OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.4K subscribers
445 photos
426 videos
3 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
Японияда суварак скелети аукционга қўйилди

Япониянинг Фукусима шаҳридан суваракнинг қуриб қолган скелети топилган. Бу суварак жуда ғалати кўринишга: катта кўзлар, тиржайган тишлар, одамникига ўхшаш қўллар ва балиқ думига ўхшаш думга эгалиги айтилган. Скелет мазкур кўриниши билан сув парисига ҳам ўхшатилган.

28–29 март кунлари Ямагата шаҳрида бўлиб ўтадиган аукционда бу топилма япон сув жини сифатида тақдим этилиши маълум қилинган.
❗️Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди.

26 ва 28-30 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.

Булар Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари.

Айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса сув босишига олиб келиши мумкин.
🟠 Таксичилик қилиш учун лицензияни онлайн олиш мумкинлигини биласизми?

Бу учун сизда интернетга уланган телефон бўлса кифоя. Қуйида йўловчи ва юк ташиш лицензиясини онлайн олиш тартибини билиб олинг:

1️⃣my.gov.uz порталига кирасиз;
2️⃣“Автомобил транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия олиш” хизматини танлайсиз;
3️⃣Хизматдан илк марта ёки такрорий фойдаланаётганингизга қараб хизмат турини қўшимча белгиланг;
4️⃣шахсий маълумотларингизни киритинг*;
5️⃣ҳудудий бошқарма ва лицензия турини танланг;
6️⃣автомобиль ҳақидаги маълумотларни киритинг;
7️⃣маълумотлар шакллангач, аризани юборинг.

2 кун ичида сизга тўлов учун инвойс юборилади, тўлов амалга оширилгач, бир кунда лицензия ва лицензия карточкаси тайёр бўлади. Уни электрон шаклда юклаб олишингиз мумкин.

*хизматдан фойдаланиш учун талабгор ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши шарт!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Карим Баҳриев мияга қон қуйилиши оқибатида комага тушиб қолди

Манбаларга кўра, таниқли журналист, таржимон Карим Баҳриев гемморагик инсультни (бош мия тўқималари томири ёрилиши) бошидан ўтказган. Айни вақтда адиб жонлантириш бўлимида қолмоқда. Шифо тилаб қоламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонлик 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова Britain’s Got Talent ҳакамларини лол қолдирди

Саҳнага чиққан Ясмина ҳакамларга ўзини қисқача таништириб, Буюк Британияга Ўзбекистондан оиласи билан бирга келганини таъкидлади. У саҳнадаги дебюти учун Never Enough композициясини танлади.

Britain’s Got Talent'да иштирок этган илк ўзбек қатнашувчисига айланган Ясмина Ҳусниддинова тўртта «ҳа» жавобини олди.
❗️18+: Жонзотлар қийноққа солиниб отиб ташланди

Ҳолат Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги меҳмонхоналардан бирида юз бергани айтилмоқда.

Ҳодиса тахминан декабрь ойида содир бўлган.

Бу каби ваҳшийликка тенг ҳаракатлар нафақат жонзотларга нисбатан шафқатсизлик, балки жамият учун ҳам хавфли сигнал ҳисобланади.
Баҳодир Жалолов ҳам қиз фарзандли бўлибди.

Қизалоқ билан табриклаймиз!
❗️Мулкка қўйилган таъқиқлар бўйича янги тартиб

04.03.2026 йилдаги ЎРҚ-1119-сонли қонунга кўра, эндиликда таъқиқни ечиш учун суд қарори ёки бошқа идоралар розилигини кутиш шарт эмас.

⚖️ Давлат ижрочисининг қарори — етарли асос!

Кадастр, ГАИ ва бошқа идоралар шу қарор асосида таъқиқни бекор қилади. Энг муҳим янгилик aукционда сотилмаган мулкни кредиторга ўтказиш анча осонлашди — ижрочининг далолатномаси ва қарори етарли.

Шу билан бирга, эски қарзлар янги эгасига ўтмайди!

Барча мажбуриятлар аввалги эгаси зиммасида қолади.
❗️Тиббиёт ходимлари томонидан узоқ кутилган қарор лойхаси муҳокамага қўйилди.

Ҳукуматнинг "Давлат тиббиёт муассасаларида камида ўн беш йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг йигирма беш фоизини қоплаб бериш тартиби ҳақидаги қарор муҳокамага қўйилди.

👉 Таклиф билдириш учун ҳавола
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар пулини "ёстиқ таги"да сақлайди

Ўзбекистонликларнинг катта қисми пулларини нақд кўринишда сақлашни маъқул кўради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

‼️100 МИНГ ДОЛЛАР  МОҒОРЛАБ КЕТИБДИ

💵🦠Пулини кўрпаларни тагида сақлайдиганлар МОҒОРЛАТИБ ҚЎЙМАНГ


Яқинларга ташлаб қўйинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АНА_ХОЛОС
☄️Тошкентда ўзини аёл сифатида таништириб, эркаклардан пул талаб қилган йигитлар қўлга олинди

Фуқароларни товламачилик ва калтаклаш билан шуғулланган гуруҳ ташкилотчиси муқаддам бесоқолбозлик моддаси бўйича судланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

ДУБАЙ СУВ ОСТИДА ҚОЛМОҚДА😳

❗️Кечадан бери тинимсиз ёмғир ва жала ёғиши сабабли Дубай кўчаларини сув босди. Йўллар сувга тўлган, машиналар ҳам кемалар каби сувда сузиб юришибди.

