OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.47K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
❗️200 минг сўмлик пора учун 2 йил озодлик чекланади, 285 миллион сўмлик пора учун эса атиги 3 йил қамоқ...

Суд қарорларига кўра, Урганч тумани ИИБ профилактика инспектори 200 минг сўм пора олгани учун 2 йилга озодлиги чекланган. Тошкент вилоятидаги банк офиси бошлиғи эса имтиёзли кредитлар учун жами 285 миллион сўмдан ортиқ пора олгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Албатта, ҳар бир жиноят иши алоҳида ҳолатлар ва қонун талаблари асосида кўриб чиқилади. Аммо пора миқдори ўртасидаги улкан фарққа қарамай, тайинланган жазолар ўртасидаги фарқнинг атиги бир йил экани жамоатчиликда турли саволларни уйғотиши табиий.

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽
#АНА_ХОЛОС
⚡️🏆 Жаҳон Чемпионати финалининг чипта нархлари экан, битта билет 35000 доллар😳

Футбол мухлисларига юбориб қўйинг.
😍МАККА ИМОМИ ТОШКEНТДА

Биринчи Халқаро Ислом цивилизацияси форумига Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд - Маккайи мукаррамадаги “Масжид ал Ҳаром“ масжиди бош имоми юртимизга ташриф буюрдилар.
Айни дамда Пойтахтимиз тарих, илм ва маънавият туташган йирик халқаро майдонга айланган.
#АНА_ХОЛОС
Ўзбекистон семизлик бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

ЖССТ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга. Мамлакат дунё рейтингида 59-ўринни эгаллади.

Қарийб 3 миллион бола ва ўсмир, шунингдек, 15–49 ёшдаги аёлларнинг 40%дан ортиғи семизлик муаммосига дуч келган.

Мутахассислар асосий сабаблар сифатида нотўғри овқатланиш, ортиқча туз истеъмоли ва камҳаракат турмуш тарзини кўрсатмоқда.
#Тезкор
⚡️🇺🇿Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетиши мумкин

Журналист Александр Троицкийнинг маълумотларига кўра, яқинлашиб келаётган Осиё Кубогида жамоани янги мутахассис бошқариши кутилмоқда.

Бунга терма жамоамизнинг ЖЧ-2026да гуруҳда бирорта ҳам очко ололмагани сабаб бўлди.

Италиялик мутахассис терма жамоага 2025 йил октябрда келган бўлиб, унинг йиллик маоши бонуслар билан бирга 4 миллион еврони ташкил этади.

Ҳозирча УФА бу борада расмий баёнот бергани йўқ.
⚡️Энди “распродажа” эмас, “арзонсотув” деймиз

Атамалар комиссияси 41 та хорижий атаманинг расмий ўзбекча муқобилини тасдиқлади.

антракт → танаффус;
банкет → зиёфат;
брекет → тишсим;
бренд → хосном;
датчик → сезгич;
дедлайн → сўнгмуддат;
декорация → саҳнабезак;
миксер → қорғич;
палатка → чодир;
раковина → чаноқ;
распродажа → арзонсотув;
суфлёр → шивирчи;
фрилансер → эркин ишчи;
эможи → ҳисбелги;
хештег → калитсўз;
хостел → қўноқуй.

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат #Огоҳлик
‼️3 НАФАР ЁШ ҚИЗ ТОК УРИШИ ОҚИБАТИДА ВАФОТ ЭТДИ!

Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида уч нафар вояга етмаган ёш қизлар сув ҳавзаси орқали ток уриши оқибатида вафот этган.

Ҳолат бўйича расмий суриштирув ва маълумот ҳозирча йўқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лукашенко Беларусда кўп пул топмоқчи бўлган ўзбекларга Россияда ишлашни тавсия қилди

«Агар бу ерга кимлардир 5000 долларлаб ойлик олиш учун келмоқчи бўлса, яхшиси Россияга борсин. Улар у ерда (Россияда) нефт конларига, яна қандайдир йўналишларга ишга жойлашиши, ишлаши ва катта маош олиши мумкин. Яна бир бор такрорлайман, улар (Ўзбекистон фуқаролари) гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ватанга етказиб бериш учун Беларусга келади. Маҳсулдорлик қанча юқори бўлса, қанча кўп маҳсулот ишлаб чиқарилса, иш ҳақи шунча кўп бўлади», деди Беларус президенти.

Унинг баёноти Андижондан Беларусга ишлаш учун кетган ўзбекистонликлар маош камлигидан норозилиги фонида янгради.
❗️«Кешбек тизими қанча тез бекор қилинса, шунча яхши»

Фискал таҳлиллар институти директори ўринбосари Дилшод Султоновнинг айтишича, 1 фоизлик кешбек тизими чек сўраш маданиятини шакллантириш учун вақтинчалик жорий этилган.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда қалбаки чеклар, чек савдоси ва турли суиистеъмоллар кўпайган. Йилига кешбек учун 150 млн доллар сарфланаётган бўлиб, бу маблағ эвазига 300 та 120 ўринли боғча қуриш мумкин.
Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олдилар.

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, эртанги кунимиз ва фарзандларимиз келажаги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингиз, бедор тунларингиз ва улкан саъй-ҳаракатларингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.

Халқимизнинг чин меҳри, юксак ишончи ва қўллаб-қувватлаши доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин! Ватанимиз дунёдаги энг ривожланган, қудратли ва тараққий этган давлатлар қаторидан мустаҳкам ўрин эгалласин!
#ТЕЗКОР #ДАҲШАТ 🔞
🔞‼️ҲАСАНБОЙДАГИ ОСТАНОВКАЛАРДАН БИРИДА ЭРКАК ОСИЛГАН ҲОЛАТДА ТОПИЛИБДИ
😱

Ҳолат бугун соат 14:00 атрофида содир бўлгани айтилмоқда

ОСИЛГАН ЭРКАКНИНГ ЎЛИМ САБАБИ НОМАЪЛУМ👇