Сурхондарё Рейд 🚨
6.04K subscribers
2.49K photos
1.74K videos
1 file
2.96K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
#рейд

🚨Ҳудудларда назорат-рейд тадбирлари давом этмоқда.


Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва қўпол қоидабузарликларни аниқлаш мақсадида олиб борилаётган рейд тадбирларида бир қанча қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли тартибда чора кўрилмоқда.


Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#профилактика

"ЙЎЛ БЕЗОРИЛАРИ" га чора кўрилди.


🚨Термиз шаҳрининг И. Каримов кўчасида "Жентра" русумли автоулов ҳайдовчиси ва унинг таниши тунги вақтда жамоат тартибини бузиб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай жамиятда юриш-туриш меёрларини қастдан менсимаганлиги учун тегишли тартибда чора кўрилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Cкутер ва мопедларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Батафсил видеода 👆

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жараён

🚦ҲАРАКАТ ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИДА

ЙПХ инспекторлари томонидан Сурхондарё вилояти ҳудудида сутканинг тунги вақтида ҳаракатланаётган велосипед ҳайдовчиларига белгиланган қоидалар тушунтирилиб, нур қайтарувчи нимчалар тарқатилди. Велосипедлари нур қайтарувчи элементлар билан жиҳозланди.

❗️Ҳурматли ҳаракат иштирокчилари! Йўлларда ҳаракатланиш давомида пиёда ва велосипедчиларнинг ҳам ўз мажбуриятлари борлигини унутманг.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди

Саидов Олим Чориқулович – бошқа ишга ўтиши муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди;

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Ибрагимов Шерзод Шокирович тайинланди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат #тарқатинг

⚠️ Мултирадарлар замони келди. Янги қонун кучга кирди, энди радар жаримасини "отмен" қилдириб бўлмайди

Олдин ҳайдовчи тезликни ошириб мультирадарга тушганда ГАИ ҳайдовчини тўхтатиб, қоидабузарлик билан таништириши керак эди. Энди бу талаб бекор қилинибди.

Барча ҳайдовчиларни огоҳлантириб қўямиз.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

🚨 Қўпол қоидабузарликлар содир этган ва тўланмаган жарималари бор транспорт воситаларини аниқлаш борасида кучайтирилган рейд тадбирлари олиб борилмоқда.


🔹Сурхондарё вилоятининг "Дарбанд" мунтазам ЙПХ маскани орқали ҳаракатланган транспорт воситалари тўхтатилиб текширилганда,

⚙️ Тегишли рухсатсиз қайта жиҳозланган;

"Қидирув"да бўлган;

⚠️ Корхона томонидан назарда тутилмаган ёритиш чироқларини ўрнатган;

Ҳамда 60 кун муддатда тўланмаган жарималари бор транспорт воситалари аниқланиб, тегишли тартибда чоралар кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#хабар

Деновда қидирувда бўлган шахс ушланди.


☄️ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этиб, жавобгарликдан қочиб юрганлиги учун 2024 йилнинг апрел ойида Жиноят ишлари бўйича Денов туман Суди томонидан "ҚИДИРУВ" эълон қилинган қилинган шахс Н.И. жорий йилнинг 19 июл куни Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ 4-сафарбар гуруҳ командири капитан Ш.Номозов томонидан Денов тумани ҳудудида ушланди.

✍🏻Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#диққат

❗️Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди

Қонунчиликка кўра, йилига 2 мартадан 4 мартагача кўчма радарга тушган ҳайдовчилар гувоҳномасидан айрилиши кўзда тутилган эди. Эндиликда ҳукумат қарори билан кўчма радарлардаги қоидабузарликларда ҳам стационар радарлардаги каби такрорийлик ҳисобга олинмаслиги белгиланди. Айни пайтда, ҳайдовчилар кўчма радар қайд этган тезлик ва унинг сертификати билан танишиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди.

Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РЕЙД

🆘 Деновда олиб борилаётган рейдлар жараёнида бир қанча ҳуқуқбузарликни содир этиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай бошқарилган транспорт воситаси аниқланиб, қонуний чора кўришлик учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЎРҚ_900_сон

📄Ўзбекистон Республикасининг
"Йўл ҳаракати тўғрисида"ги ЎРҚ–900-сон Қонуни 2024 йил 21 июль куни кучга кирди.

Қонун юзасидан батафсил изоҳ видеода👆📹

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

🆘 Денов туманида ўтказилаётган рейдлар жараёнида яна бир транспорт воситасида махсус товиш чиқариш мосламаси ўрнатилгани аниқланиб, ЙПХ ходимлари томонидан тегишли чора кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
🧐🧐🧐🧐

Ижтимоий тармоқларда “Бу каби ИИО ходимлари ИИВ тизимида хизмат қилишига, халқ хизматида бўлишга лойиқми?” – сарлавҳаси остида эълон қилинган видео лавҳа Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганилди.

Ушбу ҳолат 2024 йилнинг 18 июль куни вилоятнинг Бойсун тумани “Сайроб” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро автомобил йўлида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими ҳамда “Кобалт” автомашинаси ҳайдовчиси билан ўзаро мулоқот жараёнида юзага келган бўлиб, ҳайдовчи (муаллиф)нинг эътирозигда ЙПХ ходимининг билим даражаси, муомаласи етарлича эмаслиги, ҳамда мақсади фақат баённома расмийлаштириш(ми)-дейилади.
Маълумот учун;
Ҳафтанинг ҳар Душанба куни Сурхондарё вилояти ИИБ да хизмат олиб бораётган барча ходимлар билан мунтазам тарбиявий, маънавий-маърифий соатлар ўтказилиши, Шанба куни ЙҲХБ да шахсий таркибнинг ҳуқуқий билимини ошириш, хизмат интизоми, саф тайёргарлиги борасида тадбирлар ўтказилиб келиниши ҳеч кимга сир эмас.
Лавҳада ходим ҳайдовчидан мажбурий суғурта полисини аслини сўраганда, ҳайдовчи "...планшет мосламаси орқали кўриб олишини"- айтган. Амалдаги Йўл ҳаракати қоидаларининг 7-банди 24-хатбошисида “-транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси планшет орқали текширилади (планшетда аниқлаш имкони бўлмаган ҳамда фавқулодда ҳолатлар бундан мустасно)-деб белгиланганлигини;
Бундан ташқари Йўл ҳаракати қоидаларининг 3-иловаси 7.19-бандида “Газли таъминлаш тизими билан жиҳозланган автобус ва автомобил газ баллонларининг ташқи томонида кўрсатилган техник кўрсатгичлар техник паспортдаги маълумотларга мос келмаса, охирги ва режалаштирилаётган текширувларнинг санаси бўлмаса” - транспорт воситаларидан фойдаланишни таъқиқловчи шартлар бузилган деб топилиши, 7.10-бандида М1, Н1, Н2, Н3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет) бўлиши келтирилган. Ушбу талабларни назорат қилиш албатта ЙПХ ходими томонидан амалга оширилишини муаллифга эслатиб ўтамиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти барча ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва блогерларнинг соҳага оид фикрларини ҳурмат қилади. Улар томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар жамоада доимий муҳокама қилиниб, ижобий чора-тадбирлар белгиланади. Айнан видео лавҳадаги ЙПХ ходими сафдор Исанов билан ҳам келгусида хизмат интизоми, фуқаролар билан ходимнинг мулоқоти юзасидан алоҳида тарбиявий ишлар олиб борилиши белгиланди.

Шу ўринда автомобил йўлларида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисалар, қоидабузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун тун-у кун хизматда бўлган ИИО ходимларининг меҳнатини қадирлаш, ўзаро мулоқотга киришганда фуқаролик мажбуриятларни бажаришдан бўйин товламай, зиддиятли вазиятларни юзага келишини олдини олишда сиз азиз ҳаракат иштирокчиларнинг ҳам рўлингиз муҳим аҳамият касб этишини унутмасликка чақирамиз.

✍️Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди ҳайдовчилар биринчи ёрдам кўрсатишни ҳам билиши керак

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартибига ўзгартириш киритилмоқда.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

Тегишли рухсатномасиз махсус маёқ ва товушли мосламалар ўрнатилган транспорт воситаларини аниқлаш ишлари давом этади...


🆘 Сариосиё туманида ўтказилаётган рейдлар жараёнида яна бир транспорт воситасида махсус товуш чиқариш мосламаси ўрнатилгани аниқланиб, ЙПХ ходимлари томонидан тегишли чора кўрилди.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
#Ана_холос

⚡️Мана ўша Тошкентда хижобда юрган МУЖИК!  Соқолларини қалинлигини қаранг, унча-мунча хақиқий эркакда йўқ 😳

Айтишича шунақа юриш ёқаркан🤦‍♂

Ҳозирда ушбу шахснинг бундай ҳаракатларини асл сабаби ўрганилмоқда.

Каналимизда кузатиб боринг

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy
Ўзбекистонда янги зирҳли ҳарбий машина ишлаб чиқилди

Зирҳли транспорт воситаси 30 мм автоматик тўп ва пулемёт билан жиҳозланган. Машина куннинг исталган вақтида нишонларни ўққа тутишга қодир.

Ишончли маълумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚔 https://t.me/+0JlS599YPAplYjAy