Сурхондарё Рейд 🚨
5.77K subscribers
2.49K photos
1.75K videos
1 file
2.97K links
🇺🇿 "Сурхондарё Рейд" каналига хуш келибсиз!

🇷🇺Добро пожаловать на канал ''Сурхандарьинский рейд''

🇺🇿Фақат долзарб мавзулар.

🇷🇺Только актуальные темы.

📩 @SurxonReydSupportBot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маст ҳолда машина ҳайдаганлар 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ бошлиғи Олимжон Саидов маълум қилди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jarayon
Biz, sizning xavfsizligingiz uchun mas`ulmiz.👮‍♀️
"Diqqat, piyoda" tadbirini ko'tarinki ruhda o'tkazib, aholini harakatlanish madaniyatini oshirish yo'lida.

©СурхонЙПХ

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#Биласизми

❗️Йўловчи чиптасида кўрсатилган йўналишдан бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққанда поездни энг яқин станцияда тарк этиши керак.

📋 Бу ҳолатда, йўловчи ташиш поезди бригадири ўтқазиш асосий станциясига йўловчини бепул қайтиш ҳуқуқини берувчи далолатнома тузади.

Бунда бошқа нотўғри йўналиш поездига адашиб чиққан йўловчидан жарима ундирилмайди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блогер ниқобидаги товламачи ва фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати ушбу видео лавҳа орқали жамоатчилик назоратини ноқонуний даромад манбаига айлантириб олган айрим фуқаролар ҳақида сўз юритиб, барчани яна бир бор огоҳликка чақирди.

“Ҳозирги кунда бизда республикамизнинг айрим вилоятларида ноқонуний ишлар билан шуғулланаётган, блогерлик фаолиятини ниқоб қилиб олган бир нечта фуқаролар ҳақида тезкор маълумотлар мавжуд.

Ўзингизга хулоса қилинг. Кеч бўлмасидан бу йўлдан қайтинг
!

Фуқароларимиздан эса блогерлик ниқоби остида фирибгарликни касб қилиб олган ёки товламачилик билан шуғулланаётганларга, уларнинг алдовларига учмасликларини илтимос қиламиз.

Мавжуд муаммоларни фақат қонуний йўл билан ҳал қилишга ҳаракат қилинг!”
, дейилади хабарда.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
⚠️Чегара пунктлари, ПЦР ва автобус ва поездлар қатновлари: Республика махсус комиссияси бир қатор чекловларни бекор қилди

15 март куни бош вазир А.Арипов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бир қатор чекловлар бекор қилиниши маълум қилинди:

🚧Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.
Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЦР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби ҳам бекор қилинмоқда.

🔹Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЦР тест натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.

🔹Бунинг ўрнига, ташриф буюрувчилар тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлмаган тақдирда республикага ташриф буюришидан камида 72 соат олдин топширилган коронавирусга ПЦР тест натижаси ёки чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши бўйича манфий натижали маълумотномага (электрон QR code) эга бўлиши шарт қилиб белгиланди.

🚌Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида халқаро йўловчи поездлар қатновларини ҳамда автобус йўналишларида парритет асосида йўловчи ташиш фаолиятини карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда қайта тикланиши маълум қилинди.

☎️Ўзбекистонга кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, тез кунда ишга туширилади ҳамда хорижий давлатлардан келаётган сайёҳларга тезкор ва сифатли маълумот алмашинуви бўйича хизматларни кўрсатиш бўйича Call маркази фаолияти йўлга қўйиладиган бўлди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Қумқўрғон туманида қалбаки квитанция тақдим этган
собиқ банк ходими аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Микрокредитбанк” АТБ Қумқўрғон филиали собиқ ходими Ш.А. “С.М.” МЧЖ раҳбари М. томонидан жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун топширилган 86,7 млн сўмнинг 56,7 млн сўмини кирим қилиб, қолган 30 млн сўмини ўзлаштириб, тадбиркорга сохта квитанция тақдим қилганлиги, бундан ташқари, фуқаро Б.нинг номига имтиёзли кредит ажратишга эришиб, 24,5 млн сўм кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Таксичиларга яна бир мажбурий пуллик суғурта жорий этилмоқда.

Енгил машинада таксичилик қиладиган фуқаролар учун энди йўловчиларни жавобгарлиги учун мажбурий суғурта қилишларига тўғри келиши мумкин.

Агар автомобиль ЙТҲга учраган тақдирда йўловчиларга етказилган зарар суғурта компанияси ҳисобидан қопланади.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
ДХХ чақалоқ сотмоқчи бўлган аёлни қўлга олди

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи фуқаро М.А (2001 йилда туғилган) вилоят Перинатал марказида учинчи фарзандини дунёга келтирди.

Аммо у негадир чақалоғини сотишга қарор қилади. Бундан хабар топган Ангор тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро А.Н. (1978 йилда туғилган) эса бу ҳақда ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармасига маълум қилади.

Фуқаронинг аризаси асосида 2022 йил 12 март куни соат 17.30 ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси Ангор тумани бўлими ходимлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир натижасида М.А. вилоят перинатал марказида туғилган Мадина исмли қиз фарзандини фуқаро А.Н.га сотиш мақсадида аввалдан келишилган 20 миллион сўмни олган вақтда далилий ашёлар билан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#jarayon
❗️Ayni damda М-39 avtomobil yo'lining 1315-1326 km oralig'ida (Darband YPX maskani hududi) qor yog'ib turibdi. Yo'llar tumandan holi va muzlamalar uchramaydi..

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
#REYD
2022 йил 18 март куни соат 03.00 ларда Термиз тумани “Қахрамон” махалласи ҳудудида жойлашган Термиз ЙПХ маскани томон ҳаракатланиб келаётган “Жентра” русумли транспорт воситаси ЙПХ инспекторлари Х.Тожиев, А. Ашуровлар томонидан тўхтатилиб кўздан кечириш жараёнида, ушбу автомашинанинг орқа ўриндиғида йўловчи сифатида келаётган Шўрчи туманида яшовчи 2000 йилда туғулган фуқаро Б.Ф нинг ёнидан бир дона қорамтир малла рангли, ўткир ҳидли, гашиш гиёхванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб,ҳолислар ва ҳамкор хизматлар вакиллари иштирокида вилоят ИИБ биносига олиб келиниб қонуний тартибда расмийлаштирилди.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Сўккани учун”– Asal Honey’ни ўлдирган қотил ушланди. У ҳам хоразмлик

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида хоразмлик инста-блогер Asal Honey ўлдириб кетилди. Унинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилган.

Бугун, 21 март куни Asal Honey номи билан танилган Асал Хўжаевани ўлдирганликда гумонланган шахс Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманидан ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу жиноятни 09.12.1997 йилда Хоразм вилояти Янгиариқ туманида туғилган, миллати ўзбек, маьлумоти ўрта – махсус, Янгиариқ тумани Каттабоғ қишлоғи рақамсиз уйда яшовчи Ш.К содир этган.

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Радарга тушиб жарима тўлаб зерикдингизми?

Сиз ҳам йўлларга радар қўйганларни 2 МЛН 450 минг сўм жаримага торттиришингиз мумкин.

Агарда радарлар ёки "Нексия-3" мульти радарлари қўйилган жойларда, “Радар бор” махсус йўл белгилари бўлмаса, Радар қўйган мансабдор шахслар 2 МЛН 450 минг жаримага тортилади.

Ҳайдовчиларга улашинг

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂
Сурхондарёлик мактаб ўқувчилари саёҳатга чиқишди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 август кунидаги 669-сонли Қарорига асосан, ички туризмни ривожлантириш ва умумтаълим  мактаблари ўқувчиларини таътил кунларини мазмунли ўтказиш  мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни  таъминлаш бошқармаси  ходимлари томонидан Хоразм,  Бухоро ва Самарқанд вилоятларининг тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.
Ташкил қилинган саёҳат давомида, мактаб ўқувчиларининг хавфсизликлари таъминланиб, уларга мароқли дам олишга шароитлар яратилмоқда.

©Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Кўпроқ маьлумотлар⤵️
👉 @SurxonReyd да👮‍♂