OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.32K subscribers
445 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧱🧱 ​​Дунёдаги энг бой уйсиз одам ҳақиқатан ҳам мавжуд.

Бу одам 10 миллион долларлик машиналарни ҳайдайди. Унинг исми — Дилан Табиана, У дунёдаги энг ғалати миллиардерлардан бири ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇪🇺🇸🇮🇱🇮🇷 Бирлашган Араб Амирликлари расман Эронга қарши урушга қўшилди.

БАА Эронга биринчи зарбасини берди, деб хабар беради Исроилнинг Ynet портали: "Зарба Эроннинг тузсизлантириш заводига қаратилган ва Исроил ҳозирча бу шунчаки режимга сигнал эканлигини ва агар Эрон ҳужумлари кучайиб кетса, БААнинг чекланган миқёсда бўлса ҳам, кампанияга қўшилиш эҳтимоли борлигини баҳоламоқда."
🇮🇷Можтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳбари этиб сайланди

Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги Fars Экспертлар кенгашига таяниб хабар берди.

56 ёшли Саййид Можтабо Хоманаий шиалар уламоси, у Эроннинг собиқ олий раҳбари Али Хоманаийнинг иккинчи ўғлидир.

Можтабо Хоманаий Эрон сиёсий-диний элитасидаги энг таъсирли шахслардан бири ҳисобланади. У узоқ йиллар давомида олий раҳбар аппаратида фаолият юритган ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан яқин алоқаларга эга бўлган. Эрон Экспертлар кенгаши баёнотида айтилишича, олий раҳбар ҳалок бўлганидан кейин ҳокимият вакуумининг олдини олиш мақсадида фавқулодда йиғилиш чақирилган. Овоз бериш якунларига кўра, мамлакатнинг янги — учинчи олий раҳбари этиб оятуллоҳ Можтабо Хоманаий тайинланган.

Шунингдек, мурожаатда Эрон фуқаролари янги раҳбарни қўллаб-қувватлашга ва мамлакат бирлигини сақлаб қолишга чақирилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моддий ёрдам олиш сири...

Диққат! Сиз ижтимоий реестрга кирсангиз даромадизга қараб тегишли камбағаллик тизимига киритишади. Кирсангиз демак бирорта моддий ёрдамга қўшиласиз. Кирмасангиз асосли рад жавобини оласиз. Моддий жиҳатдан ўзига тўқларга берилмайди. Тизим электрон барчаси кўриниб туради.
#Диққат
❗️💨 Бугун айрим ҳудудларда кучли шамол кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 м/с гача, баъзи жойларда 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.

Айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда эса кечга томон шамол тезлиги 10–12 м/с гача кучайиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚​​800 та китобдан иборат сеп

Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди. Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимованинг сепи ижтимоий тармоқларда олқишларга сазовор бўлмоқда. У келинлик уйига 800 та китоб билан борган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Эроннинг ҳийласи: сунъий йўлдошларни алдаш усули

Хабарларга кўра, Эрон аеродромларда самолётларнинг расмларини чизиб қўйиб, уларни космосдан ҳақиқий ҳарбий техника каби кўрсатишга уринмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Афсуски, бизда аҳолининг ўсиши сизникичалик эмас"

Лукашенко ўзбекистонликларни Беларусга ишга таклиф қилди

Беларус Президенти Александр Лукашенко ўзбекистонлик меҳнаткашларни, айниқса оилали фуқароларни қабул қилишга доим тайёр эканини билдирди.

💬 «Афсуски, бизда аҳолининг ўсиши сизникичалик эмас. Шу сабабли ўзбекистонлик меҳнаткашларни, айниқса оилали фуқароларни ишлаш учун қабул қилишдан доим мамнунмиз», — деди у.
#ТЕЗКОР

ТОШКЕНТДА ГУПИЛЛАБ ЛАЙЛАК ҚОР ЁҒМОҚДА❄️🥶

Айни вақтларда Тошкентга кучли қор ёғмоқда. Қиш қайтди ўртоқлар..
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚽️ Бразилияда штат чемпионати финалида оммавий муштлашув содир бўлди. Ундан кейин ҳакам 23 та карточка кўрсатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда «метан заправкалар» яна ёпилади

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли 10 март куни соат 16:00 дан бошлаб метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
🇮🇷 🇺🇸 Эрон билан можаро деярли тугади, ишлар режадагидан 4–5 ҳафта олдинда, деди Трамп

АҚШ президентининг Эрон атрофидаги вазият бўйича асосий баёнотлари:

▪️ АҚШ Эрон кемаларини қўлга олиш ўрнига уларни йўқ қилмоқда ва бу “янада завқлироқ”.

▪️ Агар Ҳўрмуз бўғози орқали нефть етказиб бериш тўхтатилса, Эрон 20 баравар кўпроқ зарар кўради.

▪️ Биржада газ нархи 90%, нефть нархи эса 40% га ошгани сабабли АҚШ Россия нефтига қўйилган айрим санкцияларни юмшатиши мумкин.

▪️Эроннинг янги раҳбари Можтабо Хоманаий АҚШ талабларига жавоб бермаса, уни йўқ қилиш қўллаб-қувватланади, бу операцияни Исроил ўз зиммасига олади, деб таъкидлади Трамп.
🇨🇳 Хитой ядро урушига тайёрланмоқда — The Washington Post

АҚШ расмийларига кўра, Пекин ядровий қуролларини кўпайтирмоқда ва кичик қувватли ядровий синовларни ўтказмоқда. Шу билан бирга, Хитой буларни халқаро мониторингдан яширишга ҳаракат қилмоқда.

Кузатув станциялари Хитойдаги Лобнор полигони яқинида 12 сония оралиғида иккита ер силкинишини қайд этган. АҚШ маълумотларига кўра, Хитой портлашни яшириш учун сейсмик сигнални заифлаштирган бўлиши мумкин.
#ТЕЗКОР #РЕЙД #БОШЛАНДИ
☄️🔞Ички ишлар вазирлиги ОИВ инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари аниқланган 790 та “курорт” ва фоҳишахонани аниқлади.😨

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, биргина 2026-йилнинг январ-феврал ойларида Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси тарқалган 790 та фоҳишахона аниқланган. Ўртача, бу кунига 10 дан ортиқ бундай ҳолатларни ташкил қилади.

Кўпинча бундай муассасалар ўзларини спа ва "массаж" салонлари сифатида яширадилар. Ҳуқуқ-тартибот идоралари мамлакат бўйлаб бундай муассасаларни текширишда давом этмоқда

❗️БУ ВИДЕОНИ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИБ, ОГОҲЛАНТИРИБ ҚЎЙИНГ.

ҲОЗИР СПИД КАСАЛЛИГИ ЖУДА КЎП, КЕЙИН АФСУСЛАНИБ ЮРМАНГ.
❗️Ҳафта охирига бориб ҳаво исиши кутилмоқда

Ҳозирги кунларда Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб келгани сабаб айрим ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилмоқда. 11–12 март кунлари кечалари –1…–3°, айрим жойларда –5° гача, кундузлари эса 0…+5° атрофида бўлади.

💨 Айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/с, Фарғона водийсида баъзида 22–25 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ва қор кўчиши хавфи бор.

☀️ Пайшанба кундан бошлаб совуқ ҳаво чекинади, ҳафта охирига келиб кундузи +10…+15° гача исиши кутилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
😳Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси 15 кг "опий" сотган вақтида ушланди

Гумонланувчи Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳванд моддаларни 180 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинган.

⚠️ҲУРМАТЛИ ОТА-ОНАЛАР, ФАРЗАНДИНГИЗ ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🚨 ТОШКЕНТДА ИЛК ПОЛИЦИЯ ДРОНЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Пойтахтимизда жамоат тартибини сақлаш мақсадида замонавий «полиция дронлари» хизматга жалб этилди. Хусусан, Tashkent City ҳудудида шундай қурилмалардан бири патруллик қилаётгани кузатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ вакили Қаҳрамон Худойбергановнинг таъкидлашича, ушбу дронлар нафақат ҳудудни кузатиш, балки инсон юзини таниш (face-ID) тизими билан ҳам жиҳозланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
‼️Хонанда Сардор Мамадалиев Жаримага тортилди

Ҳеч ким кечирилмаяпти…