Бу йил Дубай учун жуда оғир келмоқда. Портлашлар тўхтагандан кейин энди Дубайнинг ҳамма жойини сув босмоқда.

ГРУППАЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.
⚡️⚡️Энди никоҳдан ажралиш осон бўлмайди

Никоҳдан ажратишни қийинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Унга кўра, ажратиш учун бериладиган 6 ойлик муддатни 1 йилга чўзишмоқчи, бундан ташқари никоҳдан ўтгандан кейин 1 йилгача ажрашиш учун ариза бериб бўлмайдиган қилишмоқчи.

Бу ташаббус акс таъсир бериши мумкин, чунки ҳеч кимни мажбурлаб яшаттириб бўлмайди.

Энг ёмони, расман никоҳдан ўтмай уйланишлар кўпаяди...

Ҳуқуқий, демократик давлатда никоҳ ихтиёрий бўлганидек, ажрашмоқчи бўлганларни ҳам эркини чекламаслик керак.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“СамПи”да амалиётчи талаба чақалоқни ўлдириб қўйгани айтилмоқда

Тошкентда 9 ойлик чақалоқ талабанинг нотўғри қилган уколи сабаб вафот этгани айтилмоқда. Фарзандини юрак операцияси учун Жиззахдан пойтахтга олиб борган аёл чақалоғини ўлик ҳолда қайтариб олиб кетган.

Шунингдек, шифохонада боланинг жасадини тирик ҳолда олиб чиқиб кетаётгани ҳақида марҳумнинг яқинларидан тилхат ёздириб олинган.

Она ҳақиқатни юзага чиқариш учун гўдагининг қабрини очтирмоқчи.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

❗️📄 Ҳар бир жарима учун неча балл берилиши — тўлиқ бузилишлар рўйхати

1 апрелидан бошлаб Ўзбекистонда камералар йўл ҳаракати қоидаларини бузилишларни қайд этишни бошлайди ва жарима баллари ҳисобланади. Агар 12 балл тўпласангиз – ҳайдовчилик гувоҳномасиз қолишингиз мумкин. Уларни «MyGov» иловасида текширишингиз мумкин.


Бузилишлар ва баллар:

▪️Тезликни ошириш — 0,5 дан 2 баллгача
▪️Қизил чироқда ўтиш — 1 балл
▪️Қарама-қарши йўлга чиқиш / фавқулодда вазият — 1–2 балл
▪️Автоҳалокат жойини тарк этиш — 2 балл
▪️Олдинга ўтиш қоидаларини бузиш — 1–1,5 балл
▪️Тонировка — 0,5 балл
Автотураргоҳ — 0,2–0,3 балл
▪️Махсус хизматларга тўсқинлик қилиш — 0,5 балл
▪️Йўловчиларни ташишда бузилиш — 0,5 балл
▪️Рақамсиз ёки тақиқланган автомобил ҳайдаш — 1 балл
▪️Автомобил носозлиги — 0,5 балл
▪️Темирйўл ўтиш жойи — 1 балл
▪️Кераксиз сигнал ёки чироқлар — 0,5 балл
▪️Баллар 12 ой ичида бекор қилинади, 6 ой давомида бузилишларсиз бўлса – 2 балл олиб ташланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Ўзбекистонда санъаткор ва бошловчилар ҳар бир тўй ёки концерт учун солиқ тўлайди

Солиқ тўламаганлар жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар мукофотланади.

Энди фуқаролар давлат солиқ қомитасига хабар бериб мукофот олишлари мумкин!
«Транс» спортчиларга Олимпиада аёллар мусобақаларида иштирок этиш тақиқланди

«Олимпия ўйинлари ва ХОҚ томонидан ташкил этиладиган бошқа ҳар қандай мусобақаларда аёллар тоифасидаги тадбирларга, шу жумладан индивидуал ва жамоавий спорт турларига энди фақат SRY (Sex-determining Region Y) гени бўйича бир марталик тест асосида аниқланган биологик аёллар қўйилади», дейилади ХОҚ баёнотида.

ХОҚ илмий тадқиқотларга асосланиб, SRY гени мавжудлигини спортчининг эркак жинсий ривожланишини бошдан кечирганлиги далили деб ҳисоблайди. Агар тест манфий натижа кўрсатса, спортчи аёллар мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини умрбод қўлга киритади. ХОҚ бир нечта истисноларга йўл қўяди, масалан, агар спортчида андрогенларга тўлиқ сезувчанлик синдроми ташхиси қўйилган бўлса. Тестдан мусбат натижа олган спортчилар бошқа тоифаларга киритилади: эркаклар, аралаш (лекин улар фақат эркаклар сифатида чиқиши мумкин) ва жинси бўйича таснифланмайдиган спортчилар.

Янги қоидалар 2028 йилда Лос-Анжелесда (АҚШ) бўлиб ўтадиган Олимпиададан бошлаб амал қилади.