OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.44K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
ФEЙК ХАБАР!

МАРКАЗИЙ БАНК ИЗОҲИ
:

Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди.

Барча расмий маълумотлар учун Марказий банкнинг расмий саҳифаларини кузатиб боришингизни сўраймиз.
Уруш вақтинча тугади. АҚШ ва Эрон 14 кунлик оташкесим сулҳини эълон қилди

Сулҳ доирасида томонлар, шу жумладан, Исроил ҳам ўт очишни тўхтатиши шарт. Сулҳ шартларига кўра, Ливанга ҳам ҳужумлар бўлмайди, Ҳормуз бўғозидан Эрон назорати остида кемалар ҳаракатига рухсат берилади. Бу шартлар ҳали ўзгариши мумкин.

Оташкесимга Покистон воситачилик қилган, АҚШ ва Эрон вакиллари жума куни Исломободда тўғридан-тўғри музокараларга киришиши лозим.

АҚШ ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришганини, Эрон эса урушда ғалаба қозонганини таъкидламоқда. Аммо, вақтинчалик оташкесим жуда заиф экани, томонларда бир-бирига нисбатан мутлақо ишонч йўқлиги, 14 кунлик муддат нафасни ростлаб олишга имкон, деб ҳисоблашмоқда.
☄️ Ислом Республикаси Эроннинг Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Эрон икки ҳафта давомида Ҳормуз бўғозини очганини эълон қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободда сел келгани боис йўл ёпилиб қолди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида сел келгани боис туман марказидан Бешқўтон қишлоғига олиб борувчи автомобил йўли ёпилиб қолди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Ўлмас Баратов ўзининг Инстаграмида маълум қилди.

Журналистга кўра, Замон канали, “Ишонч” газетаси мухбирлари сёмка учун ҳудудга чиққанда бу ҳолатга гувоҳ бўлган.

“Кўприк ҳали ишга тушмагани учун аҳоли пастдан ўтиб қайтади”, — дейди воқеадан хабардор қилган журналист.
#ТЕЗКОР
Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.

У бунгача Туризм қўмитаси раиси эди.
#Диққат

🛑⚡️ «Telegram»дан фойдаланишда муаммолар кузатилмоқда

Баъзи фойдаланувчилар хабар юборишда кечикишлар ва файлларни юклашда қийинчиликлар юзага келаётганини билдирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ливан бўйлаб кучли зарбалар ёғдирди

АҚШ Эронни бомбалашни тўхтатганига ва тинчлик музокараларидаги воситачи бўлган Покистоннинг ҳарбий ҳаракатлар бутун фронт бўйлаб тўхтатилиши кераклиги ҳақидаги баёнотига қарамай, Исроил Ливан жанубига зарбалар беришни давом эттирди.

10 дақиқа ичида 100 дан ортиқ объектга ҳужум қилинган.
❗️Real Sanjik 15 йилгача қамалиши мумкин. Санжар Каримов иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши судга оширилди. Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилади. Биринчи суд мажлиси 10 апрел кунига белгиланди.

Санжар Каримов ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми), жуда кўп миқдорда фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди) ҳамда наркожиноятда (ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми) айбланмоқда.
❗️Янги фирибгарлик - эҳтиёт бўлинг

Фирибгарлар овозли хабар ниқоби остида файл юборишмоқда. Уни очкайиздан кейин, улар сизнинг ҳисобингизга кириш ҳуқуқига эга бўладилар, эҳтимол сизни тизимдан чиқариб юборишлари ва банк маълумотларингизга киришларига имкон бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай файлларни очманг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Чирчиқда селфи тушмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли йигит темирйўл вагони устига чиқиб селфи тушмоқчи бўлганида юқори кучланишли ток урган. Шифокорлар маълумотига кўра, ҳодиса 1-апрел куни Бўзсув темирйўл стансиясида содир бўлган.

Юқори кучланиш оқибатида йигитнинг танасининг қарийб 80–85 фоизи куйган. У оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган бўлиб, ҳозирда интенсив даволаниш олмоқда.
Фидойи мухлис автомобил билан тақдирланди

Фарғоналик мухлис Қаҳрамон Неъматов Нефтчи ўйинини кўриш учун эски машинасида Навоийга 800 км йўл босиб борди.

