Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи асосидаги «Садоқат» номли арт-драма.
https://youtu.be/X3l8_e7hiew
https://youtu.be/X3l8_e7hiew
YouTube
SADOQAT. Short Music Film. (РУССКИЕ субтитры + ENGLISH subtitles)
#bwgproduction #sadoqat #MunojatYulchieva #ToirAsqar #AbsuhoshimIsmoilov #AfzalRafikov
Музыкальная арт-драма SADOQAT построена на цитатах "Минувших дней" Абдуллы Кадыри в прочтении выдающегося актера Афзала Рафикова. Это концептуальный симбиоз национальной…
Музыкальная арт-драма SADOQAT построена на цитатах "Минувших дней" Абдуллы Кадыри в прочтении выдающегося актера Афзала Рафикова. Это концептуальный симбиоз национальной…
Усмон АЗИМ
Ўзингни аяма,
Бешафқат бўлгин.
Жонингга солиб тур гоҳида буров.
Шунда
Топилади
Хоин бўлагинг —
Унга раҳм қилма,
Қатл эт дарров.
Ўзингни аяма,
Бешафқат бўлгин.
Жанг қил
Била туриб
Мағлубиятни.
Шунда
Чекинади
Сотқин бўлагинг —
Маҳв эт шармандани,
Маҳв эт уятни.
Майда-майда бўлма,
Мудом бутун бўл,
Ўзингни ўзингга қилмагин талош.
Бир тан бўл,
Бир сўз бўл,
Битта тугун бўл —
Фақат битта юрак,
Фақат битта бош.
Аммо курашларда қурбонлик расм,
Сени ташлаб кетса,
Сен севган ҳаёт,
Минг битта тобутда танинг ётмасин
Дўстларинг кўтарган
Бир тобутда ёт.
t.me/SozKimyosi
Ўзингни аяма,
Бешафқат бўлгин.
Жонингга солиб тур гоҳида буров.
Шунда
Топилади
Хоин бўлагинг —
Унга раҳм қилма,
Қатл эт дарров.
Ўзингни аяма,
Бешафқат бўлгин.
Жанг қил
Била туриб
Мағлубиятни.
Шунда
Чекинади
Сотқин бўлагинг —
Маҳв эт шармандани,
Маҳв эт уятни.
Майда-майда бўлма,
Мудом бутун бўл,
Ўзингни ўзингга қилмагин талош.
Бир тан бўл,
Бир сўз бўл,
Битта тугун бўл —
Фақат битта юрак,
Фақат битта бош.
Аммо курашларда қурбонлик расм,
Сени ташлаб кетса,
Сен севган ҳаёт,
Минг битта тобутда танинг ётмасин
Дўстларинг кўтарган
Бир тобутда ёт.
t.me/SozKimyosi
Китоб йиғиш қийин иш эмас, китобни варақлаш қийин. Китобни варақлаш қийин эмас, уни мутолаа қилиш қийин. Китоб мутолаа қилиш қийин эмас, ўқиганингдан хулоса қилиш қийин. Ўқиганингдан хулоса қилиш қийин эмас, ўқиганингни ёдингда сақлаш қийин.
~~~~
Агар сизнинг ёлғиз бир яқин дўстингиз бўлса, қисматингиздан нолиманг. Сиз ёлғиз эмассиз, сиз туфайли эса дунёда битта ёлғиз одам сони камаяди.
~~~~
Эҳтиросли киши аёлларни севиши табиий, аммо аёлларни севганларнинг ҳаммаси ҳам ҳам эҳтиросли эмас. Гўзал аёлнинг қисмати ҳамиша бахтсиздир, аммо, қисмати бахтсиз аёлларнинг ҳаммаси ҳам гўзал эмас. Истеъдодли шоир шаробни севиши табиий, аммо шаробга уч бўлган киши ҳаммавақт истеъдодли шоир эмас.
ЧЖАН ЧАО

Ғийбат ВА жамоатчилик муҳокамаси ўртасидаги ФАРҚ ҳақида яна бир эслатай дедим.
Айтайлик, маҳаллангиздаги қўшни уйда яшовчи Маънавиятхон нариги маҳалладаги Маърифатбек билан юради. Икковиниям оиласи бор. Агар сиз билан биз буни ўзаро чойхонада ё интернетда очиқчасига муҳокама қилсак, бу - Ғийбат. Бу фақат уларнинг ўзи ва оиласига тааллуқли масала. Ортидан гапиришга ҳаққингиз йўқ.
Маҳаллангиз бошида турадиган Бахтишўр ака ўғлини уйлантиргач кўчанинг бошига уйига қўшиб яна икки хона солди. Энди сиз ва қўшниларингиз торайган кўчадан ўтолмай хунобсиз. Ариқлар ҳам тўсилиб қолди. Сиз бу ҳақида қўшнилар билан гаплашсангиз, бу - жамоатчилик муҳокамаси. Ғийбат эмас. Чунки Бахтишўрнинг бу иши бутун маҳалла ҳаётига таъсир қилди. Гапиришга ва ҳатто чора кўришга/ундашга ҳақлисиз.
Шаҳар ҳокими Яллама Ёримова эри билан ажрашди. Яллама опани бу аснода муҳокама қилиш - ғийбат. Бу унинг шахсий ҳаёти. (Ўзи эри - Уриб Ёримов аблаҳ эди. Майли, ғийбатга берилмайлик.)
Энди. Ҳоким Яллама опам жаҳли чиққаниданми ё зерикибми, ядерщикларни тайёрлайдиган олий мактаб очмоқчилар. Унинг бу қарорини ва ядровий физикага қанчалар алоқаси борлигини муҳокама қилиш - жамоатчилик муҳокамаси. Чунки унинг мактаби тайёрлаган ёмон ядерщиклар қўлида қоладиган атом станцияси портласа, бутун авлодингиз асфаласофилинга равона бўлади. Шундай экан, бу ғийбат эмас, жамоатчилик муҳокамаси.
Дарвоқе, Асфаласофилин акани эсдан чиқармайлик. Унинг катта ўғлининг ақли ожиз. Ногирон. Буни муҳокама қилиш - ғийбат.
Лекин, Асфаласофилин ака - бош вазир ўринбосари. У иккинчи ўғлини Швейцарияга хусусий мактабга юборди. Унинг бу ишини ва давлат маоши билан шундай қиммат мактабга пулни қаердан олганини муҳокама қилиш - жамоатчилик муҳокамаси. Ғийбат эмас. Чунки у сиз тўлаётган солиқларни ўғрилаётган бўлиши мумкин.
Ғийбат ва жамоатчилик муҳокамасини ажратолмасликни тушунса бўлади - жамиятимиз учун бу янги нарса. Ўзбекчиликка ҳам тўғри келмаслиги мумкин. Лекин, агар кимдир бундай жамаотчилик муҳокамасини бошласа, уни ғийбатда айблашга ҳаққимиз йўқ. У сиз ҳақингизда ҳам қайғураётган бўлиши мумкин.
©️ Ибрат САФО

Telegram
SOʻZ KIMYOSI
Bu yerda qalb bor... 🤍
https://t.me/joinchat/U
https://t.me/joinchat/U
Катта ёшли шогирдлар ўз устозларидан билимни юлқиб олади, ғўрлари бўлса устоз билимни уларнинг ичига судраб киришини кутиб ўтиришади, ўзингизга маълумки, одам куч билан олиши мумкин, аммо куч билан бера оламайди.
#Мутолаа
t.me/SozKimyosi
#Мутолаа
t.me/SozKimyosi
«Kill your darlings» ёҳуд қўчқорни эмас, севганларингизни қурбон қилинг!
Қурбон Ҳайити ортида турган воқеадан кўплар хабардор бўлса керак: Иброҳим алайҳиссалом кеч фарзанд кўради. Аллоҳ унинг садоқатини синаш мақсадида мана шу, ҳаётининг маъносига айланган яккаю ёлғиз ўғли Исмоилни қурбон қилишга буюради. Иброҳим алайҳиссалом иккиланади, қийналади, лекин Аллоҳнинг иродаси деб, ўғлини қурбон қилишга киришади. Охирги дақиқада бу қурбонлик қўчқор қурбонлиги билан алмаштирилади.
Қиссадан ҳисса: одам дуруст одам бўлиб қолиши учун баъзида ўз севган нарсаларидан ҳам воз кеча олиши керак. Идеаллари учун севганларини қурбон қила олиши керак.
