OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.45K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
Исроил Ливан бўйлаб кучли зарбалар ёғдирди

АҚШ Эронни бомбалашни тўхтатганига ва тинчлик музокараларидаги воситачи бўлган Покистоннинг ҳарбий ҳаракатлар бутун фронт бўйлаб тўхтатилиши кераклиги ҳақидаги баёнотига қарамай, Исроил Ливан жанубига зарбалар беришни давом эттирди.

10 дақиқа ичида 100 дан ортиқ объектга ҳужум қилинган.
❗️Real Sanjik 15 йилгача қамалиши мумкин. Санжар Каримов иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши судга оширилди. Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилади. Биринчи суд мажлиси 10 апрел кунига белгиланди.

Санжар Каримов ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми), жуда кўп миқдорда фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди) ҳамда наркожиноятда (ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми) айбланмоқда.
❗️Янги фирибгарлик - эҳтиёт бўлинг

Фирибгарлар овозли хабар ниқоби остида файл юборишмоқда. Уни очкайиздан кейин, улар сизнинг ҳисобингизга кириш ҳуқуқига эга бўладилар, эҳтимол сизни тизимдан чиқариб юборишлари ва банк маълумотларингизга киришларига имкон бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай файлларни очманг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Чирчиқда селфи тушмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли йигит темирйўл вагони устига чиқиб селфи тушмоқчи бўлганида юқори кучланишли ток урган. Шифокорлар маълумотига кўра, ҳодиса 1-апрел куни Бўзсув темирйўл стансиясида содир бўлган.

Юқори кучланиш оқибатида йигитнинг танасининг қарийб 80–85 фоизи куйган. У оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган бўлиб, ҳозирда интенсив даволаниш олмоқда.
Фидойи мухлис автомобил билан тақдирланди

Фарғоналик мухлис Қаҳрамон Неъматов Нефтчи ўйинини кўриш учун эски машинасида Навоийга 800 км йўл босиб борди.

40 йиллик садоқати учун у Истиқлол стадионида 20 минг мухлис қаршисида янги ONIX автомобили билан тақдирланди.
❗️Гўшт импортига субсидия берилади

Ўзбекистонда гўшт нархларини барқарор сақлаш мақсадида мол ва қўй гўшти импортига вақтинчалик субсидия ажратилади.

2026 йил 1 апрелдан 1 августгача тадбиркорларга гўштни ҳаво орқали олиб келиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори ҳар бир килограмм учун 0,8 доллардан ошмайди.

Шунингдек, 1 апрелдан 31 декабргача хориждан ҳаво орқали олиб келинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи субсидия қилинади. Бу сумма ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмгача белгиланган.

🏦 Мазкур субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Банк карталарига ҳам “чиройли рақам” танлаш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда бир қатор тижорат банклари мижозларга чиройли, ноёб ва осон эсда қоладиган рақамлар комбинациясига эга карталарни таклиф қилмоқда. Хизмат нархи танланган рақамга қараб 300 минг сўмдан 10 миллион сўмгача белгиланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Айтишларича, ҳолат Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги бозорда содир бўлган
❗️«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади

Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилмоқда. Дастлабки суд мажлисида Санжар Каримовдан эълон қилинган айбловларга иқрор ёки иқрор эмаслиги ҳақида сўралган.

«Менга қўйилган айбловларнинг бирортасига иқрор эмасман», – деган айбланувчи.

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 2025 йил ноябрида қамоққа олинганди. У ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 273-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилишда айбланмоқда.
АҚШ НАТО мамлакатларини Эронга қарши урушда заиф қўллаб-қувватлагани учун "жазолашга" тайёрланмоқда. Европаликлар АҚШнинг Иттифоқдан чиқишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсага тайёр - The Times

Трамп маъмурияти Эрон уруши пайтида Трампга нисбатан ёмон муносабати учун ким жазоланиши кераклигини аниқлаш учун аудит ўтказишни режалаштирмоқда. Мумкин бўлган чоралар қаторига АҚШ қўшинларини олиб чиқиш киради.
#ТЕЗКОР
‼️“ДАЙДИ” ТОПИШНИ БУЮРГАН РАХБАР ИШДАН ОЛИНДИ


Тошкент шаҳри Олмазор туманида ички ишлар тизимида ишловчи раҳбарнинг профилактика инспекторларига дайди топиб, маъмурий протокол расмийлаштиришни буюргани ҳақида аудио ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Аудиода у инспекторларни қаттиқ танқид қилиб, “режа” бажарилмаётганини айтган ва ҳатто дайди топилмаса, қариндошларни дайди сифатида расмийлаштиришни ҳам талаб қилган.

Шунингдек, у қисқа вақт ичида кўп сонли (тахминан 300 та) маъмурий баённома тузиш кераклигини айтган.

Ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, мазкур раҳбар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таъзия

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клублари — “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Турон” жамоаларида ўйнаган.

Хушнудбек Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг У-19, У-21 ва У-22 терма жамоаларига ҳам чақирилган ва халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат #қотиллик

“УКАМНИ МОРГДАН ТОПДИМ…”

🔞Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 26 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди.

Қотиллик ярим тунда юз берган. Гумонланувчи йигитни ўлдириб воқеа жойидан қочиб кетган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат

«Опер» нинг фитнаси

Ички ишлар ходимлари кимнидир жиноятчига айлантириб жавобгар қилишдан манфаатдорми ёки тизимда план тўлдириш мажбурияти борлиги хақиқатми?
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_ҳалос

☄️2025 ЙИЛДА 3 ТОННАДАН ОРТИҚ НАРКОТИК МОДДАЛАР АНИҚЛАНГАН😳

Шанба куни бўлиб ўтган ИИВ матбуот анжумани доирасида бир қатор тақдимотлар ҳам бўлиб ўтди. Унда 2025 йилда мобайнида 15.412 та наркожиноят аниқланган. Тадбирларда 3,7 тонна гиёҳвандлик воситалари аниқланган.
#Диққат

❗️2025 йил 1 майдан Ўзбекистонда кам таъминланган оилалар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли бўйича компенсация бериш тартиби жорий этилган.


Бу тизим юқоридаги жадвалда кўрсатилган 6 босқичдан иборат бўлиб, ушбу компенсациялар тўловини тўлаш бўйича мазкур тартиб 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача амал қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ДАҲШАТ

☄️Андижонда 9-синф қизларни наркотикка ўргатиб қўйиб, дори сотаётганлар қўлга олинди.

2011-йилда тугилган қизлар аллақачон тамом бўлган.


Хабарни ота-оналарга юбориб огоҳлантириб қўямиз, БОЛАЛАРНИ ДОИМ НАЗОРАТ ҚИЛИНГ, замон ўзгариб кетди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Синглим...» 🩷

Кайфиятинг йўқми? Менга қўнғироқ қил! Ўзингни ёмон ҳис қиляпсанми? Қўрқма, мен ёнингдаман! Гаплашмоқчимисан? Доим сени тинглашга вада бераман. Муаммоларинг кўпайиб кетдими? Ўзим ҳаммасини ҳал қиламан!

Сени шунчаки ташлаб қўймайман СИНГЛИМ... 🥹🥰

Сингилларга юбориб қўйинг.
❗️РАСМИЙ БАЁНОТ: Судья пора билан ушланди

Сирдарё вилояти иқтисодий ишлар бўйича судьяси Э.С. ўз иш юритувидаги ишни кассация босқичида Гулистон шаҳридаги МЧЖ фойдасига ҳал қилиш эвазига 3 600 доллар олганликда гумонланиб, тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланди.

Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан аниқланган.

🏛 Олий суд маълум қилишича, суд тизимида коррупцияга қарши курашиш ва нопок кадрлардан тозалаш бўйича ишлар изчил давом этмоқда.

Қонунбузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.