган бўлади. Яратганнинг амрисиз бировнинг баданига бир тикан кирмайди.

Қалам адо бўлиб, сиёҳ қуриб, саҳифалар ёпилиб, ишлар битиб, қадар ёзиб бўлинган. ''Бизга фақат Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди'' (Тавба сураси, 51-оят).
Тун ортида тонг,
Сабр ортида хурсандчилик бор,
Яхши дам олинг! Аллоҳга омонатсиз азизим! Сизни Аллоҳ асрасин!
Хайрли тун!!!
❗️Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан кузги таътил бошланади.

Ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

▪️Кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб, 6 календар кун.

▪️Қишқи таътил - 28 декабрдан бошлаб, 14 календар кун.

❗️❗️1 синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.👇

👉 @PATRUL_UZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар куни тонгда кўнглингизга ҳаёт завқини тўлдириб олинг.
Қўлингиз теккан ҳар жой севинч ифорини таратсин.
Қоронғуликлар ёришсин!
Қайғулар баҳам кўрилса, камаяди. Ҳаётимизда севинчларимиз қат-қат ортсин.
Энг яхши кун кўнгли дўст бўлганлар билан бўлсин!
Кун яхшиликларга васила бўлсин!
Гўзал нарсаларни келтирсин.
Сизга, менга, ҳаммамизга!..
Соғ бўлинг, бахтли бўлинг, меҳр ҳамроҳингиз бўлсин!.
... «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан»...

("Тавба" сураси, 40-оят)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам боласи Аллоҳдан бошқа нимадан қўрқса, ўша қўрққани билан юзлашади. Пулсиз қолишдан қўрқса, пулсиз қолади, бирор касалликдан қўрқса, ўша дард билан оғрийди.
_🌿_🌿___
Хаёлингизга нимаики қўрқув ўлароқ келса, энг кўп нимадан қўрқсангиз, у бошингизга тушади.
_🌿_
Токи, фақат Аллоҳдан қўрқиб, ёлғиз Унга эътимод билан иймон келтиргунингизча...
_🌿_

Қўрқув — инсоннинг бошига тушадиганларни аввалдан сезиши. 💥

🌿____
Чораси — ўз хатоларини тўғрилаб, буткул таслимият ичига ўзини қўйиб берганини идрок этмоғидир...
​​🌹🌙🕊Бугун саҳар чоғи покланар инсон,
🕋🌙🕊Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам га саловат айтар ҳар он.
🌿🌙🕊Яратганга ШУКР қилар бегумон,
🌷🌙🕊Бугун Жума айём "Аллоҳу акбар".

🌹🕋🌙🍀ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🕋🌙🍀

💐🤲🏻🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.🕊

💐🤲🏻🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🤲🏻🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.🕊

💐🤲🏻🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🤲🏻🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин!
АМИЙН!🤲🏻

🕋🌙🕊ЖУМА МУБОРАК  
                              БЎЛСИН!🕊
АЛЛОҲ ТАОЛО ЖУМА КУНИНИ МУСУЛМОНЛАРГА БАЙРАМ ҚИЛДИ

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا يَوْمُ عِيدٍ جَعَلَهُ اللهُ لِلْمُسْلِمِينَ، فَمَنْ جَاءَ إِلَى الْجُمُعَةِ فَلْيَغْتَسِلْ، وَإِنْ كَانَ طِيبٌ فَلْيَمَسَّ مِنْهُ، وَعَلَيْكُمْ بِالسِّوَاكِ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу кунни Аллоҳ таоло мусулмонлар учун байрам куни қилди. Кимки жумага келса, ғусл қилсин. Агар хушбўйликлари бўлса, суртиб олсин. Мисвокни лозим тутинглар», – дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

Жума Намозига чиқишдан олдин албатта бу видеони кўринг

Жума намозидан кейин қилинадиган дуо вақтида туриб кетадиганлар эшитсин
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин: «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
ОНАЖОН!

Онажон, бу галги юрак сўзимни,
Сенга бағишладим, сенга онажон.
Йўқ-йўк, сўзим эмас, балки ўзимни, 
Сенга бағишладим, сенга онажон!

Сен мени яратдинг рахмат онажон, 
Ҳадя этдинг мени ёруғ' дунёга,
Яратдинг қалбингдан бағишладинг жой,
Кўзимни тўлдирдинг нури-зиёга!

Қанча сўқмоқлардан ўтдинг етаклаб,
Ошно қилдинг мени ҳаётга, элга,
Баъзан изларингдан юрдим эмаклаб,
Сен мени бошладинг инсоний йўлга!

Баъзан сен парвона, мен чироқ бўлдим,
Сен чироқ бўлганда, бўлдим парвона,
Койисанг йиғладим, эркаласанг кулдим,
Шу зайл бағрингда улғайдим она! 

