OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.4K subscribers
444 photos
426 videos
4 files
42 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга четдан келадиган пул рекорд даражага чиқди.

2025-йилда чет элдан қарийб 19 миллиард доллар юборилган. Бундан 15 миллиард доллари Россия ҳиссасига тўғри келади.

Марказий банкка кўра, миграция географияси кенгаймоқда. Анъанавий давлатлар билан бирга ўзбекистонликлар Европа ва Осиё бозорларига ҳам фаол кириб бормоқда.

2025-йилда АҚШ ва Кореядан 600 млн доллардан ошиқ юборилган. Қозоғистондан 903 млн, Туркиядан эса 547 млн доллар келиб тушган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
🔥 Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди
❗️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими 2 нафар давлат ижрочисининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил декабрь ойидаги ижро варақасига асосан, қарздор шахсдан ундирувчи фуқаро фойдасига 30 млн сўм миқдорида моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган бўлиб, у мазкур давлат ижрочиларидан бирининг иш юритувида бўлган.

Шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган давлат ижрочилари қарздор фуқародан ижро ишини тугатиш эвазига 20 млн сўм олиб, ундирувчи фуқарога гўёки қарздор оғир шароитда эканлигини рўкач қилиб, пулнинг 14 млн сўм қисмини беришган ҳамда ундан 30 млн сўм олганлиги ва даъвоси йўқлиги тўғрисида тилхат ёздириб олишган.

Сўнгра улар қолган 6 млн сўмни туман прокуратураси биноси олдида ўзаро 3 млн сўмдан тақсимлаб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

➡️ Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🇩🇯 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️АҚШ ва Эрон ўртасида уруш тўхтади...

Трамп "муваффақиятли" музокаралардан сўнг АҚШ Эронга қарши зарбаларни беш кунга тўхтатаётганини эълон қилди.

"Сўнгги икки кун ичида АҚШ ва Эрон ўртасида жуда муваффақиятли музокаралар бўлиб ўтганини хабар қилишдан мамнунман. Мен барча ҳарбий зарбаларни беш кунга тўхтатишни буюрдим", деди АҚШ президенти.
Шаҳрисабз туманида қор кўчкиси кузатилди

Ҳисор тоғ тизмасида йирик қор кўчкиси қайд этилди. Ҳодиса 2026 йил 23 март куни тахминан соат 16:25 ларда содир бўлган. Қор кўчкиси денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда бошланиб, умумий ҳажми тахминан 700 минг куб метрни ташкил этган. Кўчки аҳоли яшаш ҳудудидан тахминан 5 километр узоқликда юз берган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч қандай қурбонлар ёки жароҳатланганлар қайд этилмаган. Шунингдек, инфратузилма ва аҳоли турар жойларига зарар етмаган.
#Ана_холос
⚡️💳 Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди

Полшанинг Тарнув шаҳрида яшовчи фуқаро ҳайдовчилик гувоҳномаси учун назарий имтиҳондан 139-уринишдагина ўта олди. У биринчи марта имтиҳонга 2017 йилда кирган ва ўтган 9 йил йил давомида 138 уриниш муаффақиятсиз тугаган. Муттасил омадсизликка асосий сабабларидан бири сифатида у тайёргарлик кўрган материалларнинг тўлиқ бўлмагани келтириляпти.

Права олиш ниятида юрган танишларга юбориб қўйинг)
#Тезкор
🔴🥔Картошка кўринишида ниқобланган 72 кг наркотик модда фош қилинди

🇺🇿Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси Афғонистондан “Термиз-автомобиль йўли” халқаро ўтказиш пунктига кириб келган вақтда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Божхона идоралари ходимлари ҳамкорлигида белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида картошка маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари синчковлик билан текширилганда эса, уларнинг орасига худди картошка кўринишида ясалган 222 дона бўлакдан иборат, жами 72 кг 300 гр “гашиш” моддаси яширилганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


🇩🇯 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦🌨 Саудия Арабистонининг Табук ҳудудида жойлашган Жабал Ал-Лавз тоғида кучли қор ёғиши кузатилди
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

🥩Ўзбекистонда Мол гўшти сезиларли даражада қимматламоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборотига кўра, бугун эрталаб мол гўштининг улгуржи нархи 75-108 минг сўмни ташкил этган. Бир ҳафта аввалги нархлар билан солиштирганда мол гўшти минимуми 7,1%га, максимуми 2,9%га қимматлаган. Бир ой аввалгига нисбатан мол гўшти нархи максимуми 8%га қимматлаган.

Охирги ҳафталарда қассобларда ҳам мол гўштининг чакана нархи қимматлашиши кузатилмоқда.

Мол гўшти нархининг қимматлашиши Россияда касаллик тарқалаётгани сабабли чорва моллар йўқ қилиниши ва шунингдек, Қозоғистон Россиядан тирик чорва ва гўшт олиб кириш ва транзитини тақиқлаши фонида юз бермоқда.
Эртадан «Малика»да iPhone Air бозори учса керак
#диққат

🗑 1-апрелдан Тошкент вилоятида чиқинди олиб чиқиш хизматлари нархи оширилади.

Аҳоли учун тариф 7 840 сўмдан 10 864 сўмгача (қарийб 40%), юридик шахслар учун эса 82 880 сўмдан 97 316 сўмгача (қарийб 20%) ошади.
#Тезкор

⚡️Payme иловаси ишламай қолгани айтилмоқда

Кўпчилик ҳеч кимга пул ўтказаолмаётганидан шикоят қилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ғазода 18 ойлик болага нисбатан ваҳшийлик қилинди

Ғазода содир бўлгани айтилган ҳолат жамоатчиликни ларзага солмоқда. Маълумотларга кўра, бир ярим ёшли бола отасидан кўрсатма олиш мақсадида унинг кўз ўнгида қийноққа солинган.

Айтилишича, боланинг оёқларига сигарет босилган ва мих тиқилган. Ушбу ҳолат орқали отасидан иқрор олишга уринишган. Болани 10 соатдан сўнг оиласига қайтаришган, отаси эса қамоққа олинган.

Боланинг онаси жароҳат изларини кўрсатган, тиббий текширувларда ҳам бу излар тасдиқлангани айтилмоқда.

Бу ҳолат халқаро ҳуқуқ фаоллари томонидан қаттиқ қораланмоқда. Чунки болаларга нисбатан бундай муносабат — уруш шароитида ҳам кечирилмас жиноят ҳисобланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сифати кафолатланмаган дори воситалари фош этилди

👤 Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва ноқонуний дори воситалари айланмасига чек қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1️⃣ Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Паркент туманидаги “Паркент эркин иқтисодий” зонасида жойлашган фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖда текширув ишлари амалга оширилди.

Натижада корхона омборхонасида яроқлилик муддати тугаган 55 840 дона “Меновазин”, 25 000 дона “Водород пероксиди”, 50 800 дона “Этил спирти” ҳамда 28 млн 270 минг донадан ортиқ ёрлиқ ва этикеткалар сақланаётганлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, яроқлилик муддати тугаган дори воситаларини 2025-2026 йилларда ишлаб чиқарилган деган маълумотлар билан қайта қадоқлаб, сотувга чиқариш режалаштирилган.

2️⃣ Пойтахтда кузатилган ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро тўхтатилиб, унинг қўл юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган, тахминий қиймати 763 млн сўмни ташкил этувчи 19 турдаги жами 6 597 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Дастлабки суриштирув жараёнида мазкур шахс дори воситаларини Ҳиндистондан олиб келиб, сотишни ўзининг 1984 й.т. таниши билан биргаликда амалга ошириши аниқланиб, унинг хонадони ҳам кўздан кечирилди.

Натижада тахминий қиймати 48 млн сўмга тенг бўлган 107 дона дори воситалари борлиги маълум бўлди.

🧛 Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича ашёвий далил сифатида олинган дори воситаларига нисбатан экспертиза текшируви тайинланиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
📗 Таъкидлаш жоизки, ноқонуний равишда олиб кирилаётган ёки яширин тарзда тарқатилаётган дори воситалари фуқаролар саломатлигига жиддий хавф туғдиради. Шу боис аҳолидан дори воситаларини фақат расмий дорихоналардан харид қилиш, уларнинг келиб чиқиши ва сифатига алоҳида эътибор қаратиш сўралади.

💎 Бу каби ҳолатларга дуч келганда эса ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингиз мумкин. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Амударёдаги қамишзорлар ёқилмоқда — ваҳимага ўрин йўқ!

Ўзбекистон–Афғонистон чегарасидаги нейтрал ҳудудда жойлашган Амударё оролчаларидаги қамишзорларда режали ёқиш ишлари олиб борилмоқда.

Бунинг сабаби зараркунанда ҳашоротлар кўпайишининг олдини олиш, юқумли касалликлар тарқалишини чеклаш.

Қайд этилишича, барча ишлар мутасадди идоралар рухсати билан тўлиқ назорат остида амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан аҳолидан ваҳимага берилмаслик, ижтимоий тармоқларда эса тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмаслик сўралди.
❗️Фавқулодда огоҳлантиришлар масжидлар орқали ҳам узатилади

Ўзбекистонда ФВВнинг тезкор хабарларини масжидлар орқали етказиш тизими жорий этилди.

Энди хабарлар масжидларнинг ташқи овоз кучайтиргичлари орқали узатилади. Бу амалиёт 272 та масжидда йўлга қўйилган.

Лойиҳа қуйидаги ҳудудларни қамраб олган. Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари.

Бу ташаббус аҳолини фавқулодда ҳолатлар ҳақида тезкор хабардор қилишга қаратилган.
Японияда суварак скелети аукционга қўйилди

Япониянинг Фукусима шаҳридан суваракнинг қуриб қолган скелети топилган. Бу суварак жуда ғалати кўринишга: катта кўзлар, тиржайган тишлар, одамникига ўхшаш қўллар ва балиқ думига ўхшаш думга эгалиги айтилган. Скелет мазкур кўриниши билан сув парисига ҳам ўхшатилган.

28–29 март кунлари Ямагата шаҳрида бўлиб ўтадиган аукционда бу топилма япон сув жини сифатида тақдим этилиши маълум қилинган.
❗️Қатор ҳудудларга сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистонинг 9 вилоятида сел хавфи эълон қилинди.

26 ва 28-30 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел оқимлари юзага келиши мумкин.

Булар Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари.

Айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса сув босишига олиб келиши мумкин.