OLMOS NEWS | РАСМИЙ
7.12K subscribers
526 photos
483 videos
5 files
98 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
Ўзбекистонда ичимлик сувидан қарздорларга электр токига тўлов қилиш чекланади

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ раисининг биринчи ўринбосари Ислом Абдуллаев 30 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ичимлик ва оқова суви хизматларига қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаса, ундирув нотариал ёки суд тартибида ҳал этилади. Агар бунда ҳам белгиланган мажбурият бажарилмаса, истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларини амалга ошириш имконияти чекланади”, деди ташкилот расмийси.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
⚠️Можаро давом этади!

"Маратни рекламасига ишониб пул тўлагандим, эмизикли боламни ташлаб четга кетиб ишлагандим!"

«2024-йилда тўлов қилган уйимни энди 2-қавати қуриляпти, менга 2026-йилда кўчиб кирасан деганди!» демоқда аёллар

❌Уй олишда блогеру-артистларни рекламасига ишониб юборманг, огоҳ бўлинг

👉
КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда дўлана терганлар 7,5 млн сўм жаримага тортилди.
 
Экополиция рейд ўтказиб, Хатирчи туманининг Ангидон маҳалласида икки киши дўлана терганини аниқлаган. Уларга 7 млн 480 минг сўм жарима тайинланган.

Шунингдек, дўлана терганлар табиатга 1 млн сўм зарар етказган, деб топилган.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#ДИҚҚАТ
❗️Реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини соат 18:00дан кейин мобиль алоқа орқали тарқатиш тақиқланади

2026 йил 1 ноябрдан бошлаб:
▪️ мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф (реклама) қилувчи ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилигини олгандан сўнг ушбу ҳаракатларни (рекламани) амалга оширади;

▪️ мобиль алоқа воситаларига реклама қўнғироқлари ва SMS-хабарномаларни жўнатиш хизматини кўрсатувчи юридик шахслар ўзларининг ахборот тизимларини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказгандан кейин тегишли хизматларни кўрсатишига йўл қўйилади;

▪️ реклама қўнғироқлари ва хабарномаларини телекоммуникация тармоқлари (мобиль алоқа) орқали соат 18.00 дан 09.00 гача тарқатиш тақиқланади.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #БАТАФСИЛ
⚡️ИМАРАТ ДЕВЕЛОПМЕНТДА ЯНГИ МОЖАРО

Марат Хайруллаевичнинг «Имарат Девелопмент» лойиҳаларида яна муаммо чиқди. Юзлаб одамлар арзон нарх ва қулай тўловга ишониб пул тўлаган. Лекин ваъда қилинган 2025–2026 йиллар ўтиб кетмоқда, уйлар ҳали битмаган

Воқеа ривожини кузатиб боринг

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ

⚡️❗️ 33 ТА МАМЛАКАТ ҲУКУМАТИ АҲОЛИНИ УРУШ ВА ЙИРИК ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРГА ТАЙЁР ТУРИШГА ЧАҚИРДИ

Буюк Британия, АҚШ, Германия, Франция, Япония ва бошқа мамлакатлар аҳолига озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ҳамда радио қабул қилгичларни олдиндан ғамлаб қўйишни тавсия қилмоқда.

Бунга урушлар, киберҳужумлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар хавфи сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Кўпчилик мамлакатларда камида 72 соатлик, Швеция ва Норвегияда эса бир ҳафталик захира тайёрлаш тавсия этилган. Германияда эса аҳолига 10 кунга етадиган озиқ-овқат ва зарур буюмлар захирасини тайёрлаб қўйиш маслаҳат берилмоқда.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🐄 Тошкент вилоятида мол ўғрилари ушланди

ИИВга кўра, 3 кишидан иборат жиноий гуруҳ фуқароларга тегишли қарийб 200 млн сўмлик 20 бош қорамолни ўғирлаб, вилоят ҳудудида мунтазам сотиб келган.

Жиноятчилар молларни ташишда “Газел” автомашинасидан фойдаланган. Улар Оққўрғон туманида ўтказилган тезкор-профилактик тадбир доирасида қўлга олинган.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
#ТЕЗКОР
⚡️Тошкентда ижтимоий соҳа объектлари ва кўп қаватли уйларга босқичма-босқич иссиқлик узатиш бошлангани айтилмоқда.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️💥 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ ХУРСАНД ҚИЛИНГ: ЎЗБЕКИСТОНДА ЁШИ УЛУҒЛАР ВА НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА САНАТОРИЙЛАРДА 10 КУН БЕПУЛ ДАМ ОЛИШ ИМКОНИЯТИ БЕРИЛМОҚДА!

Ўзбекистонда пенсионерлар 11 та санаторийдан бирида бепул дам олиш ва соғломлаштириш муолажаларини олишлари мумкин. Барча харажатлар давлат томонидан қопланади.

📌 Ариза топшириш усуллари:
my.gov.uz сайти ёки мобил иловаси орқали;
Яқин атрофдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш орқали;
Туман ёки шаҳарлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази орқали.
Путёвкалар бўш ўринлар мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, навбат асосида берилади.

🗓 Санаторийда даволаниш ва дам олиш муддати — 10 кун.
Яқинларингизга ҳам ушбу имконият ҳақида хабар беринг!


👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
💥 Бугун эрталаб Чилонзор-23 даҳасидаги кўп қаватли уйда газ портлаб, бир киши жароҳатланди.

Ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

👉 КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM