Сурхондарё Рейд 🚨
5.77K subscribers
2.49K photos
1.75K videos
1 file
2.97K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
#Сурхондарёда бугунги об-ҳаво маьлумоти


Бугун, 19 май
☀️ +37°...+19°, Очиқ ҳаво

Ҳозир: ☁️ +19°, ↗️ 3.1 м/с

Тонг: ☀️ +26°
Кун: ☁️ +35°
Оқшом: ☀️ +35°

Намлик: 18%
Шамол: Ғарбий, 8.7 м/с
Босим: 757 мм сим. уст.

Ой: Қисқараётган ой
Қуёш чиқиши: 05:19
Қуёш ботиши: 19:35

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият

Обрў биринчи ўринда туради бизда ))

Кунингиз мазмунли, йўлларингиз бехатар бўлсин!

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
📖"Йўл ҳаракати қоидаларини болаликдан ўрганамиз"👭 шиори остида мактабгача таълим муассасаларида тарғибот-тушунтириш тадбирлари ўтказилмоқда.👮‍♀️

Шундай тадбирлардан бири куни кеча Термиз шаҳар 22-сон кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ушбу ҳолатда қайси ҳайдовчи нотўғри тўхтаб турибди ?

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Лайфҳак
❗️ Қандай қилиб ўриндиқларни ҳамёнбоп "кимёвий тозалаш"ингиз мумкин.

Сизга керак бўлади:
1. Лимон кислотаси.
2. Сода.
3. Идиш ювиш гели.
4. латта
5. Иккита пуркагич шишаси.
6. Сув.

❗️ Қўллаш тартиби:
Пургагичли шишага 400 грамм сув қуйинг ва 4 чой қошиқ пишириш сода қўшинг.

Иккинчи Пургагичли шишага 400 грамм сув қуйинг, устига 25 грамм лимон кислотаси ва икки ош қошиқ идиш ювадиган гел қўшинг.
Шишаларни силкитинг. Бир шиша сода олиб, тозаламоқчи бўлган жойга мўл-кўл сепинг. Дарҳол, бошқа шишадан эритмани сепинг.
Кимёвий реакция содир бўлади (сода + лимон кислотаси) ва бу эрда кўпик пайдо бўлади. У ўриндиқдаги кирларни тортиб олади. Шундан сўнг мато билан яхшилаб артиб ташланг.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Спарк" иккига бўлиниб кетди

Тезлик умр заволи !

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Бизни айрим ҳудудлардаги йўлларимизга мос сурат экан))
Айниқса ёмғирли мавсумда.

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларнинг "Телеграмм" мессенджери орқали “Сурхондарёда автомактаблар ўқувчиларини ҳар биридан правага имтиҳондан ўтиш учун ГАИга 200 мингдан пул еғилар экан. Тулқин ака деган одам ўртада решала.
Аудиоси тарқалиб кетибти 😱 Тингланг!!” (тахрирсиз)
- сарлавҳаси остида тарқалган аудиоёзув Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмокда. Тез фурсатда натижаси юзасидан маълумот берилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.

🔰 Бунда:

▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;

▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойдаги чорраҳалар.

Кўпроқ маълумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Сурхондарёда «права» олиб бериш учун 2 млн сўм олган шахс ушланди

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро И.Р. ариза билан мурожаат қилиб, Қумқўрғон туманидаги «Ватанпарвар» автомактабида ўқигани, аммо ҳозиргача ҳайдовчилик гувоҳномаси олмаганини айтган.

Ўзининг таниши М. исмли фуқаро эса унга ёрдам беришини, 2 миллион сўм берса, Х. исмли таниши орқали имтиҳон натижаларидан қатъи назар ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини билдирган.

Аризага асосан, 25 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.М. Жарқўрғон туманида жойлашган Shivaki савдо дўкони олдида ариза муаллифи И.Р.дан талаб қилинган 2 млн сўм кимёвий ишлов берилган пулларни санаб олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан Х.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ўзбекистонга бўрон яқинлашмоқда

Ўзгидромет бўрон кутилаётгани муносабати билан фавқулодда хабар эълон қилди.

Маълумотларга кўра, 21—22 май кунлари республиканинг баъзи ҳудудларида, айниқса шимолий ва чўл ҳудудларида 23-28 м/с тезликда кучли шамол эсади, бу эса Бофорт шкаласи бўйича кучли бўрон сифатида таснифланади. Бундай кучли шамол томларга, биноларга зарар етказиши ва дарахтларни қўпориб ташлаши мумкин.

Мамлакатимиз аҳолиси ва меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришни, автомобилларни дарахтлар ва реклама тахталари остида қолдирмасликни сўраймиз, – дейилади Ўзгидромет ахборотида.

Аввалроқ синоптиклар 18-23 май кунлари сел оқими хавфи бўлиши мумкинлиги, шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ўзбекистонда илк бор “Евро-6” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1150 тонна “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқарилди.

“Завод мутахассислари томонидан газойлни гидротозалаш қурилмасидаги реакторнинг иш тартиби учун энг яхши технологик вариантларни танлаш йўли орқали жараённи оптималлаштириш бўйича ишлар бажарилди. Бу эса юқори экологик тоифадаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Евро-6” русумидаги дизель ёнилғиси ички ёнув двигателларини атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган. Унинг таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори 4,0 % дан кўп бўлмайди. Олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади.

Кўпроқ маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