SOʻZ KIMYOSI
633 subscribers
1.02K photos
184 videos
17 files
2.19K links
Bu yerda qalb bor... 🤍

https://t.me/joinchat/U
Download Telegram
Что такое любовь? Нет, не любовь поэзии и песен, а просто – чувство?

Что такое жизнь? Не жизнь в понимании философов и писателей, а просто – человеческая?

Что такое счастье? Что такое память? Кто знает? Кто скажет?

@SozKimyosi
​​Hamma o’ch olsa dunyoda inson zoti qolmaydi.

M. GANDI

~~~~

Ҳамма ўч олса дунёда инсон зоти қолмайди.

M. ГАНДИ

@SozKimyosi
Фэйсбукда турли йўналишда ижод қиладиган ижодкор: рассом, шоир, адиб, режиссер, шу билан биргаликда журналист, блогерларни кузатиб бораман! Жиддий сиёсий муаммолардан, хайп мавзуларгача бўлади. Даражасига қараб муаммоларни кўтариб чиқишади, албатта. Жиддий мавзуларда ёзиладиган эълонларнинг ўқувчиси ҳам, лайкловчиси ҳам кам бўлади, муносабатлар эса унданда кам! Улар ичида халқаро журналистлар ҳам бор: иқтисодий-сиёсий мавзулардаги интервью, мақолалари остида баҳслар деярли бўлмайди. Ҳазил аралаш ёзган эълонлари эса анча улашилади, изоҳлар қолдирилади.

Исталган телеграм каналга қаранг, хайп мавзулар, бемаза видеолар, мусиқа, кино улашувчи каналлар, дейлик, таълимга, адабиётга, сиёсатга оид материаллар бериб борадиган каналлардан кўра анча кўп аудитория йиға олган.

Одамлар енгил-елпи нарсаларга ўч! Девид Ҳюм, Фрейд, Фромм...ларда омма диди ҳақида яхши гаплар бор. Шубҳасиз, кўпчилигимиз ўқиганмиз. Бот-бот такрорлаб турамиз! Кўпчилиги бундай кайфиятнинг сабабларигача тушунтиришган. Аммо мана неча йиллар ўтсаки, дид ўсмаяпти, сабаб-оқибатлар ўтган бўлсада оммавийлик авжида.

Албатта, блогерга кузатувчилар сони муҳим, реклама шунга қараб берилади, берилган рекламалар яхшигина пул келтиради...


Аммо, лекин, бироқ... қачонгача енгил ва ёки натижаси тез мавзулар билан аудитория йиғилади!? Қачонгача истеъмолчилик кайфиятида бўламиз? Қачонгача нима узатишса, ўйламай, фикрламай ҳазм қиламиз?!

Дейлик, ҳозир: «ТИЛ БИЛАДИГАН ЁШЛАР, КЕЛИНГ БИРЛАШИБ САЙТ ЯРАТАМИЗ. ЧЕТ ТИЛЛАРИДАН ИЛМИЙ, БАДИИЙ ВА ҲОКАЗО МАЪЛУМОТ, МАҚОЛАЛАРНИ КЎНГИЛЛИ ТАРЖИМА ҚИЛИБ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ БОЙИТАМИЗ», деган эълон берилса қанча киши ўқиб, жавоб берадию, қизлар исми айтилган қўшиқ ва ёки кинога муносабатга қанча киши эътибор қаратади? Жавоб саволнинг ўзида!😉

Биохимик берган жавоб ёдингиздами? Футболга миллион ажратиб, биохимикларга арзимаган маош берганлар, боринг, вирусга вакцинани футболчилар топиб берсин... Шундай эдими?


Бизда биохимиклар борми? Атиги биттагина ўзбек биохимик олимини танийдиганларчи, қанча чиқар эканмиз? Аммо кино, футбол деса томдан ташлаймиз! Боринг, вирусга ҳам давони режиссерларингиз топиб, даволасин, десая биздаги доктор ва биохимиклар ҳам!😜
Бир ой олдин мен ҳам карантиндан кейин дунё бошқача бўлишига, одамлар аввалгидек бўлмаслигига, илмга эътибор кино, мусиқа ва бошқа олди қочдиларга эҳтиёждан ортишига ишонаётгандим.

Аммо, лекин, бироқ... ОНГ болаликда нима билан ОЗИҚЛАНГАН бўлса ўшани МУҚАДДАС билганича қодаверар экан! Карантинда илмга эътибор кучаймади, аммо хайп мавзулар, тинғир-тинғир-у, кинодан у ёғига сакрай олмаяпмиз!
Бўйимиз калта экан демак, бўйимиздан ошиб сакрай олмаймиз...

Таълимдан келсангиз ҳам, тиббиётдан келсангиз ҳам ДАВЛАТ пул ажратиши керак деб ҳамма юкни давлатга ағдарамиз! Давлат ажратаётган пулларни сарҳисобини сўрашга келганда, «ўзинг нима қилиб кўйдинг» куйини чаламиз!

Иккиламчи соҳаларга ҳам миллиардлар ажратиляпти ва ўзини оқламаяпти, бу ҳақда айтсангиз ва шу кино, футбол билан Тўйтепадан нарига ўта олмаяпмиз, келинглар уларга кетадиган кучни тиббиёт ва таълимга ажратайлик десангиз, таълим ва тиббиёт ичидаги коррупциядан келиб тилингизни тишлатмоқчи бўлишади. Гўёки кино саноатида коррупция йўқ, футболда йўқ! Гўёки давлат битта фильм учун ажратган миллионларини оқлаган биттагина бўлсада фильмимиз бордек... Футболчилар музқаймоқ ейишгада чиқиб келаётгандек...

Ҳозирда онлайн дарс берадиган ўқитувчига эҳтиёж бор экан, халқдан пул йиғиб кино олмоқчи бўлаётганлар, пул йиғиб ўқитувчиларга беринглар, яхши ўқитувчилар бор, бориб дарс берар балки...

Йўқ, кино учун пул беришга тайёрлар ўқитувчи учун пул бермаса керак!..
Ўқитувчи ойлик оладику, ойлиги эвазига ўтсин, шундайми, режиссерларни севамиз, ўқитувчиларни хушламаймиз.

Севикли хонанда, режиссерлари ҳақида ёзаверинглар оламон шуларга эргашади, шулар қизиқ!
Худо кўрсатмасин, олимлар билан суҳбат қилиб, биохимиклар, ўқитувчи, врачлар ҳақида ёзиб қўйманглар, зерикарли мавзу.
Одамларга қизиқ эмас! 🙃

Санъат - саноат ичидагиларни мақтасангиз албатта биттада жавоб келади! Раҳматни унутмайди! Эпласангиз асосли танқид қилиб жавоб кутинг. Танқид қилиб кўринг, блокка тушасиз! Биринчи рақамли душманига айланасиз! Синалган!


Мақтов билан қарсак олиш менинг услубим эмас, сизникичи? Сизники қандай?

Яна ўргатди деманглар, ким нима ҳақида ёзади ўзи билади.

Хатолар бўлса узр, телефонда кирилл алифбосида ёзиш кўникмаси йўқ!)


@SozKimyosi
Таълим тизими ислоҳ қилиниши шарт!
Ҳозиргиси ўқувчини на катта ҳаётга, на ДТМ тестларига тайёрлай олади.


Таълим барчага бирдек тегишли. Фақат давлат зиммасига юклаб қўйиб бўлмайди! 30 йил шундай қилиб келмадикми?
Унутмайлик, сифатли таълим ҳеч қачон арзон ва ёки текин бўлмаган, бўлмайди ҳам!

«Осмондаги болалар» 3 фильмини суратга олиш учун хайрия қилиб пул йиғайлик деган таклиф билан чиқишибди. Хўш, кино қилинди ҳам дейлик, келажак авлод учун нимадир бера оладими?
Кинойингиз биттага бойир, аммо илмсиз кишилар кўпайиб бораверадику, бу жиддий муаммо эмасми? Зарур ва нозарур нарсаларни ажратиб ололмаймизми?


Наҳотки, пендемия қарашларимизни ўзгартира олмади? Пендемия ҳақида кино қилиб тиббиёт ва таълим соҳасидаги муаммолар ҳал бўлиб қоладими?
Ҳозир тиббиёт, таълим учун ажратиладиган 10 минг доллар ҳам пул ёки фақат менга шундай кўриняптими? Битта кинога 150минг $дан ошиқ пул ажратмоқчи бўлган ҳотамтойлар, таълимга келганда қайси тешикка кириб кетасизлар?

Ёмон чиқди халқдан пул йиғиш, истагани истаган томонга тортиб халқни чалғитяпти! Асосий ишлардан чалғитяпти, тушуняпсизларми? Китобдан, илмдан чалғитяпти!


Пендемия тугагач у ҳақида кино ишланадиган давлатда эмас, тиббиёт ривожига бор кучини, сармоясини ажратадиган давлатда яшагим келяпти!

Пендемия тугагач, болаларини хонанда, актёр қилишни орзулайдиган ота-оналарни эмас, вирусолог, пульмонолог... ўқитувчи қилишни истайдиган ота-оналарни кўргим келяпти.

Карантин тугагач, яллачилар кетидан обрў олиб юрадиган журналист, блогерларни эмас, бизга замонавий лабораториялар керак экан дея жар сола оладиган журналист, блогерларни кўргим келяпти!

Ўқитувчиларнинг ҳам жиддий касб эгаси эканини эътироф этадиган, қадрлайдиган халқ бўлишимизни истаяпман!

Бундай истак минглаб юракларда туғилганига ишончим комил!

Кинога, футболга эмас, фарзандларингиз таълимига сармоя киритинг! Ўқитувчиларни рағбатлантиринг! Натижаси гўзал бўлажак, ин ша Аллоҳ!..

@SozKimyosi
​​Усмон Носирнинг «Юр тоғларга чиқайлик, Майли, юр», деб бошланувчи шеърини тинмай такрорлаяпман. Бошида тилимдан, кейин дилимдан, ҳозирда юрагимнинг энг чуқур жойидан қон каби сизиб чиқишни бошлади. Шундай кўтаринки шеърни йиғлаб ўқиш ҳолатига келдим. Бор овозда:

- ЮРИНГ КЎЧАГА ЧИҚАЙЛИК, десаму,
- МАЙЛИ, ЮРИНГ, дейишса...

Шеърни ўқиб кўринг, юрагингиз ёниб, кўзингизга ёш келмаса, демак ҳали карантиндан безмабсиз!
😉😜

Юр тоғларга чиқайлик,
Майли, юр|
Эҳ… қандайин чиройлик
Оппоқ нур…

Олмос каби оппоқ қор
Ялтирар.
Нега мунча дил оқар,
Қалтирар?

Биласанми, ёшлик бу —
Тўймаган!
Тиним билмас, гўё сув
Ўйнаган…

Шунга аъло, чиройлик
Кўринур…
Юр, тоғларга чиқайлик.
Майли, юр!


Аллоҳим, сенга ҳаммадан ҳам муҳтож қолган бандаларингни ўз ҳолига ташлаб қўйма!

#Тушкунликка_тушманг ва #Уйда_қолинг

Расм муаллифи: Ибрат САФО

@SozKimyosi
​​САИДАМИН ЖИЛО

Бўлди қалб эриб адо, бехабар қолдинг,
Fамга бўлдим мубтало, бехабар қолдинг.

Дедим, гар додимга етсанг дод этай,
Менга бул сўнгсиз жазо, бехабар қолдинг.

Жон ниҳолинг истагай ёр васлини,
Бўлди ҳижрон ошно, бехабар қолдинг.

Бебақо хокинг букун сийм бирла зар,
Бўлди ишқ бир кимё, бехабар қолдинг.

Етмадинг қадрингга, ишқ қадрига ҳам,
Орзулар бўлмиш фано, бехабар қолдинг.

Жондайин эрдинг яқин бизларга сен,
Қолди қалбинг бе Жило, бехабар қолдинг!..


Одил ИКРОМ таржимаси

@SozKimyosi
​​Роббим, яна ҳузурингдаман... Беҳисоб ташвишларимдан ариб тағин келдим... Айт, мен жинниманми? Ёки бу дунёдаги бирдан-бир соғ одам? Нечун мен бир ишнинг этагидан тутмайман? Нечун танлаганим бир йўлдан одамлардек оғишмай кетолмайман? Нечун ҳар лаҳза ҳар кўйдаман? Бир он шоҳ бўлсам, кўз очиб юмгунча гадоман? Нега қолган бандаларингники янглиғ бошим ёстиққа ухлаб тушмайди? Балки саҳарларгача дунёлари куйган шўрликдек ўрнимда тўлғонавераман! Кўзим илинса, нимадандир, кимдандир ажралиб қоладигандек безовтаман. «У руҳдир! - дейман, - илдизи Сенинг бағрингга санчилган олам! Барча азоб ундан!» Ахир изтироб чекаётган ёлғиз вужуд эмас, унинг ич-ичида яна кимдир ҳам қийналаётир. Қўққисдан ғафлатни соғина бошлайман. Бу азоб гўё баланд овозда янграётган ёқимсиз нағма-ю мен уни ўчирмоққа, ундан бир пас бўлсин, қутулмоққа ошиқаман. Ҳайҳот! Тириклик недир? Шу изтиробми? Ёхуд ундан халос бўлмоқлик – билмайман! Назаримда на униси ва на буниси. Инчунун, кўнгил ҳар иккисига ҳам чопмайди. Наҳотки, қандайдир бошқа йўл йўқ?.. Бўлиши керак... Ахир, унга эҳтиёж сезяпман-ку! Демак, у мавжуд! Роббим, мен шунинг учун қошингдаман! Қўшни хонада – мендан жуда узоқда пишиллаб одамлар ухлашяпти. Мен иккимиздан кимга ҳавас қилишнию кимга ачинишни билмайман. Агар бизнинг ҳаммамиз бир хил хилқат эсак, унда нега мен бошқалардек қотиб ухлаб, борлиғимга тин бермайман, беролмайман? Уйқусизликдан қизарган кўзларимни деразага тикканча гоҳ қисматимдан, гоҳ отиб келаётган тонгдан – «жуда эрта» чалинган бонгдан нолийман...

Барибир шифо ҳам бўлиши керак! Ахир, дард бор-ку! Лекин нажотим дардимнинг тузалиб одамлар олдига – қўшни хонага қайтишимдами ва ё унинг зўрайиб, мени ақлу идрокдан, нобакор дунёдан мосуво этишидами? – билмайман. Ахир, мен жараён – оқиб турган сувман. Бинобарин, на орқани ва на олдини, на ўнг қирғоқни ва сўл томонни танлай оламан. Шунга қарамай, мен қайгадир шошаяпман, ахир оқаяпман! Демак кимгадир, негадир ташнаман, қандайдир манзилга равона бўлганман! Менинг ҳар думалашим битта йўл, навбатдагиси ундан чиққанимни билдиргандек, янгисига қадам қўйганимни-да англатади. Гўё боши узра қилич серпалаётган жонивордек ўзимни чор томонга ураман. Аммо нажотим қиличдами ва ёки ҳар тарафда? – билмайман…


Улуғбек ҲАМДАМ
«ЁЛҒИЗЛИК» қиссасидан парча...


@SozKimyosi
​​Абдувоҳид ҲАЙИТ

Йироқ энди хотирот ҳам, сен йироқсан, йўл йироқ,
Энди дилга дард яқиндир, хонумонимдир фироқ.

Барча олам аҳли сенга ҳамдаму мен бир ғариб,
Олам аҳли рашкидин тутдим бу оламдин қироқ.

Айрилиқ даштини Мажнундек кезиндим телбариб,
Топмадим бир гул – лабингдек, оразингдек – бир чироқ.

Ҳар қадам кетдим йироқ сендин ҳаловат истабон,
Кўрмадим ғайри уқубат бу йироқликдин бироқ.

Неки ёдинг бирла пайваст – дилни этдим мосуво,
Қолмади бир гул ниҳолингдин бўлак – бу турфароқ.

Англадим бу дашт аро дарду жунундин ўзга йўқ,
Ким бу даштга кирса – телба, чиқса баттар телбароқ.

Мендин эрмас асли бу сўзким – жунунда қайда хўш,
Инди ишқ устозидин дил аҳлига бўйла сабоқ.


@SozKimyosi
Маълум сабаларга кўра каналга 4-5 кун давомида янги нарсалар юкланмай қолса, Сизнинг реакциянгиз...
anonymous poll

Кутаман, каналдан чиқиб кетмайман... – 28
👍👍👍👍👍👍👍 90%

Кайфият одамиман, вазиятга қарайман – 3
👍 10%

Кутмайман, каналдан чиқиб кетаман
▫️ 0%

👥 31 people voted so far.
Forwarded from SOʻZ KIMYOSI
​​Йиғлагинг келяптими, мени чорлай қол...
Олдингга борай.
Йўқ, ваъда беролмайман.
Сени кулдираман деб...


Лекин йиғинг менинг-да кўксимни куйдиради.
Иккимиз-да бир куйга оқамиз.
Қайларга учиб кетмоқдасан!Шошма, кут, мени.

Сени тутиб қолгум йўқ, ҳеч.
Ижозат бер, қанотинг бўлай...
Мен-да Сен билан кетаман.

Агарда инсон саси Cени зериктирса, чақир мени, сукутинг бўлай.

Лекин тушун, хавотирдаман:
Бир куни чақирганингда... жавоб беролмасман.
Эҳтимол, айнан ўша он юрагинг маҳрамини аччиқ-аччиқ қўмсар...

Ўтинаман, интил мен томон!
Мендан олдинлаб ҳам кетма, етолмайман Сенга.
Ортда ҳам қолма...
Ожизман.
Менинг ёнимда тур.
Бўлгин, ҳамдамим.


Габриэль Гарсиа Маркес

t.me/SozKimyosi
​​#Илтижо

Эй лутфига ўргатиб қўйиб, бизни эркалатган Зот!

Энди бизни қаҳринг билан қўрқитма! Биз бунга ўрганмаганмиз ва ўргатмагин ҳам. Чунки биз Ўзинг айтганингдек "заиф яратилганмиз". Қаҳрингга дош беролмаймиз, буни тан оламиз, эътироф қиламиз!

Лутфинг ва марҳаматингга муҳтожмиз! Онасининг бағрига ўрганган гўдак каби Раҳматинг ҳаловатига кўникиб қолганмиз. Ундан айро қилма бизни!


Мубашшир АҲМАД

t.me/SozKimyosi
​​Men qachon yozaman
Ichimda bir ogʻriq bosh koʻtarganida
Boʻgʻzimda achchiq bir narsa tiqilib
koʻzim toʻlganida

Juda hamda juda uzoqligimda
Bosh qoʻyishga bagʻir
tutishga qoʻl topolmaganimda

Yozaman
Yozamanki
Suyana olay soʻzlarga
Quchoqlay olay
haqiqatlarni aks ettirgan qalamni
hayajonimga beshik boʻlgan qogʻozlarni

