OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.45K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия

❗️Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди.

Актриса миллий саҳна санъати ривожига улкан ҳисса қўшган ҳамда бетакрор образлар яратган.

Марҳуманинг оила аъзолари ҳамдардлик билдирамиз.
#Диққат
‼️ Фастфуд истеъмол қилиш хотирани умрбодга ёмонлаштиради.

Ёғ ва шакар билан тўйинган зарарли овқатларни мунтазам истеъмол қилиш танадаги атсетилхолин даражасига таъсир қилади, бу хотира ва ўрганиш учун жавобгардир.

Айниқса, ўсмирларда хотира пастлиги кузатилган ва энг муҳими, агар одам тўғри овқатланишга ўтса ҳам, ҳотира яхшиланмайди

Фастфудларни севиб истеъмол қиладиганларга жўнатиб қўямиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Расмий: Ўзбекистонда уй бекаларига ҳам «декрет пули» тўланади — 4 млн сўмгача

2026 йилдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақани уй бекалари ҳам олиши мумкин. Бунинг учун ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини расмийлаштириб, ижтимоий суғурта тизимига уланиш керак.

Шарт: ҳар ой 63 550 сўм бадал тўлаш ва камида 10 ой узлуксиз тўлов қилиш.

⚠️ Муҳим: агар тўловлар ўтказиб юборилса ёки муддат бажарилмаса, нафақа тайинланмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мени фақат хурсанд қилиб юрибсан!” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдаровни қутламоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌐🌐🌐🌐

☄️Пезешкиён аслида Эрон эмас, АҚШ террорчи эканлигини айтди

“Улар бизни террорчилар деб аташади, лекин аслида ўзлари ҳақиқий террорчилардир. Улар истаган вақтда, истаган жойда, кимни хоҳласалар қирғин қиладилар ва кейин инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирадилар. Уларга лаънат бўлсин”, деди Эрон Президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #РАСМАН

🗓 1447 йил 25 шаввол (2026 йил 13 апрел, душанбадан) бошлаб Ҳаж мавсумига оид тартиблар амалга жорий этилади.

❗️ Ушбу тартибларга мувофиқ:


💳 Ҳаж рухсатномасисиз (Hajj Permit)
🕋 Макка шаҳрида берилган яшаш гувоҳномасисиз (Resident ID)
ёки Маккада ишлаш учун расмий рухсатномасисиз (Work Permit)
🚫 Makkah шаҳрига кириш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Барча фуқаролар ва зиёратчилардан ушбу талабларга қатъий риоя қилишлари сўралади.

Яқинларга юбориб қўямиз.
❗️Сурхондарёда мансабдор пора билан ушланди

Сурхондарё вилоятида мансабдор ходимнинг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

У фуқарони алдаб, гўёки бинo ва ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 3 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати, ИЖҚКД ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда у 2 минг доллар ва 12 млн сўм олган вақтида ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
🇺🇿 👍 Ўзбекистон аҳолиси 38,4 млн нафарга яқинлашди

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси 38 382 685 кишига етган.

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8% ошган.

Шундан:
• Аёллар — 19,1 млн киши
• Эркаклар — 19,3 млн киши.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🛁 АҚШда теннис тўпи катталигидаги дўл ёғди

ОАВ хабарларига кўра, Индиана штатига кучли момақалдироқ ортидан вайронкор дўл ёпирилган — уйларнинг томлари ва деразалари ҳамда машиналарга шикаст етган. Дўл донасининг диаметри 6,5 сантиметргача етган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Генераллар қамоқдан озод қилинди
.

Давлат манфаатларига 186 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтирган Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев,  Жазони ижро этиш Бош бошқармаси собиқ раҳбари Рустам Турсунов ва 7 нафар мулозим кеча, 15 апрель куни кечқурун  озодликка чиқарилди.

Зарарни қоплагани муносабати билан генераллар қамоқдан озод қилинган.

Группаларга улашиб қўямиз.
Бекмурод Абдуллаев гаров эвазига қўйиб юборилди

Хабар беришларича, у етказилган 200 млрд сўмдан ортиқ зарарни нақд пул шаклда тўлаб берганидан сўнг, қамоққа олиш эҳтиёт чораси гаровга ўзгартирилган.

Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи, Бекмуродов билан бир вақтда ишдан олинган ва терговга жалб этилган Рустам Турсунов эса қамоқда қолмоқда.
#ТЕЗКОР
☄️“Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖнинг собиқ бошқаруви раиси Ахмедов Дилшод Турсункулович халқаро қидирувга берилди.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) бўйича айблов қўйилган.
#ТЕЗКОР
☄️Эрон Ҳўрмуз бўғозини “тўлиқ очди”

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Исроил-Ливан ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувининг қолган даврида — барча тижорат кемалари учун Ҳўрмуз бўғози тўлиқ очилганини маълум қилди.
💧ДИҚҚАТ: 20-апрелдан бошлаб Тошкентнинг ярми 5 кун давомида иссиқ сувсиз қолади.