40 йиллик садоқати учун у Истиқлол стадионида 20 минг мухлис қаршисида янги ONIX автомобили билан тақдирланди.
❗️Гўшт импортига субсидия берилади

Ўзбекистонда гўшт нархларини барқарор сақлаш мақсадида мол ва қўй гўшти импортига вақтинчалик субсидия ажратилади.

2026 йил 1 апрелдан 1 августгача тадбиркорларга гўштни ҳаво орқали олиб келиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори ҳар бир килограмм учун 0,8 доллардан ошмайди.

Шунингдек, 1 апрелдан 31 декабргача хориждан ҳаво орқали олиб келинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи субсидия қилинади. Бу сумма ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмгача белгиланган.

🏦 Мазкур субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Банк карталарига ҳам “чиройли рақам” танлаш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда бир қатор тижорат банклари мижозларга чиройли, ноёб ва осон эсда қоладиган рақамлар комбинациясига эга карталарни таклиф қилмоқда. Хизмат нархи танланган рақамга қараб 300 минг сўмдан 10 миллион сўмгача белгиланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Айтишларича, ҳолат Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги бозорда содир бўлган
❗️«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади

Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилмоқда. Дастлабки суд мажлисида Санжар Каримовдан эълон қилинган айбловларга иқрор ёки иқрор эмаслиги ҳақида сўралган.

«Менга қўйилган айбловларнинг бирортасига иқрор эмасман», – деган айбланувчи.

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 2025 йил ноябрида қамоққа олинганди. У ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 273-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилишда айбланмоқда.
АҚШ НАТО мамлакатларини Эронга қарши урушда заиф қўллаб-қувватлагани учун "жазолашга" тайёрланмоқда. Европаликлар АҚШнинг Иттифоқдан чиқишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсага тайёр - The Times

Трамп маъмурияти Эрон уруши пайтида Трампга нисбатан ёмон муносабати учун ким жазоланиши кераклигини аниқлаш учун аудит ўтказишни режалаштирмоқда. Мумкин бўлган чоралар қаторига АҚШ қўшинларини олиб чиқиш киради.
#ТЕЗКОР
‼️“ДАЙДИ” ТОПИШНИ БУЮРГАН РАХБАР ИШДАН ОЛИНДИ


Тошкент шаҳри Олмазор туманида ички ишлар тизимида ишловчи раҳбарнинг профилактика инспекторларига дайди топиб, маъмурий протокол расмийлаштиришни буюргани ҳақида аудио ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Аудиода у инспекторларни қаттиқ танқид қилиб, “режа” бажарилмаётганини айтган ва ҳатто дайди топилмаса, қариндошларни дайди сифатида расмийлаштиришни ҳам талаб қилган.

Шунингдек, у қисқа вақт ичида кўп сонли (тахминан 300 та) маъмурий баённома тузиш кераклигини айтган.

Ушбу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Расмий маълумотларга кўра, мазкур раҳбар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лавозимидан озод қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таъзия

Футболчи Хушнудбек Авилов 27 ёшида вафот этди

Авилов фаолияти давомида мамлакатнинг бир қатор етакчи клублари — “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Андижон”, “Қўқон-1912” ва “Турон” жамоаларида ўйнаган.

Хушнудбек Авилов ўз вақтида Ўзбекистоннинг У-19, У-21 ва У-22 терма жамоаларига ҳам чақирилган ва халқаро майдонларда мамлакат шарафини ҳимоя қилган.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат #қотиллик

“УКАМНИ МОРГДАН ТОПДИМ…”

🔞Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида 26 ёшли йигит пичоқлаб ўлдирилди.

Қотиллик ярим тунда юз берган. Гумонланувчи йигитни ўлдириб воқеа жойидан қочиб кетган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Дахшат

«Опер» нинг фитнаси

Ички ишлар ходимлари кимнидир жиноятчига айлантириб жавобгар қилишдан манфаатдорми ёки тизимда план тўлдириш мажбурияти борлиги хақиқатми?