OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.42K subscribers
445 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
⚡️⚡️1 апрель ҳазили эмас: Tехпаспорт энди ҳар 5 йилда алмашади

Ҳукумат қарори билан, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланган. Бу "техпаспорт" ҳар 5 йилда алмашади дегани.

2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 68,4 карра оширилган эди.

Янги товон учун янги миқдорда тўлов белгиланадими ёки 6,84 БҲМ ёки 2 818 080 сўм тўлашга тўғри келадими?

Қизиқ тарафи, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши талаби, худди 2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 68,4 карра оширилгандаки каби ҳеч қаерда муҳокамага қўйилмаган. Бунга қайси сабаблар асос ва зарурият бўлгани ҳам изоҳланмаган.
#диққат #тарқатинг

⚡️Энди алиментдан қарзи борлар кредит ола олмайди, мошина уй хам сотиб ола олмайди 😨

2026 йил 1 майдан Алиментчиларнинг кислороди қаттиқ бўғилади

Алиментчи танишларга юбориб қўямиз 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда фаластинлик маҳбуслар учун қатл жазоси: Қонун лойиҳаси маъқулланди.

​Исроил ҳукумати фаластинлик маҳбусларга нисбатан қатл жазосини қўллашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Исроил сиёсий доираларида нишонланмоқда.
​Мазкур қонун доирасида тахминан 10 минг нафар маҳбус қатл қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

П.С. Исроил гўё инсон ҳуқуқлари устидан кулиш бўйича «мусобақа»га киришгандек кўринмоқда.
Трамп «ўзига келиб қолди» шекилли

Охирги кунларда Дональд Трамп Эронга қарши урушни тўхтатишга оид кўп гапиряпти, сигналлар юборяпти. Ижтимоий тармоқлардаги охирги постида ҳам Эрон президенти урушни тўхтатишни сўрагани, форслар Ҳормуз бўғозини очишса, бу ҳақда ўйлаб кўришини маълум қилибди.

Оз қолди, шекилли.
❗️Олий суд: “дарахтга чиқиш” муаммони ҳал қилмайди

Олий суд биноси ёнида фуқаро суд қароридан норози бўлиб, дарахтга чиқиб олди.

У тезкор туширилиб, ҳолати текширилди — жароҳат аниқланмади. Кейин у Баҳодир Исломов томонидан қабул қилиниб, мурожаати расмий тартибда кўриб чиқишга олинди.

Суд маълум қилишича, фуқаро иши аввал ҳам барча инстанцияларда кўриб чиқилган ва қарор ўзгаришсиз қолдирилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қирғизистонда болаларга ичига игна тиқилган конфетлар тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Маълум қилинишича, 28 март куни номаълум эркак “Оқ-Ордо” турар жой мавзесида болаларга шундай ширинликлар улашган.

Шундан сўнг ота-оналар милицияга мурожаат қилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🇺🇸Трамп Эронни тош даврига қайтармоқчи эканини айтди

“Биз яқин икки-уч ҳафта ичида уларга ўта қаттиқ зарба бермоқчимиз. Уларни ўзлари тегишли бўлган тош даврига қайтармоқчимиз”.
#ТЕЗКОР
☄️Билайнда узилишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Телефон рақамига пул солиб бўлмаяпти ва алоқада муаммолар кузатилмоқда экан.

Билайн ишлатадиганлар, сизда ҳам шундай ҳолат кузатиляптими?
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятида адвокат суд ҳукмини енгиллаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

У фуқарога тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини суд тизимидаги танишлари орқали енгилроқ жазога алмаштириб беришини айтган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик йигит худди «тажриба қуёни»дек отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Исроил аскари фаластинлик йигитни юришга мажбурлаб, кейин уни узоқ масофадан отиш машқи учун нишон сифатида ишлатиб ўлдиргани маълум қилинган.

​Ушбу мудҳиш ҳолат инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва ваҳшийлик сифатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин нафрати ва эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди санъаткорлар ҳар бир олган тўйи учун солиқ тўлайди!

