Surxondaryo viloyati prokuraturasi
2.32K subscribers
3.23K photos
345 videos
1 file
620 links
SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Download Telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот

Фуқаро Муниса Мирзаеванинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, жорий йилнинг 17 апрель куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўҳтамга келинади.
Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот
Бугун ижтимоий тармоқларда Жарқўрғон тумани,  "Қорабура" маҳалласида яшовчи тадбиркор Сардор Раҳимов томонидан 6,5 млн. сўмлик электр энергиясидан қарздорлиги тўлаб берилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлар тўғрисида тарқалган хабар юзасидан

Аниқланишича, С. Рахимов томонидан электр энергиясидан мавжуд 6,5 млн. сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилиб, бугунги кун ҳолатига қарздорлиги мавжуд эмас.

Шунингдек, ўрганишда
С. Раҳимовнинг тадбиркорлиги ва унинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, ошхона, савдо дўкони борлиги тўғрисидаги важлар ўз тасдиғини топмади.
Расмий баёнот
Фуқаро Қахрамон Мергановнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан


Денов тумани Марказий касалхонасининг хабарномасига кўра, туманнинг “Пожур” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ. Мерганов 2023 йил 23 март куни маҳалладоши  М. Қ. уни уриб тан жароҳати етказганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 19.04.2023 йилда натижаси бўйича бирор шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, М.Қ. га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун ЖИБ Денов судига юборилган.

Шунингдек, фуқаро Қ.Мергановнинг  “Ҳисор” давлат ўрмон ҳўжалигидаги ноқонуний ҳолатлар юзасидан йўллаган мурожаати ҳозирда туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда
Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси томонидан бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан

Аниқланишича, бошқарманинг 2022 йил январь ва 23 май давридаги фаолиятини таҳлил қилиш, компенсация ҳисоб-китоб тўловларининг "EcoFund" электрон тизимига тўлиқ киритилишини ўрганиш учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 20.05.2022 йилдаги 87- х-с-сонли буйруғи билан Қўмита томонидан текшириш ўтказилган.

Мазкур текшириш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилмаган.

Вилоят прокуратураси томонидан 18.04.2023 йилда юқоридаги текшириш якуни бўйича тузилган маълумотнома назоратга олинди.

Ҳозирда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатларига киришилди.
Расмий баёнот


Ижтимоий тармоқларда Денов тумани, “Катта қарши” маҳалласида ичимлик суви тизимида юзага келаётган муаммолар бўйича тарқалган видеолавҳа ўрганилди.

Ўрганиш давомида, видеолавҳадаги ҳолатлар 2021 йилда содир бўлганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, “Денов сув таъминоти ва қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ раҳбари Х.Зоиров ва бошқалар тумандаги бир неча маҳаллалар, жумладан, “Катта қарши” маҳалласида ичимлик суви қувурлари тармоғини қуриш учун аҳоли томонидан йиғилган 936.770.000 сўмдан 151.206.400 сўмини ўзлаштирилгани ҳолати бўйича 19.02.2022 йилда вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ текширилган.

Айбдор шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 05.10.2022 йилдаги ҳукми билан жазо тайинланган.

Шунингдек, маҳалладаги сув чиқарувчи моторнинг кичик эҳтиёт қисмида бир неча кун олдин юз берган носозлик дархол бартараф этилган ва ҳозирда “Катта қарши” маҳалласи аҳолисига ичимлик суви тўлиқ етказиб берилмоқда.
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Денов туманида “Колодец”лар очиқ қолдириб кетилганлиги тўғрисида тарқалган видеохабар юзасидан

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-408-сонли Қарорига асосан Денов тумани, ”Янги хаёт” маҳалласидаги “А.Навоий” ва “Ш.Темиров” кўчаларида 650 метр ичимлик суви тармоғи тортиш белгиланган.

Ушбу объектда пудратчи ташкилот томонидан олиб борилаётган қурилиш ишлари давомида тармоқда юз берган техник носозликлар сабабли, 3 та назорат қилиш қудуқлари (колодец) очиқ қолдирилган.

Мазкур ҳолат Денов туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, ҳозирда тўлиқ бартараф эттирилди.
Азиз юртдошлар !

Вилоят прокуратураси жамоаси барчангизни Рамазон ҳайити байрами билан самимий муборакбод этади.

=============

Уважаемые соотечественники!

Областная прокуратура искренне поздравляет Вас с праздником Рамазан хайит!
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Zo'r TV" телеканали томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда реал воқеаларга асосланган "Жиноят изи" кўрсатувининг навбатдаги сони тайёрланди.

Кўрсатувда Сирдарё вилоятида содир бўлган қотиллик жиноятининг фош этилиши ва воқеа тафсилотлари ёритилган.

Кўрсатувни 23 апрель (якшанба) куни соат 23-00 да томоша қилинг.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда қарзи борлиги туфайли Денов тумани Боғишамол МФй худудида содир этилган "самосуд" ҳолати билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Денов тумани “Янги ҳазарбоғ” махалласида яшовчи Г. Р.(аёл) безорилик, яъни жамиятда ўрнатилган юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзига илгаридан таниш бўлган Денов тумани Боғинав МФЙда яшовчи Н. Х.(аёл) ва Денов тумани Ўрикзор МФЙда яшовчи З. Ю.(эркак) лар билан бир гурухга бирлашиб, ўзига илгаридан таниш бўлган Сариосиё тумани Теракзор МФЙда яшовчи фуқаро С. Д. ни З.Ю. нинг бошқарувидаги Нексия русумли автомашинада Денов тумани Боғишамол МФЙ худудига олиб келиб, гўёки 1 млн сўм қарзи борлигини важ қилиб, умум эътироф этган аҳлоқ қоидаларини намойишкорона менсимасликда ифодаланган ўта кетган бехаёлик билан С.Д.(аёл) ни уриб-дўппослаб, ўзлари билан олиб келган қайчи воситасида сочларини кесиб, устара билан эса қошларини қириб, эгнида бўлган кийимларини ечиб ялонғочлаб, ўзларининг ушбу ҳаракатларини видеотасвирга олишиб, сўнгра ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.04.2023 йилда Денов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.Р. ва Н.Х. ларга нисбатан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б,в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Фуқаро Муниса Мирзаеванинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилиб, натижасига кўра, жорий йилнинг 17 апрель куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўҳтамга келинади.

Шу билан бирга, мазкур мурожаатни кўриб чиқишда сансоларликка йўл қўйилгани ҳолати бўйича 17 апрель куни Қумқўрғон тумани ИИБ алоқадор ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун хизмат текшируви ўтказиш тайинланган бўлиб, ҳозирда вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Жиноят ишининг тергови ва хизмат текшируви ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Расмий баёнот

Сариосиё туманидаги 77-умумий ўрта таълим мактаби собиқ директори Р.Салохиддиновнинг уни уриб тан жароҳати етказган шахсларга қонуний чора кўрилмаганлиги ва мактабда содир этилган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йилнинг 06 февраль куни Сариосиё туманидаги
77-мактабда ўтказилган ота-оналар йиғилишига борган фуқаро М.С. мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Х.Кенжаев билан жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган мактаб директори Р.Салохиддиновни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 01.03.2023 йилда Сариосиё туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан фуқаро М.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-кисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Р.Салохиддиновни М.С. дан ташқари бошқа фуқаролар ҳам урганлиги ҳолати тергов ҳаракатлари давомида тўпланган далиллар билан тасдиқланмаган.
Жиноят иши бўйича 01.04.2023 йилда фуқаро М.С. га нисбатан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан айблов эълон қилиниб, мазмунан қўриб чиқишлик учун 04.04.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судига юборилган ва ҳозирда суд мажлисида кўрилмоқда.
Р.Салохиддиновнинг 27.03.2023 йилда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи номига ўз ҳохишига кўра ишдан бўшатиш ҳақидаги ёзган аризасига асосан, у билан тузилган меҳнат шартномаси 30.03.2023 йилдан бекор қилинган.

Шунингдек, Сариосиё туманидаги 77-мактабни жорий таъмирлаш бўйича “ШАФФОФ ҚУРИЛИШ” миллий ахборот тизими махсус электрон ахборот портали орқали 18.11.2022 йилда ўтказилган танловда “БИГ БУЛДИНГ” МЧЖ ғолиб деб топилиб, буюртмачи ва пудратчи ўртасида 29.11.2022 йилда 165 млн. сўмлик жорий таъмирлаш шартномаси тузилган.
Ушбу шартномага мувофиқ, буюртмачи томонидан “БИГ БУЛДИНГ” МЧЖнинг банк ҳисоб рақамига 31.12.2022 йилда 165 млн. сўм ўтказиб берилган.

Р.Салохиддинов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингач, Сариосиё туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош ҳисобчиси Ш.Бобоев унга телефон қилиб, мактабда олиб борилган қурилиш ишлари бўйича тузилган Шакл-2 ва Шакл-3 далолатномаларини қайтариб беришини сўраган вақтида, улар ўртасида ўзаро оғзаки тортишув юз берган.

Сариосиё тумани прокуратураси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилиб, мактабда бажарилган қурилиш ишлари назорат ўлчовидан ўтказилганда, 165 млн. сўмлик қурилиш ишлари амалда тўлиқ бажарилганлиги маълум бўлган ва бу ҳақда далолатнома тузилган.

Тўпланган ҳужжатлар юзасидан туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текшириш натижалари бўйича бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, жорий йилнинг 27 апрель куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Расмий баёнот

Фуқаро Д. Алиеванинг ижтимоий тармоқлардаги "Дилка Атабаева" номли профили орқали йўллаган мурожаати Денов тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Д. Алиева Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қабул қилинган қарордан ва бошқа ҳолатлардан норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига Ишонч телефони орқали ҳам мурожаат йўллаган.

Ўрганиш тафсилотларига кўра, 13.10.2022 йилда фуқаро Ш.Э. ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинасида фуқаро С.Б. нинг бошқарувида бўлган “Нексия” автомобили ўртасида содир бўлган йўл траснпорт ҳодисаси юзасидан Денов туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилган.

Ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари натижаси бўйича 04.11.2022 йилда туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ш.Э. га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов  ҳаракатлари олиб борилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари натижаси бўйича, охирги маротаба жиноят иши 10.03.2023 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 1-бандига асосан тугатилган.

Ушбу қарорнинг қонунийлиги туман прокуратураси томонидан ўрганилиб, Д. Алиеванинг мурожаатида маълум қилган ҳолатларни қўшимча текшириш зарурати туғилганлиги сабабли, 11.04.2023 йилда бекор қилиниб,  тўпланган ҳужжатлар бўйича тергов ҳаракатлари ўтказиш учун туман ИИБга юборилган.

Тергов якуни бўйича мурожаат муаллифи Д. Алиевага тергов органи томонидан қўшимча равишда маълум қилинади.

Шунингдек, туман прокуратураси томонидан туман ИИБ айрим ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан идоравий хизмат текшируви тайинланган.

Д.Алиевага қўшимча далил ва илтимослари бўлса, Денов тумани ИИБга тақдим этиши мумкинлиги тушунтирилиб, 13.04.2023 йилда туман прокуратураси томонидан жавоб хати юборилган.
Расмий баёнот
Денов туманида яшовчи фуқаро 
Қ.Бойқуловнинг ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати юзасидан 

Денов тумани прокуратураси томонидан фуқаро Қ.Бойқуловнинг ўзига тегишли яйлов ер майдонидан фойдаланишига тўсқинлик қилинаётганлиги ва уни ҳақорат қилган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилмаётганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганилган.

Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.09.2020 йилдаги ПФ-6059-сонли Фармонига асосан Сурхондарё вилояти ҳокимининг 30.09.2020 йилдаги Қ-492-сонли қарори билан Денов тумани ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 30.100 гектар яйлов ер майдони Ўзбекистон Республикасида Пиллачилик ва Қоракўлчиликни янада ривожлантириш қўмитасига ажратиб берилган.

Қ.Бойқулов раҳбарлик қиладиган “Қорахон чорвадор барокат” фермер хўжалиги билан “Оқ олтин воҳа чорвачилик” МЧЖ қоракўлчилик кластери ўртасида 2022 йилнинг 01 декабрь куни 350 гектар яйлов ер майдонини иккиламчи ижарага бериш тўғрисида 1/17-сонли шартнома имзоланган.

Бироқ, қоракўлчилик кластери ташкил топишидан олдин яйлов ер майдонларига эгалик қилиб келган тумандаги “К.. д.. қ... ” фермер ҳўжалиги раҳбари М.А. жорий йилнинг 16 март куни Қ.Бойқуловга чорва молларини боқишига қаршилик қилиб, турли қўпол сўзлар билан  ҳақоратлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, натижаси бўйича тўпланган ҳужжатлар ЖИБ туман суди томонидан 06.04.2023 йилда кўрилиб, М.А. МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган ҳамда унга МЖтКнинг 34-моддаси қўлланилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, Қ.Бойқуловнинг “К.. д.. қ.. ” фермер ҳўжалиги раҳбари М.А. ва унинг яқин қариндошлари чорва молларини автомашинаси билан қувганлиги ҳақидаги мурожаати бўйича туман ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, натижаси бўйича фуқаро Қ.Ҳ.нинг ҳаракатларида МЖтКнинг 133-моддаси ва 135-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар мавжудлиги тўғрисида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар ЖИБ туман судига юборилган.

Ушбу маъмурий иш ҳозирда судда кўрилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура жамоаси барча оммавий ахборот воситалари ходимларини, журналист ва блогерларни 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

==========

Коллектив Генеральной прокуратуры Республики Узбекистан, искренне поздравляет всех работников средств массовой информации, журналистов и блогеров с 3 мая – Всемирным днём свободы печати.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ангор туманида жойлашган Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган “Нурли маскан” мактаб интернати ходимларининг ўзаро жанжали акс этган, “Facebook” ижтимоий тармоғига жойлаштирилган видеолавҳа туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йил 25 март куни мактаб интернати директори ўринбосари Г.Х. интернатнинг тунги энагаси Ш.Ғ. билан иш вазифаларини тақсимлаш ва ишлаш тартибини тушунтириш жараёнида келиб чиққан ўзаро жанжал давомида, бир-бирларини ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилиб, натижаси бўйича 02.05.2023 йилда Г.Х. ҳамда Ш.Ғ.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 41-моддаси (ҳақорат қилиш) билан маъмурий қарор қабул қилинган ва мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига юборилган.

Шунингдек, мазкур мактаб интернатининг директори П.Ж. гувоҳи бўлиб турган бўлсада, ўзаро жанжаллашган Г.Х. ва Ш.Ғ.ларни ажратиш чораларини кўрмаганлиги, таълим муассасасида соғлом муҳит ҳамда давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этилишини шакллантирмаганлиги учун Ангор туман прокуратураси томонидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига тақдимнома киритилган.
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқлардаги “Халқ назорати” гуруҳида эълон қилинган Жарқўрғон тумани, “Оқтепа” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Набиеванинг яшаш уйи томорқасида қурилган иссиқхона яроксиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисидаги видеомурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

С.Набиеванинг яшаш хонадонидаги иссиқхона жорий йилнинг январь ойидаги ёғингарчиликлар туфайли, яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги аниқланиб, ўрганиш давомида таъминотчи “Покиза агро барака” МЧЖ томонидан тўлиқ бартараф этилиши таъминланди.
Ижтимоий тармоқ фаоли Рустамбек Тоғаевнинг “Қолган 36 сотих ер қани?” сарлавҳаси остида йўллаган мурожаати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Термиз тумани “Янги ҳаёт” маҳалласи 91-дала контуридан туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1,0 гектар ер майдони туман ҳокимлигининг 2023 йил 15 мартдаги хатига асосан деҳқон ҳўжаликлари ташкил этиш учун аукцион танловларига чиқариш белгиланган.

Мазкур ер майдони мутахассислар томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, ушбу контурда қурилиш ости ер майдони мавжудлиги ҳамда туман ҳокимлиги захираси сифатида чизилган ер майдони қисман 93-дала контури чегарасига ҳам ўтиб кетганлиги аниқланиб, 91-дала контуридаги 0,64 гектар ер майдони битта яхлит лот қилинган ҳамда аукцион танловларига юборилган. 

Ўрганиш давомида юқорида қайд этилган хато ва камчиликлар  бартараф этилиб, “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси томонидан ер майдони деҳқон хўжаликлари учун қайта лойиҳа қилинган ҳамда 0,5 гектардан 2 та лотга бўлиниб, бугун аукцион танловига чиқарилган.

Шунингдек, Термиз тумани прокуратураси томонидан хизмат вазифасини бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйганлиги учун Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармаси Термиз туман филиали бошлиғи Э.А.га нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани билан боғлиқ тарқалган видеолавҳа юзасидан

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 май куни Сурхондарё вилояти, Музработ тумани “Шаффоф” маҳалласида яшовчи С. Ж. туман ИИБга мурожаат қилиб, шу куни туманнинг “Янги хаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро  У. П. маст ҳолда яшаш уйига келиб унинг тинчлигини бузаётганлиги ҳақида берган хабарига асосан профилактика инспектори борган вақтда У.П. воқеа жойидан қочиб кетган.

Сўнгра, профилактика инспектори уни топиб, туман Тиббиёт бирлашмасидаги вақтинчалик мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктига олиб бориб жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Натижаси бўйича манфаатдор шахсларга тергов органи томонидан қўшимча равишда маълум қилинади.
#эълонлар
#магистратура

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига қабул эълон қилинади
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1529

Объявляется прием в магистратуру Правоохранительной академии Республики Узбекистан
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1529

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube