Soyadagi siyosatchilar
2.93K subscribers
1.64K photos
743 videos
11 files
3.22K links
Фаолиятим давомида манфаат топган бўлсангиз, Аллоҳнинг фазлидан, хатолик топсангиз бизнинг қусримиздан билинг!
Download Telegram
Channel photo removed
​​​​Бугун соат 19:00 да барча блогерлар ушбу суратни аватаркага қўйиб халқимизга солидарлик намоён этишлари таклиф этилади.

Ҳамма тенг ва бир пайтда челленж қилса, балки аҳвол сал бўлса-да яхшиланар...

Халқимизни дардига бефарқ бўлмаганингиз учун раҳмат!

Шунингдек, бу ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларни ҳам ўз профил расмларини мана шу расмга ўзгартириш сўралади.

Бефарқ бўлманг, айнан сизнинг овозингиз кўп нарсани ҳал қилиши мумкин.

P.S. Расмдаги қора фон халқнинг ранги.

Максимал репост.

@tentakminds #blackxalq

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
Channel name was changed to «Soyadagi siyosatchilar (Халққа газ, свет бер!)»
​​Андижон шаҳар “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими” бошлиғи қачон депутат сўровига жавобни ўз вақтида беришни ўрганасиз?

Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида”ги №706-II-сонли Қонунининг 8-моддасига асосан “Депутат тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки ўз нуқтаи назарини баён қилиш талаби билан депутат сўрови юборишга ҳақлидир”- деб белгилаб қўйилган.

Ушбу қонуннинг 5-моддасида (фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузиш ҳоллари ёки қонун ҳужжатларини бузишнинг бошқа ҳоллари маълум бўлиб қолган тақдирда уларга дарҳол чек қўйиш чораларини кўриш талаби билан тегишли органлар ҳамда мансабдор шахсларга мурожаат этишга ҳақли) белгилаб қўйилган мурожаат юзасидан Андижон шаҳар Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига 23 октябрь куни депутат сўрови юборилган. Мана юборилганига ҳам 1 ой бўлибди, бир-неча марта айтилишига қарамай, натижа йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг 193-моддасида “Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари томонидан депутатлар ҳамда сенаторлар олдидаги ўз вазифаларини бажармаслик, уларнинг ишига тўсқинлик қилиш, уларга атайлаб сохта маълумот бериш, депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан парламент сўровини, депутат, сенатор сўровини кўриб чиқмасдан қолдириш ёки уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш ёхуд улар юзасидан била туриб нотўғри маълумотларни қасддан тақдим этиш” – депутатлик ва сенаторлик фаолиятининг кафолатларини бузилишига сабаб бўлади деб белгилаб қўйилган.

Ушбу ҳолат юзасидан қонуний тартибда чора кўришлик учун тегишли судга мурожаат юборилди. Андижон вилояти “Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими”дан ушбу ҳолат юзасидан изох беришларини сўраймиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Андижон вилояти, Асака туманида мактабларда ўқув бинолари етишмаётган бир пайтда;

Тумандаги 25 мактабнинг бутун бошли бир блок ва ер худудлари тадбиркорга бериб юборилган. Йиллар давомида мактаб ҳудудлари кичрайиб борган ва ўрнида уйлар қурилган. Хўш, тадбиркор эгаллаб олган мактаб биносидан қандай фойдаланмоқда? ХЕЧ ҚАНДАЙ!!!

Депутатнинг айтишича, бино бўшаб ётибди. Туман Кенгаши депутатига қойил қолдим. Тўрт ой давомида мактаб биносини фарзандларимизга, келажак авлодларимизга қайтариш учун бел боғлаб, бир ўзи харакат қилиб келмоқда. Хужжатларни йиғиб, топшириб, қайтарилганида яна кам дейилган хужжатларни йиғиб, хозирда судга топширган.

Орада коронавирус билан касалланиб, даволаниб, соғлигини тиклаб, яна ишни давом этишга киришган. Фахрланишга арзийдиган иш. Фахрланишга арзийдиган депутат. Албатта бундай хайрли ишларида шундай депутатлар билан хар қандай холатда ёнида турамиз, қўллаймиз, биргалашиб курашамиз, хар қандай тўсиқларни биргалашиб енгамиз.

Суд мажлиси куни белгиланганида, албатта судларда хам қатнашамиз. Асака тумани Кенгаши депутати Эргашев Сайдуллога, ўз номимдан, қилаётган ишлари учун миннатдорлик билдираман.

P.S. Депутат Асака автошохбекати масаласи бўйича хам хужжатларни йиғмоқда. Асака халқининг энг оғир муаммоларидан бири.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​#Анақа\_халиги

Давлат тадбири меҳмонларини овқатлантиришга 1,4 млрд сўм сарфлангани маълум бўлди. Хизматлар «Akfa Dream World» томонидан кўрсатилган

2020 йил 24 январь куни «Congress Hall» залида ташкил қилинган тушликда 250 киши иштирок этган, ҳар бир меҳмон учун тушлик нархи 5.600.000 беш миллион олти юз минг сўмга тенг бўлган.

П.с Зўр тадбир бўлган бўлса керага

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Депутат ваколатини "унутаётган" “Andijonshahargaz” газ таъминоти ходимлари ҳурматсизликни яна қанча давом эттиради?

Жойларда оддий халқнинг муаммоларини тинглаб, уларга яхши ҳаёт кечиришлари учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганиш, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож аҳолига мавжуд муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш ишларига фидойилик билан ёндашаётган депутатларимиз купчиликни ташкил килади. Уларнинг тегишли ташкилотлар билан хамкорликда хал қнийнаётган муаммолари аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга, ислохотлардан рози булишларига замин яратмокда.

Халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Дилнозахон Байбабаеванинг “Саноат” МФЙ аҳолиси хонадонларидаги ўрганиш ишлари ана шундай амалий кўмакларнинг ёркин ифодаси бўлди. Ўрганишлар эса қуйидагича:

“Саноат” МФЙ ҳудудида табиий газ умуман йўқ, суюлтирилган газ баллонлари ҳам 2-3 ой деганда аранг етиб келади, агар масъуллар хохламаса келмай қуяверади хам. Қиш кунларида аҳолининг машаққати эса ортаверади. Бироқ яқиндагина Андижон шаҳар ҳокими ташрифи туфайли муаммолар бир қадар ечим топгани қувончли. Хусусан, ташрифдан сўнг 2 кун ичида 2 та машинада келтирилган суюлтирилган газ баллонлари аҳоли жонига оро кирди. Аслида меъёр бўйича бу кам. Негаки, “Саноат” МФЙда 1223 та хонадон мавжуд, МФЙ учун камида 8 та машинада газ баллонлари келтирилиши максадга мувофик.

Нуроний жамоатчилик фаоли, шу маҳаллалик Ботир Жабборовнинг таъкидлашича, шаҳар хокими ташрифидан сўнг яна муаммолар муаммолигича қолаверган.
Аҳоли вакилларининг депутат Дилноазохон Байбабаевага қилган мурожаати хам шу масалада бўлди. Энди қарангки, "бурнилари осмон" ҳурматли мутасадди ходимларнинг депутатга қилган муомаласига кулишни хам, куйишни хам билмадик. Депутат телефон орқали МФЙ фаоллари олдида (динамикада) гаплашган пайтида “Andijonshahargaz” ходими Максадбекни рақами деб берилган "0800" рақамга "депутатман" деб мурожаат қилганда, мен районда сомпазман деб жавоб кайтарганини нима билан изохлаш мумкин? “Andijonshahargaz” тарқатувчи ходими берган "0900" рақам эгаси эса шаҳаргаз ходими эмаслигини таъкидлади. Қизик, ушбу ташкилотда мутахассислар ўрнини сомсапазу кўча одамлари эгаллаганми? Масъуллар фақат шаҳар хокими келса муаммони бартараф этишадию, кетгандан кейин иши бўлмай қоладими? Хўжакўрсинга фаолият юритишнинг завқи улар учун шунчалар мароқлими? Халқка, халқ вакилларига ҳурмат шуми!

Ижтимоий тармоқларда телевидениеларда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан тинимсиз ишлар қилинаётгани эътироф этилаётган бир вактда амалда хеч бир ишлари кўринмаётгани яна қизик??? Фуқаролар тугул депутатнинг хам мурожатларига ақалли жавоб қайтара олмаган масъулларнинг масъулияти каерда қолди?

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалидан изох талаб қиламиз!
Алдов турига бу гал кимни ёки кайси махаллани илинтирмокчисиз???

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Ҳурматли, ШУХРАТБЕК КУШАҚБАЕВИЧ!

