#тезкор #даҳшат
InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди 😱
Қидирувга ФВВнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари жалб этилган.
InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди 😱
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. У мижозни ўлдириб, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборганига иқрор бўлган.
У С.Э. 31 март куни акция доирасида автомашина учун кредит олиш мақсадида филиалга келгани, у билан филиалда ўзаро тортишиб қолгани, Тракер русумли автомашинасида ўзаро гаплашиб олиш учун йўлга чиқиб, Ўзбекистон тумани «Тараққиёт» МФЙ ҳудудига келгани, бу ерда машина ичида ошхона пичоғи билан унинг бўйин соҳасига бир неча марта зарба бериб ўлдирганини айтган.
У шундан сўнг иш жойига қайтиб келган, мурдани машинасида қолдирган, соат 19:00 ларга қадар ишда бўлиб, ишдан сўнг, автомашинасида Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон туманидаги Тўлаш маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган қисмига бориб, мурдани каналга ташлаб юборганини билдирган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Т. қўлга олинган. Айни вақтда жабрланувчининг жасади топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда.
Қидирувга ФВВнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари жалб этилган.
Онлайн кредит расмийлаштирилгандан сўнг, худди шу ЖШШИР бўйича янги аризалар 24 соат ичида кўриб чиқилмайди.
Жорий йил 22 апрелдан бошлаб фуқаролар бир сутка давомида фақат битта кредит ташкилотида битта онлайн кредитни расмийлаштиришлари мумкин бўлади, дейилади Марказий банк бошқаруви қарорида.
Ҳужжатга кўра, онлайн кредит (микроқарз) олиш учун ариза келиб тушгандан сўнг кредит ташкилоти биринчи навбатда Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестридаги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни текширади.
Агар битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан микроқарз олиш учун аризалар келиб тушса, кредит бюроси улардан фақат биринчисини кўриб чиқади.
Агар биринчи ташкилот микроқарз беришни рад этса, бюро ушбу ЖШШИР бўйича кейинги аризага ўтади.
Агар ушбу ЖШШИР бўйича кредит маъқулланса ва расмийлаштирилса, у бўйича бошқа аризалар рад этилади. Бунда 24 соат давомида ушбу ЖШШИР бўйича янги сўровлар кўриб чиқилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, у тадбиркорга ҳужжатсиз дўконни расмийлаштириб бериш эвазига 80 млн сўм талаб қилган ва 6600 доллар олган вақтида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Офисда 8-10 соатлаб ўтириш ҳаёт учун хавф туғдиради
Янги тадқиқотга кўра, кўп ўтириш юрак касалликларидан ўлиш хавфини 34%га оширади. Бунинг зарари тамаки чекишники билан бир хил деб топилган.
Яхши хабар: кунига атиги 15-30 дақиқа қўшимча ҳаракат (ҳатто оддий юриш) бу хавфни деярли йўқотади! Ҳар 45 дақиқада бир марта туриб, бўйин чўзиш, ўтириб-туриш ёки коридор бўйлаб юриш кифоя.
Ҳар эҳтимолга қарши ишхона гуруҳига юбориб қўйинг

Шубҳали APK файлларни очманг ва ичидаги ҳаволаларга кирманг — бу фирибгарларнинг янги усули.
Бундай файллар орқали телефонга вирус тушиб, банк карталари ва шахсий маълумотлар ўғирланиши мумкин.
Фақат расмий манбаларга ишонинг ва номаълум файлларни юклаб олманг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат
😱 Банкдан автокредит олишга эҳтиёт бўлаверасиз шекилли...
Қўқондаги банкка автокредитга машина оламан деб борган фуқарони кредит бўлими ходими машина бозорга олиб бориб ўлдириб, яна ҳеч нарса бўлмагандек ишхонасига қайтиб ишлаган.
Жасадни ишдан сўнг каналга олиб бориб ташлаб юборган экан...😳

Қўқонда банк ходими иштирокидаги оғир жиноят ҳолати бўйича тергов олиб борилмоқда
Фарғона вилоятида жуда оғир ва ташвишли ҳолат юз бергани ҳақида маълумотлар тарқалди, 31 март куни автокредит расмийлаштириш учун Қўқон шаҳридаги банкка борган фуқаро С.Э. шундан сўнг бедарак йўқолган ва унинг яқинлари у банкдан бир ходим билан чиққанини билдирган.
Терговга қадар текширув давомида банк кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинган ва у мижозни ўлдириб, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборганини тан олгани айтилмоқда, дастлабки маълумотларга кўра улар ўртасида тортишув юзага келган.
Ҳозирда жабрланувчининг жасади топилмаган ва қидирув ишлари давом этмоқда, ушбу жараёнга ФВВ ходимлари ва маҳаллий аҳоли ҳам жалб қилинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚИМОРГА ЯҚИНЛАШМАНГ, ОХИРИ ЯХШИЛИК БИЛАН ТУГАМАЙДИ.
☄️Фарғонада қиморга пул тикиши учун қарз берган танишини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
Судланувчидан жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига 300 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди. Тайинланган жазо умумий тартибли колонияда ўталади.

#Тезкор #Зилзила
⚡️ 📍 Ҳозиргина Ўзбекистонда ер қимирлади
Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 314 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км.
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-шарқда
Вақти: 21:12:59 03.04.2026
Магнитуда: 6
Чуқурлиги: 207 км
Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон.
Афғонистонда зилзила содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхандарё вилоятида 3 балл, 314 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 420 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 457 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 468 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 477 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 485 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 499 км.
Тошкент вилоятида 2-3 балл, 520 км.
Тошкент шаҳрида 2-3 балл, 526 км.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жанубий-шарқда
Вақти: 21:12:59 03.04.2026
Магнитуда: 6
Чуқурлиги: 207 км
Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик “бомж” сингапурлик йигитга ҳужум қилди
Тошкент кўчаларида юрган “бомж” автобус бекатида онаси билан бирга турган сингапурлик йигитнинг олдига келиб, гўёки кунг-фу услубида унга ташланган. Сўнг ЙПХ ходими “бомж”ни олиб кетган.
Мазкур воқеани сингапурлик йигит ўз телефонига видеога олган ва “мен барибир Ўзбекистонни яхши кўраман” деб ёзиб ижтимоий тармоққа жойлаган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Боғча болалари кефирдан заҳарланган”. Вазир маслаҳатчиси Тошкент вилоятидаги оммавий заҳарланиш ҳақида
Тошкент вилоятининг 5 та ҳудуди — Бўка, Ўрта ва Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон ҳамда Пискент туманларидаги боғчаларда 2025-йил сентябрь ойида рўй берган оммавий заҳарланиш кефир сабаб юзага келгани маълум қилинди. Бу ҳақда 3-апрель куни Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида сўроқ қилинган мутахассис — Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси Абдураҳмон Исмоилов маълум қилди.

#Диққат
⚡️ 📍 Магнит бўрони қўзғалашлари тез "ўйнаяпти".
Бир яшил, бир қизил, бир сариқ хавф. Ҳозир қизил хавф. Хуллас плазма тезлиги турлича ракурсда ерга урилмоқда. Бу ёмон.🤯 😲
Айрим кишиларда юрак уриш вареабеллиги ўзгариши шундан бўлса керак.
Бир яшил, бир қизил, бир сариқ хавф. Ҳозир қизил хавф. Хуллас плазма тезлиги турлича ракурсда ерга урилмоқда. Бу ёмон.
Айрим кишиларда юрак уриш вареабеллиги ўзгариши шундан бўлса керак.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
☄️Эрон ҳужумлари туфайли дунё интернетсиз қолиши мумкин.
Эрон телекоммуникация компанияларига ҳужум қилишни бошлади. Агар бундай ҳужумлар кўпайса ва давом этса, дунё жуда катта оқибатларга дуч келади:
Эрон ракеталари Баҳрайннинг Ҳамал шаҳридаги Batelco бош қароргоҳига зарба берди. Дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси бўлган Batelco Amazon Web Services серверларига эгалик қилади. Марказий Осиёдаги тармоқларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Эрон телекоммуникация компанияларига ҳужум қилишни бошлади. Агар бундай ҳужумлар кўпайса ва давом этса, дунё жуда катта оқибатларга дуч келади:
- Дунё бўйлаб минтақаларда интернет хизмати пасаяди. Пингнинг кўпайиши, беқарор уланишлар ва маҳаллий хизматларнинг узилишлари;
- Булутли ҳисоблашларга ҳужумлар: электрон почта, булутли хизматлар ва Google, Microsoft ёки Apple иловалари ишламай қолиши мумкин;
- Трафик йўналишларининг узилиши. Интернет шикастланган тугунларни четлаб ўтишни бошлайди, бу эса бутун дунё бўйлаб секинлашувни англатади;
- Денгиз ости кабелларига ҳужумлар хавфи. Бу жуда муҳим инфратузилма. Бир нечта бундай линияларга зарар етказиш = ҳақиқий глобал муаммолар. Гап шундаки, ўнлаб сув ости кабеллари Ҳормуз бўғози ва Қизил денгиз орқали ўтади, глобал интернет трафикининг 17-30% ни ташийди ва Европа, Осиё ва Африкани боғлайди. Ушбу кабелларга етказилган зарар жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин: интернетнинг секинлашиши, банклар, булутли хизматлар ва сунъий интеллект платформаларининг узилишлари.
Агар Эроннинг тизимли ҳужумлари давом этса, дунё мисли кўрилмаган оқибатларга дуч келади.
Эрон ракеталари Баҳрайннинг Ҳамал шаҳридаги Batelco бош қароргоҳига зарба берди. Дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси бўлган Batelco Amazon Web Services серверларига эгалик қилади. Марказий Осиёдаги тармоқларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади.
Бразилияда самолёт ҳалокати сабаб 4 киши вафот этди
Фожиа 3 апрель куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:30 да Рио-Гранде-ду-Сул штатида содир бўлди. Piper Malibu русумли самолёт Капан-да-Каноа аэропортига қўниш пайтида ҳалокатга учради.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси самолёт бортида бўлган.