~~~~


Ne zaman yazacağım
İçimde bir sızı baş kaldırdığında
Boğazıma acı bir şey tıkanıp
gözüm dolduğunda

Çok hemde çok uzaklığımda
Baş koymaya bağır
tutmaya el bulamadığımda

Yazarım
Yazarım kı
Dayana bileyim sözlere
Sarıla bileyim
gerçekleri yansıtan kaleme
heyecanıma beşik olan kağıtlara


Nodirabegim JAMOLOVA

@SozKimyosi
​​Лаҳзани тўхтатиб, севгини сақлаб қолиш мумкинми? Уриниб кўрса бўлади, албатта. Лекин бу ўз ҳаётини дўзахга айлантиришнинг энг тўғри йўли. Мен йигирма етти йилдан бери бир аёл билан яшайман, дея олмайман. Ахир бу вақт мобайнида биз доимо ўзгариб борганмиз. Ким билсин, балки айнан шунинг учун бизнинг муносабатларимиз янада мустаҳкамлангандир. Мен ҳеч қачон рафиқам ўзини илк танишган пайтимиздагидек тутади, деб кутмаганман. У ҳам менда қачондир танишган йигитини қидирмайди. Муҳаббат вақтдан устун. Аниқроғи, муҳаббат доимий ўзгариб турадиган нуқтага қаратилган вақт ва макондир.

© Пауло Коельо
«Алиф»


@SozKimyosi
​​Айтишларича, Германия кўчаларида одамлар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаши қийин бўлаётганмиш. Одамлар 5 метр масофа сақлаб ўрганиб қолишган экан.

©️ Фируз АЛЛАЕВ

#корона_ҳазил
#масофани_сақланг
#уйда_қолинг

@SozKimyosi
Forwarded from SOʻZ KIMYOSI
​​Назар ШУКУР

Бугун сен кетасан, Мен ҳам кетаман –
Оромдан, севинчдан, яшашдан кескин.
Яшамай ўтаман (Гарчи мен ҳаёт!)
Мен севган нурлар ҳам бунчалар мискин?!

Бугун сен кетасан йўқликка гўё
Пойингга йўлнимас, бўшлиқни тўшаб.
Гўё сенсиз тугар оламда зиё,
Гўё сенсиз дунё қолади бўшаб.

Жоним, олисларга кетгандинг-ку сен,
Жоним, сен – рўёсан. Вужудинг қайда?
Тушимга бостириб кирасан кескин,
Сен кириб келасан кўзимга қайта.

Мени ёлғизликда истамай бирдам
Самовий сиймонгни келасан бошлаб.
Азизим, кела қол борлиғинг билан,
Азизим, келмагин жисмингни ташлаб?

Олисларга кетмай, кўзим ўнгида
Вафодор, чин дўстдек турибди ҳуснинг.
Қўймас ўз ҳолимга, кетар сўнгида
Тилимда унутиб қолдирган исминг.

Ўзинг ҳеч кўрмаган шаҳар бағрида
Тинмай такрорланар шеър бўлиб шаънинг.
Мени соғинтириб бу ерда жуда
Олислар ортида яшайди танинг!


t.me/SozKimyosi
Naqd pul kerak bo’lib bankga chiqqandik!

Kim, qayerda, qanday karantin qilyapti, bimadimu, ko’chaga chiqib karantinda faqat biz qo’rqoqlar o’tiribmiz shekilli deb qoldim!

Ko’cha to’la mashina, yo’ldan avvalgidek ancha kutib ehtiyot bo’lib o’tasiz!

Bankda uzun navbat! Odamlarni bitta-bittadan kirgishishyapti. 10dan oshiq chayqovchidan keyin turib qoldik. Bittasi bir-ikki soatga kirib ketyapti. 100-300 millioncha pullar bilan dollor olishga turishibdi. Yetmagandek, masofa ham saqlashmay navbat talashishadi!
Bitta chayqovchining aytishicha, bu yerga kelguncha ikkita bankdan dollor olibdi.
Kecha navbat bundan ham ko’p edi, deb qo’yyapti sherigiga.

Savol tug’ilyapti, nega shuncha mashina ko’chada? Dollor chayqovchilariga nima sababdan mashina haydashlari uchun ruxsat berishgan?

Qonunga kambag’allar amal qilib, tirikchiligini to’xtatib uyida o’tiribdiyu, puldorlar ishini to’xtatib o’tirib bera olmaydimi?

Atigi 200$ uchun soat beshgacha navbatda turib, maydalay olmay qaytib keldik.
Bankomatlar bo’sh ekan!

Har holda tavsiyalarga amal qilib, eng yaqindagi Xalq bankiga borgandik! Bank nazoratchilari ham ana chayqovchilardan olib ketaveringlar, navbat kutmay deydi.

Bu yoqda pul aylanishi uchun banklardan valyuta almashtiring deyishadi...

Xullas, karantinda shuncha dollor kimga, nimaga kerak, tushunolmadim!
Bu ketishda karantin anchaga cho’zilsa kerak!


Davlatning qilayotgan shuncha harakati, ajratayotgan pullari bir tomon, xalqning intizomsizligi bir tomon!
Hamma uyida biroz o’tirib bersa edi!


Karantinni saqlayotganlarga ham hurmat yo’q! Uyidan chiqmay o’tirganlarga alohida hutmat talab qilamiz!😶

Boshqalarni ham hurmat qiling va uyingizda o’tirib bering! Hammaning ham ishi, biznesi, oila, bola-chaqasi bor!
Bu ketishda qachon to’xtaydi, qachon boshqalar ham ishiga, biznesiga qaytadi?..
Bu qadar xudbin bo’lmaslik kerak!


#Uyat_faqat_oʻzini_oʻylayotganlarga
Forwarded from hujayra.uz
Bir oydan beri karantinda bo‘lgan Belgiya ko‘chalari. Tabiat insoniyatni uyga qamab o‘zi erkin nafas olishni boshladi 😊.

👉 @hujayrauz 👈