OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.47K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди

Маълум қилинишича, воқеа 17 май куни соат, тахминан, 03:40 да Косондаги ҳибсхонада содир бўлган.

Колониянинг интизомий бўлинмасида ички тартиб қоидани сурункали бузиб келгани учун жазо муддатини ўтаётган Т.Ш. ички тартибга мутлақо зид бўлган талабларига эътибор қаратилиши учун темир бўлаги билан ўзининг бўйин ва икки қўлининг билак соҳасини бир неча маротаба тирнаб, ўзига енгил тан жароҳати етказишга уринган.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ушбу шахс саккиз маротаба судланган бўлиб, илгари ҳам бундай ҳаракатларни содир этган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_бўлмаса #Видеоси

‼️Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди 😅

Кармана туманида МИБ ходимларининг таъқибидан қочган эркак ошхоналардан биридаги тандир ичига яширинган. Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.
#тезкор

🚀 Яқин Шарқда вазият яна кескинлашмоқда.

Исроилнинг Байрутдаги ҳужумларидан сўнг Эрон жавоб тариқасида Исроилга баллистик ракеталар учирди. Айрим ҳудудларда портлашлар ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Эрон ва Ироқ ўз ҳаво ҳудудларини ёпган, Исроил эса жавоб зарбалари бўлишини маълум қилмоқда.

Трамп эса Эронни музокараларга қайтишга чақириб, "ракеталар етарли, келишувга эришиш вақти келди", демоқда.

Ҳозирча вазият таранглигича қолмоқда ва воқеалар тез суръатларда ривожланмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤔 Нидерландия — Ўзбекистон ўйинини шарҳлаётган рус шарҳловчиси қизиқ ҳолатга эътибор қаратди.

Унинг айтишича, стадион ва унинг атрофида полиция жуда кўп бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси металл детекторлар ва хизмат итлари ёрдамида узоқ вақт текширилганини алоҳида таъкидлаган.

⚽️ Айниқса, Жаҳон чемпионати арафасида бундай кучайтирилган текширувлар уни ҳайратда қолдирганини айтган.

Ғалати...
⚡️⚡️Айтишларича, Олий суд раиси Бахтиёр Исламов лавозимидан озод қилинган

Хабар расман тасдиқланмаган.

Тезкор хабар ва янгиликларни бизда кузатиб боринг.

Группаларга улашиб қўямиз
#Диққат

❗️🪪 Ўзбекистонда йигитлар ID-карта олганда автоматик равишда ҳарбий ҳисобга қўйилади

Президент ҳарбий хизматчиларга тўланадиган компенсациялар ва Мудофаа вазирлиги тизимидаги фуқаролик ходимлари маошини ошириш, шунингдек ҳарбий ҳисоб ишларини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади.
❗️Темирйўл ходими каналда оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди

9 июнь куни Сергели туманида хизмат вазифасини бажараётган темирйўл созловчиси каналга оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди.

Унинг тезкор ва жасоратли ҳаракати туфайли фожиа олди олинди.

“Ўзбекистон темирйўллари” раҳбарияти қаҳрамон ходимни муносиб тақдирлаб, унга ташаккурнома, эсдалик совғаси ва пул мукофоти топширди.
Тошкентда бугун тушдан кейин кутилмаганда ёмғир, момақалдироқ ва кучли шамол кузатилиши мумкин

Бугун тушдан кейин пойтахт ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши, момақалдироқ бўлиши ҳамда чақмоқ чақиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 35°C гача кўтарилади. Шамол тезлиги секундига 15 метргача кучаяди, тоғли ҳудудларда сел келиш эҳтимоли юқори.

Ойналарни ёпиб қўйиш ва автомобилларни дарахтлар остида қолдирмаслик тавсия этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Маст ҳолатда машина бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Шерзод Иброҳимов:

⁃ 5 та қўпол йўл қоидабузилиши бўйича автомобилни вақтинча олиб қўйиш маъмурий жавобгарлик чораси жорий этилади;

⁃ бир неча турдаги қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади;

⁃ транспортни бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки маҳрум қилинган шахс томонидан содир этилган йўл безорилиги учун қўшимча равишда автомобилни мусодара қилиш ёки вақтинча олиб қўйиш жазоси жорий этилади;

⁃ транспортни маст ҳолда бошқарганлик учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланади;

⁃ қўпол қоидабузарлар учун жаримани чегирма билан тўлашга бир йиллик чеклов жорий этилади;

⁃ транспортни бошқаришга болаларга рухсат бериш, танага шикаст етказиш, ўлимга сабаб бўлганда жиноий жавобгарликка тортиш таклифи илгари сурилмоқда.
Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага чиқди

Эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Колумбия ўйини учун ҳозирги соатгача роппа-роса 74 725 та чипта сотиб бўлинган. Бу кўрсаткич ҳозирча ЖЧ-2026’даги барча ўйинлар рейтингидан юқори натижа қайд этмоқда.

Ўзбекистон иштирокидаги ўйин чипта сотилиши бўйича ҳатто турнирнинг очилиш баҳси ҳисобланган Мексика — ЖАР (73 373 та) ва мухлислар диққат марказида бўлган Бразилия — Марокаш (73 719 та) учрашувларини ҳам ортда қолдирмоқда.

Ушбу қизғин баҳс Мехико шаҳридаги сиғими 81 070 кишини ташкил этувчи “Астека” стадионида бўлиб ўтади. Сотилган чипталар сони инобатга олинса, стадион ўриндиқларининг қарийб 92 фоизи аллақочон банд этилган ва бўш жой қолмаслиги деярли аниқ.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳаяжонли ва тарихий ўйин 18 июнь куни Тошкент вақти билан эрталаб соат 07:00 да бошланади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинини юқори баҳолади

“Футболчиларимиз жуда катта тажрибали жамоага қарши кучли характерини кўрсатди. Биз учун биринчи жаҳон чемпионатида биринчи голимиз — бу ҳам ғалаба”, - деди давлат раҳбари.
⚡️⚡️Мана ҳақиқий тарбия: Ўзбекистон МТЖ футболчилари ва ходимлари Колумбия билан ўйиндан сўнг кийиниш хонасини тартибга солиб кетишди

Футболчилар кийиниш хонасида кетгандан сўнг, доскада шундай ёзув ҳам қолдиришган:

“Катта раҳмат, Мексика! Жаҳон чемпионатида омад. Раҳмат!”
Лола Каримова Тимур Тиллаев билан расман ажрашганини маълум қилди.
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди

Якшанба куни қиролликнинг нефт гиганти «Aramco» компаниясига қарашли вертолёт — Ҳoрмуздан ғарбда жойлашган Рас-Танура шаҳрида қулаб тушди.

Ҳодиса оқибатида бортдагиларнинг барчаси — қиролликнинг 14 нафар фуқароси ҳалок бўлган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум.
❗️ТДЮУда "Юриспруденция" йўналиши бўйича 2- ва ундан кейинги олий таълимга қабул қилиш тартиби белгиланди

Низомга кўра, олий маълумотга эга бўлган шахслар ТДЮУнинг махсус 3 йиллик таълим дастури доирасида тест синовлари асосида иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун "юриспруденция" таълим йўналишига қабул қилинади.

Абитуриентлар ҳар йили 10 июльдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтади.
❗️Японияда мағлубият учун бош мураббий халқдан таъзим қилиб узр сўради

Жанубий Кореяда эса муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийни аэропортда ҳақоратлар билан кутиб олишди.