Сурхондарё инновация || Расмий канал
112 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
Денов туманига янги раҳбар тайинланди

Денов тумани ҳокими лавозимига Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович тасдиқланди.

А.Алламуродов бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун: туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич бошқа ишга ўтгани муносабати билан вазифасидан озод этилди.

↪️@surxondaryoinnovatsiya
Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди. Унда туманнинг барча соҳалардаги кўрсаткичлари яхши эмаслиги, аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида етарли даражада иш олиб борилмаётганлиги ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Юсупов Илҳом Элмуродович туман ҳокими вазифасидан озод қилинди. Денов тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

@surxondaryoinnovatsiya
🔔Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган Венгрия Қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университетига қисқа муддатли стажировкалар танловига ҳужжатлар топшириш муддати 2022 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилди.

@surxondaryoinnovatsiya
Фирдавс Абдухолиқов ЎзЭОАВМА раислигидан кетди. Унинг ўрнини Шерзодхон Қудратхўжа эгаллади

“Сабрия” сериали билан боғлиқ муҳокамалар ортидан Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раислигидан кетди.

Ф.Абдухолиқовнинг ўрнига Халқаро пресс-клуб раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа сайланган.

Хабарларга кўра, ассоциация янги раис этиб тайинланиши муносабати билан Шерзодхон Қудратхўжа Халқаро пресс-клуб раислигидан кетган. Лекин университет ректори сифатида ҳам фаолиятини давом эттириши маълум қилинган.
Термиз шаҳри ва Термиз тумани ҳақида маълумот

Термиз шаҳри

▪️ Ташкил этилган – 1929 йил
▪️ Майдони – 0,04 минг кв.км.
▪️ Таркиби – 37 маҳалла
▪️ Аҳолиси – 189 614 киши (2022 йил 1 январь ҳолатига)
Шундан:
▫️ Эркаклар – 93 585 киши
▫️ Аёллар – 96 029 киши

Термиз тумани

▪️ Ташкил этилган – 1926 йил 29 сентябрь
▪️ Майдони – 0,83 минг кв.км.
▪️ Таркиби –7 та шаҳарча, 5 та қишлоқ, 29 та қишлоқ аҳоли пункти, 29 та маҳалла
▪️ Аҳолиси – 80 282 киши (2022 йил 1 январь ҳолатига)
Шундан:
▫️ Шаҳар аҳолиси – 24 527 киши
▫️ Қишлоқ аҳолиси – 55 755 киши
▫️ Эркаклар – 40 358 киши
▫️ Аёллар – 39 924 киши
💡Technavio xalqaro tadqiqot kompaniyasining joriy yilning 17 yanvar kungi hisobotiga ko'ra, global yashil qadoqlash bozori 2020 va 2025 yillar oralig'ida 119 milliard dollardan ortiq o'sadi. Bu prognoz davri oxiri 2025-yilga kelib bozor 393 milliard dollarga teng bo'ladi.

♻️Ekologik toza qadoqlash bugungi kunda trend hisoblanadi. Startaplar uchun g'oyalar va yo'nalishlarni qidirayotgan tadbirkorlar ushbu tez o'sib borayotgan bozorga e'tibor berishlari kerak.

Bu nisbatan yangi sanoat bo'lishiga qaramay, global yashil qadoqlash bozori 2020 yilda 274 milliard dollarga baholangan.


Oxirgi biznes tadqiqotlariga ko'ra, bu hali boshlanishi va ushbu yo’nalish kelajakning eng talabdor sohalaridan biridir.

💡Siz o’z startapingizni boshlash haqida o’ylayotgan bo’lsangiz, bu siz uchun istiqbolli yo’nalish bo’lishi aniq!
Davlat soliq qo‘mitasi soliq uzilishi ko‘rsatkichi to‘g‘risida tushuntirish berdi

Soliq uzilishining informatsion ko‘rsatkichlaridan foydalanish orqali bugungi kunga qadar 32 mingdan ortiq soliq to‘lovchining kontragentlarida to‘lov intizomini yaxshilash ishlari olib borilgan.
Qishning qoq chillasida Sho'rchi tumani Qora ariq mahallasida ko’klam taomi hisoblanmish sumalak pishirildi.
#Тайинлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғи билан Мўмин Мамуржонович Ибодов вазирнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланди.

Мўмин Ибодов 1982 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.

Узоқ йиллар давомида ОАВ ва Ахборот хизматларида фаолият юритиб, катта тажриба орттирган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Давлат активларини бошқариш агентлигида ахборот сиёсати масалалари бўйича фаолият олиб борган.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига асосан амалга оширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Innovasiyalarni joriy qilish hamda texnologiyalar transferi milliy ofisi bosh direktori Olimjon To‘ychiyev bilan suhbat - "O‘zbekiston24" telekanalining "Studiya24" dasturida.
Forwarded from MinInnovation
1 февраль куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ҳамда технологиялар трансфери Миллий офиси бош директори Олимжон Тўйчиев ҳамроҳлигида туркиялик ҳамкорлар Сирдарё вилоятидаги Ёшлар технопарки ва Бизнес Аакселераторга ташриф буюрди.

Бизнес Акселераторда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди. Фуқаро мурожаати ўрганилди. Иш фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

Ишчи гуруҳ шунингдек Гулистон шаҳрида қурилаётган Сирдарё Ёшлар технопаркига ташриф буюрди. Шу ўринда, ишчи гуруҳ таркибидаги Туркиянинг "Yildiz" технопарки мутахассисларининг технопаркни ривожлантириш бўйича таклифлари ўрганилди. Жаҳон стандарти талабларига кўра технопаркни жиҳозлаш ва ишга тушириш бўйича муҳокамалар олиб борилди. Якунида туркиялик экспертлар тажрибасига таянган ҳолда технопарк ички инфратузилмаси бўйича қатор ўзгартиришлар киритишга келишилди.

@mininnovation
Yuz yillar avval yashab o‘tgan buyuk yozuvchilar, shoirlar, faylasuflar, tarixchilar bilan suhbatlashishni istaysizmi? Ularning dardlari, umidlari, yuksak g‘oyalaridan bahramand bo‘lishni, hayotingizga mazmun baxsh etishni xohlaysizmi? Zamon va makon osha sayohat qilib, qiyofasi, qalbi, fe'l-atvori turlicha qahramonlar bilan birga qiziqarli sarguzashtlarni boshdan kechirishga tayyormisiz? Buning imkoni bor!

📖 Aristoteldan Aytmatovgacha, Rumiydan Pushkingacha, Qodiriydan Bulgakovgacha, Dyumadan Fitratgacha — dunyo adabiyoti va ma'naviyati xazinasining oltin eshiklari endi Siz uchun ochiq!

👨🏻‍💻 AOKA tizimidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi tomonidan tashkil etilgan «Kitob o‘qi» telegram-kanalini kuzatib boring!

✔️ Bu yerda Siz nodir asarlarning to‘liq shaklini yuklab olishingiz, kitoblarning syujeti va ma'nosi haqidagi qisqa taqrizlar bilan tanishishingiz, muhim iqtiboslar, hikmatli so‘zlarni o‘qib borishingiz, buk-treylerlarni tomosha qilishingiz mumkin.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#RENESSANS_TV #RENNEWS #INFORMATSION #DASTURI

21:00. 02.02.2022

CHUVALCHANG BOQISHDAN, DORI ISHLAB CHIQARISHGACHA

#Surxondaryo

Muxbir: Abror MAMARAHIMOV 🎤

t.me/abror_mamarahimov_jurnalist
Талаба ва ўқувчилар учун авиа ҳамда поезд чипталари бўйича имтиёзлар сақлаб қолинади

Карантин муддати 14 кундан 7 кунгача қисқартирилади

ССВ ахборот хизмати хабар беришича, Олий таълим муассасалари, академик лицей ва профессионал таълим муассасалари талабалари ҳамда ўқувчилари учун авиа ҳамда поезд чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши имтиёзи сақлаб қолинади.

Бунда, Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари таълим муассасалари талабалари ҳамда академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчилари томонидан авиа ҳамда поезд чипталари харид қилинишини тартибли равишда талабалар ва уларнинг ота-оналари учун ташкил этади.

Юқоридаги вазирлик ва идораларда доимий ишлайдиган Штаблар фаолияти йўлга қўйилади.
👉2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Илм-фан ва инновациялар бўйича миллий маърузаси»сининг кенг илмий омма, ҳамда вазирлик ва ташкилотлар иштирокида муҳокамаси бўлиб ўтди.

Онлайн тарзда ўтказилган муҳокамада 270 нафардан ортиқ манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари, илмий жамоатчилик вакиллари, хусусий сектор, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари ва бошқа манфаатдор шахслар онлайн тарзда иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикасида илм-фан ва инновацион ривожланиш бўйича «Миллий маъруза» мамлакатнинг илмий салоҳияти ҳолати, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг молиялаштирилиши, тармоқ, ваколатли идоралар фаолиятининг ривожланиши бўйича таҳлилий ишланмалар ва маълумотларни ўз ичига олади.

«Миллий маъруза» илм-фаннинг ортда қолаётган йўналишлари бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш ва иқтисодиётнинг реал секторига интеграциялашувига хизмат қилади.