Андижон вилоят ҳокими сифатида амалга ошириётган ишларингиз Президентимиз томонидан кўп маротаба алоҳида эътироф этилган ҳамда халқимиз томонидан кўриб билиб доимо дуода бўлиб туришибди, десак асло муболаға бўлмайди. Сизнинг халқ манфаатлари йулидаги ишларингиз тахсинга лойиқ. Бироқ сиз билишингиз керак, ёрдамингиз зарур булган масалалар бор.

Хусусан, Андижон вилоятининг ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш бўйича мавжуд муаммоларни сўзсиз хал этиш юзасидан йиғилиш БАЁНИ ва Андижон шаҳар ҳокимининг 2015 йил 23-июн куниги 382-К сонли қарорига асосан Андижон шаҳарнинг собиқ Олтинкўл кўчасини реконструкция қилиниши муносабати билан "Марказий деҳқон бозори" ОАЖ ҳудудидаги тадбиркорларнинг савдо дўконлари бузилишига (сносга) тушган.

Тадбиркорларнинг аризаларига асосан бузилган савдо дўконлари ўрнига Андижон шаҳар Жаҳон бозори ва Найман ҚФЙ ҳудуди кесишган жойда 5,5 гектар ер майдони ажратилиб, шаҳар ҳокимининг қарорларига асосан компенсация тариқасида тадбиркорларга дўконлар қуриш учун ер майдонлари ажратилиб берилган. Бирок шу ерда муаммо тугилгану, хануз ечимини тополмаяпти.

Аниқроғи, ажратилган ер майдонларида қурилиш ишларини комплекс тарзида амалга ошириш бўйича фуқаролардан қилинган мурожаатлар натижасиз қолмоқда.

Тадбиркорларнинг Андижон шаҳар, вилоят мутасаддилари ҳамда Президентнинг виртуал қабулҳонасига қилаётган барча мурожаатлари амалий натижасиз колаётгани эса таажжубга солдат кишини.

Президентимизнинг "Биз иқтисодиётимизни янада эркинлаштириш, тадбиркорларга кенг йўл очиб бериш сиёсатини бундан кейин ҳам қатъий давом эттирамиз. Ҳал қилувчи аҳамиятга эга бу соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг олдида пайдо бўладиган тўсиқларни бутунлай олиб ташлаш масаласи давлат раҳбари сифатида менинг доимий эътиборим ва назоратимда бўлади", деган фикрларига зид келаётган айрим мутасаддиларнинг ишлари тадбиркорларнинг муаммоларига ечим топи беролмаётгани афсусланарли.

Ушбу масала юзасидан Андижон шаҳар хокимига юборган депутат сўровига жавоб хатини аранг олинган хам ачинарли эмасми? Минг марта илтимослар билан, аниқроғи, ўзим сўраб олдим. Аммо амалий ишдан дарак йўқ ханузгача. Шахар хокимияти мутасаддиларининг бепарволиги тошни ёряпти!

Ҳурматли, ШУХРАТБЕК КУШАҚБАЕВИЧ!

Сунгги умидимиз Сиздан! Ажратилган ер майдонларида қурилиш ишларини комплекс тарзида амалга ошириш бўйича тадбиркорларга амалий кўмак беришингизга ишонамиз!

Юксак ҳурмат билан.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Сиз учун, бюджет маблағлари шаффофлиги қанчалар муҳим?

Ўзбекистон Бюджет кодексига мувофиқ, очиқлик ва ошкоралик мазкур ҳужжат тамойилларидан ҳисобланади. Бу эса, давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиблари, тасдиқланган бюджет, давлат мақсадли жамғармалари фаолиятига доир ахборотларнинг эълон қилиниши ва уларнинг жамият ҳамда ОАВ учун очиқ ва шаффофлигини назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, бюджет маълумотномаларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 18 ноябр куни №29/01/53-сон билан Андижон шаҳар Молия бўлимига депутат сўрови йўлланган эди. Қонун талабларига мувофиқ депутатлик сўрови олган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай унга жавоб юборилиши лозим. Андижон шаҳар Молия бўлими депутат сўровимизга муддатида жавоб беради деган умиддамиз.

Жамоаатчи фаолларга Депутат сўрови билан танишиш ҳамда маблағлар тўғри сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ўз хиссаларини қўшишига ишонамиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
Channel photo removed
​​Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсатига нисбатан хар қандай қаршиликлар аёвсиз жазоланиши тарафдоримиз!