20-апрелдан 24-апрелгача пойтахтда режалаштирилган узилишлар бўлади, натижада катта ҳудудлар иссиқ сувсиз қолади
.

Зона ТЦ-1
Улицы:

проспект Мустакиллик, Мирзо Улугбека, Буюк ипак йули, Кори Ниёзий, Мухаммада Юсуфа, Сайрам, Тамарыханум, Аккурган, Уткира Султанова, Осиё, Льва Толстого, Навнихол, Ясси, Каландар, Бузкоча, Чуст, Катта Дархон, Геология, Ибрахима Муминова, Ниёзбек йули, Дурмон йули, Паркентская, Богишамол, Наманганская и другие.

Массивы:

Ялангач, Ташсельмаш, Буз-1, ТашГРЭС, Мавлоно Риёзий.

Махалли:

Дархон, Шахриобод, Навнихол, Алпомиш, Мустакиллик, Сайрам, Олимлар, Истиклол, Дустобод...

Зона ТЦ-5
Улицы:

Заргарлик, Лутфий, Богистон, Катартал, Гулистон, Фархад, Чупонота, Бешкайрагач, Урикзор, Домбирабад, Тахиаташ, Максуда Шайхзода, Катта Хирмонтепа и другие.

Массивы:

Чиланзор (кварталы 5–26, 30, 31), Домбирабад, Шарк, Гулистон, Бешкайрагач.

Махалли:

Чупон-Ота, Богистон, Ватан, Нуробод, Ширин, Дийдор, Фарход, Тинчликобод, Халклар дустлиги и другие.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Руҳий ҳолатида бузилиш бўлган ногиронларга ижтимоий хизмат тизими такомиллаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев 17 апрель куни ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

1 июнга қадар ривожланишида нуқсонлар аниқланган 3 ёшгача бўлган болалар учун “Эрта аралашув” хизмати босқичма-босқич жорий этилади.

Руҳий ҳолатида бузилишлари мавжуд I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун кундузги қараб туриш хизмати, уйда қараб туриш хизмати ва қисқа муддатли жойлаштириш хизмати йўлга қўйилади.

1 сентябрдан бошлаб 18 ёшдан катта чуқур даражадаги ақлий заифлик ташхиси қўйилган шахсларнинг парвариши билан банд бўлган қонуний вакиллар учун ҳар ойлик парваришлаш нафақаси жорий этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️🧑🏻‍🏫 Педагоглар учун қатор давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизли чегирма жорий этилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, улар учун кўчмас мулк кадастри, коммуникация тармоқларига уланиш ҳамда фанларни билиш даражасини аниқлаш каби хизматлар нархи икки бараварга арзонлаштирилди.

Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш (тракторчи-машинист) ва ҳужжатларга апостил қўйиш хизматлари учун ҳам 50 фоиз миқдорида тўлов белгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар чоғида фарзандлари (эр ёки хотин) ҳалок бўлган ота-оналар ва бевалар учун янги ижтимоий ёрдам тури жорий этилди.

Унга кўра, уй-жой коммунал хизматлар тўловларининг бир қисмини қоплаш учун компенсация пул тўлови берилади.
⚡️🚌 Жиззахда автобус ағдарилиб кетди

Жиззах вилоятида “Тошкент–Термиз” М-39 йўлида йўловчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ютонг русумли автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида авария юз берган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳолат бўйича тергов олди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️ Битта ишдан 30-40 минг $ оладиган раҳбар оммага чиқиб “Kоррупцияга йўл қўйманг, ёниб кетасиз” деб йиғилиш ўтказса, шу видео эсимга тушиб кетаверади-да...

Мен бошқачароқ айтган бўлардим: 30-40 млн сўм ойлик оладиган ШХБ ходимлари 10 млн сўм ойлик оладиган ходимларга коррупция қилманглар, қамалиб кетасиз, деса гапи қанчалик таъсир қиларкана?!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қойил

🥀🌹 Хитой дунёни лол қолдиришда давом этмоқда, улар электрсиз ёруғлик берадиган ўсимлик кашф қилишди 😳👏

Шаҳар биологик тоза ва электр токисиз янаям гўзал кўринишга эга бўлмоқда.

П/с Ўзимизда ҳам мана шундай қилинса, шаҳарларимиз ҳавоси анча тоза ва гўзал кўринишга эга бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️iPhone' ишлатувчилар диққатига

📱 Телефонни янгиламанг: сўнгги iOS iPhone’ни бефойда “кирпич”ка айлантириши мумкин

Фойдаланувчиларнинг хабар беришича, iOS 26.4.1 ни янгилашда қурилма блокланиб қолиши ва умуман ёқилмай қўйиши мумкин. Шундан кейин уни фақат қайта прошивка қилиш орқали тиклаш мумкин бўлади, бунда маълумотлар йўқолиш хавфи бор.

Янгиланишни ўрнатмаслик ва хатолари тузатилган янги iOS версияси чиқишини кутиш тавсия этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM