Surxondaryo viloyati prokuraturasi
2.36K subscribers
3.14K photos
338 videos
1 file
600 links
SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Download Telegram
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
БЮДЖЕТ ТАЛОН-ТОРОЖЛИГИ ФОШ ЭТИЛДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан вилоят перинатал марказининг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқалар 2019-2020 йил ва 2021 йилнинг 3 ойида марказда ишламайдиган 15 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз банк пластик карталарини очиб, ушбу даврларда уларга ҳисобланган жами 741,4 млн. сўмдан ошиқ иш ҳақларини пластик карталарга тушириб, пулларни шахсий манфаатларига ишлатиб юбориб, жуда кўп миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, марказнинг бош ҳисобчиси жиноий йўл билан топилган 741,4 млн. сўм пул маблағларининг келиб чиқиш манбаини яшириш мақсадида, ушбу пулларнинг 72,0 млн. сўмини ўзининг номига “LADA XRAY” русумли автомашинага бошланғич тўлов сифатида ўтказиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят перинатал марказнинг бош ҳисобчиси Т.А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 243-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий баёнот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида 2021 йил 9 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 16 ёшли вояга етмаган қизнинг номусига теккан шахсга нисбатан қонуний чора кўрилиши маълум қилинган эди.

Термиз шаҳар прокурори томонидан ушбу жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақидаги қарор 2021 йил 5 апрель куни бекор қилинган ва қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказишлик учун Термиз шаҳар ИИБ Тергов гуруҳига юборилган.

Ҳолат бўйича судга оид қайта комиссион тиббиёт экспертизаси тайинланган бўлиб, тўпланган ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика суд-тиббиёт экспертиза илмий-амалий марказига юборилган.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида атроф - муҳит муҳофазасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш тадбирлари
Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан фуқаро Т. Нормуродовнинг
М. Холматов ва бошқаларнинг ҳаракатлари ҳамда фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаати кўриб чиқилмоқда.

Мазкур видеомурожаатни кўриб чиқиш натижалари муаллифга қўшимча равишда маълум қилинади.
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда “Қонунлар ишламагандан кейин билакка эрк бериладими?” мавзусида тарқалган хабарлар юзасидан

Аниқланишича, Бойсун туманидаги “Шўрсой” маҳалласида яшовчи фуқаро Ў.Ж туманнинг“Меҳробод” маҳалласида яшовчи чўпонА.Қ. ни чорва молларини боқиши учун 2021 йил 14 апрель куни соат 10-30 ларда туманнинг“Инкобод” маҳалласида жойлашган акаси Х.Ж.га тегишли бўлган “АSLAN EKSKLYUZIV BOG’LARI” МЧЖга қарашли бўлган ер майдонига олиб борганида, ўша куни акасига тегишли бўлган ер майдонида, туманнинг “Ҳунармандлар” маҳалласида яшовчи М.А. ҳамда М.А.лар чорва молларини боқиб юрганлигини кўриб, уларга ушбу ер майдони акаси Х.Ж.га тегишли эканлигини ҳамда чорва молларини олиб чиқиб кетишини маълум қилганида, М.А.лар ушбу жойдан чиқиб кетмаслигини айтиб, иккала томон ўртасида жанжал келиб чиқиб, жанжал вақтида ҳар иккала томон бир-бирларига таёқлар билан уриб тан жароҳати етказишган.

Натижада, фуқаро Ў.Ж, А.Қ., М.А. ва М.А.лар шифохонага мурожаат қилишган бўлиб, уларга нисбатан судга оид тиббий экспертизалар тайинланган ва экспертизадан ўтказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозиги кунда Бойсун туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида савдогарлар уларни ҳақорат қилган паттачиларни тошбўрон қилганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа ўрганилди.

Аниқланишича, Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Шўрчи-Шакаркўл” МЧЖга қарашли “Гипермаркет” биноси ҳудудида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши натижасида чиққан ортиқча тупроқларни қурилиш майдони атрофига ташиб чиқариш вақтида бозор ҳудудида савдо фаолиятини олиб бораётган фуқароларнинг савдо қилиш йўлаги вақтинча тўсиб қўйилганлиги сабабли “Шўрчи-Шакаркўл” МЧЖ назоратчиси А.А. билан ушбу жойда савдо фаолиятини олиб бораётган Т.С. ва бошқалар оғзаки тортишиб жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Т.С. ва бошқалар назоратчи А.А. ни шу ерда турган ғишт бўлаклари билан уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, А. А. нинг олган тан жароҳатлари оғирлик даражаси"енгил тан жароҳатлари" деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 19 апрель куни Т.С. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови прокурор назоратига олинган.
Расмий баёнот

Сурхондарё вилояти, Денов тумани, А. Жомий маҳалласида яшовчи фуқаро
Б. Мамажоновнинг ИИБ ЙҲХБ ходимларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, Б. Мамажонов 7.03.2019 йилда "Нексия" русумли 75 У 387 НА давлат рақамли транспорт воситасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Денов тумани маъмурий судининг 7.01.2020 йилдаги қарорига кўра, Б. Мамажонов МЖтКнинг 131-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, 1 йил 6 ой муддатга барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари, яъни 5.068.250 сўм жарима жазоси тайинланган.

Б. Мамажоновнинг суд қароридан норози бўлиб, келтирган кассация шикоятига асосан маъмурий иш 25.02.2020 йилда вилоят маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, биринчи босқич судининг қарори ўзгаришсиз қолдирилган ва шикоят рад этилган.

Суд қарорларини ўзгартириш ва бекор қилиш учун протест келтиришга асослар топилмаган.

Б.Мамажоновнинг муқаддам худди шу мазмунда кўплаб юқори турувчи инстанцияларга йўллаган мурожаатлари юзасидан Денов тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра охирги маротаба 3.01.2020 йилда бирор-бир шахснинг ҳаракатида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Вилоят прокуратураси томонидан мазкур қарорнинг қонунийлиги ўрганилиб асосли деб топилган.
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда "Жарқўрғон чеварлари" тикув цехи билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Наманган вилоятидан ташриф буюрган тадбиркор Т.Г. 2019 йил 08 май куни “Surxon Mulk Textile” МЧЖни ташкил этиб, Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтказиб, Жарқўрғон туманига келиб, тумандаги мутасадди ташкилотлар орқали 2019 йил май ойида “Ҳар бир оила тадбиркор” деган мазмунда давлат дастури бор” деб тумандаги ишсиз бўлган 93 нафар хотин-қизларни йиғиб, уларнинг номига банкдан 15 млн. сўмдан кредит маблағи ажратилишини, кредит маблағи ҳисобига тикувчилик машинкалари ва хом ашё маҳсулотлари сотиб олиб, тикувчилик цехи очиб, ишсиз хотин-қизларни иш билан таъминлашини, банкдан олинган ҳар бир фуқаронинг кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни ўзи тўлашини ваъда қилиб, фуқароларнинг ишончига кириш учун уларга йиғилишнинг ўзида банкдан ажратилган пул маблағларини МЧЖ ҳисобидан тўлаб берилиши ҳақида кафолат хатлари ёзиб бериб, АТБ “Қишлоқ Қурилиш банк” Жарқўрғон филиалидан 93 нафар хотин-қизлар номига жами
1 млрд. 395 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 26.01.2021 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Жарқўрғон туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

27.01.2021 йилда жиноят иши тегишлилик бўйича Жарқўрғон тумани ИИБга юборилган ва ўша куни Тергов бўлинмаси томонидан иш юритувга олиниб, Т.Г. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилиб, фуқаролар гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган.

Мазкур жиноят иши юзасидан Т.Г. томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш учун 93 нафар фуқароларнинг номига 15 млн. сўмдан кредит чиқартириб, чиқарилган кредит пулларини тўлаш учун кафолат хат берганлиги, МЧЖ ташкил этиб, фуқароларни иш билан таъминлаганлиги, 2020 йил март ойидан бошлаб пандемия бўлганлиги сабабли тўлашга имконияти бўлмаганлиги, ҳозирда банкка кредит тўловларини яъни, банк фоизларини тўлатиш чоралари кўрилаётганлиги сабабли жиноят ишининг тергов муддати 01.03.2021 йилдан 29.03.2021 йилга қадар ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан тўҳтатилган.

Т.Г. томонидан АТБ “Қишлоқ Қурилиш банки” га 93 нафар фуқароларнинг номига чиқарилган кредит фоизларини тўлаш мақсадида 161.050.000 сўмлик тикув цехида тикилган ҳар хил турдаги кийим кечаклар берилган.

19.04.2021 йил ҳолатига кўра, АТБ “Қишлоқ Қурилиш банки” дан 93 нафар фуқароларнинг номига чиқарилган кредитнинг қолдиқдаги жами қарздорлиги 554.392.785 сўм миқдорида, фоиз қарздорлиги эса 90.049.251 сўмни ташкил этади.

АТБ “Қишлоқ Қурилиш банк” дан 93 нафар фуқароларнинг номига чиқарилган кредитнинг муддати 06.12.2022 йилга қадар белгиланган.

Хабарда кўрсатилган бошқа мулкий низолар тааллуқлилиги бўйича судларда кўрилиб, қонуний тўҳтамга келинган бўлиб, вилоят прокуратураси ходимларига нисбатан келтирилган важлар рад этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш доирасидаги тиббий ёрдам кўрсатиштизимини шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда. Янги, замонавий жиҳозларга эга тиббиёт муассасаларининг қуриб, фойдаланишга топширилаётгани ҳам фикримиз исботидир. Узун туманидаги 19 мингдан зиёд фуқарога тиббий хизмат кўрсатиб келаётган 75-сонли оилавий поликлиника туман прокуратураси ташаббуси билан ва ҳомийлар кўмагида қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги фармони билан Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгилган бўлиб, унда ногиронликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда жорий йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга ошириладиган ишларга 21 триллион сўмдан зиёдроқ маблағ йўналтирилади. Бу дастурга киритилган аҳоли пунктлари вилоятимизда ҳам талайгина. Эндиликда мазкур дастур доирасида бажарилиши керак бўлган барча ишлар ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан назорат қилиб борилади. Бу эса соҳада коррупцияга йўл қўймаслик, ажратилган маблағ ва қурилиш ашёларининг талон-тарож қилинишининг олдини олишга хизмат қилади. Куни кеча ушбу мавзуга бағишланган вилоят семинари Жарқўрғон туманининг “Марказий Сурхон” МФЙда бўлиб ўтди.
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда.

Унда сенаторларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилади.

Мазкур жараённи Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди. 103 Мб

Манба: Uzreport TV

👉
@uzbprokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura