Forwarded from Наманган вилояти қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш консалтинг марказининг расмий сахифаси.🏪 (Shamshidinov .SH.R💎)
Вазирлар_Маҳкамасининг_2026_йил_21_октябрдаги_583_сон_қарори.pdf
863.8 KB
🏗 Қурилишда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатлари энди “Шаффоф қурилиш” тизимида автоматик ҳисобланади!
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 21 октябрдаги 583-сон қарори билан қурилиш объектларининг шартномавий жорий нархларини ҳисоблашда пудрат ташкилотларининг бошқа харажатларини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
📌 2027 йил 1 январдан бюджет маблағлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларда:
🔹 қурилиш ишчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш 1 киши/соат учун МҲТЭКМнинг 5 фоизи (ижтимоий солиқ билан) миқдорида белгиланади;
🔹 ишлаб чиқаришга доир бошқа харажатлар тўғридан-тўғри харажатларнинг 2,5 фоизи, тоғли, чўл ва етиб бориш қийин ҳудудларда 5 фоизи миқдорида белгиланади;
🔹 бошқа харажатлар 20 фоиз, зарур фойда 7 фоиз, жами 27 фоиз миқдорида белгиланади.
📌 Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича:
✅ бошқа харажатларни ҳисоблаш, текшириш ва тасдиқлаш “Шаффоф қурилиш” МАТ орқали электрон шаклда, инсон омилисиз амалга оширилади;
✅ ташкил топганига бир йил тўлмаган ва ҳисоботлари топширилмаган ташкилотлар учун бошқа харажатлар 10 фоиз, фойда 7 фоиз қилиб қабул қилинади;
✅ ишлаб чиқаришга доир харажатлар ҳақиқатда бажарилган ишлар ҳажмига қараб молиялаштирилади.
📌 Бошқа харажатлар таркибига 14 турдаги харажатлар киритилди. Улар орасида бошқарув ходимлари иш ҳақи ва ижтимоий солиғи, солиқ ва йиғимлар, амортизация ва ижара, хизмат сафарлари, тиббий суғурта, экологик талаблар, аудит, кадрлар малакасини ошириш ҳамда касаба уюшмаси бадаллари бор.
📌 Муҳим: тендер асосида тузилган шартномаларда бошқа харажатлар миқдори шартнома даврида ўзгартирилмайди. Бундан солиқ қонунчилиги ўзгарган ҳоллар мустасно.
📌 Давлат харидларида ўзгаришлар: 46-сон қарорга тузатишлар киритилиб, “95” кўрсаткичи “90” га алмаштирилди. Энг кам нарх таклиф қилган оферентга 20 балл берилади.
⏳ Муддатлар:
• 1 ой: тоғли, чўл ва етиб бориш қийин ҳудудлар рўйхати тасдиқланади;
• 2 ой: шаҳарсозлик норма ва қоидалари хатловдан ўтказилади;
• 2026 йил 1 декабргача: “Шаффоф қурилиш” МАТ учун ҳисобот шакллари жорий этилади.
#қурилиш #ШаффофҚурилиш #қарор
@u_generalissimus

Forwarded from Murodali
⚡Barcha turdagi Transfarmatorlar mavjud
КТПС ,ГКТП 25дан 25 000 gacha
⚙️Sertifikati dastafka 3 yıl garantiyasi bor
📞Murojat uchun tel
+998900765000
📲Telgram
https://t.me/satexhouse
🏭Manzil Toshkent Shaxar Sergeli tumani