Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
351 members
29 photos
16 videos
439 links
18+. Ўзбекистонда зўравонликка қарши лойиҳа.
https://www.facebook.com/SukutSaqlama/

Модератор @AdizovaNigora.

Ҳикоянгизни аноним юборинг:
https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Download Telegram
to view and join the conversation
https://uzanalytics.com сайтида Ирина Матвиенко Фейсбук ижтимоий тармоғидаги НеМолчи.уз (Сукут сақлама) лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. Мазкур интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур лойиҳани ташкил қилиш ғояси қандай пайдо бўлди?
– Бу Ўзбекистонда зўравонликка қарши курашиш лойиҳаси. Мен зўравонлик қурбонлари, баъзи ҳаётий холатлар ҳақида ёзаман, қандай зўравонлик турлари борлиги тўғрисида ҳикоя қиламан. Лойиҳа бошланган илк даврда у мендан жуда кўп вақт талаб этарди. Мен деярли барча шарҳларга жавоб берардим. Кучли стереотиплар борасида тушунтиришлар берар эдим. Кўпинча ўзим айбдорман деган нуқтаи назар билан мурожаат қилишади. Жабрланувчи ёрдам сўраганида у қўллаб-қувватланиш ўрнига, таъна-дашномларга қолиб кетади. Агар зўравонлик юз берса, қурбон эмас, балки золимнинг жавобгарлиги долзарбдир. Лойиҳанинг фаол шарҳловчилари бор, улар муҳокамаларда жабр чекканларни қўллаб-қувватлайдилар. Бизда Тошкентдан ташқарида кўплаб иштирокчилар бор, улар рус тилида гаплашмайдилар. Аҳолининг аксарият қисмига етказиш учун бу масалани ўзбек тилида кўтариш керак. Мазкур йўналишдаги ишни давом эттиришимиз керак, одамларда ўзларига ишонч бериш, тўғри йўл кўрсатиш лозим. Чунки шарҳларга жавоб бераётиб фақат суҳбатдошимиз билан мулоқот қилсак-да, бизни юзлаб, балки, минглаб одамлар ўқийди.

- Хотин-қизлар сизларга тез-тез мурожаат қилишадими? Энг кўп мурожаатлар айнан қайси вилоятлардан келиб тушади?
– Менда вилоятлар бўйича статистика йўқ. Бизга одатда зўравонлик, шилқимлик ҳолатларига оид аноним хатлар юборишади. Уларда шаҳар ва вилоятлар номлари, исмлар ёзилмайди. Бундай маълумотлар ёзилган тақдирда ҳам, биз уларни ўчириб юборамиз. Зўравонлик ҳар қандай мамлакатда мавжуд ҳолат. Фақат қаердадир бу муаммога аллақачон эътибор беришган, қаердадир у ҳақда энди гапирилмоқда, қаердадир эса, бу оддий ҳолат деб қаралади. Айнан ёрдам сўраб, жуда кам ҳолатларда мурожаат қилишади. Ойда бир-икки марта бўлса керак. Шундай ҳолларда вазиятга қараб психолог (бизда кўнгилли психолог бор) ёки Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат қилишни тавсия қилишимиз мумкин ёки шунчаки ўқувчилар ўз маслаҳатларини берадилар.

- Уй зўравонлигини бартараф этиш ва олдини олишда жамоат ташкилотлари, ОАВ ва ижтимоий тармоқларнинг роли қандай?
– ОАВнинг вазифаси – хабардор қилиш. Ижтимоий тармоқлар ушбу ҳолатга турлича таъсир кўрсата олади. Қаердадир зўравонлик маданиятини қўллаб-қувватловчи муҳит шаклланади (ўша гуруҳ таркиби ва унинг дунёқарашига қараб), қаердадир эса зўравонликка қарши фаол тарзда кураш олиб борилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, зўравонлик муаммоси ҳақида қанча кўп гапирилса, унинг сабаблари, умумий ва алоҳида ҳолатлар, зўравонликни олдини олишга қаратилган давлат сиёсати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари фаолияти қанча кўп муҳокама қилинса – шунча яхши. Бу – мавзуга эътиборни жалб қилади. Зўравонлик, хусусан, руҳий, иқтисодий кўринишдаги зўравонлик, ота-онага нисбатан салбий муносабатда бўлиш ва шу кабиларнинг мавжудлигини тан олади.
Жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ОАВникига қараганда, кўпроқ амалий хусусиятга эга. ОАВ ахборот тарқатса, НТТлар зўравонлик қурбонларига ёрдам кўрсатади: бошпана, бепул юридик ва психологик ёрдам, озиқ-овқат билан таъминлаш ва шунга ўхшаш хизматларни тақдим этиши мумкин. ОАВ жамиятнинг зўравонлик муаммосига бўлган муносабатига тўла таъсир кўрсата олади. Бунинг учун маърифий мақолалар, ахборотларни тарқатиш зарур.
Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Umida Al ўз амалиётидаги мисоллар ва зўравонлик сабаблари ҳақида.
-----------------------------
Зўравонлик ёки бирон воқеа-ҳодисалар ҳақида ўқиб қолсак, одамларнинг биринчи реакцияси – “бўлиши мумкин эмас?!😳 Бизнинг тинч мамлакатимизда бу ҳароми қаердан пайдо бўлди? Бу ҳеч қайси меъёрларга тўғри келмайди!».

Ҳуқуқшунос ва бир пайтлар адвокат сифатида фаолият юритган инсон сифатида айтишим мумкинки, бу меъёрдан оғиш эмас. Аксинча менинг тажрибам ва ҳамкасбларимдан олган маълумотларим билан таққослайдиган бўлсак, энг бузуқ фантазиялар ҳам беғараз туюлади, бизнинг одамлар учун эса бу ҳаёт меъёри ва оддий турмушдир.

Амалиётимдан келиб чиқиб мисоллар келтирай. Менинг ҳамкасбларим биридан кейс: 8 ёшли болакайни ўз отаси мунтазам равишда зўрлаб келади. Онаси бу ҳақида билар, лекин муҳокама қилишга “ийманарди”. Ҳодиса ҳақида буткул бегона одам жар солди. Албатта, ўз хоҳиши билан эмас, балки ўз касбий масъулиятидан келиб чиқиб, қизчани унинг кўригига ёрилишлар ва ички қон кетиш билан олиб келишганидан кейин шунга мажбур бўлди. Отаси қамалди, онаси енгил қўрқув билан қутулди. Болажон омон қолди, шифо топганидан сўнг онаси уни уйга олиб кетади. Ундан кейинги тақдири на менга, на ҳамкасбимга маълум эмас.

Иккинчи мисол. Буниси таниш шифокордан. Қабулга ёш аёл келиб, қин пластик жарроҳлигини ўтказишни илтимос қиладики, яна бокирадай бўлиши керак экан. Аёл аллақачон турмушга чиққан, фарзандлари ҳам бор, шифокор аёлга бу нега кераклиги билан қизиқди. Шўрликнинг айтишича, эрига фақат бокира қизлар ёқармиш, ва бундай йўл тутмаса, эри ўзига ёш ўйнаш топиб олади, ваҳоланки аёл оиласини сақлаб қолмоқчи.
Изоҳ қолдиришга ҳожат йўқ.

Ва учинчи мисол менинг шахсий тажрибамдан. Текширув пайтида тасодифан ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланди: 15 яшар қиз гўё 16 яшардай паспорт олди ва уни турмушга беришди. Ҳужжатларни текшириш пайтида у гўёки 17 ёшда эди, аслида эса – 16 ва у ҳомиладор эди.
Қизнинг турмуш ўртоғига вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлик айблови қўйилди, ота-оналари қўрқув билан қутулиб қўя қолишди. Никоҳга рухсат берган ҳоким ишни кўриб чиқишга жалб қилинмади ҳам.
Бу қизчанинг кейинги хаёти қандай кечганидан хабарим йўқ.

Энг қизиғи, бошқа бирон жойда бундай воқеалар жамоатчилик томонидан кескин қораланади. Бизда эса йўқ. Дейлик, яқинда болалар уйидаги зўравонлик тўғрисидаги мақола кўзга чалинди. Кўзга чалинди-ю, ғойиб бўлди.
Биз оҳ-воҳ тортишдан нарига ўтмаяпмиз! Бу даҳшат эмас, бу – бизнинг кундалик хаётимизга айланиб бўлди. Тўғрисиям-да, ҳеч ким фуқароларнинг ижтимоий онгини ривожлантириш масаласи билан шуғулланмас экан, улар бундай воқеаларни жамоатчиликка қарши жиноят эмас, шунчаки қайсидир аҳлоқсиз шахсларнинг муаммолари сифатида қабул қилишда давом этади.

Ўша аҳлоқсиз шахслар эса – сиз-у бизмиз. Биз туфайли улар шундай бўлиб қолди. Кимдир индамади, кимдир шунчаки бефарқ, бошқа биров эса эътибор бермаслик энг яхши сиёсат, деб юраверди. Мен ўзим учун қароримни қабул қилиб бўлдим – энди сукут сақламайман ва бундай реалликни ўзгартириш учун қўлимдан келганини қиламан. Аллақачон вақти келди.
#Ўқувчилар ҳикояларидан

Кўп йиллар аввал бир подъездда турадиган маст қўшнимиз менга тегажоғлик қилди. Ҳовлимиз кичкина бўлиб, учта кўп қаватли уйни бирлаштирарди. Ҳамма бир-бирини танир, бир-бирининг уйига бемалол кирар, болалар эса кўпчилик бўлиб кўчада ўйнашар эди. Биз билан унинг икки қизи бўлган менинг тенгдош ўртоқларим ҳам ўйнарди.

Байрамнинг иккинчи ёки учинчи куни эди, у уйга кетаётиб, мени учратиб қолди ва қизи билан ўйнаш ва тушлик қилиш баҳонасида уйларига таклиф қилди. Мен ёмон хаёлга бормасдан таклифига рози бўлдим – қўшнимиз менинг наздимда сал кам қариндошдай эди. Уйларига киргач, у мени кўрпачага ўтказиб, лабимдан ўпишга киришиб, ўпаётганида тилимни чиқаришни талаб қилиб, жинсий аъзоларимга тегинарди. Тафсилотлари эсимда йўқ, лекин мен унинг олдидан қочиб, уйларидан чиқиб кетганман. У негадир орқамдан чиқмади. Коридорда қалтираган ҳолда эшик қулфини очолмай, анча пайт довдираб турдим. Қизи ҳам ўша ерда эди, мен ундан эшик очишда ёрдам беришини илтимос қилсам ҳам қўрққанча бошини сарак қилиб тураверди. Нимадир бўлдики, мен қочиб қутула олдим.

Нега ўша воқеани ота-онамга айтиб бермаганимни ҳалигача тушунмайман. 15 йилдан кейингина онамга айтишга журъат қилдим. Отам эса ҳеч нарсадан хабарлари йўқ. Қўшним ўша уйда ҳалиям яшаб келмоқда, анча диндор бўлиб қолди. Мен эса уни учратиб қолганимда донг қотиб қоламан, яхшиямки, қизлик уйимда 10 йилдир, яшамайман.

Айтганча, ёшим 5 да эди. Ҳозир айни ёшдаги қизчам бор, мен атрофдаги барча эркаклардан гумонсирайман. Яхши психологга учрашим керак, биламан. Бу қўрқувни йўқ қилмасам, тинч яшай олмайман. Ҳозир унинг устидан ариза ёзиш бефойда. Негаки ҳеч нарсани исботлай олмайман. Афсус...
=================
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак
​Токсик ота-оналар мавзусини кўтармоқчиман. Аслида уларни муҳокама қилиш ноўрин ҳисобланади. Лекин шундай ота-оналар борлиги – бу факт. Улар дунёнинг исталган мамлакатида бор. Ижтимоий мавқеи, маълумотининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Афтидан туппа-тузук кўринган одамлар фарзандларига шундай муомала қилишадики, лол қолмай иложинг йўқ. Улар фақат ўзлари билганча тарбия қилишади. Фарзанд фикрини тингламай, унинг шахсиятини синдиришга уринадилар. Токсик ота-оналарнинг фарзандлари катта бўлгач психотерапевтларнинг мижозларига айланади. Синган болалик изсиз ўтмайди... Ўқувчиларимиздан бирининг томонидан юборилган ҳикояни ўқигач, унда тасвирланган болакайни бағрингга қаттиқ босиб, қучгинг келади.

***
“Менинг отам кўп ичарди, доим онамни дўппослагани-дўппослаган. Онам бундай ҳаётдан безиб, шундай пайтларда қочадиган одат чиқарди. Ва биз, болалар бирга қочардик. Тасаввур қилинг: отам эшик томон отилса, биз деразадан қочардик, у ҳовлига кетимиздан чиқса, биз кўчага равона бўлардик. У бизни қувлар, биз эса уйимиз атрофидан нарига ўтмасдик. Бу воқеалар тунда содир бўларди.

Мен отамнинг бундай ҳаракатларидан жуда қўрқардим, онам эса кўп ҳам эътибор бермасди. Назаримда, унинг учун бу воқеалар ҳатто кулгили ҳам туюлгандай. Кунлардан бир кун биз молхонанинг иккинчи қаватига чиқиб олганмиз. Билсангиз, қишлоқдаги молхоналар иккинчи қаватида ем сақланади. Биз ўша ем учун ғамланган ўтлар ичида яшириниб олгандик. Дадам орқамиздан чиқиб: “Мен ҳаммасини кўряпман”, деди-ю, биз ҳар ёққа сочилиб кетдик. Онам биздан аввал пастга тушиб олди. Унинг ўзини тутиши ҳайвонларга хос қўрқувдан бошқаси эмасди.

Мен ҳануз онамни кечиролмаяпман. Нега бизни ҳимоя қилиши керак бўлган энг яқин инсонимиз бизни ҳимоя қилиш ўрнига дадам билан гўёки қувлашмачоқ ўйнарди. Мен ўшанда қанчалар қўрқишимни тасаввур қилганмикан?! Мен одамови, асабий ва мулоқотга кириша олмайдиган қиз бўлиб вояга етдим. Наҳотки, катталар уларга ўйиндек туюлган нарса болалар учун қанчалик қўрқинчли ва аянчли бўлиши мумкинлигини англамасалар?!...

--------------------------
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#СукутCақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон#ТоксикОта-Оналар #кўмак
🔶 Зўравонга дуч келганингизни қандай фарқлай олиш мумкин.

У ҳар дақиқада нима қилаётганингиз-у, ким билан эканлигингизни билишни хоҳлайди. У истаган нарсани қилмагунингизча ғазаблана бошлайди. Бирор хатога йўл қўймаслигингиз учун доимо сизга кўрсатма бериб туради.

Бундай ҳаракатлар гувоҳи бўлдингизми, билингки, у сизнинг ёки яқинларингизнинг хаётини тўлиқ назоратга олмоқчи бўлган потенциал зўравондир.

Булар ҳақида мексикалик психотерапевт Тере Диас Сендра ўз китобида ёзиб ўтди.

🔶 Сизни назорат қилувчи партнер ким?
Сизга ҳурмат кўрсатмайдиган кўпол, разил инсон.
🔶 Зўравоннинг стратегияси:
Одатда, бундай одамлар, бир томондан, сизни ўзига ром этиш, иккинчи томондан эса алдов, қўрқитиш ва ҳатто жисмоний зўравонлик таҳдидларига мурожаат қилишади.
Зўравоннинг хусусиятлари ва феъл-атвори:
➡️ У ўтмишдаги севги саргузаштлари билан фахрланади;
➡️ Ўз партнери билан муносабатларини яхшилашга зўр бермайди;
➡️ Беҳурмат муносабатда бўлади;
➡️ Уни бошқаларнинг ҳис-туйғулари қизиқтирмайди;
➡️ У бошқалар устидан назорат ва ҳукмронликдан лаззатланади;
➡️ Камдан-кам ҳолатларда ўз ҳаракатлари учун жавобгар бўлишга тайёр;
➡️ Унинг дунёқарашини қабул қилмайдиган кишиларга нисбатан нафрат билан қарайди, партнери ҳам бундан мустасно эмас;
➡️ Ёмон феълининг оқибатларини юмшатиш учун у ҳазил, пичинг қилади;
➡️ Унинг учун муҳими – ўзининг хоҳишлари, хусусан жинсий истакларини қондириш;
➡️ У тез-тез ёлғон гапиради;
➡️ Назорат қила олмаса, низолардан қочишга уринади;
➡️ У ёқимтой.

Тўлиқ матн: https://www.bbc.com/russian/features-46322355

------------------------------

#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликҚурбонлари #Аёллар #Психология #СаводсизликниТугатиш
Муштарий ҳикояси.
Муаллиф Юлия Бербер
2009 йил баҳори. Эрталабги соат 10. Юнус-Ободда йўловчи машинани тўхтатдим. Шота Руставели кўчасига зудлик билан етиб боришим керак. Оқ нексия тўхтади. Ҳайдовчи билан нархини келишдик. Шошилаётганимни ҳам айтдим. Йўлга тушдик.

Йул –йулакай ҳайдовчи телефон қўнғироқларига жавоб берди. 5 дақиқадан сўнг режалари ўзгаргани ва у умуман бошқа томонга юриши кераклигини айтди. Айни пайтда машина Халқлар дўстлигида эди. Машинани тўхтатиб тушиб қолишим кераклигини илтимос қилди. Мен рози бўлиб, унга мўлжалдаги пулдан камроқ бердим - манзилга етиб бормадим-да!. Ҳайдовчининг менга бўлган муносабати кескин ўзгарди. Автомашинадан югуриб тушиб, мени қўли билан қаттиқ ушлаб, силтади ва менга бақира кетди...

Шаҳар маркази. Атрофимизда одамлар, машиналар ўтиб кетяпти ,бекат тўла одам. Ҳамма бизни қизиқиш билан кузатяпти. Унга мени ўз холимга қўйишини талаб қилдим. У эса юзимга шапалоқ тортиб машинага ўтириб кетиб қолди….. Ерда ўтириб ўзимга келишга ҳаракат қилдим. Ёнгинамдан машиналар, одамлар ўтиб боришарди. Қарама –қарши бекатдаги одамларнинг қизиқиши сўнди. Ҳаёт ўз йўлида давом этарди...

-----------------
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак
Ўз бошимдан ўтказганларимни ҳикоя қилиб бермоқчиман. Мен жуда кўп ўқийман ва шу дард билан яшаётганимни биламан.

5 яшар қизалоқ эдим. Дадам бизни онам билан ташлаб кетдилар. Бу туйғу билан яшаш жуда қийин эди. Ёшим 9 га етганда онам турмушга чиқди. Улар уйда йўқликларида ўгай отам билан ёлғиз қолардим. У ҳар доим менга хирс кўзи билан қарар, тегажолик қилар,мумкин бўлмаган жойларимни қўли билан ушлар эди. Бизнинг кичкина кучукчамиз бўларди. Бир куни менинг кўзим олдида шу кучукча билан «ёмон» иш қилди. Мен ҳудди ҳайкалдек донг қотдим, ҳеч кимга лом-мим демадим, ҳатто онамгаям.

14 ёшдаман. Мактабдан қайтяпман. 2 йигит мени машинага солиб, олиб кетишди. Зўрлаб, кўчага ташлаб кетишди. Кейинчалик шу маразларни топишди, улар 28-30 ёш атрофида эди. Лекин уларни қамашмади, чунки улардан бири жуда бой эди, унинг пуллари кўп нарсаларни, жумладан менинг ҳаётимни ҳам хал қилди…

Мен ҳеч қайси олий ўқув юртига кира олмадим. Шу дард билан яшаяпман, ҳеч ким бу ҳақда билмайди. Ёшим 33 да. Ҳали турмушга чиқмаганман.

Яқинда ўгай отам онам ишда, укам эса дўконга чиқиб кетганидан фойдаланиб, мени олдимга кириб, эшикни ёпиб олди ва кийимларини ечиб кўз олдимда ҳирсини қондирди. Мен уйдан зўрға қочиб чиқиб кетишга улгурдим. Онамга ҳеч нарса демадим. Унинг оиласи бузилиб, укам ва синглим мен каби отасиз ўсишини хоҳламасдим.

Мен ёлғиз яшаш учун уйдан чиқиб кетдим. Ҳеч ким бошимдан ўтказганларимни билмайди. Мен шу дард билан яшашга мажбурман. Кимдир менга хушомад қилиб, яқиндан танишмоқчи бўлса, дарров қочаман. Шу инсонга нисбатан катта нафрат уйғонади. Ҳаётим шу тарзда ёлғиз, бемаъно, бефайз ўтмоқда. Ўз оламимда яшайман. Оиламдан алоҳида ижарада яшайман. Бу дардни ҳеч кимга айтолмайман, қалбимни дарддан фориғ қилолмайман. Сизларга ёзяпман-у, бўғзимга нимадир тиқилган…

___________________________________
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#СукутCақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак
#Ўқувчилардан.

Болалар хавфсизлик қоидалари
Болангизга исми ва фамилиясини ошкор қилмасликни ўргатинг. Бунга ўзингиз ҳам риоя қилинг.
Ҳеч қачон боланинг шахсий буюмларини имзоламанг.

Гарчи ҳозир кийимлар ва кўплаб буюмларда айнан исм ва бошқа маълумотларни ёзиб қўйиш учун махсус чизиқлар ва брелоклар бўлса ҳам, бу амалиётни қўлламанг.

Акс ҳолда боланинг исмини буткул бегона одам билиб қолиши мумкин.
Энди тасаввур қилинг, бегона одам сизга исмингизни айтиб мурожаат қиляпти. Сиз, ёши катта одам бўла туриб, шошиб қоласиз-у, болакайнинг реакциясини тасаввур қилинг. У дарров бегона одамга ишонади-қўяди.

Кийимларда ўз телефонингизни ёзиб қўйсангиз бўлади. Лекин шунда ҳам у бегона кўзлардан ҳоли бўлиши керак.

Фарзандингизга лифтга бегоналар билан кирмасликни ва бунда йўқ дея олишни ўргатинг.
Афсуски, айрим ёши катталар болалар улар билан лифтга киришдан бош тортса, ҳафа бўлиб қолишади. Тушунтирингки, бунда болакай ҳеч кимни ҳафа қилаётгани йўқ, шунчаки шахсий ҳавфсизлик қоидаларига риоя қилмоқда. Бундай ҳолатда “ота-онам лифтга бегона одамлар билан чиқишга рухсат бермайди” ибораси тушунарли эканлигини уқтиринг.

Агар бола шунда ҳам бегоналар билан лифтга чиқишдан бош тортишга уялса, шу пайт гўёки бир нарса эсидан чиқиб қолди-ю, ортига қайтиши кераклигидай ўзини тутишини ўргатинг.
Лифт кутаётганда унга кимлар яқинлашаётганини кўриш учун тўғри туришни ўргатинг. Болакай билсинки, кўплаб ҳолатларда болаларни оиланинг яқин танишлари, қўшнилар ва шунчаки кўчада ўтиб кетаётган одамлар хафа қилиши мумкин.

Фарзандингиз реал хаётда Интернетда танишган дўстлари билан учрашмаётганига ишонч ҳосил қилинг.
Виртуал маконда шахсий маълумотларни бериш қатъиян ман этилишини ўргатинг. Зинҳор бегоналарга телефон рақами, манзили ва фамилиясини айтмасин. Уларга ўз суратини юбориш ва қайси йўл билан қайтишини айтиш мумкин эмас.

Агар яқин атрофда машина тўхтаб, аста-секин болага қараб яқинлашса, машинанинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда баланд овозда ёрдамга чақириб қочиш керак. Бу болага вақтдан ютиш ва йўловчилар эътиборини жалб қилишга ёрдам беради.

Хавф остида қолганда биноларнинг деразалари ва машина ойналарини синдириш керак. Шунда одамларнинг эътиборини қаратиш мумкин.

Фарзандингизнинг телефон аппаратига кузатув дастурларини ўрнатинг.
Бундай иловалар нафақат боланинг координаталари ва телефон аппаратининг заряди неча фоиз қолганини, балки унга кимлар ва қайси рақамлардан қўнғироқ қилгани, қайси сайтларга киргани ва бошқа кўплаб нарсаларни кўрсатади.
Сигнал тугмаси ўрнатилган гаджет олиб беринг: соат, билагузук ёки бошқа кўринишда бўлиши мумкин.

Болангизга бегоналар билан узоқ гаплашмасликни ўргатинг.
Бу ерда кучук ўтиб кетмаганми ёки муайян кўчагача қандай етиб бориш мумкин, деган саволларга жавоб бериш учун 5 сония етади.

Болага ёши катталарга яқинлашмасликни ўргатинг. Ўртадаги масофа 2 метрдан кам бўлмаслиги керак. Бундай масофа қандай кўринишини уйда кўрсатиб беринг.
Эшик тақиллаганда уйда ота-она йўқлигини айтмаслик керак. Шунчаки кейинги сафар келишларини сўрасин, гарчи эшик ортидаги одам махсус кийимдаги инспектор бўлса ҳам.
# Интернетдан.

=============
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Хавфсизлик
#Ўқувчилардан
Болалар ота-оналаридан ёрдам сўрашдан қўрқиши ёки истамаслиги сабаблари. Гуруҳда ишлаш жараёнида ўсмирлар улардан асосий олтитасини айтиб ўтишди:

1. «Менга бақиришади»

Боланинг фикрича, ота-онаси уни арзимаган нарса – синган идиш, математикада “2” баҳо, йўқолган телефон учун уришса, бунақа нарса учун нақ ўлдиришади! Ўз болалигингиз ёки ўсмирлигингизни эсланг – ота-она, бобо-бувиларга доим ҳамма нарсани ҳам айтишга қўрқардик. Ҳозир эса болажонингиз исталган муаммо билан олдингизга келганда уни тушунадиган позициядамисиз? Керакли кўмакни бера оласизми? Тўғри сўзларни топа оласизми? Ўз ҳиссиётларингизни енгиб, ҳақиқатни тўғри қабул қила оласизми?

«Менинг ойим зўр — бақириш ўрнига, мен билан гаплашади!» — ўз болалари билан ишонч асосидаги муносабатларни ўрната олган ота-оналар ҳақида шундай дейишади.

2. «Уларни ҳафа қилишни истамайман», «Ойим билса, йиғлайди»

Болалар сиз-у бизга тўлиқ ишониш мумкин эмаслигини жуда яхши ҳис қилишади. Чунки қийин вазиятларда бола ёрдам олиш ўрнига ота-оналарга ҳам кўмак бериши зарур (уларни тинчлантириш, вазиятни енгишга ёрдам бериш). Шунда бола кучини тежайди: ота-оналар учун ташвишланишдан кўра, содир бўлган воқеаларни ўзлари енгишади.

3. «Ўзинг айбдорсан дейишади»

Фарзандларимиз биз ўқиган ижтимоий тармоқларда ўтиришади, биз тинглаган хабарларни эшитишади. Бировнинг хаётида кулфат юз берганда унинг яқинлари ва қариндошлари нималар дейишини билишади.

Бирон нарсангни ўғирлашдими?
Қаерга қарагансан?
Ўзинг билан бунча миқдордаги пулни олиб юриб нима қиласан?
Нега таксига ўтирмадинг?

Калтак едингми?
Нега иғво қилдинг?
Нега қочмадинг?
Қаршилик кўрсата олиш учун спортзалга қатнаш керак!

Зўрландингми?
Устингдаги кийиминг қанақа эди?
Пардозинг бормиди?
Ичволганмидинг?
Нега у билан боришга рози бўлдинг?

Болалар таъқиб ёки шилқимлик қурбони бўлиб қолганда яхши билишадики, катталардан кўмак кутиш бефойда, улар барибир айбни ўзингга ағдаришади – “мен ўзим айбдорман”. Бу принцип 3 ёшда, ҳам, 10 ёшда ҳам, 18 ёшда ҳам ишлайди.

Фарзандларимиздан ташқари “ўзинг айбдорсан” сингари шарҳларни ўша зўравонлар ҳам ўқишади. Қурбонларни айблаганда уларга гўё “разил ишларингизни амалга ошираверинг, барибир жамият қурбоннинг қандай кийимда бўлгани, ўзини қандай тутгани, аввал жинсий муносабатларда бўлган-бўлмаганини муҳокама қилади. Зўравон эса четда қолади. Ва катта эҳтимол билан жавобгарликка тортилмайди.
Интернетдан олинди

#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Хавфсизлик
#Ўқувчилар ҳикояларидан

Мен тиббиёт коллежида ўқирдим ва ўқишга ҳар куни жамоат транспортида қатнардим. Маълум соатларда йўловчилар кўпайиб, тиқилинчда хамма қаергадир кетарди, 93-автобусда ёш қизларга тегинадиган бир киши бор эди, кенг иштонда юриб, айтишларича, ўша жойи билан қизларни тегар экан. Бу унинг маршрути эди. Ҳамма уни таниса-да, ҳеч ким индамасди. Бир марта ўша маршрутда юрадиган курсдош қизларга ичимдаги қўрқувларимни айтиб бердим. Улар ҳам буни сезиб юрган экан. Ҳар доим автобусга чиқиб, уни учратмасликка умид қилардик, иложи борича бошқа маршрутларда юришга ҳаракат қилардик.

Кунларнинг бирида жуда кеч қолаётган пайтим ўйламай автобусга чиқдим. Борадиган манзилимга бир неча бекат қолганда мен ўша кишини кўриб қолдим ва мен томонга ҳаракатланаётганини пайқадим. Мен эшик томон силжидим. Жуда ҳам қўрқдим. 10 йил аввал бўлган воқеа бўлса-да, ҳаммасини аниқ-тиниқ эслайман. Эркак менинг ёнгинамга зич туриб олди, қандай қилиб бундай реакция қилганимни билмайман-ку, лекин нима қилганим ҳозир ҳам аниқ эсимда: сумкамдан қизил гель ручкани олдимда, бор кучим билан унга тиқдим. Қаерга текканини билмайман, тахминан бўксаси бўлса керак. У бақириб сўкиб юборди... автобус эшиги очилгани мен учун нажот бўлди - отилиб чиқдим. Узоқ вақт югурдим. Қўрқув ва даҳшатда эдим. Ўзимга кела олмай нафасимни ростлай олмадим, коллежга ҳам кеч қолдим.

Бошқа 93-автобусда юрмайдиган бўлдим. Аммо қизлар ҳам уни бошқа кўришмабди.

_________________________________
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9

Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.

#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак
#Эслатма!

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида зўравонликдан жабр кўрган шахсларга манзилли, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш бўйича янги марказ иш бошлади.

Пойтахтимизда зўравонликдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика ва Тошкент марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда халқаро тажрибаларга таянган ҳолда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларга манзилли, ўз вақтида ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш каби ишлар амалга оширилади.

Шунингдек, мазкур марказда зўравонлик қурбонига айланган аёллар учун шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, зарурат бўлганда, уларга қўшимча ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилади.

Марказ Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси 38-уйда жойлашган.
Боғланиш учун “1146-ишонч телефони”га қўнғироқ қилинг.

Янги марказ ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, янгиликларимизни кузатиб боринг.
________________________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Кўмак
#Мутахассис минбари

Эҳтиёт бўлинг, «Хонаки психопатлар»‼️

Олдимга келаётган аёлларнинг кўп қисми уйда қилинаётган зўравонликдан шикоят қилишади. Зўравон эркакларнинг аксариятида эса психопатия деган касаллик мавжудлиги анамнез йиғиш пайтида тахминий холда аниқланади. Психопатия бу 10-Касалликларнинг Халқаро Таснифига киритилган касаллик бўлиб, «Диссоциатив шахс бузилиши», «Социопатия», «Антисоциал шахс бузилиши» каби кўринишларда келади.

Уйингизда мана шундай зўравонни аниқлаб олиш учун бугун биз оддий тилда психопатиялар хақида суҳбатлашамиз.

Уй психопатларининг 6 хил турини кўриб чиқамиз.

1. Газлайтер - бундай психопатлар энг ашаддийси ҳисобланади. У сизни рухий-маънавий томондан эзади. Уй садистларидан бўлиб, «кўча хандон, уй зиндон» типидаги эркаклардир. Сизга рухий тажовуз, тазйиқ ўтказиб, ўзлигингизни йўқотишингиз учун яхшигина «уринади». Бирон ходисани умуман содир бўлмаганлигини айтиб, «Сен ақлингни еб қўйибсан», «Бу воқеани қачон ўйлаб топдинг?», «Психиатр кўригига боргин, эсингни еб қўйибсан» қабилидаги сўровлар билан сизни шошириб қўяди. Натижада сиз хам хақиқатдан бўлмаган бўлса-я, деб ўзингиздан шубҳалана бошлайсиз. Реалликни ёлғон хотиралардан ажратолмай қоласиз. Бу типдаги «уй психопатлари»ни энг умидсизи деса хам бўлади. Бундай патологик шахс билан яшаб, ўзингизни йўқотиб қўясиз.

2. Безори (хулиган) - бундай уй психопати ўзини «хақиқий эркак» деб билади. Агрессия, ғазаб «хақиқий эркаклик белгисидир», деб ўйлайди. Столга муштлаш, стулларни, нарсаларни отиш, кўзларини чақчайтириш айнан шу уй психопатлари учун хос. Аёлига қўл кўтариб, «Сен мени шундай қилишга мажбур этдинг» дейди. Аёлини аямай урадиганлар ва уриб туриб қайтариш керак дейдиган муштумзўрлар шу тоифага киради.

3. Критик - сизни доим танқид қилади. Хаммаси оддийгина «бироз тўлишибсанми», «оёқларинг чўпдай эканми» ва ш.ў. оддийгина танқидлардан бошланади. Бориб-бориб, «турсанг сўпоқ, ўтирсанг ўпоқ» бўлиб қоласиз. Бирон ютуққа эришдингизми, «ха, бу нима бўлибди сендек аёлга, аслида каттароқ лавозим беришлари керак эди» ёки уйда бирон тил ўрганган бўлсангиз, «буни хамма эплаяпти» қабилидаги камситишлар, ютуғингиз учун қўллаб-қувватламаслик натижасида ўз қадрингизни ер бараваригача тушириб қўяди. Бир кун келадики, сиз ўзига ишончи йўқ, омадсиз, қўлидан хеч нарса келмайдиган аёлга айланасиз! Бундай эркак билан хор аёлга айланасиз.

4. «Қирол» - эркак бўлгани учунгина ўзини султондек тутади. Аёлни ожиза, ақли ноқис бир шахс сифатидагина кўради. Аёлга на уй юмушларида ва на болалар тарбиясида қарашади. Ўзи хатто тухум қовура олмайди, аммо уни оёғи остида хамма нарса мухайё бўлиши керак. Уйидаги, кўчадаги ва умуман ҳар қандай аёлларни хурмат қилмайди ва хурматга лойиқ деб хам ўйламайди. Аёлнинг жойи фақат ошхонада дейдиганлар хилидан.

5. Жинсий маньяк - аёлдан фақат ўз жинсий хохишларини қондириш объекти сифатида фойдаланади. Уни аёлнинг хохиши, қизиқишлари ва умуман хеч нарса қизиқтирмайди.

6. «Қамоқ бошлиғи» - аёлларни тутқунда ушлайдиган, у билан худди маҳбус билан муомалада бўладиган эркаклар тоифасидир. Булар аёлини секин-аста барча дўстлари (худди дўстлари уни эрига қарши қайрайди), сўнг қариндошлари, охирида эса хатто ота-онасидан узоқлаштиришга эришади. «Иккимиз яхши яшаймиз, бизга ҳеч ким керакмас» дейди кўпинча. Аёлини нафақат илм олиши, зарурий иш билан хатто кўчага чиқишига йўл қўймайдилар. Бориб-бориб аёл киши ижтимоий изоляция холатига тушиб қолади.

Гавҳар Тешабоева,
психотерапевт-нарколог
https://t.me/Psixoterapevtuz
_____________________________________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Аёллар #Кўмак
#Ўқувчилар ҳикояларидан
Лойиҳамизга илк ҳикоя ҳам келиб тушди. Эслатиб ўтамиз, сиз қуйидаги ҳавола орқали ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
****
Оилада 7 фарзандмиз. 3 опам ва 1 акам отамнинг аввалги оиласидан, қолган 3 нафар фарзанд - кейинги оилаларидан. Оиламиз ҳамма хавас киладиган зиёли оила. Барча фарзандлар уйли-жойли бўлиб, ўзимиздан тинчиб кетганмиз. Фақат менинг оилавий бахтим тўкис бўлмади.
Мен 6-синфлигимдан дарсдан кейин қўшимча дарсга қатнайдиган бўлганман. Опамлар турмушга чиққан, ўгай акам уйланган. Ўша вақтда кеннойим аразлаб уйига кетиб қолганди. Қўшимча дарсдан чиқиб, уйга келсам, ойим синглим билан тоғамларникига кетишган экан. Уйда ўзим эдим, кечки овқатга уннадим. Шу вақт ўгай акам кириб келди ошхонага. Нима овқат тайёрлаётганимни сўради, жавоб бердим. Айланиб яна кирдилар, мен эшикка орқа ўгириб сабзавот тўғраётгандим. Акам орқа тарафимдан келиб қучоқлаб олди.
Ёшлигимдан эркалатиб ўйнатиб катта қилган, лекин бу сафар бошқачадек туюлди менга. Ғалати ҳаракатлари ҳайрон қолдирди. Бир нима миямга қаттиқ урилди. Қўлидан чиқиб кўчага қочдим. Қўшнилар нима деб ўйлайди, деган истиҳола билан яқинда яшовчи қариндошимизникига югурдим. У орқамдан қувди. Етиб олиб елкамга қаттиқ зарб билан урди. Ҳушимни йўқотиш ҳолатига келдим. Яхшиямки, қариндошимни қайноналари чиқиб қолиб, мени уйларига олиб кириб кетишди.
Отамлар келишгач, ҳаммасини айтиб бердим. Отам уйга киритмадилар уни. Кейинчалик турмушга чиқиб кетганимдан кейин уйга келиб кетиб юрди. Уни кўрганимда ёки фарзандларини кўрганимда асабийлашиб кетаман, лекин билдирмайман. Айни балоғатга етиш вақтимда қаттиқ қўрққаним боис гормонлар бузилишига чалиндим. Ҳозиргача минг даволансам ҳам фойдаси йўқ. Фарзандсизман. Эркаклардан нафратланаман. Психологлар суҳбатида кўп бўламан. Лекин онгимдаги энг яқин инсон йўқ. Ҳамма душман деган фикр юрагимда қолиб кетган.
_________________________________
Sukut saqlama.uz га келган мактублардан. Сиз ўз ҳикоянгизни аноним тарзда юборишингиз мумкин: https://forms.gle/ZKCabhpzFM3ewTUz9
Диққат: шахсий ҳикоялар остида таҳқирловчи, қадрсизлантирувчи, муаллифни қораловчи шарҳлар ман этилади. Агар бундай шарҳни тасодифан қолдирган бўлсангиз, илтимос, уни ўчиринг. Акс ҳолда ортиқча муҳокамаларсиз шарҳингиз ва сизни саҳифадан ўчиришга мажбур бўламиз.
#Сукутсақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Эркаклар #кўмак
Бош прокуратуранинг хабар беришича, 09.09.2019 йил соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг 02.09.2019 йилда туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этишган.
Аниқланишича, 09.09.2019 йил соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 02.09.2019 йилда туғилган фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишини олдини-олиш мақсадида шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган.
Мазкур ҳолат юзасидан 09.09.2019 йилда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Манба: http://www.prokuratura.uz/ru_RU/9418/
Саволлар кўп. Уларга жавоб топиш билан тегишли муассасалар шуғулланади. Лекин фуқаро сифатида биз бундай фожеаларни олдини олишда нималарга эътибор қаратиш керак, деган саволга жавоб бера оламизми? Туғруқдан кейин аёлларнинг психологик саломатлиги бирон тегишли мутахассислар қизиқадими? Туғруқхоналар штатида психологлар борми? Боласи ногирон туғилгач, ота-она билан суҳбат ўтказиладими? Уларга далда бериладими? Сиз нима деб ўйлайсиз, азиз ўқувчи?
_____________________________
#СукутСақлама #SukutSaqlama #ЗўравонликкаЙўқДеймиз #ЗўравонликданҲолиЎзбекистон #Болалар #Аёллар