Мамлакатимизда аграр соҳани ислоҳ қилиш, унга бозор механизмлари ва замонавий технологияларни жорий этиш борасида изчил кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлок хўжалигига кластер усули татбиқ этилди. Экин турлари замон талабидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Натижада ҳосилдорлик ҳам, даромад ҳам ошмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда жорий йил 24 январдаги Мурожаатномасида алохида эътироф этганлари бежиз эмас. “Пахта ва ғалла етиштиришга давлат буюртмасини бекор қилиб, ушбу маҳсулотларни бозор тамойиллари асосида харид қилиш тизимига босқичма-босқич ўтамиз. Агар бу йўлдан бормасак, фермер ва деҳқонларимиз маҳсулот етиштиришда эркин бўлмайди, улар ўзлари кутганларидек манфаат кўрмайди, ҳокимларнинг эса иш услуби ўзгармайди”, давлатимиз рахбари Шавкат Мирзиёевнинг мазкур фикрлари аллақачон амалда намоён.

Бу - соҳада давлат аралашувини кескин камайтириш орқали ҳокимларнинг режа ортидан қувиш ва мажбурий меҳнатга жалб қилиш амалиётига бутунлай чек қўйилмоқда.

Газета.uz тахририяти томонидан бугун эълон қилинган “Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда чигитларни олиб ўтишга тақиқ қўйилди” мақоласидан тушунишимизча,
Президентнинг Кластерлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги сиёсати баъзи бир қўштирноқ ичидаги (Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг оғзаки кўрсатмасига) мутасаддиларининг қаттиқ қаршиликларига дуч келмоқда.

Бузоқнинг югургани сомонҳонагача эканини эслатиш, фикримизча, ножоиз бўлмас. Монополияга қарши курашиш қўмитаси пахта чигитини бошқа вилоятга олиб чиқишни тақиқлаш бўйича оғзаки топшириқ берган Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоят ҳокимликлари ҳамда ушбу вилоятлар Ички ишлар бошқармаларига нисбатан иш қўзғатди.

Баъзи жойлардаги мутасаддилар ўзининг бугунги муаммосини ҳал қилишга боши билан шўнғиб, хатто Президент сиёсатига хиёнат қилаётганини англаб хам улгурмаётганлари ачинарли.

Сўз ўрнида, Газета.uz тахририяти, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Республикаси, вилоятлар ва ҳудудий бошқармалари ҳодимларига ўз миннадорчилигимни билдираман.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​ДЕПУТАТ СИФАТИДА МУТАСАДДИЛАРДАН НОРОЗИМАН.

Аҳоли хонодонларига табиий газнинг йил бўйи берилмаётгани етмагандек, куз-қиш мавсумида ҳам берилмаяётгани фуқароларнинг асосли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Гох-гохида инсоннинг хўрлиги келади. Мустақил бўлганимизга қарийб 30 йил бўлаяпти. Бироқ, табиий ресурсларга бой мамлакатимиз аксар аҳолисига ҳамон ҳеч бўлмаганда қишнинг совуқ кунларида оз-моз бўлсада газ берилмайди. Айрим ҳудудларда эса кунига 5-6 соат электр бериляпти.

Афсуски, фуқароларимизни ҳали бери ўтин, кўмир, таппи, муаммоларидан боши чиқмаса керак.

Бугун тўғриси юртдошларимга қаттиқ ачиндим. Депутат сўрови бериш мақсадида Андижон шаҳар ҳокимлигига борган эдим. Кўриб турганиздек кўп қаватли уйларга берилмаётган табиий газ, ҳокимлик биносида бир меъёрда ёняпти. Тўғриси нима дейишни ҳам билмадим.

Яқинда Kun.uz таҳририяти газ-свет муаммоларини ёритаётгани учун АОКА деган ташкилотнинг катталари томонидан, жиддий хуқуқий оқибатлардан огоҳлантирилган эди.

Мен ҳам бир оддий депутат сифатида огоҳлатирмоқчиман: Ҳурматли мутасаддилар аҳоли хонадонлари етарлича иситимаётганлиги сабабли фуқароларимизнинг соғлиғига жиддий зиён етмоқда.

Дунёни ўз маҳсулотларимиз билан забт этишимиз учун билимли, шижоатли ва ватанпарвар кадрлар тарбиялашимиз керак.

21 асрда уйида қават-қават юпинган, интернетсиз, кун бўйи исиниш учун: "Қайси дарахтни чопиб келсам экан?"- деган фикрда улғаётган, касалдан боши чиқмаган авлоддан нимани кутамиз?

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Андижон вилояти, Асака туманидаги абгор боғчалар қачон замонавийлик касб этади?

