Сурхондарё инновация || Расмий канал
112 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
👉Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ижтимоий тармоқларда ёш тадқиқотчиларнинг муаммолари борлиги ва шу борада учрашув ташкил этишни сўраган ёшларни қабул қилди.

Тадқиқотчилар илмий-тадқиқот институтларида кичик илмий ходимларнинг маошлари камлиги боис қўшимча ишлар билан шуғулланишлари ва шу туфайли илмий тадқиқотларга вақт ажрата олмаётганларидан шикоят қилдилар. Шунингдек, улар уй-жой сотиб олишда қийналаётганларини ҳам айтиб, бу борада ёрдам сўрадилар.

Маошларни кўтариш бўйича амалий ечим сифатида, мурожаатчи-ёшларга вазирлик ходимлари бириктирилиб, қисқа муддатда «Бўлажак олим» дастурига ўз лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш ва қисқа муддатда кўриб чиқилиб, молиялаштириш топшириғи берилди. Бунда ҳар бир ёш олим ўз ойлик маошига қўшимча олишлари ва атрофидаги ёшларни ҳам ишга олишлари мумкинлиги тушунтирилди.

Уй-жой учун субсидия учун ҳужжатлар топширишлари мумкинлиги қайд этилди.

@surxondaryoinnovatsiya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинсой туманида ёнғоқ плантациялари барпо этилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан «Яшил макон» умуммилий лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг сув танқис бўлган 15 гектар ер майдонида томчилатиб суғориш тизими жорий этилиб ёнғоқ плантациялари барпо этилмоқда.

Каналга уланиш: t.me/axborot_xizmati
Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
👉Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларни стажировкага юбориш юзасидан ўтказилган танловда ғолиб бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Биология факультети “Одам ва ҳайвонлар физиологияси” кафедраси 3-босқич таянч докторанти Саидахон Ахмедова ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти 1-босқич таянч докторанти Дилафруз Жамалова Беларуссия Давлат университетида тажриба орттириб, билимларини оширмоқдалар.

t.me/Surxondaryoinnovatsiya
Forwarded from MinInnovation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚀12 апрель - Бутунжаҳон авиация ва космонавтика куни муборак бўлсин

Космонавтика соҳасига қизиққанлар бизнинг INNO технопарки имкониятларидан фойдаланиши мумкин!

_ _ _ _ _ _ _

🚀 Поздравляем представителей сферы авиации и космонавтики со Всемирным днём авиации и космонавтики!

А молодых людей, кто интересуется космонавтикой, приглашаем в наш технопарк INNO!

@innotechnopark
@mininnovation
🌐O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyev rahbarligida 2022-yil 7-aprelda “Yashil makon” dasturining bajarilishiga bag‘ishlab o‘tkazilgan videoselektor majlisida hududlarda ko‘chat ekish ishlarini yanada jonlantirish topshirig‘i berilgan.

Mazkur topshiriq ijrosini ta minlash maqsadida, Surxondaryo viloyati hududiy innovatsion rivojlanish boshqarmasi, Viloyat qishloq xo'jaligi boshqarmasi, Viloyat o'rmon xo'jaligi boshqarmasi, Viloyat savdo-sanoat palatasi, Viloyat Fermer, dehqon xo'jaliklari va tomorqa yer egalari hamda viloyatdagi barcha oliy ta'lim muassasalari ishtirokida Termiz agrotexnologiyalari va innovatsion rivojlanish instituti tajriba yer maydonida amaliy seminar o'tkazildi.

Ushbu seminarda 10000 dona terak qalamchalari, 50 dan ortiq terak ko'chatlari va boshqa mevali hamda manzarali ko'chatlar ekildi.

Etiborlisi shundaki, ushbu ko'chatlarni suv o'rniga Innovatsion rivojlanish vazirligi tomonidan moliyalashtirilgan bioparchalanuvchan Gidrogel birikmasi yordamida ekildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 25-26 mart kunlari Termiz davlat universitetining Pedagogika institutida «Tillarni tadqiq etish va o‘qitishda an’ana va innovatsiyalar» mavzusida online va ofline tarzda o‘tkazilgan Xalqaro ilmiy anjuman Surxondaryo teleradiokompaniyasining «Diyor yangiliklari» informatsion dasturida yoritildi.

👀 Bizni kuzatishda davom eting!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 7 апрель куни “Яшил макон” дастурининг бажарилишига бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлисида ҳудудларда кўчат экиш ишларини янада жонлантириш топшириғи берилган.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ҳудудий инновацион ривожланиш бошқармаси, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Вилоят ўрмон хўжалиги бошқармаси, Вилоят савдо-саноат палатаси, Вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳамда вилоятдаги барча олий таълим муассасалари иштирокида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти тажриба ер майдонида амалий семинар ўтказилди.

Унда 10000 дона терак қаламчалари, 50 дан ортиқ терак кўчатлари ва бошқа мевали ҳамда манзарали кўчатлар экилди. Ушбу кўчатларни экишда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган биопарчаланувчи Гидрогель бирикмасидан фойдаланилди.
📣 📣 📣 Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан мутасадди вазирлик ва ташкилотлар вакиллари иштирокида 2022 йил 19-22 апрель кунлари “Интеллектуал мулк ҳафталиги” ўтказилади.

Ҳафталик “26 апрель – Халқаро интеллектуал мулк куни” арафасида ташкил этилиб, тадбирлар давомида “Интеллектуал фаолият натижаларининг ҳуқуқий муҳофазаси муаммолари” мавзусида семинар ташкил этилади.

Унда соҳа вакиллари томонидан интеллектуал мулк муҳофазаси ва уларни тижоратлаштириш ҳамда соҳадаги муаммолар ва қонунчиликдаги янгиликлар масалаларига бағишланган маърузалар ва тренинглар ўтказилади.

Семинарга
Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг инновациялар учун масъуллари,
патентшунослар,
ёш олимлар,
изланувчилар ва докторантлар
таклиф этилади.

Ҳафталикнинг очилиши 2022 йилнинг 19 апрель куни соат 11:00 да Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида бўлиб ўтади.

Мурожаат учун:+998 93 5619058

@mininnovation
#LIVE

Айни пайтда "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловининг Сурхондарё вилояти босқичи булиб утмоқда.

t.me/surxondaryoinnovatsiya