Али Шариатий айтганидек, барчамизнинг ундан воз кеча олмайдиган «Исмолимиз» бор. «Сенинг Исмоилинг ким? Фақатгина ўзинг биласан буни, бошқа ҳеч ким. Балки оиланг, турмуш ўртоғинг, севгилинг, карьеранг, истеъдодинг, кучинг, мақоминг, пулинг, касбинг, илминг, шуҳратинг, рутбанг, ёшлигинг, гўзаллигингдир?
Айнан нималигини билмайман, лекин Иброҳим Исмоил алайҳиссаломни севганидек, сенинг ҳам ўта севган нарсанг бўлса керак. Нимаики сени ҳурриятдан маҳрум қилса, ўз бурчларинг ва вазифангни бажаришингга тўсқинлик қилса, сени хурсанд қилиб, ҳақиқатни эшитиш ва билишингга тўсқинлик қилса, масъулиятни ўз зиммангга олишдан кўра нега ундай қилолмаслигингга (жоиз) сабабларни қалаштиришинга олиб келса, шу сенинг «Исмоилингдир». Агар Аллоҳга яқинлашишни истанг, шу «Исмоилингни» қурбон қилишинг лозим».
Пайти келиб талаб этилганда Исмоилингизни қурбон қилишда заифлик қилсангиз нима бўлади? Мартин Лютер Кинг ўзининг энг таъсирли «Аксинча бўлса ҳам...» ваазида айтганидек бўлади:
«Сиз ҳам эҳтимол мендек 38 ёшдадирсиз, тасаввур қилинг, шундай аҳволга тушдингизки, ўзингизнинг буюк маслагингиз, муаззам мақсадингиз учун сабот-ла туриб беришингиз керак бўлди. Аммо сиз ортга тисарилдингиз. Чунки қўрқдингиз, узоқроқ яшашни истадингиз; ишингиздан айрилишдан, танқид ўқига нишон бўлишдан, омма назаридан қолишдан, кимдир пичоқлаб ўлдиришидан, кимдир ўқ узишидан, кимдир уйингизга ўт қўйишидан қўрқдингиз. Шу боис, ўз қадриятингиз учун сабот-ла туриб беришни истамадингиз. Дуруст, эҳтимол узоқ яшаб, 90 га кирарсиз, аммо билиб қўйинг, сиз 38 ёшдаёқ ўлгансиз!»
©️ Сардор САЛИМ

Ҳар душанба кутилаётган ва маза қилиб кўрилаётган фильмнинг иккинчи ва учинчи қисмлари. Америкага Ибрат Сафо билан бирга саёҳат қилинг.
https://youtu.be/3LX-AzdHLts
https://youtu.be/gHEeKPvpAIo
https://youtu.be/3LX-AzdHLts
https://youtu.be/gHEeKPvpAIo
YouTube
Америка ва ўзбеклар - 2-қисм: Диний эркинлик, терминатор ҳайдовчилар ва қуролга эгалик BBC O'zbek
BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!
"Америка ўзбеклари ва американча орзу" фильмимизнинг иккинчи қисмида Ибрат Сафо террорда айбланган Сайфулло беш йил яшаган Огайодаги ўзбек мусулмон жамоатига боради. У шу ерда радикаллашганмиди?
Телевизор…

Вақтнинг таъми тахир.
~~~
Тақдир сенга бир одамни ҳамроҳ қилиб берса, сенда танлаш имкони бўлмаса, жамики инсоний билимларингдан нима фойда? Тақдир унга қасд қилган, тақдир қаршисида у ожиз эди.
~~~
Кимдир сенга ташвишланма дедими, дарҳол бундан ташвишлан...
~~~
«Суянмоқчи бўлган дарахтни яхшилаб ўрган», - деган отаси бир марта унга. У дарахтни ўзи танлашга мушарраф бўлмади, аммо уни сотиб олган одам унинг оғирлигига ҳар доим бардош бериб келди.

БИР БУЛУТ ЙИҒЛАЙДИ…
Сиқиламан…
Адо бўлмас дардлар
тўла юрагимла
Қуёшни кутаман,
маҳзун-мағрур тепаларда…
Йиллар ғамин ортиб елкаларимгa
Йўл оламан…
ёлғиз сокин саҳроларга…
Атрофимда қайнар одам,
талотум,
Улар турфа қир гулидай рангин,
гавжум…
Аммо қийнар мени ёлғизлик мудом,
Атрофимда шунча одам бўлса ҳам…
Ҳеч кимса йўқдай,
кимсасиздай бу олам.
Истардим,
ёнимда бўлгин ёр
Қуёш бўл, тоблагин мени…
Совуқдан титраган қалбимни илит…
Олов бўлиб ёндир, борлиғим исит…
Иста жоним берай, қурбонинг бўлай.
Қалбимда ғалаён:
бажо қилолмадим юрак амрини…
Дардларим қалбимни эзар тинмайин.
Узоқларда,
Қонталаш шафақларда,
Бир булут йиғларди…
Яшар КАМОЛ
t.me/SozKimyosi
Сиқиламан…
Адо бўлмас дардлар
тўла юрагимла
Қуёшни кутаман,
маҳзун-мағрур тепаларда…
Йиллар ғамин ортиб елкаларимгa
Йўл оламан…
ёлғиз сокин саҳроларга…
Атрофимда қайнар одам,
талотум,
Улар турфа қир гулидай рангин,
гавжум…
Аммо қийнар мени ёлғизлик мудом,
Атрофимда шунча одам бўлса ҳам…
Ҳеч кимса йўқдай,
кимсасиздай бу олам.
Истардим,
ёнимда бўлгин ёр
Қуёш бўл, тоблагин мени…
Совуқдан титраган қалбимни илит…
Олов бўлиб ёндир, борлиғим исит…
Иста жоним берай, қурбонинг бўлай.
Қалбимда ғалаён:
бажо қилолмадим юрак амрини…
Дардларим қалбимни эзар тинмайин.
Узоқларда,
Қонталаш шафақларда,
Бир булут йиғларди…
Яшар КАМОЛ
t.me/SozKimyosi
Шифт остига сиғинган
кўчманчи қушларнинг
қор зарралари орасида
тушган оппоқ парини ҳам
кўрабилмоқ…
Мана шудир
Севмоқ!
Сунай АКИН
https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn
кўчманчи қушларнинг
қор зарралари орасида
тушган оппоқ парини ҳам
кўрабилмоқ…
Мана шудир
Севмоқ!
Сунай АКИН
https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги дунёларга саёҳат қиламизми, биргаликда?
ПС: Хазиналарни “Akademnashr” нашриётидан топасиз.
Манзил: https://t.me/Akademnashr
@SozKimyosi
ПС: Хазиналарни “Akademnashr” нашриётидан топасиз.
Манзил: https://t.me/Akademnashr
@SozKimyosi
Аввал бошдан
Йўлларимиз тушганди айро.
Сен, шоирдек
Қолгандинг севиб,
Мен, ошиқдек
Битардим шеърлар.
Иккимиз ҳам адашдик:
Мен – қай бир рўёнинг адоғидаман,
Охири кўринмас шеър ичида – Сен.
Ваҳи АРМАН
t.me/SozKimyosi
Йўлларимиз тушганди айро.
Сен, шоирдек
Қолгандинг севиб,
Мен, ошиқдек
Битардим шеърлар.
Иккимиз ҳам адашдик:
Мен – қай бир рўёнинг адоғидаман,
Охири кўринмас шеър ичида – Сен.
Ваҳи АРМАН
t.me/SozKimyosi
Матназар АБДУЛҲАКИМ
Танҳо фасл эмасди баҳор,
Унга танҳо меҳримни бердим.
Бамисоли кунгайдаги қор
Ғамлар нигоҳингда эриди.
Мен овозим бўғилгунча то,
Ҳуснинг куйлаб куйдим жизғаниб.
Бироқ ҳансираган саратон
Ёнди сени мендан қизғаниб.
Қуёш ерни оловга чайиб,
Тиниб қолди мушфиқ эпкинлар.
Ипак сочинг бадтар сарғайиб,
Рухсорингга тошди сепкиллар.
Қасд қилганлар, ахир, мудом паст,
Ёз ҳам ўтди армонда, ўсал.
Аввалгидек мен ҳамон сармаст,
Аввалгидек сен ҳамон гўзал.
Шодликларим ниқобланган дард,
Сен бу дардни англайсан аранг.
Кўзларингдан ёғилган мадад
Аввалгидек ҳамон осмонранг.
Сен кўргач шу толени раво,
Ғурбатлардан мен нолимайман.
Мен қолмайман ҳеч вақт бенаво,
Мен ҳеч қачон сенсиз қолмайман.
Сенга хазон тегмас. Сен асл.
Сенга дахл қила олмас куз.
Фасл келиб, кетади фасл,
Фақат меҳрим билмас танаффус.
Ишқ фаслида ҳамиша ҳамал.
Бордир ҳаёт. Йўқдир ўнгишиқ.
Мен учун сен мангу мукаммал,
Мангу ўн саккиз яшар қўшиқ!
t.me/SozKimyosi
Танҳо фасл эмасди баҳор,
Унга танҳо меҳримни бердим.
Бамисоли кунгайдаги қор
Ғамлар нигоҳингда эриди.
Мен овозим бўғилгунча то,
Ҳуснинг куйлаб куйдим жизғаниб.
Бироқ ҳансираган саратон
Ёнди сени мендан қизғаниб.
Қуёш ерни оловга чайиб,
Тиниб қолди мушфиқ эпкинлар.
Ипак сочинг бадтар сарғайиб,
Рухсорингга тошди сепкиллар.
Қасд қилганлар, ахир, мудом паст,
Ёз ҳам ўтди армонда, ўсал.
Аввалгидек мен ҳамон сармаст,
Аввалгидек сен ҳамон гўзал.
Шодликларим ниқобланган дард,
Сен бу дардни англайсан аранг.
Кўзларингдан ёғилган мадад
Аввалгидек ҳамон осмонранг.
Сен кўргач шу толени раво,
Ғурбатлардан мен нолимайман.
Мен қолмайман ҳеч вақт бенаво,
Мен ҳеч қачон сенсиз қолмайман.
Сенга хазон тегмас. Сен асл.
Сенга дахл қила олмас куз.
Фасл келиб, кетади фасл,
Фақат меҳрим билмас танаффус.
Ишқ фаслида ҳамиша ҳамал.
Бордир ҳаёт. Йўқдир ўнгишиқ.
Мен учун сен мангу мукаммал,
Мангу ўн саккиз яшар қўшиқ!
t.me/SozKimyosi
Агар буюк олимлар бир неча аср давомида турк ва мўғил тилларининг қариндошлигини исбот қила олмаган эканлар, демак, масала нотўғри қўйилган деган хулосага келишдан бошқа чорамиз йўқ.
В. Котвич
#Мутолаа
t.me/SozKimyosi
В. Котвич
#Мутолаа
t.me/SozKimyosi
Telegram
SOʻZ KIMYOSI
Bu yerda qalb bor... 🤍
https://t.me/joinchat/U
https://t.me/joinchat/U
Жияним чизган расм. Ўхшабдими?
Китобга ва Минушга шундай меҳр қўйдиларки... ☺️
Таржимонга ва нашриётга ажойиб китоб учун ташаккурлар!
Китобга ва Минушга шундай меҳр қўйдиларки... ☺️
Таржимонга ва нашриётга ажойиб китоб учун ташаккурлар!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл четида юмалаб ётган тошни тепдим.
Тошдан садо чиқмади.
Худога солдим, дегани бу.
****
Дунёдаги ҳамма нарса одамга яқинлашиши билан
ўзлигини йўқотади.
Одам одамга яқинлашганда ҳам топганидан
йўқотгани кўпроқдир…
****
Нега шундай ожиз ва нафис жонзот ҳам одамдан
юқорида учиб юради.
Бақувват ва вазмин нарсалар ҳамиша оёқ остида
бўлишадими? Демак, одам оғир-босиқлиги учун хорми?
Енгилтак ва хушомадгўй кимсаларни шунинг учун ошиғи
олчи экан-да…
”Фикрларингизни жиловлаб олинг, улар ҳамма
нарсанинг бошланишидир”.
Ҳалиги капалакнинг қанотидаги ёзув бу...
Муҳаммад ЮСУФ
”Осмоннинг охири”

Усмон НОСИР
БЕГОНА
Сенинг ойинг меникидан чиройлими?
Айрилиққа бардош бериб чидайдими?
Қайғусини кулги билан,
Шодлигини йиғи билан
Изҳор қила оладими?
Менинг ойим сеникидан чиройлидир,
Айрилиққа ақллидир, чидамлидир.
Қайғусини кулги билан,
Шодлигини йиғи билан
Изҳор қила олади у!
Кўз олдимда муздек қотиб турасан сен,
Ярамайсан курашларга, бегона сен!
Жаҳлим ёмон, сақланиб қол.
Ол, нури йўқ ойингни ол,
Сўнгра йўқол даргоҳимдан!
Кулгиларим орқасида заҳарим бор,
О, ишонма, бўлолмайсан сен менга ёр!
Ниятингда ўзга фикр,
Тилларингда ўзга зикр...
Йўқол! Жаҳлимни қўзғатма!!!
t.me/SozKimyosi
БЕГОНА
Сенинг ойинг меникидан чиройлими?
Айрилиққа бардош бериб чидайдими?
Қайғусини кулги билан,
Шодлигини йиғи билан
Изҳор қила оладими?
Менинг ойим сеникидан чиройлидир,
Айрилиққа ақллидир, чидамлидир.
Қайғусини кулги билан,
Шодлигини йиғи билан
Изҳор қила олади у!
Кўз олдимда муздек қотиб турасан сен,
Ярамайсан курашларга, бегона сен!
Жаҳлим ёмон, сақланиб қол.
Ол, нури йўқ ойингни ол,
Сўнгра йўқол даргоҳимдан!
Кулгиларим орқасида заҳарим бор,
О, ишонма, бўлолмайсан сен менга ёр!
Ниятингда ўзга фикр,
Тилларингда ўзга зикр...
Йўқол! Жаҳлимни қўзғатма!!!
t.me/SozKimyosi
Гулноз Мўминова
ИЮЛЬ
Кўнглим қудуғини қуритди июль,
Мендан чиқиб кетди юввош гиначи.
Турибман – қаршимда охири йўқ йўл,
Теграмда бир гала сариқ ниначи.
Надоматнинг тахир ҳосилини кенг
Этагимга сола қаҳ-қаҳ отар ёз.
Шу лаҳзада ўлмак шаҳидликка тенг,
Шу лаҳзада ўлмак тирикликдан соз!
Саратон баргларга олов уфурган,
Қара – кузни кутмас хазонлиғлар бор.
Кўнгил қудуғига беўй тупурган
Кимсаларга наҳот омонлиғлар бор?
Ким у?
Йўлга чиқмиш куннинг тиғида?
Ким у?
Кетаётир ожиз аланглаб.
Инонч ва шаккоклик оралиғига
Тикилган дор узра руҳим саланглар...
Маъносин йўқотди муқаддасликлар,
Бир дуо қолмади – бўм-бўш ҳовучим.
Ўчгач қалбимдаги жами битиклар,
Нафратим Иблисла кетар қовушиб.
Унгача эгнимда олов кўйлаги,
Унгача юз берар вулқон совиши.
Ларзага келтирар умринг йўлагин
Учрашган тошларнинг қарс-қурс товуши...
t.me/SozKimyosi
ИЮЛЬ
Кўнглим қудуғини қуритди июль,
Мендан чиқиб кетди юввош гиначи.
Турибман – қаршимда охири йўқ йўл,
Теграмда бир гала сариқ ниначи.
Надоматнинг тахир ҳосилини кенг
Этагимга сола қаҳ-қаҳ отар ёз.
Шу лаҳзада ўлмак шаҳидликка тенг,
Шу лаҳзада ўлмак тирикликдан соз!
Саратон баргларга олов уфурган,
Қара – кузни кутмас хазонлиғлар бор.
Кўнгил қудуғига беўй тупурган
Кимсаларга наҳот омонлиғлар бор?
Ким у?
Йўлга чиқмиш куннинг тиғида?
Ким у?
Кетаётир ожиз аланглаб.
Инонч ва шаккоклик оралиғига
Тикилган дор узра руҳим саланглар...
Маъносин йўқотди муқаддасликлар,
Бир дуо қолмади – бўм-бўш ҳовучим.
Ўчгач қалбимдаги жами битиклар,
Нафратим Иблисла кетар қовушиб.
Унгача эгнимда олов кўйлаги,
Унгача юз берар вулқон совиши.
Ларзага келтирар умринг йўлагин
Учрашган тошларнинг қарс-қурс товуши...
t.me/SozKimyosi