OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.45K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#Тезкор

⚡️Генераллар қамоқдан озод қилинди
.

Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев,  Жазони ижро этиш Бош бошқармаси собиқ раҳбари Рустам Турсунов ва 7 нафар мулозим кеча, 15 апрель куни кечқурун  озодликка чиқарилди.

Зарарни қоплагани муносабати билан генераллар қамоқдан озод қилинган.

Группаларга улашиб қўямиз.
Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига қўйиб юборилди

Хабар беришларича, у етказилган 200 млрд сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклда тўлаб берганидан сўнг, қамоққа олиш эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.

Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи, Бекмуродов билан бир вақтда ишдан олинган ва терговга жалб этилган Рустам Турсунов эса қамоқда қолмоқда.
#ТЕЗКОР
☄️“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Ахмедов Дилшод Турсункулович халқаро қидирувга берилди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.
#ТЕЗКОР
☄️Эрон Ҳўрмуз бўғозини “тўлиқ очди”

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Исроил-Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувининг қолган даврида — барча тижорат кемалари учун Ҳўрмуз бўғози тўлиқ очилганини маълум қилди.
💧ДИҚҚАТ: 20-апрелдан бошлаб Тошкентнинг ярми 5 кун давомида иссиқ сувсиз қолади.

20-апрелдан 24-апрелгача пойтахтда режалаштирилган узилишлар бўлади, натижада катта ҳудудлар иссиқ сувсиз қолади
.

Зона ТЦ-1
Улицы:

проспект Мустакиллик, Мирзо Улугбека, Буюк ипак йули, Кори Ниёзий, Мухаммада Юсуфа, Сайрам, Тамарыханум, Аккурган, Уткира Султанова, Осиё, Льва Толстого, Навнихол, Ясси, Каландар, Бузкоча, Чуст, Катта Дархон, Геология, Ибрахима Муминова, Ниёзбек йули, Дурмон йули, Паркентская, Богишамол, Наманганская и другие.

Массивы:

Ялангач, Ташсельмаш, Буз-1, ТашГРЭС, Мавлоно Риёзий.

Махалли:

Дархон, Шахриобод, Навнихол, Алпомиш, Мустакиллик, Сайрам, Олимлар, Истиклол, Дустобод...

Зона ТЦ-5
Улицы:

Заргарлик, Лутфий, Богистон, Катартал, Гулистон, Фархад, Чупонота, Бешкайрагач, Урикзор, Домбирабад, Тахиаташ, Максуда Шайхзода, Катта Хирмонтепа и другие.

Массивы:

Чиланзор (кварталы 5–26, 30, 31), Домбирабад, Шарк, Гулистон, Бешкайрагач.

Махалли:

Чупон-Ота, Богистон, Ватан, Нуробод, Ширин, Дийдор, Фарход, Тинчликобод, Халклар дустлиги и другие.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

1 июнга қадар ривожланишида нуқсонлар аниқланган 3 ёшгача бўлган болалар учун “Эрта аралашув” хизмати босқичма-босқич жорий этилади.

Руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун кундузги қараб туриш хизмати, уйда қараб туриш хизмати ва қисқа муддатли жойлаштириш хизмати йўлга қўйилади.

1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакиллар учун ҳар ойлик парваришлаш нафақаси жорий этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️🧑🏻‍🏫 Педагоглар учун қатор давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизли чегирма жорий этилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, улар учун кўчмас мулк кадастри, коммуникация тармоқларига уланиш ҳамда фанларни билиш даражасини аниқлаш каби хизматлар нархи икки бараварга арзонлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш (тракторчи-машинист) ва ҳужжатларга апостил қўйиш хизматлари учун ҳам 50 фоиз миқдорида тўлов белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотин) ҳалок бўлган ота-оналар ва бевалар учун янги ижтимоий ёрдам тури жорий этилди.

Унга кўра, уй-жой коммунал хизматлар тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация пул тўлови берилади.
⚡️🚌 Жиззахда автобус ағдарилиб кетди

Жиззах вилоятида “Тошкент–Термиз” М-39 йўлида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ютонг русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида авария юз берган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳолат бўйича тергов олди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Битта ишдан 30-40 минг $ оладиган раҳбар оммага чиқиб “Kоррупцияга йўл қўйманг, ёниб кетасиз” деб йиғилиш ўтказса, шу видео эсимга тушиб кетаверади-да...

Мен бошқачароқ айтган бўлардим: 30-40 млн сўм ойлик оладиган ШХБ ходимлари 10 млн сўм ойлик оладиган ходимларга коррупция қилманглар, қамалиб кетасиз, деса гапи қанчалик таъсир қиларкана?!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қойил

🥀🌹 Хитой дунёни лол қолдиришда давом этмоқда, улар электрсиз ёруғлик берадиган ўсимлик кашф қилишди 😳👏

Шаҳар биологик тоза ва электр токисиз янаям гўзал кўринишга эга бўлмоқда.

П/с Ўзимизда ҳам мана шундай қилинса, шаҳарларимиз ҳавоси анча тоза ва гўзал кўринишга эга бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️iPhone' ишлатувчилар диққатига

📱 Телефонни янгиламанг: сўнгги iOS iPhone’ни бефойда “кирпич”ка айлантириши мумкин

Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, iOS 26.4.1 ни янгилашда қурилма блокланиб қолиши ва умуман ёқилмай қўйиши мумкин. Шундан кейин уни фақат қайта прошивка қилиш орқали тиклаш мумкин бўлади, бунда маълумотлар йўқолиш хавфи бор.

Янгиланишни ўрнатмаслик ва хатолари тузатилган янги iOS версияси чиқишини кутиш тавсия этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
☄️Тошкент шаҳрида рейд бошланди

Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрининг Олмозор тумани рейд бўлаётгани айтилмоқда

Видеони шопир танишларга юбориб огоҳлантириб қўйинг.
#Диққат

❗️🚙🚙🚙Бугун соат 10:00 да Chevrolet Cobaltнинг барча комплектациялари учун шартнома очилади

UzAuto Motors маълум қилишича, Chevrolet Cobalt автомобиллари учун шартнома бериш қайта бошланади ва бу сафар барча комплектациялар учун шартномалар очилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев қўқонликлар билан суҳбатда:

“Самолётдан тушганимдан айтдимки, самолётни кўпайтириш керак. Одамлар "перевал"дан эмас, кўпроқ самолётда учиши керак”.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😳 АНА ХОЛОС

Озода Нурсаидова: Мани яхши кўрадиган одамим бор. Манга совчи қўймела. 18-20 ёшли йигитлар сизни яхши кўраман, уйланаман дейишади. Ман сани севгинга ишонадиган жиннимасманку. Энди бу аҳмоқгарчиликку
Доллар курси рекорд даражада пастламоқда

Валюта биржасидаги бугунги савдоларга кўра, долларнинг расмий курси яна 34-35 сўмга арзонлаши кутилмоқда.
Миянинг узоқ вақт соғлом ва ёш бўлиб қолиши юриш тезлигига боғлиқ экан (JAMA Network тадқиқоти).

Ҳаммаси жуда оддий: тез-тез юришга кўниккан одам биологик жиҳатдан секинроқ қарийди. Уларнинг бош мия қобиғи зичлиги юқорироқ ва юзи ҳам ёшроқ кўриниши аниқланган.

Секин юрадиган одамларнинг когнитив функциялари эса аксинча, тезроқ пасаяр экан.

Шу ўринда, куни офисда ўтадиган бизга ўхшаган шўрпешоналарга маслаҳат: тушликни офисга буюртма қилиш ўрнига яқин-атрофдаги тамаддихонага тез-тез юриб бориб келган маъқулми дейман. Бу нафақат жисмонан тетикроқ бўлиш, балки қариганда хотира сустлигидан азият чекишга қарши том маънодаги реал қадамлар бўлади.
❗️Прокурор “Реал Санжик”га 5 йил сўради

“Реал Санжик” иши кўриб чиқилаётган судда музокарага киришган давлат айбловчиси ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, фирибгарлик ҳамда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар содир этишда айбланаётган тадбиркорга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишини сўради.

Айни пайтда судда тадбиркор ҳимоячиларининг нутқи тингланмоқда.

Мазкур суд мажлисига судя Баҳром Бердиев раислик қилмоқда. Жиноят ишида 2 нафар жабрланувчи бор.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади

Синоптиклар дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётганини маълум қилди.