💳 Санъаткорлар ҳам нақд пулдан воз кечиб, тўловларни расмий тарзда қабул қилади ва 12% солиқ тўлайди.

❗️ Энди “битта тўйни кўрсатиб, иккинчисини яшириш” каби ҳолатлар бўлмаслиги айтилмоқда — ҳаммаси назоратда бўлади.

📌 Масалан, 800–1000 доллар атрофида хизмат кўрсатадиган санъаткорлар битта тўйдан тахминан 1–1,2 млн сўм солиқ тўлаши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шунчаки_Дахшат #Огохлик

😱🔞Куёв жўранинг берган маслахати туфайли биринчи кечада келиннинг “БАЧАДОНИ ЙИРТИЛИБ” кетган

Куёв жўра ҳам келинни “ЯХШИ КЎРГАНИ” учун аламда шундай маслаҳат бергани айтилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
54 йил ўтиб инсоният яна Ойга учди — NASA ракетаси Artemis II миссиясига тўрт нафар астронавтни юборди

Кема экипажи билан Ой атрофида айланиб, коинотда тахминан 10 кун бўлади. Унинг таркибида АҚШдан уч нафар ва Канададан бир нафар астронавт бор.

Ердан максимал масофа 407 минг километрга етади — ундан узоқроққа ҳали одамлар учиб бора олмаган.

NASA 2028 йилда Ойга қўнишни, кейин эса сунъий йўлдошда база ва орбитал космик станция қуришни режалаштирмоқда.
#Дахшат

⚡️Фарғонада 2018 ва 2020 йилда туғилган ака-ука сувда чўкиб кетиб вафот этди

Бўлган воқеани эшитиб йиғлаб юборасиз:😥

Болалар сув тақсимлаш иншооти ёнида ўйнаётган бўлган, ўйинчоғи сувга тушиб кетади, ўйинчоқни оламан деб ука сувга тушиб кетган, укани қутқараман деб сузишни билмайдиган 7 ёшли ака хам ўзини сувга ташлайди, ака-ука чўкиб кетади...

Аниқланишича, вояга етмаган С.З. 19 март куни "Булоқбоши" МФЙда жойлашган сув тақсимлагич омбори ҳудудида ўйнаб юрган вақтларида қўлида бўлган болалар ўйинчоғи сувга тушиб кетиши натижасида уни сувдан олиш учун тушган вақтида ўзини бошқара олмай сувга чўкиб кетган.

Бу орада унинг акаси вояга етмаган С.З. укасини қутқариш учун ўзини сувга ташлаган. Оқибатда хар иккиси сувга димиқиб, ходиса жойида вафот этган.

Болачалар чўкиб кетди, лекин жагарларни бир бирига бўлган мехри қанақа бўлишини шу жажжи болалачар дунёга кўрсатиб кетди🥹

Хулоса учун жигарларга юбориб қўямиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ 70 ёшли фил стресс сабаб ўлиб қолди

У пушти ранга бўялгандан сўнг бу унга таъсир қилган бўлиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️22 апрелдан мобиль иловадан фойдаланиш учун унга уланган телефон рақами айнан ўша шахс номида бўлиши керак

Янги тартибга асосан, 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шарт бўлади.

Агар бундай мослик аниқланмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

Бу ҳақда фойдаланувчига СМС-хабарнома орқали маълум қилинади.

Яъни, ҳозирги кунда мобил иловалар ёки банк карталарига бириктирилган телефон рақами ўзингизга тегишли бўлмаса, белгиланган муддатдан кейин ушбу рақам орқали иловадан фойдаланиш имкони чекланади.

Шу сабабли, агар иловада ишлатаётган рақамингиз ўз номингизда бўлмаса, уни ҳозирдан ўзингизга расмийлаштириб олиш ёки илова ва банк карталарини ўз номингиздаги рақамга қайта бириктириш мақсадга мувофиқ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#тарқатинг

ЭНДИ ДОРИХОНАЛАРДАН МАҲСУС РЕЦЕПТСИЗ ДОРИ СОТИБ ОЛОЛМАЙСИЗ!