Сенга икки қўллаб талпиндим доим, 
Баъзан беланчакдан, баъзан бешикдан,
Бағрингга интилдим, қуёшим ойим,
Баъзан девор оша, баъзан эшикдан!

Ҳа сенга интилдим, интилдим сенга,
Қалбим боғлик экан қалбинг тўрига,
Мен сенга интилдим, сен эса менга,
Шукр қилай дунёда онам борига!

Қўлларим кўксимда, қиламан таъзим,
Сен ахир қалбингдан қон бердинг менга,
Ўзингдан ўзимман, кўзингдан кўзим,
Сен ахир жонингдан жон бердинг менга!

Фарзандлик бурчим бу сенинг қаршингда, 
Эгиламан бошим ерга етгунча,
Бир умр парвонанг бўлай бошингда,
Кўз юмиб дунёдан тамом ўтгунча!

Онажон, елкамда қарзим кўп сендан,
Бир парча эт эдим сен қилдинг одам,
Аммо сени сира қарзинг йўқ мендан,
Сендан олдим ақли-заковатни хам!

Баъзан бепарвороқ бўлдим онажон,
Сени ташлаб кетдим баъзан йироққа,
Бегона юртларда бўлдим ҳар замон,
Фақат сен чидадинг бундай фироққа!

Минг қуллуқ оламни танитдинг менга,
Ақли серобликда дарё экансан,
Минг қуллуқ одамни танитдинг менга,
Бағри кенг уфқсиз дунё экансан!

Қанийди она, табиат қўлидан келса,
Абадий этолса сенинг умрингни,
Розийдим онажон иложи бўлса,
Сенга қўшиб берса менинг умримни!

Бир кечалик алланг ҳурмати учун,
Юз йиллик умримни бағишласам кам,
Кўчирсам қалбингга қалбимни кучин,
Қарзим узилмасдан қолур шунда ҳам!

Мободо бўлсайдим зўр ҳайкалтарош,
Сенга юрагимдан ясардим ҳайкал,
Ё агар бўлсайдим мўйқалам, наққош,
Суръатинг ясардим бериб минг сайқал!

Оралаб қолибди сочларингга оқ, 
Ол менинг сочимни қораларини, 
Тишларинг тушибди хўрсинма бироқ 
Ол менинг тишимни сараларини! 

Хиралашиб қолибди кўзларингда нур,
Кўзларим нурини олгин меҳрибон,
Розиман бир умр хизматинг қилсам,
Юрагим қўрини олгин онажон!

Онажон қай бирин олайин тилга?
Мен учун чекмадинг не не заҳматлар,
Дилингни кўчирай қай бирин дилга?
Менга сарфлаганинг не не фурсатлар!

Олтингга тенг эди ҳар дақиқаси,
Мени ташвишимдан сочларингга оқ,
Севинчу изтироб барча-барчаси,
Сенга азоб берган бедорлик , чарчоқ,

Кўзингдан уйқуни олган кечалар, 
Роҳатингни бузган шўх бебошлигим, 
Қалбинг олийжаноб экан бунчалар,
Кўзингни қувнатган олов ёшлигим!

Ўзинг емадингу менга едирдинг,
Ўзинг киймадингу менга кийдирдинг,
Гавҳари шамчироқ туюлдим сенга.
Доим атрофимда айланиб юрдинг!

Муқаддас инсонсан, азиз инсонсан,
Аслида инсонни яратган она,
Заминга мураббий, замонга жонсан,
Оламга нур зиё таратган она!

Онажон, бу галги юрак сўзимни,
Сенга бағишладим, сенга онажон,
Йўқ йўқ сўзим эмас балки ўзимни,
Сенга бағишладим эй НУРИДИЙДАМ!!!

Аблулла Орипов.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

Ушбу гўзал мисралар... Муаллиф бу сўзларни барчамизнинг қалбимиздаги кечинмаларни аниқ қилиб ифодалаб берган. Бу менинг ёшлигимдаги севимли шеърим эди. Каналимизга юборишимдан мақсад, сиз хам ўз Онангизга мана шундай гапларни хаётлик пайтларида кўпроқ айтинг. Онангизни севишингизни гапириб чарчаманг. Сизнинг бир оғиз ширин сўзингиз Онангизни барча ғам-аламларни унутишга сабаб бўлади. Унинг қалбида сизга бўлган ишончи, мухаббати янада кучаяди. Онангиз сизни борингизча қабул қилиб, яхши кўради, лекин барибир кўнглини олишга шошилинг. Вақт кутиб турмайди...

Дунё тургунча туринг Оналар!
АЛЛОХ СИЗНИ АСРАСИН!

 
Muzaffar Abduazimov - Ona | Музаффар Абдуазимов - Она (AUDIO)
RizaNovaUZ
Онам касалманг деманг адо бўламан.

Оналаримиз соғ бўлишсин, ҳеч қачон касал бўлишмасин. Жаннат ифорли оналаримизнинг умрлари узоқ бўлсин!