⚡️🤬 ФИРИБГАРЛАР ҲУЖУМИ: Эрондан ўзбекларга фирибгарлар телефон ҳужумини бошлагани айтилмоқда:
‼️ +98.... рақамдан қўнғироқ қилиб пул ундириш учун таҳдид қилишмоқда
Фирибгарлар Телеграм аккаунтларингизни бузиш, шахсий маълумотларингизни ўғирлаш ёки сизнинг номингиздан онлайн кредит олишга уриниш учун фойдаланадилар.
Ҳатто қисқа жавоб ҳам дарҳол тўлов иловаларига кириш ҳуқуқини йўқотишингизга ва балансингиздан ечиб олинишига олиб келиши мумкин.
Хабарни группаларга тарқатинг
Фирибгарлар Телеграм аккаунтларингизни бузиш, шахсий маълумотларингизни ўғирлаш ёки сизнинг номингиздан онлайн кредит олишга уриниш учун фойдаланадилар.
Ҳатто қисқа жавоб ҳам дарҳол тўлов иловаларига кириш ҳуқуқини йўқотишингизга ва балансингиздан ечиб олинишига олиб келиши мумкин.
Хабарни группаларга тарқатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Отарчилар солиғи» — чалғитиш учун қулай мавзуми?
Халқ мошина уй харидларида банкларда навбат кутиб, янги техпаспорт ва ёнилғи нақд пул чекловидан боши қотиб турганда, майдонга яна «санъаткорлар солиғи» ташланди.
Юқорида барча мавзулар четда қолиб охирида отарчилар солиқдан озод бўлиб кетса ажабланмайман)👇
Халқ мошина уй харидларида банкларда навбат кутиб, янги техпаспорт ва ёнилғи нақд пул чекловидан боши қотиб турганда, майдонга яна «санъаткорлар солиғи» ташланди.
«Бензинга нақд пул ўтмайди десак, жаҳллари чиқади. Яхшиси, отарчилар ҳақида мавзу очайлик...», — дегандек таассурот уйғонмаяптими сизда ҳам?
Юқорида барча мавзулар четда қолиб охирида отарчилар солиқдан озод бўлиб кетса ажабланмайман)👇
#Тезкор
⚡️⚠️Тошкент марказидаги айрим йўллар соат 02:00 дан 13:00 гача транспорт ҳаракати учун чекланади!
❗️Ўзбекистон Дуатлон чемпионати ва 2026-йилги Халқаро Тошкент марафони муносабати билан қуйидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади:
✅ Канал👉 @YaxshiYomon

🚧 5-апрель, соат 02:00 дан 13:00 гача:
— Бешёғоч кўчаси - Фурқат кўчаси билан кесишган жойдан Ислом Каримов кўчасигача;
— Афросиёб кўчаси - Ислом Каримов кўчаси билан кесишган жойдан Шароф Рашидов кўчасигача;
— Шароф Рашидов кўчаси - Афросиёб кўчаси билан кесишган жойдан Ислом Каримов кўчасигача;
— Афросиёб кўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан кесишган жойдан Шаҳрисабз кўчасигача;
— Шаҳрисабз кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган жойдан Амир Темур шоҳ кўчасигача;
— Ойбек кўчаси — Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган жойдан Нукус кўчасигача;
— Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган жойдан Истиқбол кўчасигача;
— Абдулла Қодирий кўчаси — Истиқбол кўчаси билан кесишган жойдан Абай кўчасигача.
Ҳайдовчилардан ушбу чекловларни ҳисобга олишлари ва йўналишларини олдиндан режалаштиришлари сўралади.
✅ Канал👉 @YaxshiYomon
Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш устидан назорат кучайтирилмоқда. Эндиликда ариқ ва суғориш тизимларига зарар етказиш катта миқдордаги молиявий жазога сабаб бўлади.
28 июндан бошлаб янги қонун кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM