OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.38K subscribers
446 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янги Ўзбекистон” боғида нишонланаётган Наврўз байрами тадбири ўз ниҳоясига етди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭКСЛЮЗИВ
❗️Президент Шавкат Мирзиёев немис маданий марказида.
"Қаердасизлар…" 😁

Байрамга ҳамма уйига кетиб пойтахтда гавжум кўчалар ва ҳатто метро ҳам бўшаб қолган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойлик фақат пул билан ўлчанмайди.

Агар оиланг тинч, дастурхонингда нон, ёнингда сени тушунадиган инсонлар бўлса - сен кўпчиликдан бойроқ яшаяпсан. Борига шукр қилган одамнинг қалби доим тўқ бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

⚡️ 11 кунлик чақалоқни онаси эмизаётганда ухлаб қолиб, фожиали ҳолат юз берган…😥

Бундай ҳолатлар ҳар кимда содир бўлиши мумкин, шунинг учун жуда эҳтиёт бўлиш керак.

❗️ Ёш оналар, болани эмизаётганда уйқуга кетмасликка ҳаракат қилинг.

Яқинларингизга юборинг — уларни ҳам огоҳлантиринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркакни бой бўлишининг битта сабаби бор...

Керакли инсонларга юбориб қўйинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷Рамазонда 32 мингдан ортиқ оиланинг дўконлардаги қарзи тўлаб берилди

Истанбул губернаторлиги бошчилигида, жамоат ташкилотлари ва саховатпеша бойлар иштирокида Рамазон ойи давомида аҳолининг дўконлардаги қарзлари тўлаб берилди.

Усмонийлар халифалигидан мерос бўлиб қолган анъана доирасида маҳалла дўконларида йиғилиб қолган қарздорликлар тўлиқ ёпилган.

Ҳисоботга кўра, 2150 та кичик дўкондан савдо қилувчи 32 минг 345 та кам таъминланган оиланинг жами 73,5 миллион турк лираси миқдоридаги қарзи хайрия маблағлари ҳисобидан қопланган.

Маълумот учун, қадимдан ушбу мусулмонларгагина хос “қарз дафтари”ни ёпиш одатига кўра, бойлар дўконларга келиб, риёкорликдан холи тарзда камбағалларнинг қарзларини тўлаб кетишган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лайфхак
Ушбу усулдан кейин доғ ва чанг бўлмайди.

Ошхона шкафлари, музлатгич, дераза ойнаси, девор — ҳамма жойда ишлатсангиз бўлади.

Аёлларга юбориб қўйинг.
Қилмишга яраша жазо!

​Кеча тунда Эрон томонидан Исроил жанубидаги Димона ва Арад шаҳарларига берилган ракета зарбалари оқибатида қарийб 90 киши яраланди. Энг шармандали жиҳати шундаки, дунёга «енгилмас» деб мақталган Исроил ҳаво мудофаа тизими стратегик муҳим ядровий объектга йўналтирилган атиги иккита ракетани ҳам қайтара олмай, ожиз қолди.


Изоҳ (P.S.): Илова қилинган видеода Исроилдаги вайроналарни кўришингиз мумкин. Бу манзаралар — йиллар давомида қилинган зулмларнинг мантиқий оқибатидир. Суратда эса бундан бир муддат аввал исроилликлар Ғазо аҳолисининг уйлари бомбаланишини худди кино кўргандек, егуликлар билан тинчгина кузатиб турганлари акс этган. Бугун эса уларнинг ўзлари ўша қўрқув ва вайронагарчиликни ўз кўзлари билан кўришмоқда. Зулм ҳеч қачон жавобсиз қолмайди!
🇺🇿Ўзбекистонда амалдаги минимал тўловлар:

Ҳозирги кунда асосий ижтимоий ва молиявий кўрсаткичлар қуйидагича:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 1 271 000 сўм;
Базавий ҳисоблаш миқдори — 412 000 сўм;
Пенсияни ҳисоблаш базаси — 471 000 сўм;
Ёшга доир энг кам пенсия — 918 000 сўм;
Ногиронлик пенсияси (энг кам) — 1 012 000 сўм;
Ногиронлик нафақаси — 1 012 000 сўм;
918 000–1 012 000 сўм олувчилар пенсияси — 1 012; 000 сўмга тенглаштирилган
Иш стажи етарли бўлмаган кекса фуқаролар нафақаси — 820 000 сўм;
Тўлиқ бўлмаган стаж билан пенсия (энг кам) — 820 000 сўм;
☄️🌞 Иссиқ ҳафтага гувоҳ бўламиз.

Ўзгидромет 24–27 март кунлари республика деярли барча вилоятларида кундуз кунлари +23...+28 даражагача иссиқ бўлишини прогноз қилди.

25 март куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +30 даражагача кўтарилиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар куни бу маҳсулотлардан истеъмол қилсангиз умуман шифокор кўригига бормайсиз

Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг!
⚡️ Ўзбекистонда яна Дубайга рейслар бекор қилинди

Uzbekistan Airways Тошкент—Дубай йўналиши бўйича 22 мартга режалаштирилган HY333/334 рейслари бекор қилинганини маълум қилди. Йўловчиларга авиакомпаниянинг кейинги исталган рейсларига бепул қайта брон қилиш ёки тўлиқ пулни қайтариб олиш таклиф этилмоқда.

Компания юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраб, устувор йўналиш — йўловчилар ва экипаж хавфсизлиги эканини таъкидлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Санкт-Петербургнинг Пулково аэропортида 48та парвоз бекор қилинди

Дрон ҳужуми хавфи туфайли аэропорт ҳаво ҳудуди 15 соатдан ортиқ вақт давомида ёпиқ қолмоқда.

Ўтган тунда Ленинград вилояти ҳудудида 50та дрон уриб туширилди.

Россиянинг барча вилоятларида уриб туширилган дронлар сони 249тага етди.
Амир Темур хиёбони вақтинча ёпилади

Бу 23 мартдан 7 апрелгача ўтказиладиган ободонлаштириш ишлари туфайли, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Ишлар давомида пиёдалар йўлаклари қопламасини таъмирлаш ва қисман янгилаш, муҳандислик коммуникациялари ва суғориш тизимини модернизация қилиш, шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш режалаштирилган.
⚡️ Ҳоким ёрдамчиси ва етакчи мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
⚠️ Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс 1983 й.т. фуқарога 2019 йилда шаҳар ҳокимлиги томонидан ижара шартномаси асосида берилган давлат захирасидаги 35 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали хусусий мулк сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 1000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

➡️ Терговга қадар текширув давомида ҳоким ёрдамчиси 1000 АҚШ долларини шаҳар ҳокимлигининг етакчи мутахассисига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
📗 Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

💎 Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларга дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МашаАллоҳ

❗️Мадина шахрида 1 ой яшаш неч пулга тушади, билиб олинг

Энг қизиғи Мадинада яшаш Тошкентда яшашдан арзон экан, деярли вилоятларда яшаш билан бир хил экан)

Яқинларга юбориб қўямиз
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Астағфируллоҳ

⚡️Жигарлар ўзаро ер талашиб жанжал қилди

Жанжални бостиришга уринган ИИБ ходимларига хам хужум қилган, ва кейин ўзига ўзи пичоқ урган

Эй уй ер талашганлар, 2 метр ерга кирасан вақти келиб...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонга четдан келадиган пул рекорд даражага чиқди.

2025-йилда чет элдан қарийб 19 миллиард доллар юборилган. Бундан 15 миллиард доллари Россия ҳиссасига тўғри келади.

Марказий банкка кўра, миграция географияси кенгаймоқда. Анъанавий давлатлар билан бирга ўзбекистонликлар Европа ва Осиё бозорларига ҳам фаол кириб бормоқда.

2025-йилда АҚШ ва Кореядан 600 млн доллардан ошиқ юборилган. Қозоғистондан 903 млн, Туркиядан эса 547 млн доллар келиб тушган.