Сурхондарё инновация || Расмий канал
112 subscribers
2.83K photos
390 videos
16 files
1.2K links
Сўнги инновацион янгиликлар, Сурхондарёдаги инновацион лойиҳалар, Инновацион ривожланиш вазирлигининг ёшлар ва олимлар учун грандлари ва танловлари, олимларнинг ишланмалари ва тадкикодлари ёритиб борилади🌐🇺🇿

@Surxondaryoinnovatsiya
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌐 Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши қошидаги Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманига бириктирилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308 сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгаши қошида ташкил этилган Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманига бириктирилган Ишчи гуруҳи таркиби шакллантирилган.
🌱 Мазкур Ишчи гуруҳи аъзолари ва Жарқўрғон тумани ҳокимлиги, тумандаги алоқадор ташкилотлар ҳамкорлигида тумандаги мавжуд пахта далалари ўрганиб чиқилиб, пахта ҳосилдорлигини янада ошириш ва бу борадаги мавжуд камчиликларни ўз муддатида бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмас зарур агротехник чораларни амалга ошириш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.
🌐“Ёшлар инновацион ишлаб чиқариш зонаси”да амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари А.Орипов, Олтинсой тумани ҳокими А.Жумаев, Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ш.Кичкилов ҳамда туман ҳокимининг алоқадор ўринбосарлари, шунингдек лойиҳа раҳбарлари ва ташаббускорлари иштирокида

👉https://telegra.ph/YOshlar-innovacion-ishlab-chi%D2%9Barish-zonasida-amalga-oshirilayotgan-innovacion-loji%D2%B3alar-zhojiga-chi%D2%9B%D2%9Ban-%D2%B3olda-%D1%9Erganildi-08-02
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по реформированию государственной службы и мерам повышения результативности в управлении.

Facebook|Instagram|Twitter
#online

Вазирлик томонидан эълон қилинадиган грантлар танловларига фақат давлат ташкилотлари иштирок эта оладими? Ушбу саволга Инновацион ривожланиш вазири жавоб берди.

— Илгари фақат давлат ташкилотларига бериларди. Биз бу амалиётдан воз кечдик. Энди хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Аммо юридик шахс (МЧЖ) бўлиши керак. Сабаби лойиҳага ажратиладиган маблағ уларнинг ҳисоб рақамларига тушириб берилади.

Шунингдек, илгари 1 та лабараториядан 2 киши лойиҳа топширган бўлса, иккаласи бирлаштириларди. Энди эса уларнинг энг мақбули, энг яхши деб топилгани молиялаштирилиши мумкин.

@mininnovation
«Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича баёнот

Ижтимоий тармоқларда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган «Миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар бўйича стартап лойиҳалар» мавзусидаги стартап лойиҳалар танлови бўйича танқидий фикрлар билдирилган. Унда бундай мессенжерларга Ўзбекистонда талаб йўқ деб айтилган.

Шу ўринда, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистоннинг ўз мессенжери бўлиши ўта муҳим, деб ҳисоблайди. Миллий мессенжер яратиш Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларда инновацион ривожланиш стратегиясида ҳам бор ва бу вазифа иқтисодиёт тармоқларининг реал талабидан келиб чиқиб шакллантирилган. Миллий мессенжерни яратиш бу миллий хавфсизлик талабларига бориб тақалиши ҳам масаланинг яна бир томонидир.

БАТАФСИЛ
🌐Tataristonning INNOPOLIS Universitetiga aspiranturada o‘qish uchun tanlov

O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi Tataristonning INNOPOLIS Universitetiga aspiranturada o‘qish uchun tanlov e’lon qiladi.

O‘zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi ANO VO “Innopolis universiteti” (keyingi o‘rinlarda – Universitet) 2022-yilda “Matematik modellashtirish, raqamli metodlar va dasturiy komplekslar” yo‘nalishi (profil) bo‘yicha aspiranturada ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash dasturlariga (keyingi o‘rinlarda - aspirantura) qabul e’lon qiladi. Aspirantura dasturi kunduzgi ta’lim bo‘yicha 3 yil davomida amalga oshiriladi.

👉https://mininnovation.uz/contest/post-451
Forwarded from Шерхон Хамзаевич
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | «Долзарб 30 кунлик»: ҳосилга ҳосил қўшиш тадбирлари
#4aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Ўзбекистон — Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби

Нидерландия жамоасига қарши баҳснинг ҳал қилувчи ўйинида Жаҳонгир Воҳидов устунликка эришди ва жамоанинг 2,5-1,5 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Бу тарихдаги биринчи чемпионлик.
#live
#Paxtachilik

Жарқўрғон туман ҳокимияти мажлислар залида пахтачилик Кенгашининг раиси, Инновацион ривожланиш вазири И.Абдурахмонов бошчилигида вилоят ва Жарқўрғон туманининг қишлоқ хўжалигига алоқадор мутассадилари, туман ишчи гуруҳи аъзолари, кластер ва илмий марказ ходимлари ҳамда фермерлар билан учрашув бўлиб ўтмоқда.

👉https://t.me/Surxondaryoinnovatsiya
#live

Пахтачилик Кенгаши аъзолари айни вақтда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани пахта далаларини кўздан кечиришмоқда.

👉https://t.me/Surxondaryoinnovatsiya
#live

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик Кенгаши аъзолари айни вақтда Сурхондарё вилояти Шеробод тумани пахта далаларини кўздан кечиришмоқда.

👉@Surxondaryoinnovatsiya