OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.45K subscribers
444 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
☄️ Ҳозир фойдаланаётган мобил банк иловаларингиз 22-апрелдан бошлаб умуман ишламай қолади. Агар…

🗓 22-апрелдан мобил банк иловаларидан фойдаланиш учун киритилган телефон рақами фойдаланувчининг ЖШШИРига мос бўлиши шарт.

🚫 Яъни иловага уланган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, мобил банк иловаларингизга кира олмайсиз.

Нима қилиш керак?

Агар шундай иловаларга бошқа биров, масалан, отангиз, онангиз ёки бирор танишингиз паспортига олинган рақамни киритган бўлсангиз, 2 та йўлингиз бор:

1️⃣ 22-апрелга қадар ўша рақамни ўз номингизга ўтказиб олиш;

2️⃣ Ўзингиз фойдаланаётган мобил банк иловаларига ўз паспортингизга олинган бошқа рақамни улаб қўйиш;
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️🚚 Энди катта юк машиналари фақат махсус рухсатнома билан шаҳар йўлларида ҳаракатланади.

Сенатда кўрилган қонунга кўра автомобиль йўлларида сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланмоқда, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши эса фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

Яхши бўлибди, бу йўлларни асраш, авариялар сонини камайтириш ва инсон ҳаётини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

Хабарни катта машина ҳайдайдиган, катта акахонларга юбориб қуйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан ўт чиқди

Такси йўловчилари эшитиш қобилияти заиф ҳайдовчини таҳқирлагани акс этган видео тарқалганди. Самарқанд вилояти ЙҲХБ ҳолат аслида қандай бўлганига аниқлик киритиб, видеодаги уч киши ҳам жазоланганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, аслида рул бошқарувида кар ҳайдовчи бўлмаган. Уч киши олдиндан келишиб, ҳолатни видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ҳуқуқбузарлар топилиб, уларнинг иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди.

Ушбу ҳолат юзасидан автомашина бошқарган ҳайдовчига нисбатан 8 сутка, ичида бўлган икки нафар йўловчиларга нисбатан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу автоуловни бошқарган ҳайдовчининг ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга эмаслиги ҳам маълум бўлган. Бу масалада ҳам жавобгарлик белгиланган.
#ДИҚҚАТ
‼️2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёз ва имкониятлар жорий этилади

Энди аскарлар хизмат даврида олийгоҳларга ўқишга кириб, масофавий таълим олиши мумкин.
#Диққат

Энди 500 000 сўмлик пул чиқадими?😳


Ижтимоий тармоқларда янги 500 минг сўмлик пулнинг суратлари тарқалди.

Бу фейк бўлиши мумкин. Лекин шунақа суратлар тарқалгач, Марказий банк аввал инкор қилар эди.

Бу сафар нима бўларкин...
ФEЙК ХАБАР!

МАРКАЗИЙ БАНК ИЗОҲИ
:

Мазкур маълумот асоссиз бўлиб, ёлғон ва фейк эканлигини маълум қиламиз. У ҳақиқатга тўғри келмайди.

Барча расмий маълумотлар учун Марказий банкнинг расмий саҳифаларини кузатиб боришингизни сўраймиз.
Уруш вақтинча тугади. АҚШ ва Эрон 14 кунлик оташкесим сулҳини эълон қилди

Сулҳ доирасида томонлар, шу жумладан, Исроил ҳам ўт очишни тўхтатиши шарт. Сулҳ шартларига кўра, Ливанга ҳам ҳужумлар бўлмайди, Ҳормуз бўғозидан Эрон назорати остида кемалар ҳаракатига рухсат берилади. Бу шартлар ҳали ўзгариши мумкин.

Оташкесимга Покистон воситачилик қилган, АҚШ ва Эрон вакиллари жума куни Исломободда тўғридан-тўғри музокараларга киришиши лозим.

АҚШ ҳарбий операцияда ўз мақсадларига эришганини, Эрон эса урушда ғалаба қозонганини таъкидламоқда. Аммо, вақтинчалик оташкесим жуда заиф экани, томонларда бир-бирига нисбатан мутлақо ишонч йўқлиги, 14 кунлик муддат нафасни ростлаб олишга имкон, деб ҳисоблашмоқда.
☄️ Ислом Республикаси Эроннинг Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Эрон икки ҳафта давомида Ҳормуз бўғозини очганини эълон қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Деҳқонободда сел келгани боис йўл ёпилиб қолди

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида сел келгани боис туман марказидан Бешқўтон қишлоғига олиб борувчи автомобил йўли ёпилиб қолди. Бу ҳақда ЎзА мухбири Ўлмас Баратов ўзининг Инстаграмида маълум қилди.

Журналистга кўра, Замон канали, “Ишонч” газетаси мухбирлари сёмка учун ҳудудга чиққанда бу ҳолатга гувоҳ бўлган.

“Кўприк ҳали ишга тушмагани учун аҳоли пастдан ўтиб қайтади”, — дейди воқеадан хабардор қилган журналист.
#ТЕЗКОР
Умид Рустамович Шодиев Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланди.

У бунгача Туризм қўмитаси раиси эди.
#Диққат

🛑⚡️ «Telegram»дан фойдаланишда муаммолар кузатилмоқда

Баъзи фойдаланувчилар хабар юборишда кечикишлар ва файлларни юклашда қийинчиликлар юзага келаётганини билдирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Ливан бўйлаб кучли зарбалар ёғдирди

АҚШ Эронни бомбалашни тўхтатганига ва тинчлик музокараларидаги воситачи бўлган Покистоннинг ҳарбий ҳаракатлар бутун фронт бўйлаб тўхтатилиши кераклиги ҳақидаги баёнотига қарамай, Исроил Ливан жанубига зарбалар беришни давом эттирди.

10 дақиқа ичида 100 дан ортиқ объектга ҳужум қилинган.
❗️Real Sanjik 15 йилгача қамалиши мумкин. Санжар Каримов иши судга оширилди

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримовга оид жиноят иши судга оширилди. Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида кўриб чиқилади. Биринчи суд мажлиси 10 апрел кунига белгиланди.

Санжар Каримов ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш (ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми), жуда кўп миқдорда фирибгарлик (ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а” банди) ҳамда наркожиноятда (ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми) айбланмоқда.
❗️Янги фирибгарлик - эҳтиёт бўлинг

Фирибгарлар овозли хабар ниқоби остида файл юборишмоқда. Уни очкайиздан кейин, улар сизнинг ҳисобингизга кириш ҳуқуқига эга бўладилар, эҳтимол сизни тизимдан чиқариб юборишлари ва банк маълумотларингизга киришларига имкон бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай файлларни очманг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг.
Чирчиқда селфи тушмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ёниб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли йигит темирйўл вагони устига чиқиб селфи тушмоқчи бўлганида юқори кучланишли ток урган. Шифокорлар маълумотига кўра, ҳодиса 1-апрел куни Бўзсув темирйўл стансиясида содир бўлган.

Юқори кучланиш оқибатида йигитнинг танасининг қарийб 80–85 фоизи куйган. У оғир аҳволда реанимацияга ётқизилган бўлиб, ҳозирда интенсив даволаниш олмоқда.
Фидойи мухлис автомобил билан тақдирланди

Фарғоналик мухлис Қаҳрамон Неъматов Нефтчи ўйинини кўриш учун эски машинасида Навоийга 800 км йўл босиб борди.

40 йиллик садоқати учун у Истиқлол стадионида 20 минг мухлис қаршисида янги ONIX автомобили билан тақдирланди.
❗️Гўшт импортига субсидия берилади

Ўзбекистонда гўшт нархларини барқарор сақлаш мақсадида мол ва қўй гўшти импортига вақтинчалик субсидия ажратилади.

2026 йил 1 апрелдан 1 августгача тадбиркорларга гўштни ҳаво орқали олиб келиш харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори ҳар бир килограмм учун 0,8 доллардан ошмайди.

Шунингдек, 1 апрелдан 31 декабргача хориждан ҳаво орқали олиб келинган наслдор қорамол қийматининг 10 фоизи субсидия қилинади. Бу сумма ҳар бир бош қорамол учун 4 млн сўмгача белгиланган.

🏦 Мазкур субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади.
Банк карталарига ҳам “чиройли рақам” танлаш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда бир қатор тижорат банклари мижозларга чиройли, ноёб ва осон эсда қоладиган рақамлар комбинациясига эга карталарни таклиф қилмоқда. Хизмат нархи танланган рақамга қараб 300 минг сўмдан 10 миллион сўмгача белгиланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

Айтишларича, ҳолат Самарқанд вилояти, Нарпай туманидаги бозорда содир бўлган
❗️«Умуман иқрор эмасман» – Санжар Каримовга оид суд иш бошлади

Жиноят иши ЖИБ Мирзо Улуғбек тумани судида кўриб чиқилмоқда. Дастлабки суд мажлисида Санжар Каримовдан эълон қилинган айбловларга иқрор ёки иқрор эмаслиги ҳақида сўралган.

«Менга қўйилган айбловларнинг бирортасига иқрор эмасман», – деган айбланувчи.

Ижтимоий тармоқларда Real Sanjik тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 2025 йил ноябрида қамоққа олинганди. У ЖКнинг 112-моддаси 1-қисми, 168-моддаси 4-қисми «а» банди ҳамда 273-модда 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилишда айбланмоқда.