Сурхондарё Рейд 🚨
6.62K subscribers
2.23K photos
1.66K videos
1 file
2.83K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
🚗Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқиш қимматлашмоқда

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан, яъни бир ойда ўртача 13,3 фоизга ошган. Йил бошидан буён эса ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

Курс нархлари бир йилда ўртача 15,2 фоизга ошгани кузатилган.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Сурхондарё Рейд 🚨
Photo
"Шерободда бўлган ЙТҲ бўйича Сурхондарё Вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ахборот хизматидан тез орада муносабат кутиб қоламиз."

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚗Тошкентда энг яхши ЙПХ ходимлари Lacetti, Nexia, Spark билан тақдирланади

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун «Энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими» танловини ўтказишни таклиф қилди.

Ходимлар фаолиятини ҳайдовчилар баҳолайди. Улар овоз бериши йўли билан энг яхши йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини аниқлайдилар. Танлов Мустақиллик куни байрами арафасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, ҳомийлар 3 та машина беришган. Биринчи ўринни олган ЙПХ ходимига Lacetti, иккинчи ўринга Nexia, учинчи ўринга Spark берилади.

Ортиқхўжаев ЙПХ ходимлари учун барча зарур шароитларни яратиб бериши, фақат улар фуқаролар билан яхши муомалада бўлишлари кераклигини таъкидлади.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Диққат
❗️Тонировка масаласида енгиллик берилиши режа қилинмаяпти.

Бу ҳақда Кун.уз саволига жавобан ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров маълум қилди.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ҳаракатда кимнинг устунлиги бор?

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ўзингизни синаб кўринг❗️
Anonymous Quiz
93%
Юк автомобил!
7%
Енгил автомобил!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#YTH #Батафсил

🚨Бугун Шеробод туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси натижасида 6 ёшли болакай вафот этди. Масъуллар ҳодисанинг келиб чиқиш сабабини маълум қилди.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#YTH

🚙🚖 Бойсунда содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

🛣 Кўплаб ЙТҲларда транспорт воситалари таниб бўлмас ҳолатга келиб қолиши, инсонлар тан жароҳати олиши ёки вафот этишига айнан тезлик сабаб бўлган.

❗️Барча ҳайдовчилардан тезлик меъёрига ва етарлича малакага эга бўлмай транспорт воситасидан фойдаланишда қувиб ўтиш талабларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз. Унутманг! Сизни уйда яқинларингиз кутмоқда.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Сурхондарёда бугунги об-ҳаво маьлумоти

Бугун, 19 апрел
🌧 +22°...+15°, Ёмғир

Ҳозир: 🌧 +15°, ⬅️ 2.1 м/с

Тонг: ☁️ +18°
Кун: 🌧 +20°
Оқшом: ☁️ +18°

Намлик: 54%
Шамол: Ғарбий, 12.7 м/с
Босим: 762 мм сим. уст.

Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 05:51
Қуёш ботиши: 19:08

Бугунги об-ҳаво шароитида ойна тозалагичларни мунтазам ишлашига ишонч ҳосил қилган ҳолда сув идишларига сув тўлдиринг.
Оралиқ масофа сақлаган ҳолда хушёрликни оширинг!

Йўлларингиз беҳатар бўлсин!

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Бундай ҳолатда йўлларни ўнг қаторга ўзгартирганда сиз:

Кўпроқ маълумотлар
⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚦Кўзи ожиз болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ўрнатилади

“Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар Ички ишлар вазирлигига бириктирилиб, “Нурли маскан” ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари деб номланди.

2022 йил якунигача “Нурли маскан” мактаблари ҳудудида “Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш махсус майдонча”лари ташкил этилиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгиларини ўрнатиш чоралари кўрилади.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўхташ ва тўхтаб туришни тақиқловчи белгиларнинг таъсир оралиғи ҳақида қисқа изох

Кўпроқ маълумотлар
⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Пиёдалар ўтиш жойларида ва улардан олдин 10 метрдан кам масофа қолганда тўхташ тақиқланади

📗 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉
@SurxonReyd да👮‍♂
Автомобил олд ўриндиғидаги йўловчи камар тақмаса, ким жаримага тортилиши айтилди

▪️ЙҲХХ вакилининг маълум қилишича бу ҳолатда йўловчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилади ва у “ярим оклад” (0,5 БҲМ – 135 минг сўм) жаримага тортилади.

Бироқ бунақа жарима ҳозирча Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилмаган. Йўловчининг шахсини ўша жойнинг ўзида идентификация(шаҳсни тасдиқлаш) қилиш масаласи ҳам бор.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Термиз Шахрида ИИБ ЙҲБ (Гайи) ходимини калтаклаб кетишибди"

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Сурхондарё Рейд 🚨
"Термиз Шахрида ИИБ ЙҲБ (Гайи) ходимини калтаклаб кетишибди" Кўпроқ маълумотлар⤵️ 👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Расмий баёнот
Жорий йилнинг 18 апрель куни ижтимоий тармоқларда
"Сурхондарёда ИИБ ходими калтакланди" мазмунида тарқалган хабарлар юзасидан

Аниқланишича, 2022 йил 11 апрель куни таҳминан соат 17-30 ларда вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХБ 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ катта инпектори катта сержант А.Камолов тасдиқланган жойлашув тақсимотига асосан Термиз шаҳар ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажариши давомида Термиз шаҳар, “Бўстон” маҳалласи, “Ибн-Сино” кўчасидан Темир йўл бекати томонга ҳаракатланиб кетаётган “Нексия-3” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Ж. ҳаракат давомида хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётганлиги учун тўҳташ ишораси бериб тўҳтатиб, ўзини таништириб, қонунда белгиланган тартибда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларини тақдим этишини сўраганида, фуқаро А.Ж. ҳужжатларни тақдим этмасдан турли хил важлар келтириб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳужжатларни тақдим этмаганлиги ҳолати юзасидан ЙПХ катта инспектори А.Камалов томонидан А.Ж. га тегишли автомашинани жарима майдончасига олиб кетиш юзасидан ўз хизмат вазифасини бажариши давомида, фуқаро А.Ж. жавобгарликдан қутилиш мақсадида ЙПХ инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, унинг хизмат вазифасини бажаришга қаршилик қилиб, ЙПХ катта инпектори А.Камоловнинг бош, пешона ва юз соҳасига уриб “енгил” тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга эришиб, ўз хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимига фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра, 12.04.2022 йилда А. Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят ишининг тергови давомида А.Ж.га нисбатан суд ажрими билан "қамоқ"қа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