Surxondaryo viloyati prokuraturasi
2.38K subscribers
5.28K photos
471 videos
1 file
847 links
SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратура ташаббуси билан Термиз шаҳрида манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда Термиз Археология музейи билан ҳамкорликда "Миллий либосларимиз —қадриятларимиз кўзгуси” номли кўргазма ташкил қилинди.

Тадбирдан кўзланган мақсад аждодларимиздан қолган маданий меросларимизни келажак авлодга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тазйиқ ва зўравонликка қарши муросасиз курашиш, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, миллий кийиниш маданиятини юксалтиришга қаратилди.

Марказий Осиёда ягона бўлган Термиз Археология музейи мажмуасида ташкил этилган тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Ў.Ўтаев, "Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмаси бошқаруви раиси, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори, проф. Ҳ.Комилова, Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Т.Қўзиев, Ўзбекистон халқ артисти А.Бегматова ҳамда таниқли санъатшунос ва тарихчи олимлар, дизайнерлар, хорижий ва маҳаллий сайёҳлар иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Ў.Ўтаев дунё цивилизацияси тамаддунининг бешикларидан бири бўлган қадим Сурхон халқлари маданияти ҳақида гапирар экан, палеолит даври тарихи, илк давлатчилик шаклланиши, милоддан аввалги ХХII асрда Жарқўтон шаҳар давлатчилиги пайдо бўлганлиги, зардуштийлик, буддавийлик ва ислом цивилизациясига катта ҳисса қўшганлигига тўхталди.

Тадбирда иштирок этган проф. Х.Комилова улуғ аждодларимизни дунёга келтирган ва тарбиялаган қадим Сурхонда момоларимиз кийган кийимларнинг чуқур тарихий маданий аҳамияти, Ислом цивилизациясигача ва ундан кейинги даврларда истиқомат қилган юртимиз халқларининг тарихи ва кийиниш маданияти ҳақида фикр билдирди.

Шунингдек, сўзга чиққан академик Т.Қўзиев, археолог, проф. Т.Аннаев ва бошқалар бутун дунё кўз-кўз қилса арзигулик миллий либосларимизнинг аҳамияти, тарихи ҳақида гапириб, юксак маънавиятли халқнинг келажаги буюк эканлигига тўхталишди.

Шундан кейин миллий кийимлар жонли намойиши, ижодий жамоаларнинг "Алпомиш" достони саҳна кўриниши томошалари, саҳнавий кийимлар кўргазмаси намойиш иштирокчилари ва сайёҳларга унутилмас таассуротлар бағишлади.

Кўргазма намойишини келгусида доимий тарзда йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Сўнгги кунларда йирик интернет нашрлари ва блогерларга мавҳум саҳифа (профиль) лардан аноним шахслар мурожаат қилиб, улар орқали прокуратура органлари ходимлари ҳамда прокуратура тизимини обрўсизлантириш ва қоралашга қаратилган фейк хабарларни ёритиш бўйича уринишлар кузатилмоқда.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон қонунчилигида ёлғон ва нотўғри ахборотларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шу билан бирга, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги қатъиян қайд этилган.

Telegram I Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Денов туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Расмий баёнот

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида бир нафар бола калтакланганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан

Аниқланишича, 2023 йилнинг 6 апрель куни куни соат 16-30 ларда Термиз шаҳри, "Алпомиш" маҳалласида жойлашган мотамсаро она ҳайкали ёнида вояга етмаган Х.Э. яхши кўрган қизини вояга етмаган М.Ж. билан бирга юрганини кўриб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан М.Ж. ни уриб тан жароҳати етказган.

Республика Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Сурхондарё вилоят филиалининг дастлабки маълумотномасига кўра, М.Ж.нинг бурун деворларини икки томонлама синиши каби тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 10.04.2023 йил Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят ишининг тергови Термиз шаҳар прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Расмий баёнот
"Xabar.uz" ахборот хизмати томонидан Узун туманида Йўл патруль хизмати ходими пора билан қўлга тушгани тўғрисида тарқатилган хабар юзасидан

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Узун туманлараро бўлими томонидан фуқаронинг мурожаати бўйича Департаментнинг Узун туман бўлими ва туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда 09.04.2023 йилда ўтказилган тезкор тадбирда, Узун туман ИИБ ЖХХ ЙХХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори катта сержант Ш.А. фуқаро К.Қ. га унга тегишли бўлган “Жентра” русумли автомашинаси олд ойналарини махсус рухсатномасиз қорайтирганлиги ҳолати бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан жаримага тортмасликни ваъда қилиб, эвазига ундан 800 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини таъмагирлик йўли билан талаб қилиб, талаб қилган 800 АҚШ доллари миқдоридаги валюта маблағларини Узун тумани “Бахористон” маҳалласи, Н.Рамозонов кўчасида жойлашган туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий амалиёт бўлими биносида олган вақтида жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 09.04.2023 йилда Департаментининг Узун туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда туман прокуратураси томонидан тергов харакатлари олиб борилмоқда.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Узун тумани 2-секторида аҳолининг ижтимоий ҳаёти яхшиланмоқда

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 11 апрель куни соат 14.00да АОКАда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Санобар Мансурова иштирокида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига қабул юзасидан брифинг бўлиб ўтади.

Брифинг "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 11 апрель куни АОКАда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Санобар Мансурова иштирокида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига қабул бўйича брифинг бўлиб ўтди.

Брифинг матнини кўриш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар натижасида вазирлик ва идоралар сони оптималлаштирилди, айрим ташкилотлар бир-бирига қўшилди ёки қисқарди. Шунинг учун, биз давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхатини янгиладик.

🔵 Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Расмий баёнот

Фуқаро Муниса Мирзаеванинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасига кўра, жорий йилнинг 17 апрель куни Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўҳтамга келинади.
Бош прокуратура томонидан мактаб ўқитувчилари оммавий дўппосланганлиги билан боғлиқ видеоёзувдаги ҳолат ўрганилди.

Аниқланишича, 2023 йил 14 апрель куни соат 12:00 ларда Узун туманидаги 31-сонли ўрта таълим мактабининг директор хонасида ўтказилаётган йиғилишда 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчилар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан 18 апрель куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Twitter
Расмий баёнот
Бугун ижтимоий тармоқларда Жарқўрғон тумани,  "Қорабура" маҳалласида яшовчи тадбиркор Сардор Раҳимов томонидан 6,5 млн. сўмлик электр энергиясидан қарздорлиги тўлаб берилмаётганлиги ва бошқа ҳолатлар тўғрисида тарқалган хабар юзасидан

Аниқланишича, С. Рахимов томонидан электр энергиясидан мавжуд 6,5 млн. сўм қарздорлик тўлиқ тўлаб берилиб, бугунги кун ҳолатига қарздорлиги мавжуд эмас.

Шунингдек, ўрганишда
С. Раҳимовнинг тадбиркорлиги ва унинг автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси, ошхона, савдо дўкони борлиги тўғрисидаги важлар ўз тасдиғини топмади.
Расмий баёнот
Фуқаро Қахрамон Мергановнинг ижтимоий тармоқ орқали йўллаган мурожаати юзасидан


Денов тумани Марказий касалхонасининг хабарномасига кўра, туманнинг “Пожур” маҳалласида яшовчи фуқаро Қ. Мерганов 2023 йил 23 март куни маҳалладоши  М. Қ. уни уриб тан жароҳати етказганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 19.04.2023 йилда натижаси бўйича бирор шахснинг ҳаракатида жиноят таркиби аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, М.Қ. га нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми билан  маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кўриб чиқишлик учун ЖИБ Денов судига юборилган.

Шунингдек, фуқаро Қ.Мергановнинг  “Ҳисор” давлат ўрмон ҳўжалигидаги ноқонуний ҳолатлар юзасидан йўллаган мурожаати ҳозирда туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
Расмий баёнот
Ижтимоий тармоқларда
Сурхондарё вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси томонидан бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги билан боғлиқ тарқалган хабарлар юзасидан

Аниқланишича, бошқарманинг 2022 йил январь ва 23 май давридаги фаолиятини таҳлил қилиш, компенсация ҳисоб-китоб тўловларининг "EcoFund" электрон тизимига тўлиқ киритилишини ўрганиш учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитасининг 20.05.2022 йилдаги 87- х-с-сонли буйруғи билан Қўмита томонидан текшириш ўтказилган.

Мазкур текшириш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига юборилмаган.

Вилоят прокуратураси томонидан 18.04.2023 йилда юқоридаги текшириш якуни бўйича тузилган маълумотнома назоратга олинди.

Ҳозирда Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатларига киришилди.
Расмий баёнот


Ижтимоий тармоқларда Денов тумани, “Катта қарши” маҳалласида ичимлик суви тизимида юзага келаётган муаммолар бўйича тарқалган видеолавҳа ўрганилди.

Ўрганиш давомида, видеолавҳадаги ҳолатлар 2021 йилда содир бўлганлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, “Денов сув таъминоти ва қурилиш-таъмирлаш” МЧЖ раҳбари Х.Зоиров ва бошқалар тумандаги бир неча маҳаллалар, жумладан, “Катта қарши” маҳалласида ичимлик суви қувурлари тармоғини қуриш учун аҳоли томонидан йиғилган 936.770.000 сўмдан 151.206.400 сўмини ўзлаштирилгани ҳолати бўйича 19.02.2022 йилда вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўрсатилган ҳолатлар тўлиқ текширилган.

Айбдор шахсларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман судининг 05.10.2022 йилдаги ҳукми билан жазо тайинланган.

Шунингдек, маҳалладаги сув чиқарувчи моторнинг кичик эҳтиёт қисмида бир неча кун олдин юз берган носозлик дархол бартараф этилган ва ҳозирда “Катта қарши” маҳалласи аҳолисига ичимлик суви тўлиқ етказиб берилмоқда.