💉QASHQADARYO TEZ TIBBIY YORDAM🚑
285 subscribers
3.01K photos
1.37K videos
101 files
746 links
Har soniya va har bir to'g'ri qilingan qaror inson hayotini saqlab qolishi mumkin

Savollar uchun @YARMANOV_SHAXBOZ
Dard borki shifosi bor.Gruhimizda berib boriluvchi Tekin maslahatlar orqali har qanday darddan qutulishingiz mn 👉 @SHIFOKOR_MASLAHATLARI
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Тез ёрдам ходимларига бодикамера қўйишнинг ўйлаб кўриладиган жиҳатлари бор» — ССВ вакили

Тез ёрдам ходимларини зўравонликдан ҳимоялаш учун бодикамералардан фойдаланиш ҳақидаги саволга жавоб бераркан, вазирлик расмийси бу таклифнинг баҳсли томонлари борлигини айтди. Маълум қилинишича, тиббиёт ходимларига тажовуз қилганлик учун 15 суткалик қамоқ ва жарима жазолари кучайтирилиши мумкин – тегишли қонун парламентда кўриляпти.
Channel name was changed to «💉QASHQADARYO TEZ TIBBIY YORDAM🚑»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊Qashqadaryo viloyati Qarshi tez tibbiy yordam xodimlari qishning eng sovuq chillasida ham yurtimiz uchun tun-u kun xizmatingizdamiz. O’zingizni ehtiyot qiling.
Тана ҳароратини оддий усулларлар билан туширишни биласизми?

Тана ҳароратини пасайтириш учун, айланиб юрувчи қонни совитиш керак бўлади. Катта қон томирлари тери юзаси яқинидан ўтадиган жойларга, масалан, қўлтиқ ости, бўйин ва бўйин орқасига муз суртинг.

Яна бир усул: 200 мл совуқ сувда 1 ош қошиқда сиркани эритиб олинг. Бу эритма билан пахтали матони намланг ва танани қисман ёки тўлиқ артиб олинг.
©Лайло Бахтиёрова.
Тана ҳарорати 38.5 даражадан ошмагунча болага иситма туширувчи дорилар бериш керак эмас.

Кўпчилик ота-оналар болада иситма чиқишини хавфли деб ўйлайди. Шу сабабли уларнинг 80-90 фоизи фарзандида тана ҳарорати кўтарилса, антибиотик дорилар билан даволашга уринади. Бу нотўғри.

1 ёшгача бўлган болаларда тана ҳарорати 38-38.2, 1 ёшдан ошган болаларда эса 38.5С даражагача кўтарилмагунича ҳеч қандай иситма туширувчи дори воситалари бериш тавсия этилмайди.

Унинг ўрнига тез-тез илиқ сув ёки бошқа суюқликлар бериш лозим. Боиси иситма пайти организмдан катта миқдорда тер ажралиб, тана суюқлик йўқотади. Шунинг учун болага меъёрида суюқлик бериш мақсадга мувофиқ.

Агар болада бошқа жиддий сурункали касалликлар бўлса, иситма 38.5С даражадан кўтарилганда унга иссиқни туширувчи дори воситаси – парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Агар шу вақт ичида боланинг аҳволида ўзгариш бўлмаса, оилавий шифокорга мурожаат қилиш лозим.

@TEZ_TIBBIY_YORDAM_03
Ичак санчиғида ёрдам кўрсатиш.

Шикояти (онасининг сўзидан):
- безовталик.
- кучаниш.
- қорин дам бўлиши.

Анамнезидан:
- туғруқ вақтидаги турли травмалар.
- ҳомиладорлик даврида онасининг камқонлиги (камқонлик ҳисобига боланинг бош миясида гипоксия кечади. Ичак санчиғи бош мия ва ичаклар фаолияти билан боғлиқ).
- ҳомиланинг муддатдан ўтиб ёки одатдагидан катта туғилиши.

Кўрсатилган ёрдам.
- болани юзини ерга қаратган тарзда кўтариш.
- спазмолитик но-шпа 2,0 (ҳар ойига 0,1 мл дан) + димедрол 1%-1,0 мл (0,1мл дан ) в/м.
- Магний сульфат 25%- 5,0 мл (0,2 мл/кг) в/м.

Агарда юқоридаги ёрдамдан бола безовталиги ўтавермаса кучлироғ тинчлантирувчига ўтилади.

©Ушбу маълумотлар қўллаганларим асосида тайёрланди балким стандартга мос тушмаслиги мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тез тиббий ёрдам ходимлари учун таниш ҳолат.
Forwarded from Qashqadaryo_ssb (Нуриддин Эгамов)
Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг қабулхонаси телефон рақами аввалгисида техник носозликлар кузатилганлиги сабабли, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида ўзгартирилди.

Соғлиқни сақлаш соҳасига доир мурожаатлар куну-тун бошқарма қабулхонасида ўрнатилган

☎️ +99875 224 03 41

рақамли телефон орқали қабул қилинмоқда. Айрим ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

▶️ @qashqadaryo_ssb
Тез тиббий ёрдам машиналари алоҳида имтиёзга эга.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма баёноти

Ижтимоий тармоқларда тез тиббий ёрдам автомобилларига тезликни ўлчовчи махсус автоматлаштирилган, онлайн режимда ишловчи камералар орқали қайд этилиб, жарима белгиланаётганлиги ва улар бекор қилинмаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17 прим 1-моддаси бешинчи хатбошисига кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ имтиёздан фойдаланган ҳолда содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар махсус фото ва видео қайд этишнинг автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда ҳамда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади. Сўнг мазкур маъмурий иш ушбу кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Мазкур ҳужжатнинг 271-моддаси биринчи хатбошисининг тўртинчи кичик бандига кўра, шахс ҳаракатни охирги зарурат ҳолатида қилган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас. Бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги белгиланган.

Маълумот учун: тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари, шунингдек улар кузатиб келаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш шарти билан йўл ҳаракати қоидаларининг (7-боб, 9-16, 19-20 ва 22-боблари, 1 ва 2-иловалари) талабларидан четга чиқишлари мумкин.

Йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун махсус хизматларнинг транспорт воситаларида кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128 прим 5-моддаси биринчи қисмига кўра, махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигнал билан яқинлашиб келаётган транспорт воситалари тўсиқсиз ўтиб кетиши учун транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан ҳалақит бериш — БҲМнинг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

2022 йилнинг 1 ноябрь куни ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги, Республика Тез тиббий ёрдам хизмати маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул раҳбарлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммолар тўлиқ бартараф этилиб, ишлаш механизми йўлга қўйилган.
⚡️ Амрилло Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

А. Иноятов 1979 йилда туғилган. 2001 йил Бухоро давлат тиббиёт институтини, 2005 йилда Тошкент тиббиёт академиясида “Болалар юз-жағ жарроҳлиги” мутахассислиги бўйича аспирантурани тамомлаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Амрилло Иноятов 2020 йил 3 ноябрдан буён Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Буйрук №333.pdf
1.3 MB
"Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 333-сонли буйруғи.

📂 Fayl turi: pdf.
💾 Fayl xajmi: 1,340 mb.
Тиббиёт_ходимларининг_бепул_тиббий_кўрикдан_ўтиши_тўғрисидаги_Буйруқ.pdf
621.3 KB
Тиббиёт_ходимларининг_бепул_тиббий_кўрикдан_ўтиши_тўғрисидаги_Буйруқ.pdf
❗️Янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача устамалар берилади.

Ўзбекистонда тиббиёт ходимларига бериладиган моддий ёрдам ҳамда мукофот пуллари рейтинг баҳолаш тизими асосида ҳисобланади.

▪️Маълум қилинишича, тиббиёт муассасасининг юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маошининг 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар берилади.

▪️Бундан ташқари, тиббиёт муассасаларининг барча ходимларига касбий ва байрамлар муносабати билан бериладиган мукофот пуллари, шунингдек, моддий ёрдам пуллари ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.
Буйрук №333.pdf
1.3 MB
"Республика тез тиббий ёрдам маркази ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мактабини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги 333-сонли буйруғи.

📂 Fayl turi: pdf.
💾 Fayl xajmi: 1,340 mb.

@ozonoterapiya01 - озонотерапия курси.

@TezyordamUZB -Шошилинч ҳолатлар учун.
2022 йил “Тез ёрдам”га қанча чақириқ келиб тушди?

Бахтсиз ҳодисалар кутилмаганда рўй беради. Бундай оғир вазиятда беморлар ҳаётини сақлаб қолишда ҳар дақиқа ва сониянинг қадри олтинга тенг.

Албатта, бу ҳолатда, аввало, “Тез ёрдам” ходимлари жонимизга оро киради. Айнан ушбу соҳа фидойиларининг беминнат кўмаги билан касаллик хуружи ёки оғир жароҳат асоратларидан тезда халос бўламиз.

Қайд этиш лозим, бугун юртимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бераётир. Соҳадаги ўзгаришлар мазкур тизимни халққа янада яқинлаштирмоқда. Буни мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Ўтган йил мамлакатимиз бўйича “Тез ёрдам”га жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази бош директори Абдувоитжон Гафуров. — Натижада ҳар 1 000 нафар аҳолига ўртача 366 та мурожаат тўғри келди. Шундан 1 миллион 180 минг 416 нафар бемор шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

📌 Фарғона вилоятида 1 520 448 та (11,67 фоиз),

📌 Андижон вилоятида 1 415 023 та (10,87 фоиз),

📌 Тошкент шаҳрида 1 280 242 та (9,83 фоиз),

📌 Тошкент вилоятида 1 262 187 та (9,69 фоиз),

📌 Наманган вилоятида 1 227 318 та (9,42 фоиз) қайд этилган.

Таққослаш учун айтсак, 2021 йил аҳолидан тез тиббий ёрдам хизматига жами 12 миллион 590 минг 250 та чақириқ келиб тушган эди.
ТЕЗКОР ОПЕРАТЦИЯ ЮРАК(ТЕШИК) ПАРОК ЧИҚДИ.СКЕЛЕТ БЎЛИБ ҚОЛГАН ОИЛА ДЎНЁНИ ЙИҒЛАТДИ.

ҚЎЛИЗДАН КЕЛГАНЧА ТАРҚАТИНГ

👇БАТАФСИЛ ВИДЕОСИНИ КЎРИНГ
https://youtu.be/N9zIMbZ_bps
Кўп йиллик иш стажига эга тиббиёт ходимларига устама тўланади.

🔰 Врачларга, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларига, соғлиқни сақлаш барча муассасалари фармацевтика ходимларига қуйидаги устамалар тўланиши керак:

🔹 узлуксиз иш стажи 5 йилдан 10 йилгача – тариф ставкасининг 5 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 10 йилдан 15 йилгача – тариф ставкасининг 10 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 15 йилдан 20 йилгача – тариф ставкасининг 15 фоизи, олий маълумотли ҳамширалар учун тариф ставкасининг 20 фоизи;

🔹 узлуксиз иш стажи 20 йилдан ортиқ – тариф ставкасининг 20 фоизи, олий маълумотли тиббиёт ҳамширалари учун тариф ставкасининг 30 фоизи.
ИФЛОС 13 ЁШЛИ ҚИЗНИНГ ОТАСИ ХИЁНАТ ҚИЛДИ. БАРЧАСИНИ АЙТИБ ТАШЛАДИ.ВИДЕОСИ ТАРҚАЛДИ

ҚЎЛИЗДАН КЕЛГАНЧА ТАРҚАТИНГ

👇БАТАФСИЛ ВИДЕОСИНИ КЎРИНГ
https://youtu.be/znXjhr5q3bs
“Volkswagen Caddy” русумли "Тез ёрдам" автомобиллари ҳудудларга қандай тақсимланди?

🚑 Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тақдим қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:

🚑 Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
🚑 Андижон вилояти — 10 та,
🚑 Бухоро вилояти — 10 та,
🚑 Жиззах вилояти — 9 та,
🚑 Қашқадарё вилояти — 10 та,
🚑 Навоий вилояти — 8 та,
🚑 Наманган вилояти — 10 та,
🚑 Сурхондарё вилояти — 9 та,
🚑 Сирдарё вилояти — 8 та,
🚑 Тошкент вилояти — 8 та,
🚑 Фарғона вилояти — 10 та,
🚑 Хоразм вилояти — 8 та
.

"Тез ёрдам" машиналарини Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов топширди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
МАТОНАТЛИ ҚИЗЛАР | 4-ҚИСМ ЗАМИРА ОНАНИ СИНАДИК СЕКРЕТ КАМЕРАГА ОЛИНДИ.

ҚЎЛИЗДАН КЕЛГАНЧА ТАРҚАТИНГ

👇БАТАФСИЛ ВИДЕОСИНИ КЎРИНГ

https://youtu.be/Ty6UEZysGTg
ДАХШАТ🥹ДОМ СОВҒА ҚИЛИШМОҚЧИ 6-ҚИСМ МАТОНАТЛИ ҚИЗЛАР БАРЧА ШООКДА КЎРИНГ ЙИҒЛАМАНГ...

ҚЎЛИЗДАН КЕЛГАНЧА ТАРҚАТИНГ

👇БАТАФСИЛ ВИДЕОСИНИ КЎРИНГ

https://youtu.be/ztzq4xB6G90