OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.42K subscribers
445 photos
425 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарёда наркобизнес занжири фош этилди

Сурхондарё вилоятида ИИБ ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор амалиётда наркотик тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди.

Маълум қилинишича, жиноий занжир афғонистонлик таъминотчи ва маҳаллий кекса ёшли фуқаролардан иборат бўлган. Улар Термиз шаҳри ва туманида фаолият юритган.

Барча гумонланувчилар қамоққа олинган
#ТЕЗКОР
Исҳоқжон домла Бегматов Олмазор туманидаги “Мирза Ғолиб” масжидига имом хатиб этиб тайинланди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу чоллар – ёмон чоллар – Сурхондарёда қариялардан ташкил топган жиноий гуруҳ фош этилди

Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди. Ушбу операция вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу жиноий занжир халқаро алоқаларга эга бўлиб, унинг бир қисми Афғонистондан наркотик моддаларни етказиб берувчи шахсдан, иккинчи қисми эса маҳаллий фуқаролардан ташкил топган. Маҳаллий фуқаролар асосан кекса ёшдаги шахслардан иборат. Айнан шу ҳолат жамоатчилик эътиборини янада тортмоқда: ёши улуғ инсонларни жиноий фаолиятга қўл уришга нима мажбур қилди? Нафс ҳам ёшга қараб ўсиб борадими?

Гуруҳ аъзолари Термиз шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда фаолият олиб борган. Тезкор тадбирлар давомида уларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувларда 17 граммдан ортиқ опий моддаси ҳамда уни истеъмол қилишга мўлжалланган турли анжомлар далилий ашё сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирда барча гумонланувчилар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Суд томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу занжирнинг бошқа эҳтимолий иштирокчиларини аниқлаш ва жиноятнинг илдизига етиш мақсадида иш олиб бормоқда.
Тошкентда сунъий ёмғир ёғдириш йўлга қўйилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида сунъий ёмғир ёғдириш лойиҳаси амалга оширилади.

Қарорга кўра, 2027 йил 1 октябрга қадар пойтахтда барча ускуналар ўрнатилиб, тизим тўлиқ ишга туширилади.

Илк босқичда Бўстонлиқ тумани Писком тоғ дарасида 2026 йилда 3–5 та пилот тажриба ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур ташаббус Президент томонидан имзоланган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
☄️ Тошкентда пора билан ушланган бош мутахассис қочмоқчи бўлди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда коррупцион ҳолат фош этилди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бош мутахассиси Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, ундан 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Қўлга олиш жараёнида у қочишга уринган, бироқ тезкор ходимлар томонидан ушлаб қолинган.

🔍Аниқланишича, бош мутахассис Юнусобод туманидаги 6 та уйга хизмат кўрсатишни бир МЧЖдан иккинчи МЧЖга ўтказиш ҳақидаги уй-жой мулкдорлари имзолаган далолатномаларни биллинг тизимининг “Менинг уйим” платформасидан рўйхатдан ўтказиб бериш эвазига
2200 АҚШ доллари талаб қилган ва бу ишларни ўзининг мансабдор танишлари орқали ҳал қилиб беришни режалаштирган.

⚖️Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Эслатма: бундай қинғир ишлар ортида доимо битта якун бор — жиноий жавобгарлик ва қамоқ.
👉 Ҳар қандай ноқонуний йўл билан пул топишга уриниш охирида эркинликдан маҳрум қилиш билан тугайди. Қонунни четлаб ўтиш эмас, унга риоя қилиш — энг тўғри йўл.

Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Алимент қарздорларига чекловлар жорий этилади

Ўзбекистонда 2026 йил 1 майдан алимент тўловларини ундириш самарадорлигини оширишга қаратилган янги тартиб кучга киради.

Президент фармонига кўра:
алимент бўйича қарздорлик мавжуд бўлса;
қарз тўлиқ қопланмагунча қарздорларга йирик битимларни амалга ошириш;
айрим молия-кредит хизматларидан фойдаланиш;
айрим давлат хизматларини олиш
чекланади.

Мазкур чоралар алимент тўловларини ўз вақтида амалга оширишни таъминлашга қаратилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 хил эркак бўлади

Биринчиси кам пул топади, молиявий қийинчилик бўлади лекин оиласига вақти кўп бўлади,

Иккинчи кўп пул топади молиявий қийинчилик кам бўлади лекин оиласи билан кам вақт ўтказади!

Агар эркак оиласига кам вақт сарфлаётган бўлса демак соққани босяпти экан😁
⚡️⚡️1 апрель ҳазили эмас: Tехпаспорт энди ҳар 5 йилда алмашади

Ҳукумат қарори билан, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланган. Бу "техпаспорт" ҳар 5 йилда алмашади дегани.

2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 68,4 карра оширилган эди.

Янги товон учун янги миқдорда тўлов белгиланадими ёки 6,84 БҲМ ёки 2 818 080 сўм тўлашга тўғри келадими?

Қизиқ тарафи, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши талаби, худди 2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 68,4 карра оширилгандаки каби ҳеч қаерда муҳокамага қўйилмаган. Бунга қайси сабаблар асос ва зарурият бўлгани ҳам изоҳланмаган.
#диққат #тарқатинг

⚡️Энди алиментдан қарзи борлар кредит ола олмайди, мошина уй хам сотиб ола олмайди 😨

2026 йил 1 майдан Алиментчиларнинг кислороди қаттиқ бўғилади

Алиментчи танишларга юбориб қўямиз 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроилда фаластинлик маҳбуслар учун қатл жазоси: Қонун лойиҳаси маъқулланди.

​Исроил ҳукумати фаластинлик маҳбусларга нисбатан қатл жазосини қўллашни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади. Исроил сиёсий доираларида нишонланмоқда.
​Мазкур қонун доирасида тахминан 10 минг нафар маҳбус қатл қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

П.С. Исроил гўё инсон ҳуқуқлари устидан кулиш бўйича «мусобақа»га киришгандек кўринмоқда.
Трамп «ўзига келиб қолди» шекилли

Охирги кунларда Дональд Трамп Эронга қарши урушни тўхтатишга оид кўп гапиряпти, сигналлар юборяпти. Ижтимоий тармоқлардаги охирги постида ҳам Эрон президенти урушни тўхтатишни сўрагани, форслар Ҳормуз бўғозини очишса, бу ҳақда ўйлаб кўришини маълум қилибди.

Оз қолди, шекилли.
❗️Олий суд: “дарахтга чиқиш” муаммони ҳал қилмайди

Олий суд биноси ёнида фуқаро суд қароридан норози бўлиб, дарахтга чиқиб олди.

У тезкор туширилиб, ҳолати текширилди — жароҳат аниқланмади. Кейин у Баҳодир Исломов томонидан қабул қилиниб, мурожаати расмий тартибда кўриб чиқишга олинди.

Суд маълум қилишича, фуқаро иши аввал ҳам барча инстанцияларда кўриб чиқилган ва қарор ўзгаришсиз қолдирилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қирғизистонда болаларга ичига игна тиқилган конфетлар тарқатганликда гумонланган шахс қўлга олинди

Маълум қилинишича, 28 март куни номаълум эркак “Оқ-Ордо” турар жой мавзесида болаларга шундай ширинликлар улашган.

Шундан сўнг ота-оналар милицияга мурожаат қилган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️🇺🇸Трамп Эронни тош даврига қайтармоқчи эканини айтди

“Биз яқин икки-уч ҳафта ичида уларга ўта қаттиқ зарба бермоқчимиз. Уларни ўзлари тегишли бўлган тош даврига қайтармоқчимиз”.
#ТЕЗКОР
☄️Билайнда узилишлар бўлаётгани айтилмоқда.

Телефон рақамига пул солиб бўлмаяпти ва алоқада муаммолар кузатилмоқда экан.

Билайн ишлатадиганлар, сизда ҳам шундай ҳолат кузатиляптими?
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятида адвокат суд ҳукмини енгиллаштириб беришни ваъда қилиб, 10 минг доллар олган вақтида ушланди.

У фуқарога тайинланган 2 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини суд тизимидаги танишлари орқали енгилроқ жазога алмаштириб беришини айтган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фаластинлик йигит худди «тажриба қуёни»дек отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

​Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Исроил аскари фаластинлик йигитни юришга мажбурлаб, кейин уни узоқ масофадан отиш машқи учун нишон сифатида ишлатиб ўлдиргани маълум қилинган.

​Ушбу мудҳиш ҳолат инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ва ваҳшийлик сифатида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин нафрати ва эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди санъаткорлар ҳар бир олган тўйи учун солиқ тўлайди!

💳 Санъаткорлар ҳам нақд пулдан воз кечиб, тўловларни расмий тарзда қабул қилади ва 12% солиқ тўлайди.

❗️ Энди “битта тўйни кўрсатиб, иккинчисини яшириш” каби ҳолатлар бўлмаслиги айтилмоқда — ҳаммаси назоратда бўлади.

📌 Масалан, 800–1000 доллар атрофида хизмат кўрсатадиган санъаткорлар битта тўйдан тахминан 1–1,2 млн сўм солиқ тўлаши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шунчаки_Дахшат #Огохлик

😱🔞Куёв жўранинг берган маслахати туфайли биринчи кечада келиннинг “БАЧАДОНИ ЙИРТИЛИБ” кетган

Куёв жўра ҳам келинни “ЯХШИ КЎРГАНИ” учун аламда шундай маслаҳат бергани айтилмоқда