📝💊 Шунчаки яримта қоғозга қўлда ёзиб берилган рецептлар дорихоналарда қабул қилинмайди!

🧾ССВ томонидан тасдиқланган махсус шаклдаги рецепт (бунда дори номи, ёзиб берган шифокор ва унинг исм-шарифи ҳамда телефон рақами, дори қабул қилиниш тартиби ва бошқалар...) асосида фуқароларга дорилар сотилади!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор #даҳшат

InfinBANK ходими мижозни ўлдириб, жасадни каналга ташлаб юборди 😱


Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди. У мижозни ўлдириб, жасадни Катта Фарғона каналига ташлаб юборганига иқрор бўлган.

У С.Э. 31 март куни акция доирасида автомашина учун кредит олиш мақсадида филиалга келгани, у билан филиалда ўзаро тортишиб қолгани, Тракер русумли автомашинасида ўзаро гаплашиб олиш учун йўлга чиқиб, Ўзбекистон тумани «Тараққиёт» МФЙ ҳудудига келгани, бу ерда машина ичида ошхона пичоғи билан унинг бўйин соҳасига бир неча марта зарба бериб ўлдирганини айтган.

У шундан сўнг иш жойига қайтиб келган, мурдани машинасида қолдирган, соат 19:00 ларга қадар ишда бўлиб, ишдан сўнг, автомашинасида Катта Фарғона каналининг Ўзбекистон туманидаги Тўлаш маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтган қисмига бориб, мурдани каналга ташлаб юборганини билдирган.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Т. қўлга олинган. Айни вақтда жабрланувчининг жасади топилмаган, қидирув ишлари давом этмоқда.


Қидирувга ФВВнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари жалб этилган.
‼️Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Онлайн кредит расмийлаштирилгандан сўнг, худди шу ЖШШИР бўйича янги аризалар 24 соат ичида кўриб чиқилмайди.

Жорий йил 22 апрелдан бошлаб фуқаролар бир сутка давомида фақат битта кредит ташкилотида битта онлайн кредитни расмийлаштиришлари мумкин бўлади, дейилади Марказий банк бошқаруви қарорида.

Ҳужжатга кўра, онлайн кредит (микроқарз) олиш учун ариза келиб тушгандан сўнг кредит ташкилоти биринчи навбатда Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестридаги фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни текширади.

Агар битта ЖШШИР бўйича бир вақтнинг ўзида бир нечта кредит ташкилотларидан микроқарз олиш учун аризалар келиб тушса, кредит бюроси улардан фақат биринчисини кўриб чиқади.

Агар биринчи ташкилот микроқарз беришни рад этса, бюро ушбу ЖШШИР бўйича кейинги аризага ўтади.

Агар ушбу ЖШШИР бўйича кредит маъқулланса ва расмийлаштирилса, у бўйича бошқа аризалар рад этилади. Бунда 24 соат давомида ушбу ЖШШИР бўйича янги сўровлар кўриб чиқилмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, у тадбиркорга ҳужжатсиз дўконни расмийлаштириб бериш эвазига 80 млн сўм талаб қилган ва 6600 доллар олган вақтида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.
Офисда 8-10 соатлаб ўтириш ҳаёт учун хавф туғдиради

Янги тадқиқотга кўра, кўп ўтириш юрак касалликларидан ўлиш хавфини 34%га оширади. Бунинг зарари тамаки чекишники билан бир хил деб топилган.

Яхши хабар: кунига атиги 15-30 дақиқа қўшимча ҳаракат (ҳатто оддий юриш) бу хавфни деярли йўқотади! Ҳар 45 дақиқада бир марта туриб, бўйин чўзиш, ўтириб-туриш ёки коридор бўйлаб юриш кифоя.

Ҳар эҳтимолга қарши ишхона гуруҳига юбориб қўйинг