Surxondaryo viloyati prokuraturasi
2.36K subscribers
5.13K photos
460 videos
1 file
822 links
SURXONDARYO VILOYATI PROKURATURASI.
Surxondaryo viloyati prokuraturasining rasmiy telegram kanali
admin tel:
Manzil: 190100, Termiz shahar Taraqqiyot ko'chasi 34-uy.
Download Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сариосиё тумани прокуратураси томонидан туманнинг А.Навоий маҳалласи, Беруний кўчаси, 14-уйда яшовчи фуқаро Махмааюбов Абдурахмоннинг “ҳисор” ўрмон хўжалиги тасарруфида бўлган омборхона биносидан фойдаланишда ёки 0,20-0,25 сотих ер майдони ажратиш ҳақидаги мурожаати шахсан муаллиф ва масъуллар иштирокида ўрганиб чиқилган.

Аниқланишича, фуқаро Махмааюбов Абдурахмон “Абдулло мебеллари” оилавий корхонаси раҳбари бўлиб, 24.07.2020 йилда 875343-сонли гувох,нома билан оилавий корхона сифатида рўйхатга олинган.

Муаллиф мебель ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётганлиги сабабли ўзи яшаш ҳудудига яқин жойда жойлашган “Ҳисор” давлат ўрмон хўжалигининг омборхонасида фаолият кўрсатишда ва ушбу омборхонадан ижарачи сифатида фойдаланишда ёрдам беришни билдирганлиги сабабли мазкур ҳолат ўрганилганда, муаллиф кўрсатаётган омборхона 420 кв. метрдан иборат бўлиб, ушбу омборхона “Ҳисор” давлат ўрмон хўжалигининг мулки ҳисобланади ва х,ўжалик балансида акс эттирилган.

Омборхона х,ўжаликда етиштирилган доривор ўсимликлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган ва ҳозирда ушбу омборхонада 10 тоннага яқин доривор ўсимликлар ҳамда бошқа қишлоқ х,ўжалиги маҳсулотлари сақланмоқда.

Шу сабабли, “Ҳисор” давлат ўрмон хўжалиги раҳбарияти омборхонада маҳсулотлар сақланаётганлиги учун ушбу жойда цех ташкил қилиш ва бошқа ишлаб чиқариш имкони йўқлигини билдириб, муаллифга ушбу омборхона ижарага берилмаслиги маълум қилинган.

Муаллиф ўрмон х,ўжалиги еридан цех қуриш учун ер ажратилишини сўраганлиги сабабли, унга ўрмон хўжалигига тегишли ердан цех қуриш учун ер ажратиш масаласи маҳаллий ҳокимлик ва тумандаги бошқа идоралар ваколатига кирмаслиги, бу борада тегишли тартибда юқори органга мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Ўрганиш давомида муаллифга ўзи яшаш ҳудудига яқин жойда жойлашган бўш турган объектлар рўйхатига киритилган биноларда мулк эгалари билан ўзаро келишган ҳолда ижара асосида ишлаши мумкинлиги маълум қилиниб, унга 3 та объект таклиф этилганда, муаллиф ушбу объектлардан фойдаланмаслигини билдирган.

Шунингдек, муаллифга туман ҳудудидаги тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун аукционга қўйилган ер майдонлари рўйхати тақдим этилганда, муаллиф ушбу рўйхат билан танишиб чиқиб ўзига лозим топса мақбул келадиган ер майдонини сотиб олиш учун аукционда қатнашиши мумкинлигини маълум қилган.

Юқоридагилар ҳақида муаллиф билан суҳбат ўтказилиб, тегишли тартибда суҳбат баёни расмийлаштирилган, муаллиф қўшимча ва эътирозлари йўқлигини билдирган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

“ХАЛҚ НАЗОРАТИ – НАРОДНЫЙ КОНТРОЛЬ” гуруҳининг Facebook ижтимоий тармоғи саҳифасида гуруҳ юритувчиси Р.Тоғаевнинг Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаати тарқалган.
Оммавий ахборот воситаларида, хусусан маҳаллий ва хорижий Интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда фаол ёритиб борилаётган воқеа-ҳодисалар, аҳолини қийнаётган масалалар, шу жумладан прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ маълумотлар Бош прокуратура ҳамда вилоят прокуратуралари томонидан ҳар кунлик таҳлил қилиб борилади.

Бунда, кенг жамоатчилик ва дунё ҳамжамиятига холис ҳамда ҳаққоний маълумотлар тарқатилишини таъминлаш, оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган асоссиз ва провакацион материалларга ўз вақтида муносабат билдириш, бу борада доимий мониторинг юритилишини таъминлашга асосий эътибор қаратилган.

Бироқ, айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан бу ҳолатга ўзгача тус берилиб, нохолис муносабат билдирилиши мақсадга мувофиқ эмас.

Чунончи, вилоят прокурори 2-сектор раҳбари сифатида бошқа секторлар раҳбарлари билан биргаликда вилоят ҳокими бошчилигида халқимиз фаровонлигини таъминлаш, турмуш даражасини яхшилаш, ишсизликка барҳам бериш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги эзгу мақсад йўлида бир жамоадир.

Шундай экан, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини фақатгина вилоят прокуратураси органлари фаолиятига боғлаш ноўрин.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз тумани “Янгиер” маҳалласида яшовчи Н.Бобохоновнинг моддий ёрдам бериш ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаро Н.Бобохоновнинг оила-аъзоларига тумандаги "Саховат ва кўмак" жамоат фондидан 21.06.2020 йилда 8 турдаги ва 29.07.2020 йилда 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари берилган.

Ўрганиш давомида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан Н.Бобохоновнинг турмуш ўртоғи Ш.Маматовага оилавий шароити инобатга олинган ҳолда, 13.08.2020 йилда 880 минг сўм бир марталик моддий ёрдам пули берилиши таъминланган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз тумани, “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.Зоировнинг моддий ёрдам бериш ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, фуқаро Ж.Зоиров турмуш ўртоғи ва 2 нафар вояга етмаган фарзандлари билан отаси Р.Зоировнинг қарамоғида яшаб келган.

Р. Зоиров доимий иш жойига эга бўлиб, 30 сотих ер майдони, 2 дона "Нексия" русумли автомашинаси мавжуд, яшаш шароитлари, моддий аҳволи яхши.

Ж.Зоиров жорий йилнинг март ойида мустақил оила бўлиб, отаси Р.Зоировнинг қарамоғидан ажралиб, янги уй-жойига кўчиб ўтган.

Ўрганишда, Ж.Зоировнинг янги уй-жойи томорқа ер участкаси 12 сотихни ташкил қилиб, шундан 6 сотих майдонга ер ёнғоқ етиштирилаётган бўлса, қолган 6 сотих майдонда мевали кўчатлар экилиб, боғ ташкил этилгани, турмуш ўртоғи томорқа ер участкаси ишлари билан банд бўлиб, Ж.Зоировнинг ўзи кунлик ёлланма ишчи сифатида, кунига ўртача 50 минг сўмгача даромад топиб келганлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 йилдаги 44-сонли қарорида белгиланган мезондан Ж.Зоировнинг оилавий даромади ошганлиги боис, эҳтиёжманд оилалар рўйхатига киритилмаган.

Ўрганиш давомида, Ж.Зоировни доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида ойлик иш ҳақи 930 минг сўм бўлган Термиз туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотига 1 штат бирлигида қаровуллик вазифасига 27.08.2020 йилда ишга жойлаштирилган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳар прокуратураси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган “220 минг сўмлик ёрдам пулини 5 августдан буён кутамиз” сарлавҳали мурожаат ўрганилган.

Мурожаатда “Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, “Турон” маҳалласи, Беруний кўчасидан мурожаат қилаяпмиз, рўйхатга олинганлигимизга қарамай, бизга бир марталик 220 минг сўм ёрдам пули берилмади. Маҳалла пул келгани йўқ деди, 5 августдан бери пулни кутаяпмиз. “Дом”да яшаймиз, 3-4 нафардан фарзандларимиз бор” деб баён қилинган ва бир гуруҳ фуқароларнинг фотосуратлари илова қилинган.

Фотосуратлар ёрдамида мурожаат муаллифларининг шахси аниқланиб, мурожаатдаги важлар ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

Мурожаат муаллифлари “Турон” маҳалласида яшовчи Г. Эшонқулова ва унинг 2 нафар вояга етмаган набиралари, Н. Ушатик ва унинг 2001 йилда туғилган қизи Ю.Ушатик, Ў.Рахимова ва унинг қизи З. Рахимова, А.Туропова, Ф. Бекмуродова, Н.Сафаровалар эканлиги маълум бўлди.

Фуқаро А.Туропова билан суҳбат ўтказилганда, қайнонаси М.Примқуловага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан 500 минг сўм моддий ёрдам берилгани, бир гуруҳ аёллар расмга тушамиз деб чақирганда, қизиқиб бориб расмга тушганлигини, фотосурати ижтимоий тармоққа жойлаштирилганидан хабари ва моддий ёрдам масаласида ҳеч кимга нисбатан эътирози йўқлигини билдирган.

Шунингдек, А.Туропованинг турмуш ўртоғи Н. Расуловга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун шаҳар проеурори, 2-сектор раҳбари тавсияномаси берилган.

Г. Эшонқулованинг оила аъзолари 4 нафар бўлиб, унинг ўзи 883 минг сўм, турмуш ўртоғи Т. Шукуров 1.574 000 сўм пенсия пули олишлиги, қизи Н. Шукурова бугунги кунда “Юбилейний" супермаркетида ишчи, набираси С. Шукуров хусусий фирмада ҳайдовчи вазифаларида ишлаб, даромад манбаига эгалиги;

Н.Ушатикнинг оиласида 4 нафар аъзо бўлиб, ўзи ишламаслиги, унинг онаси Ушатик Нелья 860 минг сўм пенсия олишлиги, турмуш ўртоғи Д. Ушатик ҳозирги кунда "ШЧ-20" корхонасида механик вазифасида ишлаётганлиги, қизи Ю.Ушатик вақтинча ишсиз эканлиги;

Ў. Рахимованинг оиласида 7 нафар аъзоси бўлиб, бугунда уларнинг 4 нафари, яъни 2 нафар ўғиллари келинлари билан бирга Россия давлатига ишга кетганлиги, унинг ўзи 1 млн. 80 минг сўм пенсия олишлиги, қизи З. Рахимова вақтинча ишсиз, набираси мактаб ўқувчиси эканлиги;

Н. Сафарованинг оиласида 4 нафар аъзо бўлиб, унинг ўзи 21-сонли мактабгача таълим ташкилотида жисмоний тарбия мураббийси, турмуш ўртоғи М. Ўдаев ушбу МТТда қоровул вазифасида ишлашлиги, 2 нафар вояга етган ўғиллари вақтинча ишсиз эканлиги, уларга бир неча маротаба МФЙ ва 2-сектор ишчи гуруҳи тарафидан иш таклиф этилган бўлсада, улар ишлашни рад этишганлиги;

Ф.Бекмуродованинг оиласида
4 нафар аъзо борлиги, унинг ўзи вақтинча ишсиз эканлиги (унга ҳам жамоатчиликка иш таклиф этилганда рад этганлиги), турмуш ўртоғи Д.Абдурасулов тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлиги,
2 нафар вояга етмаган фарзандлари уларнинг қарамоғида эканлиги, ушбу оилаларнинг барчаси ижтимоий жиҳатдан ўзига тўқ оила бўлганлиги сабабли “Темир дафтар”га рўйхатга киритилмаганлиги, шу сабабли, уларга асосли равишда 220 минг сўм пул маблағи ажратилмаганлиги аниқланган.

Маълумот ўрнида, “Темир дафтар”га киритилган шаҳар 2-секторда яшовчи эҳтиёжманд оилалардан 295 нафарига "Қурбон ҳайити" байрами арафасида Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.2020 йилдаги 346Ф-сонли Фармойишига асосан жами 176,7 млн. сўм моддий ёрдам (ҳар бир оилага 500 минг,
1 млн. сўмдан) берилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан “Темир дафтар”га рўйхатга олинган 663 нафар эҳтиёжманд оилаларга (ҳар бир оила аъзосига 220 минг сўмдан) жами 619 млн. сўм моддий ёрдам пуллари берилган.

Мурожаат муаллифларидан 1 нафарининг оила аъзосига моддий ёрдам берилган бўлса, қолган мурожаат муаллифлари Г.Эшонқулова, Н.Ушатик, Ў.Рахимова, Ф.Бекмуродова ва Н.Сафароваларнинг оилавий аҳволи ўрганишлар жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож эмаслиги аниқланганлиги ва “Темир дафтар”да рўйхатда турмаганлиги сабабли, уларга ушбу моддий ёрдам маблағларидан берилмаган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Уддабурон тадбиркор оила уста мардикорларни ҳалол топган иш ҳақларини бермай, алдаб, тўлашда бош тортмоқда” номли сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар Сариосиё тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ўрганишда, 2019 йилнинг июль ойида Шўрчи тумани, “Олийхиммат” маҳалласида яшовчи фуқаро Янгибоев Бахром ва Сариосиё туманида жойлашган “Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасулов ўртасида ўзаро оғизаки меҳнат шартномаси тузилганлиги, шартнома шартларига кўра, фуқаро Б.Янгибоев хусусий корхонага қуриб бериш учун топширилган Сариосиё тумани, Шарғун шаҳарчаси, 8-мактабгача таълим ташкилотида ва Сариосиё тумани “Бўйрапўшт” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уй-жой қурилиши ишларини олиб борганлиги ва “Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасулов томонидан бажарилган ишлар учун фуқаро Б.Янгибоевга иш ҳақларининг бир қисми, яъни 17 млн. 700 минг сўм пул маблағлари тўлаб берилганлиги, қолган 7 млн. сўм иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

Туман прокуратураси кўмаги билан фуқаро Б.Янгибоевга
“Узун-Меъмор” хусусий корхонаси раҳбари А.Абдурасуловдан 7 млн. сўм миқдоридаги иш ҳақларини ундириб берилиши таъминланди.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “Бир инсонни ўлдириб яна туҳматми..? Бир бағри қон онани оҳи ноласи” сарлавҳаси билан Узун тумани “Ўзбекистон” маҳалласи, “Ўзбекистон” кўчаси, 19-уйда яшаган Г.Турдиеванинг йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлиги ҳолати юзасидан тарқалган хабарлар Сариосиё тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2020 йил 03 август куни тахминан соат 15:00 ларда Узун тумани “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Р. бошқарувидаги “СПАРК” русумли автомашинасини Узун тумани “Истиқлол” маҳалласи ҳудудидан Сариосиё тумани “Галабута” маҳалласи йўналиши бўйлаб бошқариб келаётган вақтида “4Р 108 В” автомобиль йўлининг 5 километрида бошқарувини йўқотиб қўйиши оқибатида йўналиши бўйича йўлнинг ўнг томон бўлагидан, йўлнинг чап томон марзасидан чиқиб кетиб, йўл четида мавжуд бўлган тол дарахтига автомашинанинг ўнг ён орқа томони билан урилиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Йўл транспорт ҳодисаси иштирокчиси Г.Турдиева турли даражада тан жароҳати олиб Сариосиё туман марказий касалхонасига ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг 03.08.2020 йилдаги 22-сонли хулосасига кўра, марҳума Г.Турдиеванинг баданидаги тан жароҳатлари «ҳаёти учун хавфли оғир» тан жароҳати деб баҳоланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 04.08.2020 йилда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан судга оид автотехника экспертизаси тайинланган ва ҳозирда экспертиза текшируви давом этмоқда.

14.08.2020 йилда фуқаро К.Турдиев туман прокуратурасига мурожаат қилиб, туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта терговчисидан жиноят ишини олиб, бошқа тергов ходими иш юритувига ўтказишни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан жиноят иши 19.08.2020 йилда Сариосиё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғининг иш юритувига ўтказилган.

Жиноят иши бўйича фуқаро М.Ражабова жабрланувчининг қонуний вакили сифатида сўроқ қилинган ва фуқаровий даъвогар деб топилган.

Шунингдек, фуқаро Ш.Р. жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Марҳума Г.Турдиеванинг қулоғидаги тилла зирагини йўқолганлиги ҳолатига дастлабки тергов давомида аниқлик киритилади ва қонуний тўҳтамга келинади.

Бундан ташқари, “СПАРК” русумли автомашинани фуқаро Ш.Р. бошқаргани марҳума Г.Турдиеванинг уяли телефонида туширилган видеотасвирларда ўз тасдиғини топган ва ушбу видеотасвирлар жиноят иши материалларига қўшилиб, далилий ашё сифатида эътироф этилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларининг олиб борилиши Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани прокуратураси томонидан фуқаро Г.Жумаев, Т.Қурбонов ва бошқаларнинг ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаат ўрганилган.

Ўрганиш натижасига кўра мазкур мурожаат қаноатлантирилган.

Жумладан, фуқаро Жумаев Ғайрат Термиз тумани марказидаги "Пено блок" МЧЖга доимий ишга (иш ҳақи 2 млн. сўмгача) жойлаштирилган.

Ғ. Жумаевнинг турмуш ўртоғи Расулова Роза таклиф этилган ишларни ихтиёрий рад этиб, уйида томорка ишлари билан шуғулланишини маълум қилган бўлсада, Р. Расулова маъқул иш топилгунча Бандликка ишсиз сифатида рўйхатга олиниб, 6 ой муддатга ойига 197 минг сўмдан ишсизлик нафакаси тайинланган.

Шунингдек, фуқаро Қурбонов Тўрамурод ҳам таклиф қилинган ишларни соғлигига тўғри келмаганлиги боис ихтиёрий рад этганлиги сабабли қоровуллик бўш иш ўрни мавжуд бўлгунга қадар унга ҳам ишсизлик нафақаси 3 ой муддатга, ойига 180 минг сўмдан ишсизлик нафақаси тайинланган.

Т. Қурбоновнинг турмуш ўртоғи Холмуродова Наргиза ҳам таклиф этилган ишларни ихтиёрий рад этганлиги учун маъқул бўш иш ўрни топилгунга қадар унга ҳам 3 ой муддатга, ойига 180 минг сўмдан ишсизлик нафақа тайинланган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда “Келинчакнинг сирли ўлими..” сарлавҳаси остида тарқалган хабарлар Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, 2018 йилнинг 9 январь куни соат 22-30 ларда фуқаро О.Б. бошқарувида бўлган “Камаз” русумли 75 S 139 CA давлат белгили юк автомашинасини Бойсун тумани, “Чилонзор” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “М-39” автомобиль йўлининг 1365 километрида “Термиз-Қарши” йўналишида бошқариб келаётган вақтида, йўлда тўсатдан чиқиб қолган пиёда М.Хотамова автомашинанинг орқа ўнг томон ғилдираклари остига кириб кетиб, олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2018 йил 10 январь куни Бойсун тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, 07.03.2018 йилда ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Қарорнинг қонунийлиги вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, 26.06.2018 йилда бекор қилинган ва қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун Шеробод тумани прокуратураси орқали туман ИИБ ҳузуридаги ТБга юборилган.

Ўтказилган қўшимча тергов ҳаракатлари натижасига кўра, 30.07.2018 йилда Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Мазкур қарорнинг қонунийлиги вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, 16.09.2018 йилда бекор қилинган ва қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиш учун Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги ТБга юборилган.

Жиноят иши тергови натижасига кўра, 05.10.2018 йилда Шеробод туман
ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатилган.

Х.Сулаймонова номидаги Республика Суд экспертиза марказининг 28.02.2018 йилдаги 323/13.1 ва 17.07.2018 йилдаги 1189/13.1-сонли қўшимча хулосаларида, “Камаз” русумли 75 S 139 CA давлат белгили юк автомашинаси ҳайдовчининг ҳаракатига йўлнинг қатнов қисмининг ўртасидан унга қарама-қарши йўналишдан югурган пиёда хавф туғдирганда ёки 3-4 метр масофадан хавф туғдирган тақдирда ҳайдовчи бошқарувидаги автомашинани ўз вақтида тормозлаб тўҳтатиш йўли билан ҳодисанинг олдини олиш имкониятига эга бўлмаганлиги ва унинг ҳаракатлари “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг
77-банди талабларига зид бўлмаганлиги эътироф этилган.

Шунингдек, ўрганишда жиноят ишининг тергови давомида адвокат томонидан киритилган илтимосномада кўрсатилган барча важлар ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилиб, қонуний тўҳтамга келингани аниқланган.

Юқоридагиларга кўра, 05.10.2018 йилда Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши ҳаракатдан тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги дастлаб Шеробод туман прокуратураси, кейинчалик вилоят прокуратураси томонидан ўрганилиб, қарор асосли деб топилган.
РАСМИЙ БАЁНОТ
Халқ таълими тизимидаги талон-торожликларга чек қўйилмоқда...

Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда бюджет маблағларининг талон-торож қилинишини олдини олиш борасида тизимли равишда назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5446-сонли Фармони ижроси ва олинган тезкор маълумотлар ўрганилганида, Сариосиё тумани Халқ таълими бўлими ходимлари билан ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобчиси Х.К.муқаддам судланган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан тумандаги 27-мактабда ишлаб кетган М.Қ, Н.Т, О.Э ва ушбу мактабда умуман ишламаган таниши Ш.Қ.нинг номига банк пластик карточкаси расмийлаштириб, М.Қнинг номига расмийлаштирилган пластик карточкага 08.11.2016 йилдан 02.06.2020 йилга қадар 100 млн. 847 минг 302 сўм, Н.Тнинг номига расмийлаштирилган пластик карточкага 18.02.2016 йилдан 02.06.2020 йилга қадар 94 млн. 460 минг596 сўм, О.Энинг номига расмийлаштирилган пластик карточкага 10.10.2016 йилдан 02.06.2020 йилга қадар 88 млн. 111 минг 834 сўм ва Ш.Қнинг номига расмийлаштирилган пластик карточкага 16.04.2018 йилдан 02.06.2020 йилга қадар 71 млн. 847 минг 068 сўм, жами 355 млн. 266 минг 800 сўм пул маблағларини пластик карточкаларига ўтказиб олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 05.08.2020 йилда Департаментнинг Сариосиё тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда Сариосиё тумани прокуратураси томонидан мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи Ш.Суюновнинг туман собиқ ҳокими Н.Ч ва бошқаларнинг ҳаракатларидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаати вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Ш.Суюнов мурожаатида Қумқўрғон туманидаги сел талофатини бартараф этиш учун ажратилган 3,5 млрд. сўм пул маблағи, ҳокимликка тегишли бўлган бинолар, газ қувурлари туман собиқ ҳокими Н.Ч томонидан ўзлаштирилгани, 500 дан ортиқ дарахтлар кесилиб, сотиб юборилгани, туман ҳокимининг қудаси “Боботоғ сури” МЧЖ директори Ч.С МЧЖга қарашли чорва моллари, ем маҳсулотларини талон-торож қилгани, тумандаги “Истиқлол юлдузлари” МТМда талон-торожликларга йўл қўйилгани ва бошқа ҳолатларни баён этган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан дастлаб Қумқўрғон тумани, кейинчалик вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, охирги маротаба 06.07.2020 йилда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар вилоят прокуратурасида ўрганилиб, Ш.Суюновнинг Қумқўрғон туманидаги “Мунчоқтепа истиқболи” фермер хўжалигининг пахта экиладиган 2 гектар ер майдонига метан газ қуйиш шаҳобчаси қурилаётгани, Б.Ҳ туман ХТБ бошлиғи вазифасида ишлаб келиб, 40 дан зиёд мактаб директорини ишдан бўшатиб, бошқа мутахассислиги тўғри келмаган шахсларни директор вазифасига ишга қўйиш учун таъмагирлик ҳамда мактабларни таъмирлаш ишларида талон-торожликларга йўл қўйгани ва бошқа янги важларини қўшимча текшириш зарурати туғилганлиги сабабли, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақидаги қарор жорий йилнинг 12 сентябрь куни бекор қилинди.

Ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан қўшимча текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Термиз туманида истиқомат қилувчи О.Имомованинг туманда жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасига мутахассислиги бўйича (ўрта-махсус, хамшира) ишга қабул қилинишида амалий ёрдам сўраб ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати туман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилган.

Ўрганиш давомида, О.Имомова томонидан ишга жойлашиш истаги билдирилган шифохонада ҳозирги кунда бўш штат бирлиги мавжуд эмаслиги, вакант иш ўринлари мавжуд бўлганида вилоят Соглиқни сақлаш бошқармаси билан келишилган холда танлов асосида ўтказилиши тартиби фуқарога тушунтирилган.

Шунингдек, фуқаро О.Имомовага тумандаги бошқа хусусий ҳамда давлат корхона ва ташкилотларига ишчи вазифаларида ишлаш таклиф этилганида, оилавий шароитини важ қилиб ихтиёрий рад этган.

"Халқобод" МФЙ маълумотномасига кўра, О.Имомованинг турмуш ўртоги Э.Рўзиев 2018 йилдан буён Россия давлатида ишлашлиги, ҳар ойда 150 АҚШ доллари миқдорида оиласига пул жўнатиб турганлиги тасдиқланган.

Шу билан бирга, фуқаро О.Имомованинг оилавий шароитлари ҳам маҳалла фаоллари жалб килинган холда ўрганилиб, далолатнома расмийлаштирилган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, “Янгиобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Қ.Раимованинг айбдор шахсларга чора кўрилмаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видеомурожаати туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, 2020 йил 4 август куни Қумқўрғон тумани, “Янгиобод” маҳалласида яшовчи Тоштемиров Абдураим Бозор ўғлини яшаш уйида ўзига илгаридан таниш бўлган М.М уриб тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, 2020 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва М.Мга нисбатан МЖтКнинг 41-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари борлигини эътироф этиб, чора кўриш учун туман маъмурий судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

Мазкур қарорнинг қонунийлиги туман прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилиб, текширув ҳаракатлари тўлақонли ўтказилмасдан барвақт қабул қилингани сабабли 05.09.2020 йилда бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш учун туман ИИБга юборилган.

Қўшимча текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.
РАСМИЙ БАЁНОТ
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “MAHALLA” телеканалида намойиш этилган “Журналист нигоҳида: Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманидаги 14-мактаб интернатидаги аянчли ҳолатлар” номли кўрсатув юзасидан

Аввал хабар берганимиздек, Сурхондарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда бюджет маблағларини талон-торож қилинишини олдини олиш борасида тизимли назорат тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.05.2018 йилдаги “Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5446-сонли Фармони ижроси юзасидан Қумқурғон туманидаги 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иқтисослаштирилган мактаб интернатида давлат бюджет маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Текширишда мактаб интернати бош ҳисобчиси Ш.Ч ва бошқалар мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан 2017, 2018, 2019 ва 2020 йилларда “UZASBO” компьютер техникаси дастуридан фойдаланган ҳолда, иш ҳақи табелида бўлмаган, қўшимча штатларни қўшиб ёзиш йўли ва иш ҳақларини ортиқча ёзиш орқали 143 та ҳолатда жами 153 млн. 500 минг сўм иш ҳақларини танишлари ва ўзларининг номларига очилган пластик карталарига тушириб олиб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растарата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан 11.09.2020 йилда Департаментнинг Қумқўрғон тумани бўлими томонидан 14-сонли айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иқтисослаштирилган мактаб интернати бош ҳисобчиси Ш.Ч ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш жуда кўп миқдорда) ва 209-моддаси 1-қисми (мансаб соҳтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича Қумқўрғон тумани прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўрсатувда ёритилган ҳар бир ҳолатга тергов давомида холисона баҳо берилади.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, “Работак” маҳалласида истиқомат қилувчи С.Турсунованинг маҳалла ҳудудидаги антисанитария ҳолатлари баратараф этилмаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатитуман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилган.

Ўрганиш давомида, С.Турсунованинг мурожаатида келтирилган важлар асослилиги, “Работак” маҳалласи ҳудудидаги ички йўл четларида маиший чиқиндилар тўпланиб қолганлиги аниқланиб, махсус техникалар ёрдамида чиқиндиларни олиб чиқиб кетилиши таъминланган ҳамда Санитария Эпидемиологик Осойишталик Маркази ходимлари томонидан дезинцекция тадбирлари амалга оширилган.

С.Турсунова якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келишлиги, аммо “Тоза ҳудуд” ДУК Қизириқ туман филиали билан шартнома тузмаганлиги, ҳудуддан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизматини йўлга қўйиш учун ДУК Қизириқ туман филиали билан шартнома тузиши лозимлиги тушунтирилган.

Бундан ташқари бозор ва бозор атрофдаги барча тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга чиқиндиларни белгиланган жойларга тўплаш, атроф-муҳит тозалагини сақлаш, санитария қоидаларига амал қилмаслик оқибатлари ва белгиланган жавобгарлик турлари тўғрисида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ва ўқитувчилар ўртасида юзага келган ўзаро тортишув видеолавҳаси туман прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва мактаб ўқитувчиларини “СОVID-19” инфекцияси билан зарарланганлигини текшириш мақсадида Олтинсой тумани Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг ходимлари, марказнинг бактериологик лабораториясида
“СОVID-19” инфекциясига тестларини олиб, олинган тест намуналарини Шўрчи туманлараро вирусология лабораториясига текшириш учун юбориш йўлга қўйилган.

Шунга кўра, туман Халқ таълими бўлими ва туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ўртасида мактаб ўқитувчиларидан график асосида тест олиш бўйича келишув тузилган.

Туман Халқ таълими бўлими томонидан тумандаги барча мактабларга бир кунга тест топшириш кўрсатмаси берилганлиги натижасида 2020 йил 10 сентябрь куни тахминан соат 08-20 ларда тумандаги 9, 16, 17, 22, 26, 27, 46, 48, 49, 50, 58, 59 ва 67-сонли мактаблардан жами 200 нафарга яқин ходимлар бир вақтнинг ўзида
“СОVID-19” инфекциясига тест топшириш учун туман Санитария эпидемиологик осойишталик марказининг бактериологик лабораториясига ташриф буюришган.

Бироқ, ўқитувчиларнинг карантин қоидаларига амал қилмагани ва навбат сақламагани лаборатория ҳудудида тартибсизликка сабаб бўлган.

Жумладан, 67-мактаб ўқитувчиси Ф.Т “Мендан тестни навбатсиз оласан, мен кутиб ўтирмайман” деб жанжал кўтариб,шу вақтнинг ўзида туман ҳокимлигига телефон орқали мурожаат қилган ва лаборатория ходимларини турли хил сўзлар билан ҳақорат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази бактериологик лабораторияси ходимининг билдиргисига асосан ҳозирги кунда туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, прокурор назорати ўрнатилган.

Тест топшириш учун келган барча ўқитувчилар 1 соат давомида топширилиши лозим бўлган тестларни топшириб, ўз мактаб ва уйларига қайтиб кетишган.

Туман Санитария эпидемиологик осойишталик маркази бактериологик лабораториясида ўқитувчилардан тест олиш учун 2 та бригада, ҳар бир бригадага 1 нафардан врач, лаборант ва фаррош бириктирилиб, ўқитувчилардан тестлар олинган ва Шўрчи тумани вирусология лабораториясига текшириш учун
юборилган.

Ўқитувчилар билан носамимий муносабатда бўлган ва иш жойига кечикиб келиб, меҳнат интизомини бузган бактериологик лаборатория мудири Ф.Пардаев ва лаборант З.Худойбердиеваларга нисбатан “Ҳайфсан” интизомий жазоси эълон қилинган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, “Гулистон” маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.Нормуратованинг “Ичгани сувимиз йўқ! Экинларимизнинг барчаси қуриб кетди” сарлавҳаси остида йўллаган видео мурожаати туман прокуратураси томонидан мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганилган.

Аниқланишича, “Хазарбоғ-Оққапчиғай” каналлари Тўпаланг-Қоратоғ Ирригиация тизими бошқармаси ҳисобида бўлиб, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Денов, Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон, Бандихон ва Бойсун туманларида 71 минг гектар, шундан Олтинсой туманида 15,6 минг гектар экин майдонларини суғориш учун сув билан таъминлашга мўлжалланган бўлиб, ушбу каналнинг асосий сув таъминоти манбаи “Тўпаланг” сув омбори ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5.03.2019 йилдаги “Ислом тараққиёти банки гуруҳи ва араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари билан шерикликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4224-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 23.05.2019 йилдаги 428-сонли Қарорига 1-илова Ислом тараққиёт банки гуруҳи (ИТБ) ва Араб мувофиқлаштириш гуруҳи жамғармалари (АМГ) билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича Ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”)да Сурхондарё вилоятида Хазарбоғ-Оққапчиғай каналлари тизимини реконструкция қилиш (31,7 млн. доллар) белгиланган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 22 августидан 12 сентябрига қадар “Хазарбоғ-Оққапчиғай” канали тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан юқоридаги туманларга сув таъминотида вақтинча узилиш кузатилган.

Шунингдек, Тўпаланг-Қоратоғ Ирригиация тизимига қарашли “Хазарбоғ-Оққапчиғай” каналининг фаолияти жорий йилнинг 12 сентябридан қайта тикланиб, тумандаги мавжуд қишлоқ ҳўжалиги майдонларига ҳамда аҳолини томорқа майдонларига сув етказиб берилган.

Маълумот ўрнида, туманга етказиб берилаётган сувнинг миқдори белгиланланган меъёрдан кам бўлганлиги сабабли, ҳудудлар орасида сув ҳўжалиги бўлими томонидан белгиланган навбат асосида сув етказиб берилмоқда.

Видеомурожаатда айтиб ўтилган Олтинсой туманидаги “Гулистон” маҳалласи ҳудудига “Пўстин” ариғи орқали туман Сув хўжалиги Ирригация бўлими томонидан 700 л/сек миқдорда сув етказиб берилмоқда.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳри, “Дўстлик” маҳалласи, Қ.Ниёзий кўчаси, 31-уйда истиқомат қилувчи К.Кучаевга тан жароҳати етказилганлиги ҳолати юзасидан айбдор шахсларга чора кўрилмаётганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, “Bio Texno Eko” МЧЖ ишчиси И.Ш 2020 йил 6 июль куни соат 21:00 ларда Термиз шаҳри, “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “SAG” номли гилам дўкони ёнидаги чиқинди ташлаш учун мўлжалланган жойда К.Кучаев билан ўзаро тортишиб қолиб, жамиятда биргаликда ишловчи Р.Р билан бир гуруҳ бўлиб, К.Кучаевнинг юз ва жағ соҳасига уриб, суд тиббий экспертиза хулосасига кўра “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан 24.07.2020 йилда Термиз шаҳар ИИБ ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан И.Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов натижасига кўра, 21.09.2020 йилда И.Ш ва Р.Рга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “и” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан айблов эълон қилинган.

Шунингдек, жабрланувчи К.Кучаевнинг 350 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари унга жароҳат етказган шахслар олганлиги ҳақидаги важи тергов давомида ўз тасдиғини топмаган.

Бундан ташқари, мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчининг адвокати Х.Турановнинг илтимосномаси Термиз шаҳар прокуратурасига жорий йилнинг 4 сентябрь куни келиб тушган ва уни кўриб чиқиш натижаси ҳақида 7 сентябрь куни (3 суткада) илтимоснома муаллифига маълум қилинган.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарнинг “Гули Раъно” маҳалласи “Саховат” кўчаси 43-уйда истиқомат қилувчи Ш.Якубовнинг мутахассислиги бўйича шаҳар Олимпия захиралари коллежига ишга киришда амалий ёрдам беришни сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Аниқланишича, Термиз ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернати (олдин коллеж бўлган)да 16 та спорт тури бўйича 486 нафар ўқувчилар таълим олиб келишмоқда.

Ўқувчиларга мактаб интернатда 54 нафар мураббийлар ушбу спорт турлари бўйича сабоқ беришмоқда. Муаллиф ишга жойлаштиришни сўраган бокс бўйича мураббий лавозимига 5 та штат мавжуд бўлиб, уларнинг барчасида ходимлар ишламоқда.

Мактаб интернат томонидан тақдим этилган маълумотда тренер ва ўқитувчилар ўртасида дарс соатлари тақсимланиб бўлингани, барча штатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 августдаги 480-сонли қарори 6-иловасига мувофиқ амалга оширилгани, ҳозирда бўш штат мавжуд эмаслиги қайд этилган.

Ушбу масала бўйича мурожаат муаллифи Ш.Якубов билан телефон орқали суҳбат ўтказилиб, унга мактаб интернатда бўш штат йўқлиги, ўқитувчилар тўлиқ ишлаётганлиги ва уларни ишдан олиб ташлаб, уни ишга жойлаштиришнинг имкони йўқлиги тушунтирилиб, хоҳиш билдирса шаҳар Халқ таълими бўлими тизимидаги умумтаълим муассасаларида жисмоний тарбиядан дарс бериш бўйича ўқитувчи бўлиб ишлаш таклиф қилинганда, у мактабда жисмоний тарбия бўйича ўқитувчи бўлиб ишламаслигини, ишлаган тақдирда фақатгина мутахассислиги ва йўналиши бўлган бокс бўйича Олимпия захиралари коллежида ишлашлигини маълум қилган.

Мурожаат муаллифи Ш.Якубовга мактаб интернатдан бошқа мактабларда ишлаш истаги бўлганда шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиши тавсия этилди.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарнинг “Мажнунтол” маҳалласи, Исо ат-Термизий кўчаси 64-уйда истиқомат қилувчи И.Холматованинг мутахассислиги бўйича туғруқхонага ишга киришда амалий ёрдам беришни сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида тасдиқланган штатлар жадвали ўрганилганда аниқланишича, олий маълумотли врачлар учун 364,25 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, ҳозирда 226 нафар врачлдар фаолият кўрсатмоқда.

Тизимда ўрта тиббиёт ходимлари учун 811,5 штат бирлиги мавжуд бўлиб, амалда 879 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, кичик тиббиёт ходимлари учун 259,5 та штат бирлиги учун ҳақиқатда370 нафар кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатишмоқда.

Ҳозирги кунда, фуқаро И.Холматовани ишга жойлаштириш учун бўш иш ўрни мавжуд эмаслиги аниқланиб, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 декабрдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 319-сонли Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 23.12.2009 йилдаги 380-сонли буйруғи талаблари асосида ўрта тиббиёт ходимларини танлов йўли билан ишга қабул қилиш тартиблари тушунтирилган ва ўрганишда, муаллифнинг танловда қатнашиш масаласида аризаси қабул қилинган.

Мурожаат муаллифи И.Холматова мутахассислар томонидан ҳамшираликка ишга қабул қилиниш тартиблари тушунтирилганлиги ва танлов учун ариза топширганлиги ҳақида тушунтириш хати берган.

Шундан сўнг, И.Холматова ижтимоий тармоқлар орқали қайтамурожаат қилиб, “Ҳамма гап ўша танловда, Танлов қачон бўлишини ҳеч ким билмайди, аммо, ишдан кетган ва ёки пенсияга чиққанларнинг ўрнига ишга олишганини ҳам ҳеч ким билмай қоларкан” деб баён этган.

Ўрганишда аниқланишича, Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимида 2018 йил август ойидан, яъни танлов ўтказилгандан буён
5 нафар ўрта тиббиёт ходими ёшга доир пенсияга чиқарилган бўлса, 49 нафар ходимлар ҳар хил сабабларга кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни сўраганлар.

5 нафар пенсияга чиққан ва 49 нафар ишдан ўз хоҳишига кўра кетган ўрта тиббиёт ходимлари ўрнига туғруқ таътилидан қайтган ўрта тиббиёт ходимлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига асосан ишга жойлаштирилганлар.

Ўрганишда, 2018 йил август ойидан буён бирор-бир ўрта тиббиёт ходими шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимига танловсиз ишга қабул қилинмагани, фақат туғруқ таътилига чиқиб кетганлар ишга қайтишганлиги маълум бўлди.
РАСМИЙ БАЁНОТ

Термиз шаҳар прокуратураси томонидан шаҳарнинг “Наврўз” маҳалласи, “Ёшлик” кўчаси, 5/1-уйда истиқомат қилувчиФ.Низамовнинг тиббиёт бирлашмасига ҳайдовчи вазифасига ишга киришда амалий ёрдам беришни сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган мурожаати мутахассислар иштирокида ўрганилди.

Ўрганишда, ҳозирги кунда шаҳар тиббиёт бирлашмаси тизимидаги автомашиналар учун ҳайдовчилик штатида бўш (вакант) жойлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Мурожаатни ўрганишда Ф.Низамов шаҳар прокуратурасининг топшириғига кўра, шаҳар тиббиёт бирлашмасига таклиф этилган ва тегишли тушунтиришлар берилган. Бу ҳақда далолатнома тузилган.

Фуқаро Ф.Низамов шаҳар прокуратурасининг топшириғига кўра шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига таклиф этилган ва унга ҳайдовчиликдан бошқа бўш иш ўринлари танишиш учун тақдим этилган ва бўш иш ўринлари унга маъқул келмаган.

Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Ф.Низамовга ҳар ойнинг 5, 15 саналарида марказга учрашиб туришлиги тушунтирилган.

Шундан сўнг, Ф.Низамов ижтимоий тармоқлар орқали яна чиқиш қилиб, “Отдель кадрга учрашганда, Азимов Шокир дегани келиб, бизда иш ўрни йўқ, скорыйга бор деб раҳбарга киритмай қайтариб юборди, шофёрларнинг айтишича, скорыйда битта машинани камида
3 киши ҳайдайди экан, қонун бўйича 1 кун иш, 2 кун дам олиш куни бўлиши керак. Аммо горздравда 1 кун иш, 1 кун дам экан, яъни 1 та ҳайдовчилик ўрни яширилаётган бўлиши мумкин дейишяпди” деб баён этган.

Аниқланишича, шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи “Ковид-19” касаллиги билан касалланганлиги сабабли, муаллиф Ф.Низамов тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг кадрлар бўйича ўринбосари Ш.Алимов томонидан қабул қилинган ва унга тизимдаги автомашиналарга ҳайдовчилик штати бандлиги, бу масала вилоят ССБга қарашли марказлашган автокорхонага мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси тасарруфида тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ваколати берилган 1 та хизмат машинаси ва 7 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари мавжуд.

Тиббиёт бирлашмасига Термиз шаҳар ҳокимининг
2020 йил 22 июлдаги 130-сонли қарорига асосан 7 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналари (эски 7 та автомашиналар вилоят ССБга қарашли бўлганлиги сабабли, бошқарма тасарруфига қайтарилган) берилган. 7 та автомашина учун 14 та штат бирликлари шаҳар молия бўлими билан келишилган ҳолда ташкил этилган ҳамда 14 нафар фуқаро ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинган.

Ўрганишда, шаҳар тиббиёт бирлашмаси томонидан ҳайдовчилик штати яширилмаганлиги, штат бўйича 1 та машинага 2 та ҳайдовчи бириктирилганлиги сабабли, бирлашмада ҳайдовчилар учун 1 кун иш, 1 кун дам олиш куни экани аниқланди.

Низамов Фахриддин шаҳар прокуратурасининг амалий ёрдами билан 2020 йил 22 сентябрь куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қошидаги махсус тез тиббий ёрдам автогаражига ҳайдовчилик вазифасига ишга жойлаштирилди.