OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.41K subscribers
446 photos
426 videos
3 files
44 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#ДАҲШАТ

Эскириб кетган симёғочлар қулаши оқибатида кўплаб чорва ҳайвонларини ток уриб нобуд бўлибди😨 (Жиззаҳ)
“Мусор“ларни одамлар эмас, шамол учириб келиб, ёйиб ташлаган бўлиши мумкин...

❗️ЧИҚИНДИЛАР БЎЙИЧА ТАРҚАЛГАН ҲОЛАТ КРАСНАГОРСКДА ЭМАС БЎСТОНЛИҚДА ЭКАН


Айтишларича, чиқиндилар Жудуруқ қишлоғи атрофида ёйилиб кетган, ҳудудда чиқинди полигони ҳам бор қўшимчасига аҳоли ҳам бу видеодаги жойни чиқинди ташлаш жойига айлантиришган
🇰🇵🇮🇱🇮🇷 Ким Чен Ин Шимолий Кореянинг Эронга қурол етказиб бериши ҳақида жосуслик қилгани ва Моссадга махфий маълумотларни узатгани учун икки исроиллик агентни қатл этишни буюрди.

🇺🇸🇮🇷АҚШ–Эрон–Исроил урушига оид тезкор хабарлар👇
Эрон АҚШнинг 500 млн долларлик разведка самолётини йўқ қилди — ОАВ

Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги авиабазасига уюштирган ҳужуми натидасида Американинг Boeing E-3 Sentry разведка самолёти жиддий шикастланган бўлиши мумкин.
Наманганда ўқитувчи 6-синф ўқувчисини зўрлади

Янгиқўрғон тумани 8-умумтаълим мактабида ўқитувчи вояга етмаган, 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилиб келгани ҳақида хабарлар тармоқларда тарқалди.

Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ўқитувчи процессуал тартибда ушланган ҳамда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
#ДИҚҚАТ
☄️Марказий банк 10,3 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари устидан назоратни кучайтирмоқчи

Ўзбекистон Марказий банки тижорат банкларида пул ўтказмалари бўйича назоратни кучайтиришни назарда тутувчи янги талабларни жорий этишни таклиф қилди.
ChatGPT ва бошқа сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлинг!

​Расм ясашда масжидларда ой ўрнига хоч расмини эътибор бермаса сезилмайдиган қилиб қолдириш ҳолатлари кузатилмоқда.
​Эслатиб ўтамиз, ChatGPT ва бошқа СИ тизимларига тақдим этилган маълумотларингиз тўлиқ сақланади. Чатни ўчирсангиз ҳам, бу маълумотлар тизимдан тўлиқ тозаланмайди. Шу боис, шахсий маълумотлар ва расмларни тақдим қилмаслик маслаҳат берилади
#ТEЗКОР  #АНА_ҲОЛОС

‼️
1 апрелдан амалга киритладиган жарима баллари қарори БУГУН 30-мартдан ишлашни бошлабди

Фуқарога 0.3 балл миқдорида жарима келибди!


Камера ва радарларга ҳушёр бўлиб юринг! Балл ёзилишни бошлабди.
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрондаги ядровий объектлар жойлашган ҳудудга зарба берди — Al Hadath

The Wall Street Journal ёзишича, зарбалар Исфаҳондаги ўқ-дорилар омборига келиб тушган.

Ижтимоий тармоқларда эса Сафо тоғидаги ракета позициялари ва Бадр ҳарбий аэропорти ҳам нишонга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ўзбекистонда «10 минг қадам пиёда» тажрибаси 1 майдан тикланади

Президентнинг «Эко-маданият» умуммиллий лойиҳаси доирасида экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштиришга оид комплекс чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида белгиланишича, шу санадан бошлаб «Соғлом турмуш тарзи» платформаси — 1hls.uz фаолияти йўлга қўйилади. Платформа учун ҳар йили Махсус жамғарма маблағлари ҳисобидан 10 миллиард сўм ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 июнида 1hls.uz платформаси ишга туширилиб, 10 минг қадам юрган фуқароларга 3 минг сўмдан пул тўлаш йўлга қўйилганди. Лойиҳа президентнинг 2022 йил 6 апрелдаги фармони билан бекор қилинганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кимдир буларга 1,5-2 млн сўм ойлик оладиган оддий қоровул ёки фаррош, ҳаттоки бозордаги аравакаш ҳам солиқ тўлашини айтсин.

Умрида солиқ тўламаганидан солиқ қандай тўланишини ҳам билмайди булар. Солиққа пул йўқмиш, солиқни йўқ жойданмас, ўша олган отни калласидек хизмат ҳақингни бир қисмидан тўлайсан...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сурхондарёда наркобизнес занжири фош этилди

Сурхондарё вилоятида ИИБ ва ДХХ томонидан ўтказилган тезкор амалиётда наркотик тарқатиш билан шуғулланган гуруҳ қўлга олинди.

Маълум қилинишича, жиноий занжир афғонистонлик таъминотчи ва маҳаллий кекса ёшли фуқаролардан иборат бўлган. Улар Термиз шаҳри ва туманида фаолият юритган.

Барча гумонланувчилар қамоққа олинган
#ТЕЗКОР
Исҳоқжон домла Бегматов Олмазор туманидаги “Мирза Ғолиб” масжидига имом хатиб этиб тайинланди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу чоллар – ёмон чоллар – Сурхондарёда қариялардан ташкил топган жиноий гуруҳ фош этилди

Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир натижасида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ фош этилди. Ушбу операция вилоят Ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳамкорлигида амалга оширилган.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу жиноий занжир халқаро алоқаларга эга бўлиб, унинг бир қисми Афғонистондан наркотик моддаларни етказиб берувчи шахсдан, иккинчи қисми эса маҳаллий фуқаролардан ташкил топган. Маҳаллий фуқаролар асосан кекса ёшдаги шахслардан иборат. Айнан шу ҳолат жамоатчилик эътиборини янада тортмоқда: ёши улуғ инсонларни жиноий фаолиятга қўл уришга нима мажбур қилди? Нафс ҳам ёшга қараб ўсиб борадими?

Гуруҳ аъзолари Термиз шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларда фаолият олиб борган. Тезкор тадбирлар давомида уларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тинтувларда 17 граммдан ортиқ опий моддаси ҳамда уни истеъмол қилишга мўлжалланган турли анжомлар далилий ашё сифатида мусодара қилинган.

Ҳозирда барча гумонланувчилар қўлга олинган бўлиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Суд томонидан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ушбу занжирнинг бошқа эҳтимолий иштирокчиларини аниқлаш ва жиноятнинг илдизига етиш мақсадида иш олиб бормоқда.