Forwarded from Bosh prokuratura
Фахрийлар доимо эътиборда
Ўзбекистон прокуратураси тизимида устозлар ҳар доим эътиборда ва эътирофда бўлишган. Бугунги кунда “Устоз-шогирд” анъанаси давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Ўз ўрнида кўп йиллар меҳнат қилиб, қатор шогирдлар етиштирган устозларни рағбатлантириш, уларнинг меҳнати маҳсулини тан олиш ҳам алоҳида бир ўрин тутади.
Прокуратура органларида кўп йиллар самарали хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишга муносиб ҳисса қўшганлиги ҳамда ёш мутахассисларни Ватанга ва касбга садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатганлиги учун прокуратура органлари фахрийси Тоҳир Қамбарович Мирзаев “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг Фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Мазкур мукофот билан қутлар экан, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органлари номидан Т.Мирзаевга мустаҳкам соғлиқ, барча ишларида куч-ғайрат ва доимо халқ ардоқлаган инсонлар қаторида бўлишини тилаб қолди.
Тадбир якунида бундай эътироф учун чуқур миннатдорчилик билдирган фахрий, прокуратура органларида хизмат фаолияти давомида ўтган ходиса ва воқеалар ҳусусида қисқача тўхталиб, ушбу кечинмалар асосида ёзилган “Мен ўзбекман” китоби ҳақида алоҳида гапириб ўтди.
👉 @uzbprokuratura

СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА
Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан судларда жиноят ишлари кўрилишида прокурор иштироки таъминланиб, одил судловни амалга оширилишида кўмак бериб борилмоқда.
Хусусан, 2021 йилнинг 9 ойи давомида ЖИБ вилоят ва туман (шаҳар) судлари томонидан 2192 нафар шахсларга нисбатан 1558 та жиноят иши кўрилган бўлиб, барча ишларда прокурор иштироки таъминланган.
Судлар томонидан 1221 та жиноят иши бўйича 1807 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукми чиқарилган.
Судланган шахсларнинг 423 нафарига ёки 23,5 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган бўлса, қолган 1384 нафарига ёки 76,5 фоизига шахсни озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиноий ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилган.
Ўтган даврда 310 та жиноят иши тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Апелляция инстанциясида 587 нафар шахсга нисбатан 342 та иш кўриб чиқилиб, 114 нафар шахсга нисбатан 83 та жиноят иши бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилинган ёки ўзгартирилган.
Шундан 80 нафар шахсга нисбатан 52 та жиноят иши (самарадорлик 70,2 фоиз) прокурорларнинг протестларига асосан қонунга мувофиқлаштирилган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг равишда, фуқароларни давлат органи фаолиятидан рози қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш прокуратура органларининг энг асосий вазифаси этиб белгиланган.
Хусусан, жорий йилнинг 9 ойи давомида бўлим томонидан
240 нафар шахслардан келиб тушган мурожаатлар ҳал этилган.
Ўтган даврда вилоят прокуратураси органларининг протести ва Бош прокуратурага киритилган тақдимномаларига асосан 38 нафар шахс айбсиз деб топилиб, реабилитация асосларига кўра оқланиши натижасида уларнинг бузилган ҳукуқлари тикланган.
Бундан ташқари, туман (шаҳар) прокурорларининг апелляция тартибидаги протестига асосан 6 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинган, 4 нафар шахс жазодан озод қилинган бўлса, 4 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар енгиллаштирилган.
Ходимларнинг малакасини ошириш юзасидан 2 марта ўқув машғулоти ўтказилган.
Бундан ташқари, фуқаролар ҳуқуқий онгини ошириш мақсадида 40 марта тарғибот тадбирлари олиб борилган бўлиб, шундан 29 тасида ОАВ фаолиятидан фойдаланилган.

367 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди..
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан 2021 йил
9 ойи давомида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда қамоққа олинганларни сақлашда қонунларга риоя этилиши устидан назорат йўналишида муайян ишлар амалга оширилди.
Хусусан, ушбу йўналишда 108 та текшириш ва назорат тадбирлари олиб борилиб, натижаси бўйича протестлар асосида 360 та қонунга зид ҳужжатлар бекор қилинди ёки қонунларга мувофиқлаштирилди, жойларга 89 та тақдимнома киритилди.
Шунингдек, 42 нафар шахснинг маъмурий ва интизомий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, жиддий қонун бузилиш холатлари юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилди ҳамда 367 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Мисол учун, биргина Ўзбекистон Республикасининг
Жиноят-ижроия кодекси ва соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг аниқ ва бир хилда бажарилиш аҳволини текшириш давомида вилоят ИИБ 41-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган 75 нафар маҳкумларнинг 35,4 млн. сўмдан ортиқ бўлган иш ҳақларининг ундириб берилиши таъминланди.
Соғлиги яхши бўлмаганлиги сабабли, фойдали меҳнатга жалб этилмаётган 38 нафар маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарурий тиббиёт буюмлари ва дори-дармонлар билан таъминланди.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими иш юритувига ҳисобот даврига қадар жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 486 (265) та мурожаатлари келиб тушиб, шундан 278 (160) та мурожаат бўлим томонидан ҳал қилиниб, 278 (160) та мурожаат қаноатлантирилган.
Жумладан, Ў.Хўжамқуловнинг 09.09.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси орқали “Халқ сўзи” газетаси таҳририятига суд қарори ижросидан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўлим томонидан кўриб чиқилиб, қарздор қарздор Шеробод туман ҳокимлиги ҳисобидан ундирувчи Ў.Хўжамқулов фойдасига
жами 111.865.931 сўм компенсация пуллари ундириб берилиши таъминланиб, фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди.
Шунингдек, М.Нуралиеванинг 07.09.2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига “Ишонч” телефони орқали суд қарори ижро этилмаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати бўлим томонидан кўриб чиқилиб, қарздор Қизириқ туман ҳокимлиги ҳисобидан М.Нуралиеванинг фойдасига 40.089.311 сўм етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилиб, унинг мурожаати қаноатлантирилди.
Ҳудди шундай, фуқаро М.Аннаева ФИБ Сариосиё туманлараро судининг 15.05.2019 йилдаги қарорига кўра, қарздор Ш.Қодировдан ундирувчи турмуш ўртоғи Т.Хушбақтовнинг фойдасига узоқ вақтлардан буён ундирилмасдан келаётган моддий ва маънавий зарарни ундириб беришда амалий ёрдам беришни сўраб, Бош прокуратура ва бошқа юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилган.
Ушбу мурожаат юзасидан вилоят прокуратураси ходимлари аралашуви билан қарздордан Т.Хушбақтовнинг фойдасига 30.07.2021 йилда 9 млн. 80 минг сўм ва 18.09.2021 йилда 10 млн. сўм жами 19.080.000 сўм моддий ва маънавий зарар ундириб берилишини таъминланди.
Вилоят прокуратураси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, соҳа бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилиши давом эттирилмоқда.

Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш тадбирлари самараси
Сурхондарё вилоят иқтисодий судларида 2021 йилнинг
9 ойида жами 6.477 та ишлар кўрилган бўлиб, шундан 351 тасида прокурор иштироки таъминланган.
Иқтисодий ишларнинг 171 таси апелляция инстанциясида қайта кўрилиб, шундан 37 таси бекор қилинган ёки ўзгартирилган бўлса, 10 таси протестга асосан бекор қилинган ёки ўзгартирилган.
Хусусан, “Сурхон” агрофирмаси раҳбарининг вилоят прокурори номига йўллаган мурожаати ўрганилганда аниқланишича, даъвогар Денов туман ҳокимлигининг жавобгар “Сурхон” агрофирмасининг 17,81 гектар ер майдонини туман ҳокимиятига қайтариш ҳақидаги даъво аризаси Денов туманлараро иқтисодий судининг 16.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
Ушбу суд қарорининг қонунийлиги вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, суд қарорини бекор қилиш юзасидан апелляция протести келтирилган.
Апелляция инстанция судининг 06.09.2021 йилдаги қарори билан прокурор протести қаноатлантирилиб, Денов туманлараро иқтисодий судининг 16.06.2021 йилдаги ҳал қилув қарори бекор қилингани натижасида “Сурхон” агрофирмасининг бузилган ҳуқуқлари тикланиши таъминланган.
Шунингдек, Олий суднинг кассация инстанция судига 2 та кассация протести киритилиб, 2 таси ҳам қаноатлантирилган.
Мисол учун, Сариосиё тумани прокуратураси “NURMUXAMMAD ZIYO NUR” МЧЖ манфаатида жавобгар “Узун туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 532.399.000 сўм пул маблағларини ундириш ҳақидаги даъвоси Сариосиё туманлараро иқтисодий судининг 21.12.2020 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд қарори вилоят апелляция инстанцияси судида ҳам ўзгаришсиз қолдирилган.
Шундан сўнг, вилоят прокуратураси томонидан апелляция инстанция судининг қарорига нисбатан келтирилган кассация протести Олий суднинг 17.08.2021 йилдаги қарори билан қаноатлантирилиб, биринчи инстанция ва апелляция инстанция судларининг қарорлари бекор қилинган. Натижада, тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари тикланишига эришилган.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан иқтисодий судларга киритилган 13,3 млрд сўмлик 241 та аризалар қаноатлантирилган.
Бундан ташқари, жорий йилининг 9 ойида вилоят прокуратураси иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш тармоғига жами 96 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, 86 таси ёки
89,5 фоизи ҳал этилган бўлса, шундан 40 таси ёки 46,6 фоизи қаноатлантирилган, 37 нафар юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари тикланган.
Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш тармоғи ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида қонунчилик тарғиботи фаолияти бўйича 31 та тадбирлар ўтказилган бўлиб, шундан 15 таси бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган.