Маълум муддат аввал, Халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутатлари Асака туман мактабгача таълим бўлимининг ҳисоботини тинглаган эдилар. Айни хисобот юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган халқ ноиблари айрим нохақликларга дуч келдиларки, ҳисобот хўжакўрсинга тайёрланганми, деган хулоса пайдо бўлди!

Ўрганишлар тамоман бошқа холатларни намоён этганини қандай изохлашга ожизмиз. Яхшиси, мулохазаларимиз билан суратларни келтирамиз, ўзингиз хулоса қиласиз.

Ачинарлиси, айрим боғчаларда хамширалар "чарчаган" шекилли, ходимларни хам, тарбияланувчиларни хам назоратда тутмаяптилар, яъни пандемия шароити бўлишига қарамай харорат хам ўлчанмаяпти, тиббий ниқобу қўлқопларнику гапирмаса хам бўлади. Булар 7-мактабгача таълим ташкилоти, 11-мактабгача таълим ташкилоти, 19-мактабгача таълим ташкилоти, 21-мактабгача таълим ташкилотлари.

Яна бир таассуфли холат. Хамшира хонаси ўрганиш ўтказилганда, хатто муддати ўтган дорилар борлигига дуч келганимизни қандай оқлайлик? Ахир бу том маънода жиноят эмасми??? Келажагимизни кимларга ишоняпмиз?
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик аллақачон барча ташкилот, муассасаларда якунланди. Масъуллар қаерга караяпти ёки нимани кутяпти?

Депутатлар мазкур нохуш холатлар юзасидан тегишли тартибда депутат сўровлари юборилишини маълум қиламиз. Аммо юқоридаги ачинарли холатлар учун мутасаддилардан жавоб кутамиз!

Халқ депутатлари Асака туман Кенгаши депутати САЙДУЛЛО ЭРГАШЕВ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик иқтисодчи газ-свет муаммосига сиёсий ечим топишга чақирди.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Бугун, 3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 декабр - Халқаро ногиронлар куни” сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади.

ЎзЛиДеП Андижон шаҳар Кенгашидаги "Ёшлар қаноти" гуруҳи фаоллари Андижон шаҳардаги 10 та марказий шоҳ кўчалар ҳамда серқатнов автомобил йўлларидаги пиёдалар ўтиш жойларидаги муаммолар бўйича жорий йилнинг 1, 2, 3, декабрь кунлари ўрганишлар олиб боришди. Ўрганишлар имконияти чекланганлар учун имтиёзли холатлар хусусида қониқарли хулосалар чикаришимизга имкон бермади. Масалан, 50 та пиёдалар ўтиш жойларида ногиронлиги бор, мактаб ёшидаги ёш болалар, кекса ёшдаги фуқароларнинг ҳаракатланиши учун ноқулайликлар мавжуд.

Президентимиз раҳнамолигида айни вақтда ногиронлиги бўлган шахсларга эътибор ва ғамхўрлик кучайтирилаётган бўлсаю, аммо Андижон шахридаги бундай нохуш холатлар ортида не наф бор? Бу шунчаки локайдликми ёки ислохотларга беписандликми? Хўш ҳурматли мутасаддилар, узингизни кай важлар ортига беркитасиз?

Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли мутасаддиларига белгиланган тартибда ёзма мурожатлар юборилиши келишиб олинди.

Қонунга кўра давлат ногиронлиги бор шахсларнинг ижтимоий ёрдам ҳамда ҳимоя чора-тадбирларига бўлган эҳтиёжлари ҳисобга олиниши таъминланишини, уларни реабилитация қилиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш дастурларининг амалга оширилишини, ногиронлиги бор шахсларнинг жамият билан уйғунлашиши учун шароитлар яратилишини, бундай тоифадаги шахсларни камситишнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилишини кафолатлайди.

Мана шундай қонуний асослар бўла туриб айрим масъуллар томонидан йулларда ногиронлиги бўлган шахсларга имкониятлар яратилмаётгани жуда ачинарли. Ахир мамлакатимизда хар бир инсон ким ва қандай бўлишидан катъий назар давлат химоясида эмасми?!

Саволлар куп, жавоб эса Сиздан, муҳтарам мутасаддилар!

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҒОЙИБ БЎЛИШИДАН КИМ МАНФААТДОР?
Мамлакатимизда электротехника саноатини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хўш, бу қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш бўйича хукуматнинг қонун ҳамда қонуности ҳужжатларидан жамоатчилик қанчалик хабардор?

Электротехника тармоғини ривожлантириш учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги №ПҚ-2772 сонли қарори билан, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида мамлакатимизга олиб кириладиган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибда юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, материаллар ва бутловчи қисмлар, 2022 йилнинг 1 январига қадар божхона тўловларидан озод қилиниши кўзда тутилган.

Қарорда 2022 йилнинг 1 январига қадар электротехника саноатининг янгидан ташкил этилган корхоналарига, уларнинг жойлашган жойидан қатъий назар ПФ-3594-сонли Фармонининг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар, жумладан, юридик шахсларнинг фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоаналар учун ягона солиқ тўлови ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш татбиқ этилиши белгиланган.

Бундан, орқаваротдан хабар топиб, юртимиз равнақи йўлида хизмат қилмоқчи бўлган инсофли тадбиркорлар, Ўзбекистонда амалдаги барча расмий маълумотлар базаларидан ПҚ-2772 сонли қарорини топиш билан банд. Аммо, барча маълумотлар базаларида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 - 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772 сонли қарорининг 4-банди куйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин: деган жумладан сўнг ???? Қисқаси, қарор матнини ЎЙЛА, ИЗЛА, ТОП?

Яъни, солиқ тўловчилар учун номаълум сабабларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 февралдаги №ПҚ-2772 сонли қарори, Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси томонидан блокка олинган.

Нима учун 404...?

Қачонгача монополистлар ҳалқимиз ва Президентга хиёнат қилиб, кўзбўямачилик билан банд бўлишади?
Адлия вазирлигига шаффоликни яратмасликдан нима наф ёки вазирликда ҳам лоббистлар вакиллари борми?

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
Солиқ тўловси сифатида, Сиз тўлаётган Бюджет маълумотлари фақат, Сиз учун АЗИЗ Сайловчилар.

Ўзбекистон Бюджет кодексига мувофиқ, очиқлик ва ошкоралик мазкур ҳужжат тамойилларидан ҳисобланади. Бу эса, давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш тартиблари, тасдиқланган бюджет, давлат мақсадли жамғармалари фаолиятига доир ахборотларнинг эълон қилиниши ва уларнинг жамият ҳамда ОАВ учун очиқ ва шаффофлигини назарда тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, бюджет маълумотномаларининг очиқлиги ва шаффофлигини янада ошириш, бюджет маблағларининг шаклланиши ҳамда сарфланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Президентининг қарори ижросини таъминлаш амалда.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA
​​Хокимят парвар судяларимиз бор бўлсинми?

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида аввало, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини ҳамда қонунийликни таъминлаш мақсади мужассам.

2020 йил 26 ноябрь кунги, Андижон вилояти, Бўстон туман маъмурий судининг очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи суд раиси З.А.Рахимов, Бўстон туман прокурори ёрдамчиси У.Низомиддинов ва бошқалар иштирокида кўрилган, Аризачи Д.Қобилжонов жавобгар Андижон шаҳар ҳокимлигига нисбатан "Андижон шаҳар ҳокимининг 20.07.2020 йилдаги 328к-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида"ги шикоят аризаси бўйича юритилган 3-1706-2001/1155-сонли кўриб чиқилиб шикоят аризани РАД ҚИЛИШ тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Хабарингиз бор бўлса, Юқоридаги холат юзасидан 2020 йилнинг 03 сентябрь куни, Андижон шаҳар Кенгаши депутати сифатида шаҳар прокурори Қ.Асқаровга шаҳар ҳокимининг 20.07.2020 йилдаги 328к-сонли қарорига нисбатан протест киритишини сўраб тегишли тартибда депутатлик сўрови юборилган ҳамда Адлия бўлими томонидан шаҳар хокимига аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини зудлик билан бартараф этиш чораларини кўриб, чиқишини ҳамда қарорни бекор қилиш ёки қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида 13.08.2020 йил 1-60/11-7/375-сонли тақдимнома киритилганлигига қарамай қарор ўз кучида қолган эди.

Ажабланарлиси, Президентининг қарорридан хокимнинг қарори шунчалик устунми? Ажаб сирлар борми хокимларда? Бўстон туман маъмурий судимизга КАТТА РАХМАТИМИЗ. Шунча Президент ислохатларидан хабардорлигига!

Ҳар бир судья ва суд аппарати ходими адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида қонунларимизга оғишмай амал қилиши даркор.

https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA