Сурхондарё Рейд 🚨
5.78K subscribers
2.49K photos
1.75K videos
1 file
2.97K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
#Қидирув ва Натижа

2022 йил 15 феврал куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида хизмат олиб бораётган, ЙПХ инспектори сафдор Х.Чориев томонидан йўл ҳаракати қоидасини бузиб келган пиёдага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириш жараёнида фуқаро Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 111-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов ва суд органларига келмасдан яшириниб юрган, Термиз шаҳар ИИБ нинг “Ожидаем” қидирувида бўлган 1991 йилда туғулган Г.Ж эканлиги аниқланиб ушланган. 👮‍♀️👤

©СурхонЙПХ

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ўзбекистонда 1 апрелдан молиявий қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга пул берилади

Бу президент имзолаган Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида қарорда кўзда тутилган.

Қарор билан Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси ташкил этилди.

2023 йил 1 январгача “Электрон назоратчи-тафтишчи” дастурий мажмуаси тўлиқ ишга туширилади.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Ангор туманида, товламачилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ангор туманида 2022 йил 29 январ куни Термиз туманида яшовчи, Р.Ойгул (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 17:00 ларда, ўзига тегишли, Некция-3 русумли автомашинада таниши, Ангор туманида яшовчи, Д.Латиф билан туманнинг "Деҳқонбирлашув" маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ер майдонига келганлигини ва у билан урушиб қолиб, тортишув давомида Д.Латиф уни видеотасвирга тушириб, видеокамера қаршисида уни, гўёки бошқа шахслар билан ҳам жинсий алоқада бўлиб юришлиги, турмуш ўртоғига мунтазам равишда хиёнат қилиб келаётганлиги ҳақидаги гапларни гапиришга мажбур қилиб, сўнгра эса 11.000.000 (ўн бир миллион) сўм миқдордаги пулларни бермаган тақдирда мазкур видеотасвирларни унинг Россия Федерасиясида ишловчи турмуш ўртоғига жўнатиш билан таҳдид қилганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Д.Латиф томонидан тасвирга олинган ва унда Р.Ойгулнинг турмуш ўртоғига хиёнат қилиб келганлиги мазмунидаги гаплари акс этган видеолавҳалар Д.Латифдан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 5 феврал куни Д.Латифга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

©Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Тезлик 30 км/соат

Барча боғча ва макатаблар олдига фоторадарлар ўрнатилмоқда
👇

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Тошкентдаги меҳмонхонада «Бирлик куни муборак бўлсин, Украина!» деб ёзилди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment
"Vatanga va xalqa sadoqat bilan xizmat qilish oliy burchimiz"
Biz faqat sizning xavfsizligingiz uchun qayg‘uramiz.👨🏼‍✈️

©СурхонЙПХ

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
🚫 Қонунчиликка кўра, иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, БҲМ нинг учдан бир қисми (90 минг сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

⚠️ Тамаки маҳсулотини махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналарда истеъмол қилиш лозим.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Маданий мерос объектларига зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–754, 15.02.2022 й.) билан Жиноят кодексининг 132-моддасига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, давлат муҳофазасига олинган моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш:

такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.

Ўша ҳаракатлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш киритилиб, маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Бу каби ҳуқуқбузарлик:
фуқароларга БҲМнинг 3 бараваригача (810 минг сўмгача);
мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача (1 млн 350 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Surxondaryoda IIB kubogi uchun sport musobaqalari bo’lib o’tdi.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#nocomment
Yo‘llarda sizning xavfsizligingiz ishonchli qo‘llarda👮‍♀️

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Сурхондарёда жиҳодга чорлаш тарғиботи билан шуғулланган, Суриядаги жангариларга қўшилишни режа қилган шахс қўлга олинди

Интернетдаги ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида ДЭО/ХТТ эмиссарлари таъсирига тушиб, келгусида Суриядаги жангарилар лагерига бориб қўшилишни режалаштирган шахс аниқланди.

Бу шахс Жарқўрғон туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Р.И. бўлиб, у ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда қўлга олинди.

Тадбир давомида унга тегишли бўлган телефон аппарати текшириб кўрилганда, телеграм мессенжеридаги аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий Абу Салоҳ, Рашод Қори каби "жиҳодчилар" ДЭО ғояларини тарғиботчилари билан алоқалари аниқланди.

Бундан ташқари, у Ўзбекистон Ислом Ҳаракати ХТТга тегишли "Жундуллоҳ" медиа марказининг "Амжад медиа" нашидалари, Суриядаги Тавҳид ва жиҳод катибаси ХТТ раҳномаси Абу Салоҳнинг жиҳодга чорловчи маърузаларини яқин танишларига тарқатиб келаётгани аниқланиб, видеотасвир орқали прецессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рейд

Давлат рақам белгисини яшириб ҳаракатланган"Матиз" қарама-қарши ҳаракатланди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️

👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермер хўжалигида уч кишининг жасади топилди

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#DIQQATPIYODA
Termizda tong. YPX inspektorlari maktablar va aholi gavjum joylarda piyodalarning xavfsizligini ta‘minlash maqsadida xizmat olib bormoqda.
👮‍♀️🧍

©СурхонЙПХ

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