OLMOS NEWS | РАСМИЙ
6.9K subscribers
541 photos
498 videos
5 files
118 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#ДИҚҚАТ
❗️Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида болалар мактабга бориш учун шу жойдан ўтишга мажбур экани айтилмоқда.

Айниқса, ёмғирли кунларда сув кўпайиб, болалар учун бу жойдан ўтиш жуда хавфли бўларкан

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_ҳолос

🤦‍♂️Тошкентда аёллар кўйлагини кийиб олган ўғри эркак ушланди


Ўқув марказининг собиқ қўриқчиси икки шериги билан ўғрилик уюштиришни режалаштирган. Эркаклар электрни ўчириб, пул ўғирлаб, ижарага олинган машинада қочишни режалаштиришган. Эркаклардан бири ҳатто ниқоб сифатида аёллар кўйлагини кийиб олган.

Кейинчалик тўда Фарғона вилояти орқали чет элга қочишни режалаштирган, аммо режаси барбод бўлган: учаласи ҳам ҳибсга олинган

Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ ходимлари пойтахтдаги ўқув марказларидан бирига босқинчилик ҳужуми уюштирилишининг олдини олди.

Тергов маълумотларига кўра, ҳужумни марказнинг собиқ қўриқчиси режалаштирган. Уч нафар гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинди.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#тезкор

Шоҳрух Ғиёсов ИИВ матбуот котиби лавозимидан олингани ҳақида хабар беришмоқда

У 2019 йил октябридан буён вазирлик ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
☄️Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус боғчалар ташкил этилади

1 декабрдан иккита ахлоқ тузатиш муассасаси ҳузурида уч ёшгача болалар учун махсус марказлар очилади. Болалар учун кеча-ю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади, овқатланиш таъминланади ва тиббий хизмат кўрсатилади.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

☄️ҚИШДА ГАЗ БИРИНЧИ НАВБАТДА АҲОЛИ ВА ИЖТИМОИЙ СОҲА ОБЪЕКТЛАРИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИ

2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида табиий газ биринчи навбатда аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилади.

⚠️Ҳукумат қарорига кўра, мазкур тартиб 2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 мартга қадар амал қилади.

Ҳаво ҳарорати кескин пасайган даврда аҳоли ва ижтимоий объектларни газ билан барқарор таъминлаш мақсадида бошқа тоифадаги истеъмолчиларга вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.

👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 307 одам СПИД касалига чалинди

Тошкент шаҳрида жорий даврда ОИВ инфекциясини юқтириш билан боғлиқ 307 та янги ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатларнинг энг кўпи Бектемир, Миробод, Учтепа, Янгиҳаёт, Сергели, Яшнобод ва Юнусобод туманларида аниқланган.

Маълум қилинишича, 307 та ҳолатнинг 233 таси (75,9 фоизи) жинсий алоқа орқали юқиш билан боғлиқ.

Ҳозирда пойтахтда ОИВ инфекцияси билан яшаётган 10 382 нафар фуқаро расмий ҳисобда турибди. Уларнинг 5 916 нафари эркаклар, 4 465 нафари аёллар.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#Ана_ҳолос
🤯Тошкент ақлдан озмоқда: 23 000 дан ортиқ одам психиатрлар рўйхатида турибди!

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида яна 2665 киши психиатрия ёрдами учун рўйхатдан ўтган. Ушбу маълумотлар Соғлиқни сақлаш департаменти томонидан эълон қилинди.

Тирбандликлар, жарималар, нархлар ва стресс ўз таъсирини кўрсатмоқда. Одамлаp асабий бўлиб бормоқда.

Хабарни Тошкентнинг шовқин-суронидан дам олишга муҳтож бўлган дўстларингизга юборинг

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
🇰🇿 ❗️Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси ўзгарди

2022 йилдан буён қўмитага раҳбарлик қилиб келган Ермек Сагимбаев лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига 2025 йил октябридан қўмита раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган Марат Ирменов тайинланди.

Маълумот учун: чапдаги расмда — Ермек Сагимбаев, ўнгдагида эса — Марат Ирменов.


👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга баҳор қайтмоқда: кунлар яна исиб кетади

Ноябрь ойининг ўртасида Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво кузатилиши кутилмоқда. Синоптиклар прогнозларига кўра, 16–22 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати сезиларли даражада кўтарилиб, айрим ҳудудларда +22…+25 даражагача етади.

Бу кўрсаткич одатдаги иқлим меъёридан 3–6 даража, айрим жойларда эса ҳатто 10 даражагача юқори бўлади.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#Тезкор #Пожар

🔥😨Урганч шаҳридаги Даритал бозорида жуда катта ёнғин чиққани хабар қилинмоқда

Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ
☄️СТУДЕНТ ҚИЗИ БОР ОТА-ОНАЛАР, ФАРЗАНДИНГИЗГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!

Студент қиз 13 ҳафталик ҳомиладор экани маълум бўлди. Шифокорнинг айтишича, ҳозирги кунда ҳар куни 2–3 нафар турмушга чиқмаган талаба қиз ҳомиладорлик билан мурожаат қилар экан.

Ота-оналар, фарзандларингизга бефарқ бўлманг, улар билан кўпроқ суҳбатлашинг ва назоратни кучайтиринг.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг!

👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🐊😳 ШОК: Тошкентдаги каналдан 5 метргача ўсадиган ҳақиқий тимсоҳ топилди!

15-ноябрь куни балиқчилар шаҳардаги каналда кичик тимсоҳни тутиб олишган ва мутахассисларга топширишган.

Тимсоҳ ҳайвонот боғига олиб кетилган.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔞 Бухорода ҳамкасбига жинсий алоқа таклиф қилган шифокор 5 суткага қамалди.

Жондор туманида Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда жарроҳ шифокор спиртли ичимлик ичиб, аёл ҳамкасбига шилқимлик қилган.

Аёлнинг огоҳлантиришига қарамай, у кейинчалик ҳамкасбига жинсий алоқа таклиф қилиб, SMS хабарлар юборган.

Судда шифокор айбини тан олиб, кечирим сўраган. Бироқ жабрланувчи уни кечирмаган ва қаттиқроқ жазо талаб қилган. Суд шифокорга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Доля», «Скар», «Туз», «Доди»: Тошкентда ўзидан кўча ясаб олган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Улар телефон савдоси, ойлик иш ҳақи, автомашина олди-сотдиси, ишлаган пулни ундириб бериш каби барча масалаларда фуқароларга таҳдид, қўрқитиш, товламачилик ва зўравонлик орқали миллионлаб пулларни талаб қилиб, уларни жим юришга мажбур қилган.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#Диққат

⚡️⚡️ ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙГОҲЛАРГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНИШИ МУМКИН!

Энди абитуриентлар университетга мактабдаги якуний имтиҳонлар натижалари асосида қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

📌 2028/2029 ўқув йилидан бошлаб битирув ва олийгоҳга кириш имтиҳонларини бирлаштириш кўзда тутилган.

🔹 9-синф ўқувчилари лицей ва техникумларга кириш учун имтиҳон топширади.

🔹 11-синф битирувчилари эса битта имтиҳон орқали ҳам мактабни тамомлайди, ҳам университетга кириш имкониятига эга бўлади.

❗️Дастлаб янги тизим Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида синовдан ўтказилади. Кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб жорий этилиши режалаштирилган.

Сиз бу ўзгаришни қандай қабул қиласиз?

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️apk-файллар орқали 1 млрд сўмга яқин пул ўғирлаган фирибгарлар ушланди

Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятчиликка қарши курашиш департаменти Нукусда фуқароларнинг банк карталаридан пул ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар гуруҳи ушланганини маълум қилди.

Гумонланувчилар Telegram орқали зарарли apk-файлларни тарқатиб, улар ёрдамида фуқаролар карталаридан пул ўғирлаган. Етказилган зарар 1 млрд сўмга яқинни ташкил этган, гумонланувчиларнинг ёзишмаларидан эса 162 та банк картаси маълумотлари топилган.

Суд қарорига кўра, асосий гумонланувчи ҳибсга олинди. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фуқароларни нотаниш шахслардан келган apk-файлларни ўрнатмасликка, шубҳали ҳаволаларни очмасликка, банк картаси маълумотлари ва SMS-кодларни ҳеч кимга бермасликка чақирди.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM