OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.46K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
⚡️Президент мажлисидан:

“Очиқ айтиш керак. Энергетикада муаммо маблағда эмас, чунки қанча керак бўлса, топиб беряпмиз. Муаммо тизимнинг бошқарувида!”
– деди Президентимиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат

Россияда урушдан қайтган жангчи қўшни болага фокус кўрсатаман деб хақиқий ГРАНАТА 💣 отиб юборди🤯

Россияни урушдан кейин хам катта муаммо кутяпти, урушдан псих бўлиб келганлар
Энди банк омонатларига ҳам солиқ солишмоқчи

Айрим чиновниклар хоҳиш-истакларининг норасмий “оғзи”га айланиб қолаётган Фискал таҳлиллар институти банк омонатлари бўйича мавжуд имтиёзни бекор қилиш ва ушбу даромадларга дивидендлар билан бир хил ставкада солиқ солишни таклиф қилмоқда.

Институтнинг қайд этишича, омонатлардан олинадиган фоизлар 1998 йилдан буён солиқдан озод қилинган. Натижада депозит фоизлари пассив даромаднинг солиқ солинмайдиган асосий турларидан бири бўлиб қолмоқда. Дивиденд даромадларига 5%, ижара, роялти ва капитал қийматининг ўсишидан олинадиган даромадларга эса, одатда, 12% ставка қўлланади.

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатида Ўзбекистон банкларидаги жисмоний шахслар депозитлари 170,2 трлн сўмни ташкил этган.

Бу «институт»нинг биринчи қовун тушириши эмас. Яқинда мазкур институт вакиллари харид чекини Soliq иловасида рўйхатдан ўтказган шахсларга 1 фоиз кешбэк қайтариш амалиётини тўхтатишни таклиф қилган эди.
Ўзбекистон Хитойдан ҳарбий самолётлар сотиб олмоқда

Хитойлик ҳарбий кузатувчилар ва мудофаага ихтисослашган нашрларда Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари сафига тўртта J-10CE қирувчи самолёти қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳозирча расмий Тошкент ҳам ва Пекин ҳам бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзордаги "Nomdor" ош маркази ҳам бузилмоқда

Ҳокимликка кўра, бу ишлар Қатортол кўчасини ободонлаштириш ва пиёдалар учун хавфсиз ҳамда қулай шароит яратиш мақсадида олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан кўчада рухсатсиз қурилган бинолар ва енгил конструкцияли савдо шохобчалари ҳам демонтаж қилиняпти.
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

⚡️⚡️Давлат хизматчилари маош тизими ўзгаради

Президентга тақдим этилган таклифларга кўра, давлат фуқаролик хизматчилари учун ягона, очиқ ва натижага асосланган иш ҳақи тизими жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Янги тартибга кўра:
11 та разряд ва 6 та поғонали маош сеткаси жорий этилади.

10 дан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига 3 та асосий рағбатлантириш тўлови қолади;

иш ҳақи малака, KPI, меҳнат интизоми, ташаббускорлик ва натижага қараб белгиланади;

муҳим вазифаларни бажарган ходимларга бонус берилади;

бонуслар сунъий интеллект, замонавий технологиялар ва янги билимларни ўзлаштириш каби мезонлар асосида ҳам белгиланади.

📌 Ҳозирги тизимда эса давлат хизматчилари иш ҳақининг 70% гача қисми натижага боғланмаган устама ва мукофотлардан иборатлиги қайд этилди.

ДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШЛАЙДИГАН ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🇺🇿Ўзбекистоннинг “Samarkand — 2028” сунъий йўлдоши коинотга йўл олди.

Ўзбекистоннинг янги сунъий йўлдоши 5 август куни Хитойнинг денгиз старт платформасидан учирилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таърифга тил ожиз!

Энди маҳаллаларга “Шармандали маҳалла”, уйларга эса “Уятли хонадон” ёзуви илинади...

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ҳудуди обод қилинмаган, тартибга солинмаган маҳаллаларга “Шармандали маҳалла”, хонадонларга эса “Уятли хонадон” деган плакатлар ёпиштирилиши режалаштирилмоқда экан.
Миллий боғда 4 ёшли қиз чўкиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл 4 ва 8 ёшли набиралари билан чўмилиш мақсадида мазкур ҳудудга келган. Чўмилиш жараёнида 4 ёшли қиз сувга чўкиб кетган.Ҳодиса жойига чақирилган тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган бўлишига қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва у вафот этган.

Унинг танасида бирор бир тан жароҳати аломатлари аниқланмаган. Тергов тезкор гуруҳи, прокуратура, Суд тиббий экспертиза бюроси ходимлари томонидан қизнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза тайинланиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#Даҳшат #18+

❗️Маҳалладаги GTA: BYD Chazor ҳайдовчиси бир нечта машинани дабдала қилди.

​Ижтимоий тармоқларда BYD Chazor ҳайдовчиси Cobalt ва яна бир "BYD"ни бир неча бор қасддан ургани акс этган видео тарқалмоқда.
❗️Лионел Мессининг отаси вафот этди.

Июн ойида Хорхе Месси соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб шифохонага ётқизилгани хабар қилинган эди.
1 сентябрдан йўл ҳақини автобусга чиқиш биланоқ тўламасангиз жаримага тортиласиз

1 сентябрдан шаҳар автобусларида йўлкирани автобусга чиқиш биланоқ тўлаш ёки имтиёзни валидатор орқали тасдиқлаш мажбурий бўлади. Йўл ҳақини транспорт ва банк карталари, смартфон ҳамда NFC, QR ва бошқа технологиялар орқали тўлаш мумкин.

Тўловни чиқиш вақтида амалга оширмаган йўловчилар чиптасиз ҳаракатланган деб ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.
Сурхондарёда ҳайдовчининг қариндошлари ЙПХ ходимларига тан жароҳати етказди

Ҳолат Ангор туманида содир бўлган. ЙПХ ходимларини кўрган Damas ҳайдовчиси қочиб, шубҳали ҳаракат содир этган. Уни кузатиб борган ЙПХ ходимлари яшаш уйи яқинида тўхтатиб, спиртли ичимлик ҳиди келгани сабабли тиббий кўрикка олиб бормоқчи бўлган.

Шунда ҳодиса жойига ҳайдовчининг яқин қариндошлари ва қўшниси етиб келиб, икки ходимга тан жароҳати етказган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇰🇿 Қозоғистонда россиялик блогер қозоқларни рус тилини билмасликда танқид қилгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди.

Қозоғистонда россиялик блогер Ксения Гузаева (Fasoollka) "ижтимоий тармоқлардаги провокацион ва ноўрин баёнотлари учун" жаримага тортилди ва мамлакатдан чиқариб юборилди, деб хабар берди Остона полицияси. Хабарларга кўра, полиция унинг ижтимоий тармоқларини кузатиб бораётганда "провокацион" изоҳларни аниқлаган. Шунингдек, унга Қозоғистонга беш йилга кириш тақиқланган.
Ўзбек бокси афсонаси Руфат Рисқиев 76 ёшда вафот этди

Руфат Рисқиев 1974 йилда Ўзбекистон тарихидаги илк жаҳон чемпиони бўлган.

1976 йилги Монреал Олимпиадасида эса финалгача етиб бориб, кумуш медаль олган. Ҳал қилувчи жангда америкалик Майкл Спинксга имкониятни бой берган.

Рисқиев спортчилик фаолиятидан сўнг мураббий ва ҳакам сифатида ишлаган. У сўнгги йилларда оғир касаллик билан курашган.
Энди муддатли тўлов 1 йилдан ва 110 миллион сўмдан ошмаслиги керак

Президентнинг янги қарорига кўра, 2027 йилдан бошлаб буюмларни бўлиб тўлашга олиш бўйича шартнома суммаси БҲМнинг 250 бараваридан, яъни 110 млн сўмдан ошиши тақиқланади. Шунингдек, тўловни бўлиб бериш муддати энг кўпи билан 12 ой қилиб белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM