БУ ШЕЪРНИ ЁДЛАГАНМИСИЗ?
ОНАЖОНИМ, ШEЪРИЯТ
Ҳамдам бўлдинг мен билан
Ҳар қандайин кунларда,
Юлдуз бўлдинг чароғон
Энг қоронғи тунларда,
Суҳбат қурдик гоҳ шодон,
Гоҳо ҳазин унларда,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Сен билан бақамти то
Бу оламда юрдим мен,
Турфа хил инсонларни
Ҳам танидим, кўрдим мен,
Дўстлар билан гоҳ шодон
Давронимни сурдим мен,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Эсингдами, азизам,
Ўтди қанча довонлар,
Ўтди қанча тўфонлар,
Ўтди қанча ёбонлар,
Яхшиликдан сўз очдик
Гоҳ дуч келса ёмонлар,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳамдам бўлиб сен билан
«Хамса»дан сабоқ олдим,
Йироқ-йироқ юлдузлар
Сеҳрини дилга солдим,
Меҳмон эмас, қасрингда
Балки бир умр қолдим,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳар қисматга ҳар кимнинг
Даврони сабаб бўлгай,
Шеър ун чекса шоирнинг
Армони сабаб бўлгай,
Мен фахр этсам умримнинг
Ҳар они сабаб бўлгай,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Гарчи мушкул кўп бўлди
Мўъжаз менинг муҳитда,
Зуҳур этдим барчасин
Ҳасратли бир сукутда,
Ҳақ йўлин топдим лекин
Сен билан ёнган ўтда,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Англадимки, оламда
Юрт танҳо, Ватан танҳо,
Банд этган хаёлимни
Тенгсиз шул чаман танҳо,
Нокаслар эмас, йўқ, йўқ,
Ёлғиз сен баланд, танҳо,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Умид ёрким, етгаймиз
Сен билан йироқларга,
Мақсудим ёқиб турган
У нурли чироқларга,
Дуч келмасак бас энди
Турфа хил фироқларга,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳақ сенга мурод ўлсин,
Шавкатинг на зар, тилло,
Ҳақ деганнинг умри ҳам
Ҳақ каби узун, илло,
Бошин эггай ҳамиша
Остонангда Абдулла,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Абдулла Орипов
http://t.me/Surxonadabiyoti
ОНАЖОНИМ, ШEЪРИЯТ
Ҳамдам бўлдинг мен билан
Ҳар қандайин кунларда,
Юлдуз бўлдинг чароғон
Энг қоронғи тунларда,
Суҳбат қурдик гоҳ шодон,
Гоҳо ҳазин унларда,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Сен билан бақамти то
Бу оламда юрдим мен,
Турфа хил инсонларни
Ҳам танидим, кўрдим мен,
Дўстлар билан гоҳ шодон
Давронимни сурдим мен,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Эсингдами, азизам,
Ўтди қанча довонлар,
Ўтди қанча тўфонлар,
Ўтди қанча ёбонлар,
Яхшиликдан сўз очдик
Гоҳ дуч келса ёмонлар,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳамдам бўлиб сен билан
«Хамса»дан сабоқ олдим,
Йироқ-йироқ юлдузлар
Сеҳрини дилга солдим,
Меҳмон эмас, қасрингда
Балки бир умр қолдим,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳар қисматга ҳар кимнинг
Даврони сабаб бўлгай,
Шеър ун чекса шоирнинг
Армони сабаб бўлгай,
Мен фахр этсам умримнинг
Ҳар они сабаб бўлгай,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Гарчи мушкул кўп бўлди
Мўъжаз менинг муҳитда,
Зуҳур этдим барчасин
Ҳасратли бир сукутда,
Ҳақ йўлин топдим лекин
Сен билан ёнган ўтда,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Англадимки, оламда
Юрт танҳо, Ватан танҳо,
Банд этган хаёлимни
Тенгсиз шул чаман танҳо,
Нокаслар эмас, йўқ, йўқ,
Ёлғиз сен баланд, танҳо,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Умид ёрким, етгаймиз
Сен билан йироқларга,
Мақсудим ёқиб турган
У нурли чироқларга,
Дуч келмасак бас энди
Турфа хил фироқларга,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Ҳақ сенга мурод ўлсин,
Шавкатинг на зар, тилло,
Ҳақ деганнинг умри ҳам
Ҳақ каби узун, илло,
Бошин эггай ҳамиша
Остонангда Абдулла,
Энг олий бахтим менинг,
Онажоним, шеърият.
Топган тож-тахтим менинг,
Жонажоним, шеърият.
Абдулла Орипов
http://t.me/Surxonadabiyoti
👉👉👉ЁШ ИЖОДКОРНИНГ БЕЗОВТА ЎЙЛАРИ...
ТОҒ ЧЎКДИМИ?!
(кичик ҳикоя)
Дўстимнинг исми Қурбонбек. У билан келажак йўлларимиз ҳақида кўп гаплашардик, орзуларимиз мўл эди. Айниқса унинг катта инсон бўлишига ишонардим. Чунки биз қишлоқ болалари нима эканлигини ҳам билмайдиган журналист касбини эгаллашни орзу қиларди у. Шунга яраша ўқир, билимли эди.
Шу тариқа мактаб даври ўтмишга айланди. Ҳаммамиз ажралиб ҳар ёққа кетдик. Мен ҳам орзуларим кетидан катта шаҳарга келиб қолдим. Орада қўнғироқлашиб турдик. Кейин телефон рақамлари ўзгариб кетди. Узилдик бир-биримиздан. Шу тариқа 3 йил ўтди.
Бир куни ногоҳон телефоним жиринглаб қолди. Жавоб берсам, таниш овоз. Эътибор қилсам, дўстим Қурбонбек!
Мен унинг овозини эшитиб, хурсанд бўлиб кетдим.
У билан салом-алик қилиб, ҳол-аҳволлашдик.
Кейин эса биз ўша унутилмас дамлар ҳақида узоқ суҳбатлашдик ва мен ундан :
—Қурбонбек дўстим эслайсанми, ёшлигимиздан, болалик пайтимиздан журналист бўлишни мақсад қилгандинг, эсингдами, нима бўлди, ўқияпсанми? Бедарак кетдинг, гаплашолмадик ҳам, –деб сўрадим.
У менга жавобан:
—Ҳаа, Камол дўстим, эсимда, –деди ҳорғин оҳангда.—Э, қанақа журналистлик, менга ота-онам, уйга, томорқага, буни устига мол-ҳолларга ким қарайди, сен ўқийман деб юрсанг, бунинг устига ёлғиз ўғилсан, яхшиси, сенга машина олиб берамиз, киракашлик қиласан, дейишди. Уларга қарамасам бўлмайди-да ахир, Ҳозир топишим ёмон эмас, Тошкентга қатнайман, бир бориб келишда бир миллион ишлайман, –деди у беҳафсала.
Эшитиб ҳайрон қолдим.
Орзу интилишлари билан тоғдай кўрингувчи дўстим кўз олдимда жуда кичрайиб кетган ҳолда намоён бўлди...
Самандар ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими қошидаги
“Сурхон” адабий клуби аъзоси

. Сурхон адиблари
ҲАССОС ШОИР, ТАЖРИБАЛИ ЖУРНАЛИСТ
Сурхондарё истеъдодлар юрти. Воҳамизнинг қўлига қаламни маҳкам тутиб, самарали ижод қилаётган қалби қайноқ ижодкорларидан бири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, шоир Исроил Шомировнинг номи ва ижоди нафақат вилоят, Республикада ҳам яхши таниш.
Ижодкор 1961 йил 16 февралда вилоятимизнинг Бойсун тумани “Пулҳоким” қишлоғида туғилган. У болалигидан адабиётга, шеъриятга бўлакча меҳр қўйди. Ўқувчилик йилларида илк ижод намуналари билан устозларнинг ва бадиий ижод ихлосмандларининг назарига тушиб, туман газетасида қатнашиб юрди.
Қаҳрамонимиз 1983 йилда Тошкент давлат маданият институтини муваффақиятли тугатди. Устознинг дастлабки иш фаолияти Бойсун туманининг “Бойсун овози” газетасида мухбирликдан бошланиб, газетада бўлим мудири, масъул котиблигигача бўлган ижодий фаолият йўлини босиб ўтди.

. И.Шомиров 2005-2006 йилларда Сурхондарё вилоят “Ишонч” ТРК муассислидаги “OKS-press” газетаси бош муҳаррири 2006-2008 йилларда вилоят “Жануб вақти” газетаси мухбири, масъул котиби, 2008-2009 йилларда матбуот ва ахборот бошқармаси ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш, матбаачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият юритди.
2009 йилдан буён вилоят “Сурхон ёшлари” газетасига муҳаррирлик қилаётган шоирнинг “Соғинч”, “Болаликка қайтгим келади”, “Кўксимдаги қуш” номли китоблари шеърият мухлислари қўлига бориб етган. 2018 йилда “Энг улуғ, энг азиз” танлови вилоят босқичи ғолиби.
Севимли шоир, тажрибали журналист, ёшларнинг ардоқли устози Исроил Шомиров ўзининг қизғин ижоди билан айни кунларда адабий жараёнда фаол иштирок этиб келмоқда.
Сурхон адиблари ижодини кузатиб боринг, биз билан бирга бўлинг!

👉👉👉Бўлимда нима гаплар?
Юртимиз бўйлаб карантин ҳамон давом этаётган бўлсада, бўлимимиз фаолияти самарали давом этмоқда.
Китобхонлик ва китоб мутолааси сифати юзасидан онлайн тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.Турли публицистик мақолалар, бадиий ижод намуналари, шеърлар, анъанавий рукнларимиз телеграм ва фейсбук каналларимизда узлуксиз бериб борилмоқда. Бу тезкор жараёнга бўлим қошидаги адабий клублар аъзолари, ёш ижодкорларимиз ҳам фаол жалб қилинди.
Бўлим раҳбари Менгнор Олломуроднинг "Пайғамбар оролининг сири" деб номланган эссеси ижтимоий тармоқларда бериб борилмоқда.
"Адабий жараёнлар" мавзусида бош мутахассисимиз Донохол Жумаева ташаббуси билан олиб борилаётган масофавий ижодий мулоқотнинг навбатдаги сони меҳмони Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, устоз шоир Исроил Шомиров бўлдилар. Сурхон воҳасининг ардоқли устоз шоири Исроил Шомиров билан ўтказилган “Шеър сеҳри” мавзусидаги масофавий ижодий мулоқот ёш ижодкорларнинг шеъриятга бўлган меҳрини янада оширди.
Турли йўналишларда янги ижодий кўрик-танлов режалаштираяпмиз.
Тез орада ўзингиз гувоҳ бўласиз.
Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг, сизни хурсанд қиладиган янгиликларимиз кўп!
Сурхон адабий муҳити ижодий бўстонида биз билан бирга бўлинг, азизлар!
СИЗГА САМИМИЙ ЭҲТИРОМ ИЛА ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТ БЎЛИМИ http://t.me/Surxonadabiyoti

Forwarded from Mengnor Ollamurodov
СОВҒАГА КИТОБ!
“...Сўз санъати, ижод шавқи инсон қалбидан нур талаб қилади. Ижодда нур бўлмоғи лозим. Ижодкорнинг қалбида нур бўлса, у нур унинг асарларига, ундан китобхоннинг қалбига ўтади.
Чингиз Айтматов асарларида нур бор – қалб нури, гўзал аҳлоқ нури бор.
Лев Толстой асарларида нур бор – адолат, ҳаққоният нури бор.
Абдулла Қодирий, Чўлпон асарларида нур бор – маърифат нури бор.
Абдулла Орипов шеъриятида нур бор – ҳақиқат нури бор...”
Савол:
Ушбу парча келтирилган асар номи нима ва муаллифи ким?
25.06.2020 гача жавоблар қабул қилинади. Биринчи бўлиб жавоб йўллаган мухлисга китоб совға қилинади. Викторинамизга янгилик киритилди. Эндиликда иккинчи бўлиб жавоб йўллаган мухлисимиз ҳам китоб билан тақдирланади. Шошилинг, ажойиб китоблар ўз соҳибларини кутмоқда.
Жавобларни қуйидаги телеграм рақамларига йўллашингиз мумкин:
91 579 54 26
93 634 41 40

👉👉👉👉👉👉👉👉 МЕНГНОР ОЛЛОМУРОД
ПАЙҒАМБАР ОРОЛИНИНГ
СИРИ
ЭССЕ
(3-қисми 4 июнь куни тақдим этилган эди. давоми)
📖 Энг муҳим гапга етиб келдик. Қомусий олим Маҳмуд Ибн Валий “Сирлар денгизи” китобида пайғамбар Зул-Кифл алайҳисалом дафн этилган ПАЙҒАМБАР ОРОЛИ Ҳаким Термизий билан Хизр алайҳисалломнинг учрашув-суҳбатлашув жойи бўлганини айтади.
Буни ҳурматли олимимиз Иброҳим Усмонов ҳам келтириб ўтганлар.
Тарихнинг ақл бовар қилмас даражада ҳайратли-ю ғаройиблигини кўринг, Пайғамбар ороли сирли ва табаррук жой. Бу ерда, Ал Ҳаким ат-Термизий, Хизр алайҳисалломдан илм ўрганганлар. Ақллар англамоғи оғир ва мушкул бўлган илму асрордан суҳбатлашганлар.
Пайғамбар оролидамиз, Хизр алайҳисаллом нигоҳларини, Aл-Ҳаким ат-Термизий ҳазратлари изларини излайман. Кўзларимга суртгим келади. Ғайри шуурий руҳият ичида кезасиз гўё...
Пайғамбар ороли...
Пайғамбар ороли қирғоғида оҳиста бораётиб хаёлимдан кечинма ўтди.
Тасаввуру тахайюлимизни эркинроқ қўяйлик. Бу ерда, демак, Ал Ҳаким ат-Термизий ҳазратлари бўлганлар. У замонларда, балки Пайғамбар оролига Имом Термизий ҳазратларининг ҳам қадамлари етгандир? Ахир, Шерободнинг Буғ қишлоғи билан бу ернинг ораси узоқ эмас-ку?! Ал Ҳаким ат-Термизий билан Имом Термизий Пайғамбар оролида, эҳтимол, суҳбатлашгандирлар?
Гапнинг очиғини айтсам, умуман, ҳаётларида Ҳаким Термизий (810-909 йиллар) ҳазратлари билан Имом Термизий (824-893 йиллар) ҳазратлари учрашганмилар, деган саволга аниқ жавоб йўқ. Таажжубланасиз, сўнгсиз ўйларга толасиз, икки буюк зот, бир даврда, қарийб бир жойда яшаб, бир-бирларига наҳотки рўпарў келишмаган?! Нега? Нима учун?Тарих бу саволга қандай жавоб қайтаради? Кўнгилдан ҳар не мулоҳазалар ўтади: ўзаро фикрларида ўзгачалик бўлганмикин? Ҳаким Термизий ҳазратлари гоҳо қувғину тазйиқларга дуч келганлар, суҳбат қурмаганликлари шу билан боғлиқмикин? Ёки икки буюк ҳазрат ўртасидан биз билмаган нимадир ўтганмикин? Сир ҳамон сирлигича қолмоқда.
Бу ҳақда, “Буюк Термизийлар” китоби мусаннифи, ҳурматли Мирза Кенжабек Шайх ҳазратларидан сўрасам, дедиларки:
—Биз ўрганган китобларнинг биронтасида, Ҳаким Термизий ҳазратлари билан Имом Термизий ҳазратларининг кўришганлари, учрашганлари, суҳбатлашганлари тўғрисида, бирон бир маълумот мавжуд эмас. Буюк зотлар ҳаётидаги зарраи нуқсларни, гумоний ҳолатларни тарихчилар мозий китобларига киритмаганлар. Улуғ алломалар шаънини ҳар хил номақбул қарашлардан асраганлар. Бу гапларнинг, балки, бу икки улуғ зотга мутлақо алоқаси йўқдир. Асл сабаб ҳозиргача сир бўлиб қолмоқда.
Минг йилда миллионлаб китобларни яратган буюк тарих, сўнгсиз сўзлару, ҳадислару, воқеаларни битган азиз Мозий қайдадир саҳифанинг бир четида “Суҳбатлашганлар” деган битта сўзни қолдирганда нима бўларди?!
Пайғамбар оролида бораётиб, чин кўнглимдан умидландим, икки улуғ донишманд учрашгану, ҳали ўқиб, ўрганилмаган, балки, ҳали топилмаган китоблар саҳифаларида битилган бўлса-чи? Айни, пайтда, яна бир сир кишини маҳзун хаёлларга олиб боради. Не ҳолки, Ҳаким Термизий ҳазратлари бирон бир китобларида Имом Термизий ҳазратларини эсламайдилар. Имом Термизий ҳазратлари ҳам шундай йўл тутганлар, бирон китобларида Термиз отанинг номини келтирмаганлар.
Пайғамбар оролига келганда... Жайҳун дарёси иккига бўлиниб оқади. Жайҳун дарёси ҳам, улуғлар ҳаёти ҳам, Пайғамбар ороли ҳам, бизни, сўнгсиз ўйга толдиради. Ҳеч ким дунё сирлари сўнггига етиб боролмаган. Етиб боролмайди ҳам. Ҳаммасини фақат Аллоҳ билгувчидир.
Пайғамбар ороли...
Не-не тарихчилар тилга олган уни. Қанча адиблар у ҳақда битиклар битганлар, олимлар наботот оламидан тортиб бу ерда қишлайдиган қушларгача ўрганишган. Пайғамбар ороли одамлар қўним топган эркин жой бўлган. Лекин у ҳамон англаб бўлмас сирлар ичида яшаётгандай.

. Юрагимни сиқувга олган бир ҳол шуки... Чингизхон Термиз шаҳрини ер билан яксон этган, Пайғамбар оролида қишлаган. Йўлбарсларни отган, кийикларни қирғин қилган, қушлар камон ўқларидан қочиб қутилолмаган. Қанча-қанча жониворлар босқинчиларга емиш бўлган. “Нега Чингизхонни ютиб юбормадинг, Пайғамбар ороли”, –деб, ич-ичимдан ҳайқираман. Бўриларнинг излари Чингизхоннинг излари бўлиб кўзимга кўринади. Ногоҳон чиройли тустовуқ ҳавога учади. “Бормисан, омонмисан, товусгинам, қалб қушгинам”, дейман.
Чегарачи йигитнинг айтишича, ҳозир дарё суви кам. Секин оқаяпти. Баҳорда дарё тошади. 1,5-2 метргача баландлайди. Қандай даҳшатли... Тўлқинларнинг шиддатланганини, ўкирганини кўрасиз унда. Тошқинли сув орол қирғоқларини ўпиради. Ўпираверади. Баҳорда дарёларни биласиз-ку. Сир шундаки, Пайғамбар ороли майдони ҳеч қачон камаймайди. Айтишларича бу ерда мўъжизалар етарли. Шундай йиллар бўлган – уч кунлаб, беш кунлаб, жала ёққан. Жайҳун пишқирган. Бироқ, Термиз ота мақбарасига ҳам, Зул-Кифл мақбарасига ҳам сув чиқмаган. Ишонасиз, ишонмай иложингиз йўқ. Икки буюк мақбара ҳам ерни осмон билан туташтириб, ҳайъату ҳайрат дунёси аро қадланади. Мақбараларда илоҳийлик, гумбазларда самовийлик. Жайхун дарёси ва Пайғамбар ороли... Гўё Оллоҳ томонидан бизга юборилгандай... Яна ким билади, дейсиз. Ва ёки мен, хаёлларим сеҳру жодусидаманми? Йўқ, мен бу мўъжизаларни кўз ўнгимда кўриб турибман-ку?!
(4-қисм тугади. Давоми бор...) http://t.me/Surxonadabiyoti

. “БЎРИ ОВИ”
Китоб — энг яқин дўст. Бу азалий ҳақиқатни ҳозирги карантин чора-тадбирлари кунларида юрагимиздан тез-тез ўтказаяпмиз.
Мутолаа вақти — бекорчилик вақти эмас. Қачонки, қалбимиз нур излаганда, телефон титкилаб ҳам, сериаллар кўриб ҳам бу зиёни тополмаймиз.
Уни фақат китоб беради. Бу ёруғликни эса мутолаа завқини туйган ҳис қилади.
Бўлимимизга янги китоб келди.
Ёзувчи Нурали Қобулнинг “БЎРИ ОВИ” қиссалари.
Асарда инсон ва табиат, умуминсоний қадриятлар — ҳалол меҳнат, тўғрилик, ўзгалар қалбига озор бермаслик каби ўлмас мавзулар қаламга олинади.
Биз ўқиб чиқдик. Сиз ҳам ўқинг, азиз китобхон дўстлар!
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими

👉👉👉👉ҲАЙРАТНИ ГУЛЛАТГАН ШЕЪР
🌺🌺 ОНА ТИЛИМ🌹🌹
Ажабо! Туш деган нарса қизиқда,
Ўлиб қолганмишман тушда ногоҳон.
Кўксимда қўрғошин, қуёш тиғида,
Тоғлар орасида ётибман бежон.
Узоқда шарқираб сойлар оқмоқда,
Борлиқда бир ажиб дилбарлик ҳоким.
Мен эсам ўйлайман ётиб тупроқда,
Мана шу тупроққа қўшилар хоким.
Мен ўлиб ётибман кимсасиз, унут,
Ҳеч кимса қайғурмас ва чекмас ёҳу.
Фақат чўққиларда қурқурар бургут.
Фақат водийларда инграйди оҳу.
Навқирон ёшимда бўлдимку адо,
Оташ юрагимни ўйди ахир ўқ.
На онам, на ёрим бермайди садо,
Дўст тугул, ҳаттоки йиғичи ҳам йўқ.
Фиғон отилади жонсиз бағримдан,
(Гўё фиғон бордек мурда дилида.)
Шу пайт икки киши ўтди наридан,
Қувноқ суҳбат қуриб авар тилида.
Менку бу дунёдан кўз юмдим мангу,
Улар кулиб-кулиб сўзлашар борин.
Қандайдир Ҳасаннинг турфа ишию,
Қандайдир Алининг шўх кирдикорин.
Авар сўзин тинглаб кирди менга жон,
Оҳиста тирилдим ва шунда билдим:
Мени тузатолмас ҳеч дори-дармон,
Жонимга Масиҳдирʼ шу она тилим.
🌺🌺 ОНА ТИЛИМ🌹🌹
Ажабо! Туш деган нарса қизиқда,
Ўлиб қолганмишман тушда ногоҳон.
Кўксимда қўрғошин, қуёш тиғида,
Тоғлар орасида ётибман бежон.
Узоқда шарқираб сойлар оқмоқда,
Борлиқда бир ажиб дилбарлик ҳоким.
Мен эсам ўйлайман ётиб тупроқда,
Мана шу тупроққа қўшилар хоким.
Мен ўлиб ётибман кимсасиз, унут,
Ҳеч кимса қайғурмас ва чекмас ёҳу.
Фақат чўққиларда қурқурар бургут.
Фақат водийларда инграйди оҳу.
Навқирон ёшимда бўлдимку адо,
Оташ юрагимни ўйди ахир ўқ.
На онам, на ёрим бермайди садо,
Дўст тугул, ҳаттоки йиғичи ҳам йўқ.
Фиғон отилади жонсиз бағримдан,
(Гўё фиғон бордек мурда дилида.)
Шу пайт икки киши ўтди наридан,
Қувноқ суҳбат қуриб авар тилида.
Менку бу дунёдан кўз юмдим мангу,
Улар кулиб-кулиб сўзлашар борин.
Қандайдир Ҳасаннинг турфа ишию,
Қандайдир Алининг шўх кирдикорин.
Авар сўзин тинглаб кирди менга жон,
Оҳиста тирилдим ва шунда билдим:
Мени тузатолмас ҳеч дори-дармон,
Жонимга Масиҳдирʼ шу она тилим.
🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Майли, ким қай тилдан завқу шавқ олса,
Менинг ўз тилимга минг жоним фидо.
Эрта она тилим агар йўқолса,
Мен бугун ўлишга бўлурман ризо.
✍Расул ҲАМЗАТОВ
http://t.me/Surxonadabiyoti
Майли, ким қай тилдан завқу шавқ олса,
Менинг ўз тилимга минг жоним фидо.
Эрта она тилим агар йўқолса,
Мен бугун ўлишга бўлурман ризо.
✍Расул ҲАМЗАТОВ
http://t.me/Surxonadabiyoti
Telegram
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi
Qadrli ijod ahli, ushbu kanal orqali siz Yozuvchilar Uyushmasi Surxondaryo viloyat boʻlimi faoliyati hamda adabiyot olamidagi turfa yangiliklar va ijodiy jarayonlar haqida maʼlumotlarga ega boʻlib borasiz...
Унутилмас лаҳзалар...
Ёш ижодкорларнинг китоб тақдимоти фаолиятимизнинг муҳим қирраларидан...
http://t.me/Surxonadabiyoti
Ёш ижодкорларнинг китоб тақдимоти фаолиятимизнинг муҳим қирраларидан...
http://t.me/Surxonadabiyoti
Мир Алишер Навоий таваллуд кунида.
http://t.me/Surxonadabiyoti
http://t.me/Surxonadabiyoti
Сурхон мушоирасидан лавҳа...
У ҳозирги масофавий тизимда янада қизғин тус олган.
http://t.me/Surxonadabiyoti
У ҳозирги масофавий тизимда янада қизғин тус олган.
http://t.me/Surxonadabiyoti
👉👉👉👉Шеър муаллифи ким ва шеър ҳақида сизнинг таассуротларингиз қандай?
* * *
Кундуз ўйга чўмар. Тун яқин.
Осмон янглиғ оқшом шарпаси —
Олис уфқ сўнгида ёрқин
Куннинг қизил шоҳи пардаси.
Кечки қуёш турмаклар сочин,
Жозибали бўлар эртага!
Ана кўк ҳам маржонлар сочди —
Кенгликларнинг мовий эртагин.
Далаларда эсар шаббода,
Эгилади нозик чучмома,
Ялпизларнинг баргидан шода –
Шода шудринг жимгина томар.
Жозибали бўлар эртага.
Севги фасли асл ва бедоғ.
Кумуш ҳаволардан ўртиги
Гўзаллиги билан яшнар тоғ…
http://t.me/Surxonadabiyot
* * *
Кундуз ўйга чўмар. Тун яқин.
Осмон янглиғ оқшом шарпаси —
Олис уфқ сўнгида ёрқин
Куннинг қизил шоҳи пардаси.
Кечки қуёш турмаклар сочин,
Жозибали бўлар эртага!
Ана кўк ҳам маржонлар сочди —
Кенгликларнинг мовий эртагин.
Далаларда эсар шаббода,
Эгилади нозик чучмома,
Ялпизларнинг баргидан шода –
Шода шудринг жимгина томар.
Жозибали бўлар эртага.
Севги фасли асл ва бедоғ.
Кумуш ҳаволардан ўртиги
Гўзаллиги билан яшнар тоғ…
http://t.me/Surxonadabiyot