Расмий баёнот
Сурхондарё вилояти, “Тоза ҳудуд” Шўрчи туман филиалида содир бўлган ўғирлик жинояти ҳақида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқлар фаол фойдаланувчиларини қизиқтирган хабарлар юзасидан.
Аниқланишича, 2021 йил 6 августдан 7 августга ўтар кечаси таҳминан соат 01:00 ларда номаълум шахс томонидан Шўрчи туманидаги “Бобур” маҳалласида жойлашган “Тоза ҳудуд” туман филиали автогаражига девордан ошиб ўтиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, филиалга тегишли бўлган 5 та тутун чиқаргич яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 13.08.2021 йилда Шўрчи тумани прокуратураси томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун Жиноят процессуал кодексининг 345-моддаси талабига асосан тегишлилиги бўйича Шўрчи тумани ИИБ иш юритувига ўтказиб берилган.
Жиноят ишининг тергови давомида фуқаро С.Ш туман ИИБ биносига чақирилиб, жиноят ишини фош этиш юзасидан у билан суҳбат ўтказилганда, у “Сув таъминот” МЧЖ Шўрчи филиалига қарашли бўлган тумандаги “Боботоғ” маҳалласида жойлашган 4 дона ва “Бобур” маҳалласида жойлашган 2 дона, жами нархи 1 млн. 800 минг сўм бўлган сув қувури қудуғининг темир қопқоқларини, яъни МЧЖга тегишли бўлган мулкни ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича С.Ш.га нисбатан 20.09.2021 йилда МЖтКнинг 61-моддаси (оз миқдорда талон-торож қилиш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқиш учун ЖИБ Шўрчи туман судига юборилган.
Бундан ташқари, фуқаро О.Б. дастлаб 09.09.2021 йилда жиноят иши бўйича гувоҳ тариқасида жалб қилиниб, видеокамера қўллаган ҳолда сўроқ қилинган. Кейинчалик, у 19.09.2021 йилда видеокамера қўлланган ҳолда ҳимоячи иштирокида қўшимча гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.
Гувоҳ О.Б. ўғирлик содир этилган куни, яъни 2021 йил
06 августдан 07 августга ўтар кечаси ўзининг бошқарувида бўлган “Ваз 2101” русумли автотранспорт воситасини бошқариб келиб, “Тоза ҳудуд” ДУК Шўрчи филиали автогаражига ушбу автомашинани жойлаштирганлиги аниқланган.
Шу сабабли, 13.09.2021 йилда унинг бошқарувида бўлган ушбу автомашина кўздан кечирилганда О.Б бошқа шахснинг эгалигида бўлган автомашинани ишончномасиз ва бошқа унга бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз бошқарганлиги ва МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланиб, 28.09.2021 йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари 270 минг сўм миқдорида жарима жазоси белгиланган ва автомашина тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.
Фуқаро О.Б. туман ИИБ ходимлари уни қийноққа солганлиги ёки унга тан жароҳати етказганлиги билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан туман прокуратурасига мурожаат қилмаган ёки унинг ушбу мазмундаги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга йўллаган мурожаати ҳам туман прокуратурасига келиб тушмаган.
Маълумот ўрнида, “Тоза ҳудуд” ДУК Шўрчи филиалида содир этилган ўғирлик жиноятини фош қилиш бўйича тезкор қидирув ишлари амалга оширилмоқда.
Фуқаро С.Ш. билан “Тоза ҳудуд” ДУК Шўрчи филиали маъмурияти ўртасида низо бўлганлиги ҳамда О.Б. ўғирлик содир этилган кунда филиалда қоровул вазифасини бажарганлиги учун улар гувоҳ тариқасида жалб қилинган.
Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Бундан ташқари, 11.09.2021 йилда фуқаро С.Ш туман прокуратурасига ариза билан билан мурожаат қилиб, мурожаатида жорий йилнинг 7 сентябрь куни туман ИИБ ходимлари туман ИИБ биносида уни уриб, қийноққа солиб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган.
Мазкур мурожаат юзасидан туман прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатдаги важлар тасдиқланмаганлиги сабабли 06.10.2021 йилда ЖПК 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тадбир доирасида Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Қибрай туманидаги кўзи ожизлар кутубхонасига ташриф буюриб, бу ерда ёш китобхонлар билан мулоқот қилди.
Ушбу кутубхона маҳаллий ёшларнинг севимли масканига айланган. Бу ерда 3.000 га яқин бадиий адабиётлар, 200 га яқин брайил ёзувидаги китоблар мавжуд. Ёшлар билан кечган суҳбат чоғида, шижоатга тўлган ёшлар китобга меҳр берганлиги, келажакдаги орзуларини баён қилиб, севимли шоирларининг шеърларидан парчалар ўқиб берди. Бош прокурор кутубхонада ёшларга эсдалик совғаларини тақдим қилиб, кутубхона фонди учун бадиий адабиётлар тўпламларини туҳфа қилди.